LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

29 Oct 2021

   Қизилқум сахросидаги ястаниб ётган қум барханлари остидаги маъданларни, олтин конларини излаб топиш мақсадида 1958 йилда биринчи бўлиб автомобил транспортида қидирув-экс-педитция гуруҳлари ўз иш фаолиятини бошлаган. Йиллар давомида уларнинг фаолияти кенгайиб, автомобил транспортига бўлган эҳтиёж кучайиб бориши натижасида автокорхона ташкил этилган. Шимолий кон бошқармасига қарашли 1-сонли Автокорхона тарихи 1958 йил билан чамбарчас боғлиқ.Ўзбекистон Республикаси ўз мус-тақиллигини қўлга киритган кундан бугунги кунга қадар бўлган давр мобайнида давлатимиз иқтисодиётининг ривожланиши йўлида бир қанча олтин қазиб олиш конларини ишга тушурилиши ва бунёдкорлик ишларини амалга оширилишида автокорхонанинг хизмати катта бўлди. 

 Ҳа, ҳозирда ҳаётни транспорт воситаларисиз тасаввур қилиб бўл-майди. Соҳанинг заҳматкаш ходимлари халқ хўжалик юкларини бел-гиланган манзилларга етказиб бе-риб, ишлаб чиқариш жараёнлари ва бунёдкорлик ишлари маромини таъминлашга муносиб ҳисса қўш-моқдалар.

  Шунингдек, одамларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш ҳам транспортчилар зиммасида. Шимо-лий кон бошқармаси тасарруфидаги 1-автокорхона парки дунёнинг етак-чи компанияларида ишлаб чиқарилган энг сўнгги русумдаги автобуслар, енгил автомобиллар ва бошқа замонавий техника воситалари билан тўлдириб борилмоқда.

  Одам организмининг қон томирларисиз ҳеч бир орган яшай олмаслиги каби, транспортсиз ҳам иқтисодиётни тасаввур қилиб бўлмайди. Ишлаб чиқаришда керакли хом-ашёни ҳамда ишчи кучини етказиб бериш масъулияти транспорт со-ҳасининг зиммасида. 

  Бу соҳада фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларнинг ўзлари учун энг муҳим кун муносиб тарзда нишонлайдиган касб байрамлари бор. Бу “Автомобил транспорти ходимлари куни” дир.

    Ана шундай ажойиб кунни нишонлаш арафасида турган, транспорт бўйича буюртмачиларни талабларини ўз вақтида ҳамда сифатли бажариб келаётган аҳил жамоалардан бири 1-сонли Автокорхонаси-дир.

 Эргашев Камолиддин Холбоевич бошчилигидаги бу меҳнат жамоаси бугунги кунда ҳеч бир ишлаб чиқариш корхоналаридан қолишмаган ҳолда Шимолий кон бошқармасининг белгиланган режаларини бажаришда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 

  2019 йилдан буён 1-сонли Авто-корхона бошлиғи лавозимида фао-лият юритаётган Камолиддин Хол-боевич қўл остидаги раҳбар, му-тахассис ходимлари билан шу корхонада ишлаб келаётган ишчи-ходимларнинг нормал ва хавфсизлик талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларида ишлашини, моддий ва маънавий ҳаёти яхшиланишига ҳам ҳисса қўшиб келмоқда. 

  Корхона бошлиғининг ўринбосарлари Баҳодиржон Ахунов ҳамда Ботирали Норбўтаевлар Камолиддин Холбоевичга бу борада кўмакчилардандир.

 1-сонли Автокорхонадаги ишчи-хо-димларнинг меҳнатини ҳамда хавф-сиз меҳнат шароитида ишлашини назорат қилишда, меҳнатни муҳофаза қилиш юзасидан тадбирларни амалга оширишда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича 2-тоифали муҳандис Отабек ДЖа-манов, фойдаланиш бўлими бош-лиғи Ихтиер Ўринов, меҳнат қилган ходим меҳнатига муносиб равишда ойлик иш ҳақларини норма талаблари асосида тўланишида меҳнатни ташкиллаштириш ва режалаштириш бюроси бошлиғи Ғиёс Ҳалилов, ходимларнинг меҳнат муносабатлари, меҳнат таътилларининг қонун таълаблари асосида белгиланган муддатларда ва асосларда олишида кадрларни бутлаш ва ҳисобга олиш гуруҳи раҳбари Нафосат Аҳмедова муносиб улуш қўшиб келмоқда.

  Корхонада 3 та колонна, 4 та участ-ка, 1 та таъмирлаш устахонаси ҳам-да маъмурий-хўжалик қисми мав-жуд. Ушбу колонна ва участкалардаги транспорт воситаларининг асо-сий қисми “Шарқий” очиқ усулда қазиб олиш кони ҳамда “Дауғизтау” очиқ усулда қазиб олиш конларида фаолият олиб бориб, ишчи ходимлар учун кенг кўламдаги шарт - шароитлар яратилди.

  “Шарқий” очиқ усулда қазиб олиш конида участка майдонлари кенгайтирилиб, автотранспорт воситаларини жорий таъмирлаш учун махсус таъмирлаш майдончалари ташкил этилди. Ҳозирда ишчи ходимларга яхши шароит яратиб бериш мақсадида фойдаланиш биноси қайтадан реконструкция қилинмоқда.

❗️ 1-сонли Автокорхона ҳозирги вақт-да республикамизда фаолият юри-тиб келаётган MAN, ISUZI, GM шунинг-дек Швеция давлатиниг SCANIA, Германиянинг GROVE Хитойнинг SANY ва Белоруссиянинг МАЗ компаниялари билан ҳамкорликда фаолият юритмоқда.

 1-сонли Автокорхонага 2019-2021 йиллар давомида умумий қиймати 55 миллиард 918 миллион сўмлик жами 77 та транспорт воситаси, жумладан 2019 йилда 46 та, 2020 йилда 24 та, 2021 йилнинг 8 ойи давомида 4 та транспорт воситаси келтирилди.

  Ушбу автотранспорт воситаларининг 5 донаси Россия Федерациясидан, 2 донаси Белоруссия Республикасидан, 1 донаси Германия давлатидан, 2 донаси Швеция давлатидан, қолган 67 донаси Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ҳар хил турдаги автомобиллардир. 

  Шундан енгил турдаги автотранспорт воситалари 15 донани, юк ташувчи автотранспорт воситалари 16 донани, тиркамалар ва ярим тиркамали автотранспорт воситалари 1 донани, йўловчи ташувчи авто-мобиллар (автобуслар) 31 донани, махсус автотранспорт воситалари 14 донани ташкил қилади.

  2020-2021 йиллар давомида Авто-корхонага бир қанча янги замонавий турдаги ускуна ва жиҳозлар келтирилган. Шу жумладан автошиналарни таъмирлаш цехига TROM-MELBERQ NZ-004 русумли дастгоҳ ўратилди, суюлтирилган ва сиқилган газда ишловчи транспорт воси-таларининг газ баллонларини уни-версал газодинамик синовдан ўт-казувчи ИС-001М қурилмаси, енгил автомобилларни таъмирлашдан олдин ташхис қўйиш қурилмаси ва компьютер дастурлаш ишлари йўлга қўйилган. 

  Буларнинг бари меҳнат унумдорлигининг оширилиши ҳамда хавфсизлигини таъминланишига ҳисса қўшмоқда.

  Ҳозирги кунда 1-сонли Автокорхона тасарруфидаги 308 та автотранспорт воситалари Шимолий кон бошқармасига қарашли ташкилот ва муассаларга хизмат қилмоқда.

  Автомобилларни нарядда бўлган вақти 2019 йил 109,2 % га, 2020 йилда эса 110,4 % га, 2021 йилнинг 8 ойида 104,6 % га бажарилди. Авто-мобилнинг техник шайлик даражаси эса 2019 йил 101 % га, 2020 йилда эса билан 102,7 % га, 2021 йилнинг 8 ойида давомида эса 108,5 % га бажарилди.

  Автомобилларни йўналишга чиқиш даражаси 2019 йил 106,8 % га, 2020 йилда 102,7 %га, 2021 йилнинг 8 ойида 105,8% га бажарилди.

  1-сонли Автокорхонанинг даромадлари сўнгги 3 йил мобайнида 27,66 % га, ишлаб чиқариш қуввати эса 11,6 % га ошди.

  2019-2021 йиллар давомида На-воий кон-металургия комбинати давлат корхонаси буйруғи билан 1-сонли Автокорхонанинг бир неча ходимлари унвон ва кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

 Жумладан, 2019 йилда III-дара-жали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони билан таъмирлаш устахонаси катта устаси Ринат Алтинбаев, 2020 йилда фойдаланиш бўлими 3-сонли колоннаси бошлиғи ўринбосари Абдуносир Ғаффоров, 1-класс юк ташувчи автомобил ҳайдовчиси Райимберди Тошев, токар Ғабит Жиенқулов, 2021 йилда эса Ўролбой Болғаев, “Навоий кон металургия комбинати фахрийси” унвони билан 2020 йилда 3-сонли колоннаси ҳайдовчи Бахтияр Нуриллаев, 1-класс юк ташувчи автомобил ҳай-довчиси Ҳасан Хидировлар тақдирланган.

  Бугунги кунда корхонада 641 на-фар ишчи-ходимлар ишлаб келмоқда. Шундан 32 нафарини хотин-қиз-лар ташкил этади. Раҳбар мутахассиc ва хизматчи ходимлар 62 нафар бўлиб, қолган 579 нафари ишчи-ходимлардан иборат. 

  ШКБ 1-сонли Автокорхона меҳнат жамоаси 300 дан ортиқ транспорт воситалари билан беминнат хизмат қилиб, давлатимиз олтин қазиб олиш режаларини бажарилишида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

  Мухтасар айтганда, мамлакат кон-чилик саноатида ўзига хос нуфузга эга бўлган Шимолий кон бошқармаси 1-сонли Автокорхона аҳил меҳнат жамоаси шу кеча-кундузда катта ғайрат ва шижоат билан меҳнат қилишмоқда. 

