Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Улар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар.
Учқудуқ туманида ҳам 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрамига пухта тайёргарлик кўрилди. Эрта тонгданоқ, барча давлат, нодавлат мактабгача таълим муассасаларида, келажагимиз эгалари учун турли концертлар, кўргазмалар, сайиллар, спорт мусобақалари ўтказилди.
Сана муносабати билан туманимиздаги 2-сонли МТТ да “Болаларга беринг, дунёни!” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди. Унда иштирок этган кичкинтойлар эртак қаҳрамонлари билан бирга шеър, қўшиқ куйлаб рақсларга тушишди.
Тарбияланувчилар иштирокида турли спорт мусобақалари ташкиллаштирилиб, ғолиб болажонлар тақдирланди.
Бир сўз билан айтганда, бугун 2-сонли МТТ болаларнинг табассумлари билан гўёки мўъжизалар дунёсига айланди.
МУХБИРИМИЗ.