Одоб қизларнинг ҳуснидан ҳам устун турадиган фазилатлардан бири. Қизларга одоб ўргатиш жараёни эса узоқ давом этадиган, нафақат ота-она, балки маҳалла фаолларининг ҳам эътиборини жалб қилиши лозим бўлган кенг қамровли жараёндир. Маҳалллардаги энг фаол одоб-ахлоқ тарғиботчиларини аниқлаш, уларни маънавий-моддий рағбатлантириш мақсадида жорий йилда юртимизда илк бор “Қизлар одоби” тарғиботчиси кўрик-танлови ўтказилмоқда.
Бугун шу танловнинг Учқудуқ туман босқичи бўлиб ўтди. Тумандаги маҳаллалардан энг фаол тарғиботчилар маҳаллада ёш қизларга нафақат касб-ҳунар ўргатиш, балки улар онгу шуурига ўзбекона одоб-ахлоқ, андиша-ю ибо фазилатларини сингдириш борасидаги амалга ошираётган ишлари, ёш қизлар орасида одобсизлик иллатларининг юзага келиш сабабларини ўзида акс эттирган саҳна кўринишлари каби шартлар асосида ўзаро беллашдилар. Кўрик танловда Эронова Гулнора Қаҳрамоновна Энг намунали "Қизлар одоби" тарғиботчиси, Искандарова Гулчеҳра Бобомуродовна Энг самимий "Қизлар одоби тарғиботчиси", Джўраева Гулбахор Ўриновна Энг ибратли "Қизлар одоби тарғиботчиси", Жўраева Замира Қодировна Энг хушмуомала" Қизлар одоби тарғиботчиси" номинациялари ҳамда касб-ҳунар мактаби раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.