  Ахир, улар ортида асрга татигулик тарих, аждодлар анъанаси, кўп йиллик тажриба, машаққатли ва самарали меҳнат бор.

29 Oct 2021

    1. Имконияти чекланган шахслар давлат хизматларидан фойдаланганда 50 фоизлик чегирма берилади
Президент фармони асосида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали давлат хизматларини кўрсатишда давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50% миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлар бундан мустасно).

    ДХМ, «Лицензия» ахборот тизими ва ЯИДХП орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари белгиланган муддатидан 3 иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилса, ариза берувчиларнинг мурожаатларига асосан, хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи уларга 1 иш кунида қайтарилади. Бунда ариза берувчига тегишли давлат хизмати тўлиқ ҳажмда кўрсатилади.

    2. Айрим МФЙлар ходимлари ойлиги оширилади
Президент фармони билан ҳудудида хонадонлар сони мингдан ортиқ бўлган маҳалла ходимларининг ойлик лавозим маошлари 35 фоизга оширилади.

    Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш, уларга бухгалтерия хизматини кўрсатиш вазифаси туман (шаҳар) ҳокимликларидан туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига ўтказилади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.
     3. Оилавий зўравонлик ҳолатлари бўйича хабар бериш тизими йўлга қўйилади
Ҳукумат қарорига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги — оилавий зўравонлик ҳолатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини ҳамда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика марказини, шунингдек, бундай марказлар борлиги ҳақида жабрланганларни хабардор қиладиган тартиб жорий этилади.

Республика маркази ва ҳудудий марказларга жойлаштирилган ўз жонига суиқасд қилган ёки қасд қилишга мойил бўлган хотин-қизларга ёрдам кўрсатишда мутахассис зарур бўлган ҳолларда, марказлар директорларининг талабномасига кўра ҳудудий тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган суицидолог, психотерапевт ва тиббий руҳшуносларни Республика маркази ва ҳудудий марказларга жалб қилади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги реабилитациядан ўтган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўради.

    4. Имтиёзли тоифадаги шахсларга айрим тиббий хизматларни нодавлат тиббиёт ташкилотларида кўрсатиш бюджет ҳисобидан қоплаб берилади
Президент қарорига мувофиқ, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси ва урология илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат берилади.

    5. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади
Президент қарори билан «Меҳр дафтари» тизими доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирларни молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан «Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади.

    6. Меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар тўғрисида ягона база яратилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти томонидан қуйидагилар шакллантирилади:

малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни баҳоловчи тизим ҳамда касбий стандартларни ва мустақил малака баҳолашнинг маълумотлар базаси;
меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар тўғрисида ягона маълумотлар базаси.
    7. Давлат тиббиёт муассасалари раҳбарлари Healthcare Administration йўналиши бўйича ўқитилади
Президент қарорига мувофиқ, тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва бошқа давлат тиббиёт муассасалари раҳбарларини соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув (Healthcare Administration) йўналиши бўйича қисқа муддатли ўқув курсларида қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш йўлга қўйилади.

    8. Халқаро молия институтларидан жалб қилинган кредитлар 10 йилдан кам бўлмаган муддатга қайта кредитланади
Президент қарори билан Ўзбекистон номидан чет эл валютасида тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (ХМИ ва ХҲМТ) маблағлари ҳисобидан жалб қилинган кредитлар (қарзлар) лойиҳада иштирок этувчи молия ташкилотларига 10 йилдан кам бўлмаган муддатга ёки улар жалб қилинган муддатга қайта кредитланади.

    9. Фойдаланилган норуда қазилмалар тўғрисидаги маълумотлар ДСҚга электрон тарзда тақдим этилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, қурилиш ташкилотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар фойдаланилган норуда қазилмалар тўғрисидаги маълумотларни ДСҚ томонидан тасдиқланган шаклларда солиқ органларига электрон тарзда солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали тақдим этади

    10. Хавфлилик даражаси юқори бўлган айрим турдаги маҳсулотларни эркин муомалага чиқаришга рухсат берилади
Президент фармонига асосан хавфлилик даражаси юқори бўлган айрим турдаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказгандан сўнг республика ҳудудига эркин муомалага чиқариш (жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрлар доирасида олиб келинган маҳсулотлар бундан мустасно) тартиби жорий этилади.

   Бунда ҳужжатлар ушбу маҳсулотлар божхона ҳудудига келишидан камида 15 кун олдин божхона электрон дастурига жойлаштирилиши шарт.

    Хавфлилик даражаси юқори бўлмаган айрим турдаги маҳсулотларни Ўзбекистон резиденти ҳисобланган аккредитация қилинган мувофиқликни баҳолаш органларида мувофиқлик сертификатини (амал қилиш муддатидан қатъи назар) бир марта расмийлаштирган ҳолда 24 ой давомида импорт қилишга рухсат этилади.

