Hokimiyat matbuot xizmati
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони асосида Учқудуқ туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2021 йил октябрь ойида қуйдаги ишлар амалга оширилди;
Учқудуқ туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг 2021 йил II-ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Мазкур иш режасига мувофиқ ишлар ташкил этилди.
Тасдиқланган жадвалга асосан тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ва бошқа алоқадор идоралар билан биргаликда октябрь ойда 8 маротаба сайёр қабул ўтказилиб, ўтказилган сайёр қабулда жами 70 та тадбиркор ва тадбиркорлик қилиш истагини билдирган шахслар иштирок этиб, 30 та мурожаат қабул қилиниб, мурожаатларнинг 5 тасига жойида тушунчалар берилиб ҳал қилинди.
Жумладан, сайёр қабулдан келиб тушган 25 та мурожаатлар “business.gov.uz” порталига киритилиб, тегишлилиги бўйича масъул корхона ва ташкилотларга юборилди.
Жорий йилнинг 1 ноябрь холатига қабулхонага 350 та мурожаатлар (шундан 363 та масалалар) келиб тушган. (Жумладан, октябрь ойининг ўзида 32 мурожаатлар тегишли тартибда ягона интерактив давлат парталига рўйхатга олиниб, ижро учун юборилган, Мурожаатларнинг 25 таси сайёр қабулдан, 1 таси ишонч телефонига, 6 таси Бош вазир қабулхонасига келиб тушган бўлиб, 1 ноябрь ҳолатига мурожаатларнинг 30 таси кўриб чиқилиб, 5 таси кўриб чиқиш жараёнидаги масалалар ҳисобланади, Шундан 28 таси (93,3%) қаноатлантирилиб, 2 тасига (6,7%) тушунтиришлар берилди).
Ҳозирда мурожаатларнинг аксаряти “Ҳар бир оила - тадбиркор” давлат дастури дирасидаги имтиёзли кредитлар, ер, кадастр, архитектура ва қурилиш, инфратузулма масалалари, солиқ масалалари бўлиб, тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан кўриб чиқилган мурожаатларни даражаси бўйича туман, вилоят ва респулика даражасидаги масалалар ижобий хал қилинишида амалий ёрдамлар бериб келмоқда, Ҳурматли, тадбиркорлар, тадбиркорлик қилиш истаги бор фуқаролар ва чет эл инвесторлар туман Бош вазир қабулхонаси тадбиркорлик фаолиятини бошлашингизда тўсиқ ва муоммоларингизни ечишда ва ўз бизнесингизни бошлаш учун тавсия ва масалаларга ечимлар топиш учун мурожаат қилишингиз мумкин.
Мурожаатлар учун Манзилимиз: Давлат хизматлари маркази биносида жойлашган. Тел: 79 593-51-39
Қабулхона мудири Ҳайдаров Иномжон Нўъмонқулович
2021-йилнинг 2-ноябрь куни соат 02:30да Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Ф.Т.Файзиев томонидан тасдиқланган режага асосан, Миллий гвардиянинг Учқудуқ тумани Қўриқлаш бўлими ТҚМ Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи билан “Ўғри” амалий-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулотда, 2019-йилдан буён Миллий гвардиянинг ТҚМ қўриғида бўлган Учқудуқ тумани А.Темур кўчасида жойлашган ЯТТ Ҳамраева Ф.га тегишли савдо дўконига шартли “ўғри” киритилиб, Миллий гвардиянинг Мониторинг марказига объект яхлитлиги бузилганлиги, ҳуқукбузар объект ичида шифр кодли “ташвиш” хабари юборилди. Келиб тушган “ташвиш” хабарини олган Миллий гвардиянинг Мониторинг маркази навбатчи-диспетчери зудлик билан радио алоқа воситаси орқали Миллий гвардиянинг Учқудуқ тумани Қўриқлаш бўлими ТҚМ Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳига етказди. Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ нарядлари яхлитлиги бузилган объектга ўз вақтида, “ташвиш” хабар келиб тушгандан сўнг, бир ярим дақиқа ўтиб етиб келди. Тадбиркорга тегишли объектни ўраб олди. Шартли “ўғри” осойишталик посбонларини кўргандан сўнг, қўлига илинган моддий бойликларни олиб қоча бошлади. Кўрилган тезкор чорага асосан, тадбиркорнинг пешона тери эвазига топилган мол-мулкини “ўғирлаш” ҳолатига барҳам берилди.
