LOTIN-КИРИЛЛ

МАКТАБЛАРДА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ УСТУВОР ВАЗИФА

    Юртимизда халқ таълими ривожини таъминлаш борасидаги вазифаларнинг тўлиқ ва сифатли ижросини таъминлаш жонажон Ватанимизнинг порлоқ истиқболини белгилайди. Шу ўринда, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши билан халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича миллий кенгашлар фаолиятининг ташкил этилиши ҳам умумтаълим мактабларида таълим сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

    Ушбу фармойиш ижросини таъминлашга қаратилган ўқув-амалий семинар 20 – умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилди. Семинарда таълим-тарбия сифат ва самарадорлигини оширишдаги долзарб вазифалар белгилаб олиниб, илғор тажрибалар, инновацион ишланмалар ва замонавий методлар асосида ўзаро фикр алмашилди.  

    Ўқув-амалий семинар доирасида мактабнинг математика фани ўқитувчилари Гавҳарой Музаева, Рустам Музаев, Гулҳаё Тўраева, информатика фани ўқитувчиси Феруза Усмонова, инглиз тили фани ўқитувчилари Мафтуна Мўминова, Барно Омонова, мусиқа фани ўқитувчиси Моҳинур Ҳамроева, биология фани ўқитувчиси Моҳигул Бобожонова, тарих фани ўқитувчиси Шаҳло Отаева сингари тажрибали фан ўқитувчилари томонидан маҳорат дарслари ўтилди. 

    Шунингдек, мактабнинг “Ёш театрчилар” тўгараги аъзолари томонидан “Ватанни Нажмиддин Кубродек севинг” мавзусида театрлаштирилган саҳна кўриниши, “Ёш китобхон” тўгараги аъзолари томонидан “Алишер Навоий ғазаллари шайдосиман” мавзусида ғазалхонлик кечаси, 5-9-синф ўқувчилари иштирокида “Буюк мутафаккир - Алишер Навоий” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. 

    Семинар ишида 20-мактаб директори Насиба Рўзиева томонидан “Ёш кадрларни ишга қабул қилиш ва уларни қўним топиб ишлашига кўмаклашиш сирлари” мавзусида тақдимот ўтказилиб, тегишли тавсиялар берилди. 

    Дарҳақиқат, “Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақшдир” дейишади. Аммо, бу нақшнинг шакли ва мукаммаллиги ўрта мактабда болаларга бериладиган билим сифати ва даражасига бевосита боғлиқ. Ўрта таълимнинг сифатини ошириш учун, авваламбор, бу соҳада фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг билим ва малакасини ошириш зарур. 

    Ўтказилган семинардан кўзланган мақсад ҳам аслида шу эди. Унда иштирок этган туманимиздаги 1, 2, 8, 14, 15-умумий ўрта таълим мактаби директорлари кўплаб илғор иш тажрибалари ва зарурий тавсиялар олганликларини қайд этишди. Демак, семинар иши ўз мақсадига эришди, дейиш мумкин.

Ихтиёр ҒАНИЕВ,

Учқудуқ туман ХТБ мониторинг гуруҳи раҳбари.

O'qilgan: 682 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: