Ўзбекистан Республикасининг 2020 йил 2 мартдаги қонунига асосан 22 март - маҳалла тизими ходимлари куни сифатида белгиланган.
Ушбу байрамни кенг нишонлаш ва юқори савияда ўтказиш мақсадида “Маҳалла - жамиятимизнинг ёруғ юзи ва виждон кўзгуси” ғояси остида жорий йилнинг 22-28 март кунлари республика миқёсида “Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги”бўлиб ўтмоқда.
Мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган ушбу ҳафталик жамиятимизда маҳалла институтининг ролини кучайтиришга, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини ва миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларининг самарадорлигини янада оширишга қаратилгандир.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги тегишли йиғилиш баёнига мувофиқ, ушбу ҳафталик доирасида белгиланган тадбирлардан бири Учқудуқ туманида ҳам ўтказилди.
“Айтим” МФЙ да ташкиллаштирилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилоят филиали малакали психологи Нигора Кулмуродова, 2017 йилда “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган тумандошимиз Дилноза Камолова иштирок этди.
Овул ва маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари қатнашган тренингда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни “маҳаллабай” тарзда масъуллар ва фуқароларга етказиш, оғир ҳудудлардаги маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган хизматчилар ҳамда фуқароларнинг психологик (эмоционал интеллект (EQ) ва ижтимоий ҳолатларини чуқур ўрганишга доир машғулотлар олиб борилди.
Норбегим БЎРОНОВА,
туман ҳокимлиги етакчи мутахассиси.