Учқудуқ тумани Қўриқлаш бўлими
ТҚМ бошлиғи лейтенант
О.Н.Сувонов
Жорий йил 15-21 ноябрь кунлари Ўзбекистонда 16 ноябрь - Халқаро бағрикенглик кунига бағишланган «Бағрикенглик ҳафталиги» ўтказилади.
БМТ Бош Ассамблеясининг қарорига мувофиқ, 1997 йилдан буён бутун дунёда ҳар йили 16 ноябрь «Халқаро бағрикенглик куни» сифатида нишонланиб келинади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 15 ноябрдаги «Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони ижроси доирасида юртимизда ҳар йили 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик кунига бағишланган «Бағрикенглик ҳафталиги» ташкил этилади.
«Бағрикенглик ҳафталиги»ни ўтказишдан мақсад жамиятимизда дўстлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантиришдан иборат.
Ҳафталик доирасида «Ўзбекистон-бағрикенг диёр» шиори остида туркум маданий-марифий тадбирлар, жумладан, «Дўстликни тараннум этган юрт» ҳужжатли фильми тақдимоти, «Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови» халқаро илмий-амалий конференцияси, «Китобхонлик бизни бирлаштиради» китоблар кўргазмаси, «Дўстлик жамиятлари: кеча ва бугун» фотокўргазмаси, «Биз бир мамлакатда яшаётган ягона халқмиз» мавзусида илмий-амалий ва маърифий анжуманлар, бошқа тадбирлар ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Мазкур тадбирлар Ташқи ишлар, Адлия, Маданият, Халқ таълими вазирликлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ташкил этилади.
«Бағрикенглик ҳафталиги» доирасида ташкил этиладиган тадбирлар аҳоли, айниқса ёш авлодни республикамизда яшаб турган турли миллат ва элат вакилларининг тили, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини сақлаш ҳамда ривожлантиришга, мамлакатимиз тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга, жамиятда кўп миллатли катта оила туйғусини, миллатлараро тотувлик ҳамда диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ҳисоб палатасининг 2022 йил учун давлат бюджети юзасидан берган хулосаларига кўра, электр энергияси ва табиий газни ички истеъмолчиларга сотиш нархи ошиши мумкин. Шунингдек, 2022 йил давомида 1 АҚШ долларининг ўртача йиллик суммаси 11 321 сўм бўлиши прогноз қилинган.
Ҳисоб палатаси 2022 йил учун «Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ва бюджетнома бўйича ўз хулосасини эълон қилди.
Асосий иқтисодий кўрсаткичлар
Тақдим этилган бюджетнома бўйича 2022 йилдаги ялпи ички маҳсулот ҳажми 839,9 трлн сўмни ёки 74,2 млрд долларни, унинг аҳоли жон бошига миқдори 23,8 млн сўмни ёки 2,1 минг долларни ташкил этиши режалаштирилмоқда.
2022 йилда реал ўсиш суръати 5,9 фоизни ташкил этиши прогноз қилинган.
Экспорт ҳажми 2021 йилга нисбатан 19 фоизга ўсиб, ялпи ички маҳсулотнинг 27,2 фоизига, импорт ҳажми эса 9,5 фоизга ўсиб, ялпи ички маҳсулотнинг 35,2 фоизига тўғри келиши кутилмоқда.
Ташқи савдо айланмаси сальдоси салбий баланс (5,94 млрд доллар) билан якунланиши кутилмоқда.
2022 йилда инфляция даражаси 9 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинган бўлса, 2023 йилда 5 фоиз, 2024 йилда ҳам 5 фоиз миқдорида мўлжал олинган.
Электр энергияси ва табиий газни ички истеъмолчиларга сотиш нархи, иссиқ сув ва иссиқлик, совуқ сув ва канализация тарифлари ошиши кутилмоқда. Бу 2020-2021 йилларда ушбу ресурслар нархлари ўзгармагани ва кейинги йилда индексация қилиниши кўзда тутилаётгани билан изоҳланган.
Солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар
Қўшилган қиймат солиғи бўйича амалдаги солиқ ставкаси 15 фоиз миқдорида сақлаб қолинмоқда.
Акциз солиғи ставкалари 2022 йил 1 июндан ўртача 10 фоизга индексация қилинмоқда. Республикада ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган бензин учун ягона солиқ ставкаси белгиланмоқда. Суюлтирилган газга акциз солиғи ставкаси бекор қилинмоқда (амалда 30 фоиз).