27 Oct 2021

Давлат арбоби ва олим Мирзо Улуғбек 1449 йилнинг 27 октябрида тож-тахт илинжидаги ўғли Абдуллатифнинг буйруғига биноан Самарқанд яқинида ўлдирилган эди. 

     Улуғбек 1394 йилнинг март ойида Эрон ғарбидаги Султония шаҳрида, бобоси Темурнинг ҳарбий юриши пайтида туғилди. У Шоҳрух Мирзонинг тўнғич ўғли бўлиб, унга Муҳаммад Тарағай исми берилган, лекин болалигидаёқ у Улуғбек деб атала бошлаб, бу исм кейинчалик унинг асосий исми бўлиб қолди.

     У йигирма ёшларида ўз даврининг йирик олимларидан бўлиб, унинг ҳокимлиги давридаги муҳим янгиликлар бутун ўрта аср маданияти тарихида улкан аҳамият касб этди. Улуғбекнинг ходими бўлмиш Ғиёсиддин Жамшид Коший 1417 йили Самарқанддан Кошонга отасига ёзган мактубида Улуғбекнинг фаолияти ва билимдонлигини қуйидагича таърифлайди: «Аллоҳга ва унинг неъматларига шукроналар бўлсунким, етти иқлимнинг фармонбардори, Ислом подшоҳи (яъни Улуғбек) донишманд кишидирлар. Мен бу нарсани одоб расми юзасидан айтаётганим йўқ. Ҳақиқат шуки, аввало у киши Қуръони Каримнинг аксарият қисмини ёддан биладилар. Тафсирларни ва муфассирларнинг ҳар бир оят ҳақидаги сўзларини ақлда сақлайдилар ва ёддан биладилар ва арабчада ғоят яхши ёзадилар. Шунингдек, у киши фиқҳдан анча хабардорлар, мантиқ маъноларининг баёни ва усулларидан ҳам хабардорлар».

      Улуғбекнинг илмга қизиққанлиги ва мамлакатнинг равнақини кўзлаганлиги туфайли янги усуддаги билим юрти – мактаб ва мадрасалар барпо қилишга қарор қилиб, деярли бир вақтнинг ўзида Самарқанд, Бухоро ва Ғиждувонда учта мадраса барпо этади.

     У барпо этган Самарқанд мадрасаси ва илмий тўгараги Шарқ маданияти ва фани тарихида улкан аҳамият касб этди, мамлакат равнақига, шунингдек, кўп халқларнинг маданий ривожланишига катта таъсир кўрсатди. Бу ерда кўплаб буюк сиймолар шаклланди. Жумладан, Хуросоннинг Жом шаҳрида 1414 йили туғилган бўлажак улкан шоир Жомий Улуғбекнинг Самарқанд мадрасасида таҳсил кўрди. Бу ерда у Қозизода, Улуғбек ва Али Қушчи каби улкан олимларнинг маърузаларини эшитди ва уларнинг тарбиясида бўлди.

     Улуғбек атрофида тўпланган Самарқанд олимлари катта аҳамият берган энг муҳим илмий йўналишлардан бири астрономия фани эди. Исломдаги энг аввалги астрономик асарлар «Зиж» деб аталиб, улар асосан жадваллардан иборат бўлган. Улуғбекдан аввал ёзилган энг мукаммал «зиж»лар Берунийнинг «Қонуни Масъудий»си ва Насриддин Тусийнинг 1256 йили ёзиб, Хулашхонга тақдим этган «Зижи Элхоний» асари эди. XV аср бошларида ёзилиб, Шоҳрухга аталган Жамшид Кошийнинг «Зижи Хоқоний» асари асосан хитой ва мўғул анъаналарига асосланган бўлиб, ислом мамлакатлари учун деярли аҳамиятта эга эмас ва илмий жиҳатдан ҳам анча саёз эди. Мовароуннаҳрда эса мўғул истилосидан кейин бирорта «зиж» ёзилмаган эди. Ана шу сабабларга кўра Улуғбек энг аввало астрономик изланишларни йўлга қўйиши, бунинг учун расадхона барпо этиши керак эди. Бу ҳақда Абу Тоҳирхўжа бундай хабар қилади: «Мадрасага асос солинганидан тўрт йил кейин Мирзо Улуғбек Қозизода Румий, Мавлоно Ғиёсиддин Жамшид ва Мавлоно Муиниддин Кошонийлар билан маслаҳатлашиб, Кўҳак тепалигида Оби Раҳмат ариғининг бўйида расадхона биносини қурдиради. Унинг атрофида эса баланд ҳужралар барпо этади».

     Расадхона қурилиши 1424 йилдан 1429 йилгача давом этади. Расадхона битиши билан астрономик кузатишлар бошланиб кетади. Расадхона билан мадрасанинг биргалиқдаги фаолияти Улуғбек илмий мактабида астрономия ва математикани ўрта асрлар даврида энг юқори поғонага кўтариш имконини берди.