Полиэтилен гранулаларига акциз солиғи ставкаси 20 фоиздан 10 фоизгача пасайтирилиши белгиланмоқда, шунингдек, полиэтилен гранулалар импортида ҳам акциз солиғи жорий қилинмоқда.
Бюджетномада полиэтилен гранулалари учун акциз солиғи ставкасини 20 фоиздан 10 фоизгача пасайтириш ҳамда импортида акциз солиғини жорий қилиш сабаблари аниқ ҳисоб-китоблар билан асослантирилмаган.
2022 йил давомида 1 АҚШ долларининг ўртача йиллик суммаси – 11 321 сўм, 1 троя унция олтин нархи – 1 700 АҚШ доллари, кумуш нархи – 25 АҚШ доллари, миснинг 1 тоннасига 8,5 минг АҚШ доллари, 1000 м3 табиий газнинг экспорт нархи – 100 АҚШ доллари бўлиши прогноз қилинган.
Хабарингиз бор, 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида” қонунга мувофиқ мамлакатимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси шифокорларнинг касб байрами куни сифатида ҳар йили тантанали нишонланиб келинади.
Сана муносабати билан “Асилбек” кафесида байрам тадбири ўтказилди.
Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ташкил этилган тадбирда қайд этилганидек, сўнгги йилларда барча соҳаларда бўлгани каби соғлиқни сақлаш тизими ривожига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Қисқа давр ичида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 130 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тиббиёт ривожида асос бўлиб хизмат қилаяпти. Уларда белгиланган вазифалар изчил амалга оширилаётгани соҳани янада яхшилаш, аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария, шошилинч ва тез тиббий ёрдам, ихтисослаштирилган хизматлар сифатини ошириш, арзон ва сифатли дори-дармон, замонавий тиббий буюмлар билан таъминлаш, хусусий тиббиётни ривожлантириш, билимли ва тажрибали мутахассисларни тайёрлаш бўйича бир қатор ислоҳотларни амалга ошириш имконини бермоқда. Эътиборли томони, давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришга ажратилаётган маблағлар йилдан-йилга кўпаймоқда.
Ҳозирда Учқудуқ туман аҳолисига тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 9 та тиббиёт муассасаларида 217 нафар шифокор, 600 нафар ўрта тиббиёт ходимлари малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.
Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида, эндиликда тиббий хизматнинг асосий вазифаси касалликларни даволаш эмас, балки уларнинг олдини олишга, аҳолининг саломатлик кўрсаткичларини яхшилашга, узоқ умр кўришига ҳисса қўшишга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир.
Тадбирда инсон саломатлиги учун масъул, ҳаётимиз мазмунли ва бардавом бўлиши учун жон куйдираётган, ўзини қўйиб, бошқаларга ҳаёт бахшида қилишга қасам ичган ва фидойи бир гуруҳ тиббиёт ходимлари Учқудуқ туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан муносиб рағбатлантирилди.
Байрам тадбирида Учқудуқ туман ҳокими Соли Хамроев иштирок этиб, соҳа ходимларини касб байрами билан самимий муборакбод этди.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Har bir vitaminning o‘z vazifasi hamda ta'sir doirasi bor.
Qaysi vitaminlar juda zarur?
Vitaminlar organizmning moddalar almashinuv jarayonida muhim rol o‘ynaydi. Ular gormon va fermentlar qurilishida ishtirok etadi.
Vitaminlarga bo‘lgan kunlik ehtiyoj milligramm va mikrogrammlarda o‘lchanadi. Biroq moddaning oz miqdorda yetishmasligi ham salomatlik uchun jiddiy salbiy ta'sir ko‘rsatishi mumkin.
Har bir vitaminning o‘z vazifasi hamda ta'sir doirasi bor.
A
Bu retinoid va karotinoid moddalar guruhidir. Retinoidlar jonivorlar go‘shtida, karotinoidlar sabzavot, meva va donlarda mavjud. A vitamini ko‘rish tizimining normal faoliyati uchun zarur. U ko‘z olmalari shilliq pardalaridagi moddalar almashinuvi jarayonini tartibga soladi, yorug‘lik hissini ta'minlaydi. Bundan tashqari, A vitamini immunitetni mustahkamlaydi, teri va sochlar holatini normallashtiradi.
V
Bu guruhning asosiy vitaminlari:
V1 yoki tiamin, yog‘ kislotalari va aminokislotalar, uglevod moddalar almashinuvini tartibga soladi. U normal rivojlanish va o‘sish, ovqat hazm qilish, yurak faoliyati hamda asab tizimi uchun muhim.
V2 yoki riboflavin qonda antitanalar va eritrotsitlar hosil bo‘lishida ishtirok etadi, o‘sish va reproduktiv funksiyani tartibga soladi. U qalqonsimon bez faoliyati, tirnoq, soch, teri hamda shilliq qavat uchun zarur.
PP u yana V3, niatsin yoki nikotin kislota deb atalib, oqsil va uglevodlar almashinuvi, fermentlar hosil bo‘lishi, ovqat hazm qilish va asab tizimi faoliyatida ishtirok etadi. Shuningdek, mayda tomirlarni kengaytiradi va xolesterin darajasini pasaytirishi mumkin.
V6 yoki adermin markaziy va periferik asab tizimi faoliyati, oqsil, yog‘, uglevodlar almashinuvi, yog‘ kislotalari va aminokislotalar o‘zlashtirilishida muhim rol o‘ynaydi.
V9 yoki foliy kislotasi V12 bilan birgalikda qon hosil bo‘lish jarayonida ishtirok etadi. Bu vitamin o‘sish va qon-tomir hamda immun tizimi rivojlanishida muhim. Homilada asab naychalari nuqsonlari rivojlanishi xavfini pasaytiradi. Shuning uchun homilador ayollarga ko‘pincha V9 tavsiya etiladi.
V12 yoki sianokobalamin eritrotsitlar hosil bo‘lishi, neyronlar rivojlanishi va DNK sintezi uchun zarur. U aminokislota va yog‘lar o‘zlashtirilishida ishtirok etadi.
С
Askorbin kislotasi immun, endokrin va asab tizimi faoliyatida ishtirok etadi. S vitamini qon tomirlari mustahkamligini saqlaydi, temir va oqsil moddalar so‘rilishiga yordam beradi. U yaralarni davolash va biriktiruvchi to‘qimalar hosil bo‘lishida ishtirok etadi. Shuningdek, kuchli antioksidant hisoblanadi.
D
Xolekalsiferol, ergokalsiferol va boshqa shunga o‘xshash moddalar ana shu vitaminlar guruhiga kiradi. Ular organizmda kalsiy va fosfor almashinuvida zarur. Mazkur mikroelementlar D vitamini bilan ingichka ichakda tezroq so‘riladi, keyin esa suyaklarda to‘planadi. D vitamini hujayralardagi o‘sishga hissa qo‘shadi va immunitetni tiklaydi.
Е
Tokoferol, tokotriyenol va tokolning boshqa hosilalari mushaklar funksiyalarini rag‘batlantirib, jinsiy bezlar faoliyatida ishtirok etadi. Ye vitamini kuchli antioksidant ham hisoblanadi: u hujayra membranalaridagi yog‘ kislotalarini oksidlanishdan himoya qiladi. Immunitet mustahkamlanishiga hissa qo‘shadi, kollagen va jigar fermentlari sinteziga ta'sir ko‘rsatadi, yurak qon-tomir kasalliklari rivojlanishining oldini oladi.
K
Ushbu guruh vitaminlari normal qon ivish darajasini ta'minlaydi, buyraklar, tomirlar, mushaklar va biriktiruvchi to‘qimalar faoliyatida ishtirok etadi. U D vitamini bilan birgalikda kalsiy so‘rilishida muhim rol o‘ynaydi.
Qaysi kuz mahsulotlari vitaminlarga boy?
Organizmning vitamin zaxirasini to‘ldirish uchun dorixonaga borish shart emas. Foydali moddalarni kuzgi meva va sabzavotlardan topish mumkin.
1. Pomidor
Barcha qizil sabzavotlarda bo‘lgani kabi pomidor ham karotin moddasiga boy. Unda V va S guruhi vitaminlari, foliy kislotasi ham bor. Bundan tashqari, pomidorda kletchatka, kaliy, fosfor, kalsiy, sink va antioksidantlar mavjud. Ular qon-tomir va ovqat hazm qilish tizimi, ko‘rish, moddalar almashinuvi va immunitet uchun foydali.