     Давлат ишлари билан боғлиқ бўлган юриш-кўчишлар, расадхонадаги кузатишлар ва мадрасадаги дарслар, ундан ташқари илмий ишларга умумий раҳбарлик қилиш хам Улуғбекнинг кўп вақтини оларди. Шунинг учун бўлса керак, бевосита Улуғбекнинг қаламига мансублиги маълум бўлган илмий асарлар сони жиҳатдан кўп эмас – улар тўртта.

     Улуғбек илмий меросининг энг асосийси, маълум ва машҳури унинг «Зиж»и бўлиб, бу асар «Зижи Улуғбек», «Зижи жадиди Гурагоний» деб ҳам аталади. «Зиж»дан ташқари унинг қаламига мансуб математик асари «Бир даража синусини аниқлаш ҳақида рисола», астрономияга оид «Рисолайи Улуғбек» (ягона нусхаси Ҳиндистонда, Алигарҳ университети кутубхонасида сақланади) ва тарихга доир «Тарихи арбаъ улус» («Тўрт улус тарихи») асаридир

26 Oct 2021

     Куни-кеча давлат хизматлари Учқудуқ туман бўлими ходимлари томонидан “Ўзимиз келдик” лойиҳаси доирасида сайёр хизмат ва ҳуқуқий тарғибот ўтказилди. Мақсад - одамларнинг давлат хизматига бўлган эҳтиёжи юзасидан розилигига эришиш. Хизмат орқали фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлаш.
Дам олиш кунларида бозор ўчарга боришга одатланган халқмиз. Хизмат ходимлари томонидан аҳоли гавжум манзил “Учқудуқ деҳқон бозори” да фуқароларга жойида сайёр хизмат кўрсатилди, хоҳловчиларга хизматдан мобил қурилма орқали фойдаланиш билим ва кўникмалари ҳам ўргатилди.
Бу каби амалга оширилган тадбир ўз самарасини берди. Натижада халқ ҳам бозор ўчарини қилди, ҳам сайёр хизмат олди, ҳам ижтимоий-иқтисодий муаммоси бўйича мутасаддиларга мурожаатларини қолдирди.
     Шу куннинг ўзида аҳоли ва тадбиркорларга 12 та давлат хизмати кўрсатилди, 44 та хуқуқий тарғибот ўтказилиб, флаер ва буклетлар тарқатилди.

ДХА Учқудуқ туман бўлими.

26 Oct 2021

      Учқудуқ туман давлат солиқ инспекцияси томонидан “Солиқчи – кўмакчи” тамойили доирасида амалга ошириладиган ишлар самарадорлигини таъминлаш ва келгусидаги режаларни белгилаб олиш мақсадида 4 босқич ва 9 та йўналишда тадбиркорларга тизимли кўмак кўрсатиш йўлга қўйилган.
“Ҳаракатлар режаси”га мувофиқ 2021 йилнинг сентябрь ойида 14 та тадбиркорлик субъектига амалий ёрдам берилди.
    Жумладан, “Солиқчи – кўмакчи” тамойили доирасида солиқ турлари бўйича 5 тасига ҳисоботларини тўлдириш ва топширишга кўмаклашилди. Фаолияти янгидан йўлга қўйилган тадбиркорлик субъектларининг 3 тасига фаолият туридан келиб чиқиб, оптимал солиқ режими танлаб берилди.
Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларини кенг тарғиб қилиш орқали мавжуд имтиёзлардан фойдаланиш тартиби юзасидан 2 тасига тушунча берилди. Солиқ қарзи тўғрисида маълумот сўраб мурожаат қилган 2 та, шахсий карточкадан кўчирма сўраб мурожаат қилган 2 та тадбиркорлик субъектига маълумотнома такдим этилди.
    Айланма маблағга муҳтож бўлган тадбиркорлик субъектларига йўналиш ва тушунчалар берилди.
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан «Солиқчи – кўмакчи» тамойили доирасида тарғибот-ташвиқот ишлари давом эттирилмоқда.
Ҳурматли тадбиркорлар!

    Агар Сиз тадбиркорлик фаолиятингиз давомида қийинчиликларга дуч келаётган бўлсангиз, бошқа идора ташкилотларга қилган мурожаатингиз ҳал этилмасдан келинаётган бўлса Учқудуқ туман давлат солиқ инспекциясининг юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлимининг “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш" шўъбасига мурожаат қилишингиз мумкин.
Мурожаат учун телефон: 79-593-00-80.

Учқудуқ туман давлат солиқ инспекцияси

25 Oct 2021

     Бугун 25 октябрь куни “Учқудуқ” маданият уйида Навоий кон-металлургия комбинати фахрийси, Ўзбекистон Қаҳрамони Анатолий Николаевич Панин билан видолашув маросими бўлиб ўтди.
   Бутун ҳаётини кон-металлургия соҳасига бағишлаган фидойи инсонни сўнгги манзилга кузатиш маросимида Навоий кон-металлургия комбинати, Учқудуқ туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, марҳумнинг яқин қариндошлари, дўсту биродарлари, ҳамкасблари ва шогирдлари иштирок этди.
    Сўнгги манзилга кузатув маросимида бу инсоннинг ибратли ҳаёт йўли, олийжаноб фазилатлари ҳамда ватан ва халқ тараққиётига қўшган хизматлари эътироф этилди.
     Ўзбекистон Қаҳрамони А.Н.Панин Учқудуқ туман қабристонида дафн этилди.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

25 Oct 2021

      Тил – миллатнинг ўтмиши, бугуни ва эртасини боғлаб турадиган мустаҳкам кўприк. Тил – маданият, маърифат, ахлоқ, тарбия ва шахс камолотининг бош мезони. Бу мезон шикастланса, миллат таназзулга, унинг гўзал ва абадий қадриятлари йўқликка юз тутмоғи муқаррардир.
       Давлат тилига эътибор она Ватанга бўлган ҳурмат намунасидир. Бугун миллат билан бирга яралиб, шонли тарихнинг барча сокин ва суронли даврларини миллат билан ҳамнафас босиб ўтиб, халқнинг халқ, давлатнинг давлат сифатидаги нуфузини белгилаб берувчи муқаддас ўзбек тилининг мақому мартабаси ҳукуматимиз томонидан қаратилаётган эътибор туфайли борган сари эъзоз топиб бормоқда. Хусусан, дунёнинг ривожланган мамлакатлари Америка Қўшма Штатлари, Германия, Буюк Британия, Франция, Россия, Япония каби 20 га яқин давлатнинг 60 дан ортиқ университети ва 100 дан зиёд мактабида буюк Маҳмуд Кошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб тарғиб этган, Навоий бобомиз томонидан буюклиги исботланган - ўзбек тили ўрганилмоқда.
Тўғри, дунёда тиллар кўп, айрим манбаларда жаҳон халқлари 7000 га яқин тилда мулоқот қилишлари таъкидланади, бироқ ҳозиргача улардан 500 тасигина ўрганилган, холос, шунингдек, ҳар уч тилдан биттасининг ёзуви бўлмай, фақат оғзаки нутқ шаклига эга. Дунё тилларидан фақат 40 тасигина оғзаки ва ёзма жиҳатдан мукаммал шаклланган деб ҳисобланиб, шу 40 та тилнинг орасида ўзбек тилининг ҳам борлиги биз, ўзбек халқи учун қувонарлидир.
      Миллий маданиятимиз, маънавиятимизнинг асоси бўлган она тилимизнинг мавқеини ошириш иши ҳар биримизнинг, у раҳбар бўладими ёки ходим, қайси касб соҳиби бўлишидан қатъи назар кундалик иши ва вазифаси бўлмоғи керак. Бу инсоний бурчни ҳар биримиз ўзимиздан бошлаб, оиламиз бағрида, жамоада намуна бўлсак, шу азиз Ватанга бўлган покиза меҳримизни ифода этган бўламиз.
    Давлатимиз раҳбарининг “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, 2020–2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳамда асосий йўналишлари тасдиқланди. Таълим тизимида ўзбек тилини ўқитилишининг замонавий дастурларини жорий этиш масаласи – халқимизнинг эртанги умидлари, мақсадлари билан ҳамоҳанг.
     Тил – ғурур, тил – фахр-ифтихор. Тил ва дил бирлиги инсонларни бирлаштиради, халқни халқ қиладиган ҳам шу тил аслида. Тили йўқолган миллат халқ сифатида ҳам йўқолади. Шунинг учун ҳам Абдулла Авлоний ўз вақтида бекорга “Тилнинг йўқолмоғи миллатнинг йўқолмоғидир”, дея бежиз таъкидламаган эди.

      Юртбошимиз томонидан 2019 йил 21 октябрда имзоланган “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тарихий Фармони ҳамда 21 октябрь санаси юртимизда “Ўзбек тили байрами куни”, деб белгиланганлиги барча юртдошларимизни қувонтириб юборди. Бу, албатта, мамлакатимизда юз бераётган ижобий ўзгаришлар ва янгиланишлар, халқимиз фаровонлигини юксалтириш борасида олиб борилаётган хайрли ишларнинг давомидир.