2. Bulg‘or qalampiri
Unda A, S, Ye va RR vitaminlari, foliy kislotasi, shuningdek, kletchatka va muhim mikroelementlar: kalsiy, kaliy, natriy, temir, yod, sink, fosfor, magniy mavjud. Ular esa kuchli immunitet, asab tizimining normal faoliyatini qo‘llab-quvvatlash uchun zarur.
3. Sabzi
Sabzi eng avvalo A vitaminidir. Unda V, C, E, K guruhining deyarli barcha vitaminlari, yana kaliy, magniy, kalsiy, natriy, temir, sink, yod, vanadiy, glyukoza va fruktoza bor. Mazkur kompleks yurak va tomirlar salomatligini saqlaydi, immunitetni mustahkamlaydi, normal ko‘rishni ta'minlaydi, qondagi qand miqdorini normallashtiradi.
4. Qovoq
Bu sabzavotda V, S, Ye, D guruhi vitaminlari va noyob K vitamini bor. Bu hali hammasi emas. Qovoqda mavjud foydali moddalar tomirlarni aterosklerozdan, to‘qimalarni esa erta qarish va yallig‘lanishdan himoya qiladi. Qovoqdan diabet va o‘simtalarni davolashda yordam beradigan moddalarni ham olish mumkin.
5. Gulkaram
Gulkaramda oddiy karamga qaraganda S vitamini ko‘proq. Bundan tashqari, K, V6, foliy kislotasi va pantoten kislotalari, xolin, kaliy, marganets, kalsiy, fosfor, kletchatka va antioksidantlar bor. Bu moddalar miya faoliyatini yaxshilaydi, ovqat hazm qilishni normallashtiradi, yurak qon-tomir tizimini mustahkamlaydi, yallig‘lanishlar va surunkali kasalliklar rivojlanishi xavfini kamaytiradi.
6. Olma
Olmada A, S, V1, V2, B6 va Ye vitaminlari, shuningdek, magniy, fosfor, yod, temir, selen, kaliy, kalsiy va sink bor. Ular zo‘riqishni yengishda yordam beradi, xotira va e'tiborni yaxshilaydi, hayotiy quvvat bag‘ishlaydi hamda ikkinchi turdagi diabet rivojlanishining oldini oladi. Olmadagi polifenollar esa qon bosimini normallashtiradi va insult xavfini kamaytiradi.
7. Chakanda (oblepixa)
A, B1, B2, B6, C vitaminlarining ko‘p miqdorda mavjudligi yallig‘lanishga qarshi ta'sirni amalga oshiradi, to‘qimalarni mustahkamlaydi, moddalar almashinuvini normallashtiradi, teri va sochlar holatini yaxshilaydi, teri va shilliq qavatlardagi yaralar bitishida yordam beradi. Bundan tashqari, jig‘ildon qaynashini davolashda ham yaxshi samara ko‘rsatadi.
8. Klyukva
Klyukva organizmning himoya kuchini oshirib, infeksiyalarga qarshi kurashda yordam beruvchi S vitaminiga boy. Bundan tashqari, uning tarkibida A, Ye, K va foliy kislotalari bor. Klyukva umumiy mustahkamlovchi va yallig‘lanishga qarshi ta'sirga ega. Siydik chiqarish tizimi infeksiyalari rivojlanishi xavfini kamaytiradi, qon bosimini normallashtiradi.
9. Behi
Behida S, V1 va V6 vitaminlari, shuningdek, mis, temir, kaliy va magniy bor. Ular immun tizimini qo‘llab-quvvatlaydi, qon to‘xtatish, antiseptik, siydik haydash xususiyatlariga ega. Behidagi antioksidantlar miqdorining ko‘pligi metabolik zo‘riqish va yallig‘lanish darajasini pasaytiradi, shuningdek, hujayralarning erkin radikallar tomonidan zararlanishining oldini oladi, ovqat hazm qilishni normallashtiradi, homiladorlik vaqtida ko‘ngil aynishini kamaytiradi.
10. Xurmo
Meva A, S, Ye, K va V6 vitaminlari, tanin va flavonoidlar, shuningdek, mikroelementlarga bor. Uning tarkibida kaliy, mis, marganets, yod va temir mavjud. Mazkur kompleks ko‘rish qobiliyatini normallashtiradi, tomirlar holatini yaxshilaydi – u varikozda, milklar qonashi va aterosklerozga moyillikda ijobiy ta'sir ko‘rsatadi. Xurmo yurak kasalliklari va diabet rivojlanishi xavfini kamaytiradi.
11. Mandarin
Mandarinda A va S vitaminlari, shuningdek, asab tizimining normal faoliyati va mustahkam immunitet uchun muhim bo‘lgan kaliy mavjud. U ichak faoliyatini normallashtiradi, terining holatini yaxshilaydi.
12. Ko‘kpiyoz
Ko‘kpiyozda V, S, A va K guruhi vitaminlari, ko‘p miqdorda kaliy, fosfor, kalsiy, magniy, natriy bor. Bunday kompleks ovqat hazm qilish buzilishida, bo‘g‘im muammolarida, yuqori qon bosimida foydali. Temir gemoglobinni oshiradi, K vitamini esa qon ivishini yaxshilaydi va yurak faoliyatini normallashtiradi.
Mahsulotlardagi vitaminlarni qanday saqlash mumkin?
Ko‘p vitaminlar termik qayta ishlash jarayonida parchalanib ketadi. Shuning uchun meva va sabzavotlarni salat hamda smuzilar ko‘rinishida xomligicha iste'mol qilish muhim.
Agar ularni xomligicha iste'mol qilmasangiz, quyidagi tavsiyalarni e'tiborga oling:
Termik qayta ishlash muddatini qisqartiring. Sabzavotlarni uzoq qovurmang, ularni sovuq emas, qaynab turgan suvga soling, ana shunda ular issiq suvda kamroq bo‘ladi.
Maxsus qoplamaga ega bo‘lmagan alyumin, temir yoki mis idishlardan foydalanmaslikka harakat qiling. Ayrim vitaminlar metall bilan aloqada bo‘lganida parchalanib ketadi.
Suvda eriydigan vitaminlar konsentratsiyasi kamaymasligi uchun sabzavotlarni to‘g‘ralgan holda suvda saqlamang.
Sho‘rva yoki qayladagi yog‘ qavatini olib tashlamang, taomlarni iloji boricha idish qopqog‘i yopilgan holda tayyorlang. Ana shunda ular himoya qilingan muhitda bo‘ladi.
Yangi kartoshkada foydali moddalarni ko‘proq saqlab qolish uchun uni po‘stlog‘i artilmagan holda pishiring.
Muzlatilgan meva, sabzavot va rezavorlar konservalanganlariga qaraganda foydaliroq. Masalan, S vitamini, antioksidant va polifenollar sovuqda yaxshi saqlanadi. Biroq maksimal effektga erishish uchun yaxshilab muzlatish kerak. Ana shunda foydali moddalar ko‘proq saqlab qolinadi.
Mevalar o‘rniga quruq mevalar iste'mol qilish mumkin. Faqat ular tabiiy usulda, konservant, bo‘yoq va hid beruvchilarsiz quritilgan bo‘lishi lozim. Bunday mahsulotlar ta'mi u qadar mazali bo‘lmasa ham organizmga foyda keltiradi.
Sarxil mahsulotlarni yelvizak va quyosh nurlari bo‘lmagan salqin joyda saqlagan ma'qul. Ayrim vitaminlar, masalan, V2 yorug‘likda parchalanib ketadi.
Жорий йилнинг октябр-ноябр ойларида Қозоғистон Республикаси пойтахти Нур - Султон шаҳрида ўтказилган буюк қозоқ адабиёти адиби, шоири, педагог Ибрай Алтинсарин таваллудининг 180 йиллиги муносабати билан "БУЮК ДАЛА УСТОЗИ" халқаро ижодий танлов ўтказилди.
Унда турли мамлакатлардан 150 нафардан ортиқ ижодкор ўқувчи ёшлар ўз иқтидорини намойиш этди. Улар орасида Учқудуқ туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактаби 10-синф ўқувчиси Бекзат Жумабекова ҳам бор.
Ўқувчининг адиб ва педагог Ибрай Алтинсариннинг ҳаёти ва ижоди, шоир босиб ўтган таҳликали йиллари ҳақида ҳикоя қилган ижодий иши фахрли иккинчи ўринга муносиб кўрилди.
2022 йилнинг ёзги таътилида Нур-Султон шаҳридаги Нурсултон Назарбоев интеллектуал мактаби қошидаги ёзги оромгоҳга йўлланмани қўлга киритган.
Ижодкор ва истеъдодли ўқувчи Бекзат Жумабекова ва унинг устози Алмат Жунисовни эришган ютуқлари билан самимий муборакбод этамиз!