       Бугун Ўзбекистоннинг янги тарихи яратилмоқда. Жонажон Ўзбекистонимиз миллий юксалиш сари шахдам қадамлар ташлаётганлигининг боиси унинг мустаҳкам сиёсий, иқтисодий ва маънавий пойдевори борлигидир. Президентимизнинг 2019 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида: “Она тилимиз – миллий маънавиятимизнинг битмас-туганмас булоғидир. Шундай экан, унга муносиб ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки муқаддас инсоний бурчимиздир”, деган сўзлари ҳар биримиз учун дастуриламал бўлиши керак. Бунинг учун ҳар биримиз тилимизни асраб-авайлашимиз, унинг ривожи учун фидойи бўлишимиз керак.
Бугунги кунда она тилимиз сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жабҳаларда фаол қўлланилиб, жаҳон минбарларида баралла янграмоқда. Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида ўзбек тилида нутқ сўзлаши эса тилимизнинг жаҳон миқёсидаги нуфузини яна бир бор мустаҳкамлади. Дунёда 50 миллион. атрофидаги кишилар она тилимизда сўзлашаётгани қалбимизга чексиз фахру ифтихор ва ғурур бағишлайди.
    Давлат тилига эътибор она Ватанга бўлган ҳурмат намунасидир. Биз она тилимизни фақат байрамлар арафасидагина эмас, балки ҳар дақиқада улуғлашимиз, унинг софлиги, буюклиги ва барҳаётлиги ҳақида чуқур қайғуришимиз, таъбир жоиз бўлса курашишимиз лозим.
    Она тилига ҳурмат ва унинг бебаҳо сўз хазинасидан ўринли фойдаланиш, тил воситасида равшан ва таъсирчан сўзлаб ёза олиш, нутқий саводхонликка эришиш шу тил вакили бўлган ҳар бир шахснинг бурчидир.
Зеро, муҳтарам Юртбошимиз Ш. Мирзиёев таъкидлаганларидек, ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни она Ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз лозим.
Она тилим – жону дилимсан, фахру ифтихоримсан!

Туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар
самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги
қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш
масалалари бўйича маслаҳатчиси Сожида Исломова

25 Oct 2021

     Вазирлар Маҳкамасининг 21 октябрдаги қарори билан кам таъминланган оилаларни Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Normа» хабар берди.

    Маълум қилинишича, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилганди. Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ҳамда уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш, тўлаш тўғрисидаги қарорлар Ижтимоий ҳимоя ягона реестри АТда шакллантирилиши ва қабул қилиниши белгиланган.

    Қайд этилишича, низом билан оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этиладиган ҳолатлар бўйича мезонлар белгиланган. Улар жумласига қуйидагилар киритилган:

    Ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад миқдори мезондан ошганда;
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида ариза берувчи ва унинг оила аъзолари эгалигида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;
Ариза берувчи ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ёки бош ишончномада асосан қуйидагилар мавжуд бўлганда:
ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси;
ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи транспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;
жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган енгил ва юк ташувчи автотранспорт воситалари, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи транспорт воситаларининг тиркамалари ҳамда ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси.
     Таъкидланишича, туман (шаҳар)ларнинг маҳаллий бюджети, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловларини молиялаштириш манбаси ҳисобланади.

25 Oct 2021

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони ижроси юзасидан Учқудуқ туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан2021 йил 9 ой давомида бир қанча ишлар амалга оширилди.
     Учқудуқ туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ва бошқа алоқадор идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 октябрь ҳолатига жами 54 маротаба сайёр қабул ташкил этилди.
     Хусусан, сайёр қабул тумандаги Бош вазир қабулхонаси мудири бошчилигида ташкиллаштирилди. Ушбу ўтказилган сайёр қабулларда туманда фаолият юритиб келаётган 655 та тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқаролар иштирок этди, 35 та мурожаатлар тегишли тартибда жойида ижобий хал этилди. Ўрганиш талаб этилганлари яъни, 172 та мурожаатлар белгиланган тартибда “kb.business.gov.uz” порталига киритилиб, ваколатли органларга ижро муддати қўйилган ҳолда юборилди ҳамда ижроси таъминланишига эришилди. Мурожаатларнинг 137 таси ижобий ҳал қилиниб, 34 тасига ҳуқуқи тушунчалар берилди. Мазкур сайёр қабулларда тадбиркорлар томонидан билдирилган муаммолар тегишлилиги бўйича назоратга олиниб, ўз муддатида ижобий қаноатлантирилди.
     Жорий йилнинг 1 октябрь холатига қабулхонага 318 та мурожаатлар (шундан 328 та масалалар) келиб тушган ва ижрога олинган. (Жумладан сентябрь ойида 39 та мурожаатлар тегишли тартибда ягона интерактив порталига рўйхатга олиниб, ижроси таъминланди. сентябрь ойида 8 маротаба сайёр қабул ўтқазилди, сайёр қабулда 74 нафа тадбиркор ва тадбиркорлик истагини билдирган фуқаролар иштирок этди, иштирок этган тадбиркорларда 25 та мурожаат қабул қилиниб, 7 тасига жойида тушунчалар берилдиб ҳал қилинди, шундан, хал қилинмаган 18 таси “kb.business.gov.uz” порталига киритилиб, назоратга олиниб, ҳал қилинди.
Ҳозирда мурожаатларнинг аксаряти “Ҳар бир оила - тадбиркор” давлат дастури дирасидаги имтиёзли кредитлар, ер, кадастр, архитектура ва қурилиш, инфратузулма масалалари, солиқ масалалари бўлиб, тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан кўриб чиқилган мурожаатларни даражаси бўйича туман, вилоят ва респулика даражасидаги масалалар ижобий хал қилинишида амалий ёрдамлар бериб келмоқда, Ҳурматли, тадбиркорлар, тадбиркорлик қилиш истаги бор фуқаролар ва чет эл инвесторлар туман Бош вазир қабулхонаси тадбиркорлик фаолиятини бошлашингизда тўсиқ ва муоммоларингизни ечишда ва ўз бизнесингизни бошлаш учун тавсия ва масалаларга ечимлар топиш учун мурожаат қилишингиз мумкин.
    Мурожаатлар учун Манзилимиз: Давлат хизматлари маркази биносида жойлашган. Тел: 79 593-51-39