Қайрат АХМЕТОВ,
9-умумий ўрта таълим мактаби ижодий масалалар бўйича маслаҳатчиси
Учқудуқ туман адлия бўлими томонидан Учқудуқ тумани, Ўзбекистон кўчаси, 9-уй, 1-хонадонда яшовчи фуқаро Фахриева Гулбаҳор Шодиевнанинг муайян даврда ишлаганлик учун кам устама ҳақи тўланаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати мутахассислар иштирокида ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида, фуқаро Г.Фахриева 2007-йил 17-январда МТТнинг № К6/3-сонли буйруғига асосан, туман 5-сонли МТТга тарбиячи вазифасига ишга қабул қилинганлиги, 2017-йил 31-мартдага №71-сонли буйруқ билан ўз аризасига асосан, меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги, 2018-йил 22-ноябрда №250-сонли буйруқ билан 1-сонли МТТга тарбиячи вазифасига ишга қабил қилинганлиги ва ҳозирги вақтгача шу лавозимда фаолият юритиб келаётганлиги, лекин Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019-йил 15-августдаги 9-2019/к/қ, 32-сон қарори билан тасдиқланган «Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ кам устама тўланаётганлиги аниқланди.
Ушбу Низом 2019-йил 30-августда кучга кирганлиги инобатга олинган ҳолда фуқаро Г.Фахриевага 2019-йил сентябрь ойидан бошлаб муайян даврда ишлаганлик иш стажи 75% миқдорида устама тўланиши лозим бўлган бўлсада унга 1-сон МТТ мудираси томонидан тузилган ва тасдиқланган ишчи ва ходимларнинг иш стажи фоизининг рўйхатига асосан 25% миқдорда тўловлар амалга оширилган.
Муайян даврда ишлаганлик учун иш стажига тўланган қўшимча жами 6 587 617 сўм миқдорида тўловлар 1-сон МТТ тарбиячиси Г.Фахриевага тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Ваҳоланки Низомда муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи иш стажига Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасидаги бюджет ташкилотларида ишлаган даври ҳам киритилиши белгилаб қўйилган.
Қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда, фуқаро Г.Фахриевага 2019-йил сентябрь ойидан бошлаб муайян даврда ишлаганлик учун тўланмай қолган жами 6 587 617 сўм миқдоридаги қўшимча устама тўловлари тўлаб берилишини ҳамда бундан кейин фуқаро Г.Фахриевага муайян даврда ишлаганлик учун 0.75% устама тўлаб борилишини таъминлаш мақсадида туман Мактабгача таълим бўлимига тақдимнома киритилиб, мурожаат ижобий ҳал этиб берилди..
Учқудуқ туман адлия бўлими бошлиғи М.Умерзаков
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимида сўзлаган нутқида халқ депутатлари кенгашлари ва ҳокимлар ваколатларини аниқлаштириш бўйича режалар ҳақида гапирди.
Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари кенгашлари ва ҳокимларнинг ваколатларини аниқ белгилашга оид қонуний асосларни яратиш вақти келганини таъкидлади.
«Неча марта биз буни гапиряпмиз, лекин мана, беш йил тажриба орттирдик… Энди кенгашнинг раҳбари ижро органи раҳбари бўлиши мумкин эмаслигини халқимизнинг ўзи айтяпти. Вақт-соати келди, қонуний масалани ҳам жой-жойига қўямиз. Шундай қилиб, демократик йўналишлардаги катта пойдеворни яратамиз. Агар шу пойдевор бўлса, анчагина ижро органи раҳбарлари ҳам халқ томонидан жиловланади. Халқ деганим — депутатлар томонидан, депутатлар деганим — халқ сайлаган вакиллар томонидан», — деди у.
Swedenlik tadqiqotchilar yainda antibiotiklarning yana bir xatoli asoratini anikladilar. Ularning hulosasiga kwra, bundai preparasalni qabul qilgan insonlarda 5-10 yil ichida kolorektal saratonning rivozhlanish havfi oshadi.
Olimlar olti yil yon va turi kasali bilan casallangan 40 ming nafar bemorni alohida kuzatuv ostiga oldilar. Tadqiqot asosida qo'shimcha qo'shimcha o'tgan 10 yil davomida qancha mikdorda va qaysi antibiotiklardan davolashni o'rgandi amda tahlil kilindi.
Malum blishicha, antibiotik qabul kilgan bemorlarda yon ichakda saraton rivozhlanish havfi yukoriligi aniklandi.