 Қабулхона мудири Ҳайдаров Иномжон Нўмонқулович

25 Oct 2021

     Ҳурматли ички ишлар тизими ходимлари!
     Муҳтарам фахрийлар!
     Аввало, сиз, азизларни 25 октябрь — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Мустақиллик йилларида бутун мамлакатимиз қатори ички ишлар органлари ҳам ғоят шарафли ва масъулиятли йўлни босиб ўтди.
Соҳа ходимларининг жамоат тартиби ва тинчлик-осойишталикни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги фидокорона хизматини ҳаммамиз яхши англаймиз ва муносиб қадрлаймиз.
Бугун мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида барча соҳалар сингари ички ишлар тизимида ҳам кенг кўламли ва пухта ўйланган ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ички ишлар органларини эл-юрт манфаатига хизмат қиладиган чинакам халқчил тизимга айлантириш йўлида катта ишлар олиб борилмоқда.
     Азиз дўстлар!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида белгиланган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича бугунги кунга келиб 90 дан зиёд норматив-ҳуқуқий, 200 га яқин идоравий ҳужжатлар қабул қилинди.

    Ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши натижасида ички ишлар органларининг ташкилий тузилмаси, тезкор-хизмат фаолияти ва ходимлар олдига қўйилган талаблар мутлақо янгича тус олиб, аҳолига яқиндан хизмат кўрсатиш таъминланди.
   Хусусан, қуйи тизимда туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларининг шахсий таркиб сони оширилди, олисда жойлашган аҳоли пунктларида қўшимча ички ишлар органлари бўлинмалари, таянч пунктлари ташкил этилди.
Ислоҳотлар натижасида, бевосита маҳаллаларда криминоген вазиятни ижобий томонга ўзгартиришга таъсир кўрсата оладиган ички ишлар органлари тизими шаклланди. Ходимларнинг шахсий жавобгарлиги оширилди.
Шу билан бир қаторда ходимларга қулай иш шароитлари яратилди, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, туман ИИБ ҲПБ ИИО ТП профилактика инспекторларига қулай шароит яратиб бериш мақсадида уларнинг ҳар бирига узоқ муддатли кредит асосида "Матиз" автомашиналари берилди. Хизмат ҳудудларидаги кўп қаватли уйлардан квартиралар ажратилди. Овулларда эса ҳар томонлама қулай, 2 сотихли замонавий лойиҳалар асосида хизмат уйлари қурилиб, фойдаланишга берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралидаги "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони талаблари асосида туманимиздаги мавжуд 13 та маҳалла фуқаролар йиғинлари учун бир нафардан, жами 13 нафар профилактика (катта) инспекторлари лавозимлари жорий қилинди.
Ҳозирда ҳар бир маҳаллада бир нафардан профилактика инспекторлари маҳалла раисларининг ҳуқуқбузарликлар масалалари бўйича ўринбосари сифатида иш олиб бормоқда.
Бунинг натижасида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ва профилактика инспекторлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик янада кучайди.

   Таҳлилларга қарайдиган бўлсак, олиб борилган комплекс чора-тадбирлар натижасида 2020 йилга нисбатан 2021 йилда жиноятларнинг бир қатор турлари камайди.
Шунингдек, тумандаги мавжуд 13 та маҳалладан 5 тасида яъни Мингбулоқ, Боздун, Кокаяз, Кокпатас овул фуқаролар йиғини ҳамда Айтим маҳалласида шу кунга қадар бирорта ҳам жиноят содир этилмаслигига эришилди.
Бу каби ижобий натижаларни қўлга киритишда ҳудудларда хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари Жамшид Ризақулов, Шоҳруҳ Файзуллаев, Бобур Ибрагимов, Аслиддин Ахмедов ва Бекзод Каромиддиновларнинг хизматлари беқиёс.

     Мухтасар қилиб айтганда, Ички ишлар органлари жазоловчи, назорат қилувчи органдан халқ, жамият, давлат ва фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинлик ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қиладиган, жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда жиноятчиликка қарши курашадиган ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширадиган халқчил органга айланиб бормоқда.
25 октябрь — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни байрами билан Ички ишлар идораларининг барча ходимларини, фахрийларини яна бир бор самимий табриклайман!
Ички ишлар идоралари ходимларига эл-юрт тинчлиги, осойишталигини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, унга қарши кураш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдек масъулиятли вазифаларни бажаришда, бу шарафли касбни адо этишда куч-қувват, мустаҳкам соғлик тилайман!
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: