Hokimiyat matbuot xizmati
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 5-Навоий сайлов округидаги Учқудуқ туманида жойлашган 23 та сайлов участкаларининг барчасида бугун эрталаб соат 8.00 да овоз бериш жараёнлари бошланди.
Овоз бериш Сайлов кодексида белгиланган талаблар асосида амалга оширилмоқда.
Сайловчиларнинг электрон рўйхати асосидаги охирги маълумотларга кўра, Учқудуқ туманида сайловчиларнинг умумий сони 24 616 нафарни, жумладан, биринчи марта сайловда қатнашувчи ёшлар 1719 нафарни ташкил этмоқда.
Учқудуқ тумани марказидаги 211-сайлов участкасида ҳам овоз бериш жараёнлари аҳолининг фаол иштирокида бошланди.
– Президент сайлови Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини белгилаб берадиган сиёсий тадбир – деди ШКБ Автомобиль транспорти бошқармаси кадрлар бюроси бошлиғи Ойбек Ҳамидов. – Биз бугун эрталабдан оиламиз билан сайлов участкасига келиб, фарзандларимиз келажаги учун ўзимиз танлаган муносиб номзодга овоз бердик.
Райхон Қодирова "Учқудуқ" газетаси бош муҳаррири
«Фарзандликка олиш тартибининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун президент томонидан имзоланди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, киритилган ўзгартишлар билан фарзандликка олишни истисно қилувчи жиноятлар аниқ белгиланди.
Ҳаётга, соғлиққа, жинсий эркинликка, оилага қарши, ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш, гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ва бошқа бир қатор жиноятларни қасддан содир этган шахслар фарзандликка олувчилар бўлиши мумкин эмас.
Маълум қилинишича, илгари қасддан ҳар қандай жиноятни содир этганлар фарзандликка олувчи бўлиши тақиқланган.
Шунингдек, ҳукумат томонидан тасдиқланадиган айрим касалликларга чалинганлар ҳам фарзандликка олувчи бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.
Сенатнинг XX ялпи мажлисида Миллий гвардия қўмондони, генерал майор Рустам Жўраев талабгорларнинг фарзандликка олувчилар рўйхатида йиллаб навбатда туриши, амалдаги тартибнинг қийинлиги одамларни ноқонуний йўллар билан бола сотиб олишга мажбур қилаётганини таъкидлаганди.
Билдирилишича, республикада фаолият юритаётган 13 та болалар уйларида жами 504 нафар бола тарбияланаётган бўлса, уларни фарзандликка олиш учун ҳозирги кунда навбатда 5792 нафар фуқаро турибди.
Фуқаролар йиллар давомида фарзандликка олувчилар рўйхатида навбатда туришлари улар томонидан қонуний ҳужжатлар расмийлаштириш жараёнини четлаб ўтиб, ноқонуний йўллар билан бола сотиб олиш даражасига етиб бораётгани айтилди. 2017−2021 йиллар мобайнида бола савдоси бўйича 206 та жиноий ҳолат аниқланган.
«Ҳозир болани фарзандликка олиш масаласида кунига ўртача 53 тадан ортиқ мурожаат бўлмоқда. 20 кун ичида жами 1057 нафар фуқаро мурожаат қилди», деди Рустам Жўраев.
Миллий гвардия қўмондони август ойидан буён меҳрибонлик уйларидаги болалар сони 670 нафарга камайганини маълум қилган
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (https://www.lex.uz/docs/5090362)га асосан фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўлови Халқ банки томонидан нақд пул шаклида амалга оширилмоқда.
Бу эса, ФҲДЁ бўлимларида жойлашган банк кассалари олдида узундан-узун навбатларни юзага келтираётган эди.
Давлат хизматлари агентлиги томонидан фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимида фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўловини (“суюнчи пули”) ота-онадан бирининг банк пластик картасига ихтиёрийлик асосида ўтказиб бериш имконияти яратилди.
Бунда, ФҲДЁ бўлимининг масъул ходими ота ёки онанинг хоҳишига асосан фаол ҳолатда бўлган банк пластик картасини махсус белги орқали танлайди ва бир марталик тўловни банк пластик картасига йўналтиради.
Халқ банки томонидан “суюнчи пули” қисқа муддатда фуқаронинг банк пластик картасига ўтказиб берилади.
Учқудуқ туман адлия бўлими
Ҳаммамизга маълумки жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
Қарор билан республиканинг барча туман (шаҳар) ларида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилди.
Ушбу қарорда белгиланётган янги тартиблар ва кутилаётган натижалар бўйича маълумотларни қуйидаги саволларга жавоб топиш орқали олсак бўлади.
Ҳужжатга кўра, давлат бюджетидан молиялаштириладиган айрим давлат ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмаларида 2021 йил
1 октябрдан жами 1 182 та юридик хизматлар штат бирликлари қисқартирилди.
Бўшатилаётган штат бирликлари ҳисобидан марказлар фаолиятини ташкил этиш учун 1 056 та штат бирликлари ажратилди.
Қарорга мувофиқ 2021 йил 1 октябрдан қуйидаги тартиблар амалга оширилади:
• туман даражасидаги давлат органларининг юридик хизмат штат бирликлари тугатилиб, Адлия вазирлиги ҳузуридаги юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилди;
• туман даражасидаги давлат органларининг юридик хизмат ходимлари адлия ходими ҳисобланади;
• туман даражасидаги давлат органларининг барча ҳужжатлари юридик хизмат кўрсатиш марказларида экспертизадан ўтказилади;
• юридик хизмат кўрсатиш марказларида экспертизадан ўтказилмаган барча юридик ҳужжатлар ҳақиқий эмас ҳисобланади;
•туман даражасидаги давлат органлари барча ҳужжатларни “E-huquqshunos” электрон тизими орқали электрон тарзда қабул қилади;
• юридик хизмат ходимларининг тўлиқ мустақиллиги таъминланади;
• уларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш ҳолатлари бартараф этилади;
• аҳоли ва ижрочиларга қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказиш ва тушунтиришнинг янги бўғини яратилади;
• малакали ва ёш ҳуқуқшунослар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш тизими йўлга қўйилиб, барча йўналишлардаги мураккаб ҳуқуқий муаммоларни коллегиал тарзда ечиш имконияти яратилади;
• давлат органлари ва ташкилотларида бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиёти шаклланади.
2021 йил 1 октябрдан давлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча маълумот ва жараёнларни тўлиқ электрон равишда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва амалга ошириш имконини берувчи “E-huquqshunos” электрон тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиққан холда, Учқудуқ туманида ҳам юридик хизмат кўрсатиш маркази ташкил этилди.Марказ Учқудуқ туман “Давлат хизматлари маркази” маъмурий биносида жойлашган булиб, Учқудуқ туман А.Темур кўчаси 33-уйда жойлашган.
Телефон рақами: 79-210-08-20
Улуғбек ТЎРАЕВ,
туман юридик хизмат марказ бошлиғи,
Маъруф УМЕРЗАКОВ,
туман адлия бўлими бошлиғи.
Ассалому алайкум азиз ёшлар!
Ҳурматли тадбир иштирокчилари!
Сиз азизларни, сизлар орқали бутун учқудуқликларни бугунги қутлуғ айём – Ўзбек тили байрами билан чин қал-бимдан самимий муборакбод этаман.
1989 йил 21 октябрда, ғоят мураккаб ижтимоий-сиёсий ша-роитда юртимизда “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг қабул қилиниши миллий мустақиллик сари қўйилган муҳим қадам бўлганини барчамиз яхши эслаймиз.
Бу йил маънавий ҳаётимиз-дан мустаҳкам ва муносиб ўрин эгаллаган ушбу тарихий санани - Ўзбек тили байрами куни сифатида иккинчи бор нишон-ламоқдамиз.
Янгича руҳда нишонланаёт-ган ушбу қутлуғ санада она тилимизнинг бугунги ҳаётимиз-даги ўрни ва аҳамиятини, уни ривожлантиришдаги муҳим ва-зифаларни теранроқ тушуна-миз.
Ҳурматли Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев: “Давлат тилининг обрў-эътибори — бутун халқ, бутун жамият-нинг обрў-эътибо-ридир. Янги Ўзбекистонни, янги Ренес-санс пойдеворини барпо этишдек эзгу мақсадлари-мизга эришишда, ҳеч шубҳасиз, она тилимизнинг ҳаёт-бахш қудратига таянамиз” деган сўзлари она тилимизнинг мавқеини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳозирги кунда Учқудуқда яшаётган, Ўзбекистонимизни ягона ва аҳил оила деб билад-ган турли миллат ва элатлар вакиллари ҳам соф ўзбек тили-да сўзлаши уни ўрганишга катта қизиқиш ва истак билди-раётганлари айниқса эътибор-лидир.
Айни вақтда туманимизда истиқомат қилаётган барча мил-лат ва элатларнинг маданияти ва урф-одатларини, хусусан, уларнинг она тилларини ривож-лантириш учун ҳам зарур ша-роитлар яратилган. Таълим ўз-бек тили билан бирга қозоқ ва рус тилларида ҳам олиб борил-моқда.
Ҳурматли дўстлар!
Атоқли маърифатпарвар Аб-дулла Авлоний бобомиз айтганидек, тил – миллат руҳини юксалтирувчи буюк кучдир!.
Ёки бўлмаса, Исоқхон Ибрат таъкидлаганидек, “Бизнинг ёшлар албатта бошқа тилни билиш учун саъй-ҳаракат қилсинлар, лекин аввал ўз она тилини кўзларига тўтиё қилиб, эҳтиром кўрсатсинлар. Зеро, ўз тилига садоқат – бу ватаний илмдир!”.
Шу маънода, Она Ватанга муҳаббат ва садоқат – она тилига муҳаббат ва садоқатдан бошланади, десак, янглишмаган бўламиз. Бугун ушбу тушунча ҳар бир юртдошимизнинг ҳаё-тий эътиқодига айланганлиги ўзбек тили ва адабиёти, миллий маданиятимизни янада равнақ топтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларимизнинг амалий ифодасидир.
Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг жаҳондаги нуфузи ортиб боргани сари шунга мутаносиб равишда тилимизга хорижликларнинг қизиқиши ҳам кучайиб бормоқда.
Жумладан, АҚШ, Япония, Германия, Жанубий Корея, Хитой, Қозоғистон, Тожикис-тон ва бошқа кўплаб мамла-катларда ўзбек тили умумий ўрта таълим ва олий таълим муассасаларида ўқитилмоқда. Туркия Республикасининг 70 дан ортиқ олий таълим муас-сасаларида ўзбек тили ўрганил-моқда.
Азиз тумандошлар!
Она тилимизнинг софлигига нутқимиздаги ортиқча сўзлар, чет эл сўзларини қўшиш ва ше-ва элементларининг кўп қўлла-нилиши жуда катта таъсир кўр-сатмоқда. Адабий тил қоида-ларига риоя қилган ҳолда сўзланаётган нутқ тингловчига аниқ ва тушунарли бўлади.
Айниқса, бу масалага таълим муассасаларида асосий эътибор берилиши керак.
Давлат тилининг ҳуқуқий мақоми ва ҳимояси Ўзбекистон Рес-публикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикаси-нинг "Давлат тили ҳақида”ги Қонунида мустаҳкамлаб қўйил-ган. Қонуннинг 24-моддасида Ўзбекистон Республикасида давлат тилига ёки бошқа тил-ларга менсимай ёки хусумат билан қараш тақиқланади деган қоида ўрнатилган ва жавобгар-лик белгиланган.
Шу маънода она тилимиз-нинг мавқеи, буюклигини сақлашда ҳар биримиз масъул-миз. Буни асло унутмаслигимиз лозим.
Азиз ва қадрли ватан-дошлар!
Сизларни - Ўзбек тили байрами билан яна бир бор самимий табриклайман.
Барчангизга соғлик-омон-лик, бахту саодат, хонадон-ларингизга тинчлик-хотиржам-лик, файзу барака тилайман.
Ўзбек тилимиз ҳамиша безавол яшасин, доимо мағрур янграсин!
Ҳукуматнинг "Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (15.10.2021 646-сон) қарорига биноан, педагогика йўналишларида кундузги кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида таҳсил олаётган талабаларга мактабларда дарс бериш ҳуқуқи берилди.
Аввалги тартибга биноан талабалар 4-курсдан бошлаб, мактабларда дарс беришлари мумкин эди.
Учқудуқ туман адлия бўлими
Ўтмишда халқимиз ижтимоий тараққиётининг барча босқичларида турли хил синов ва офатларга тўқнаш келганини, улар устидан ғалаба қозонишда халқ иродаси ва миллий қадриятларимиз устувор омил бўлиб хизмат қилганини тарихий манбалардан яхши биламиз.
2020 йили бутун дунёни қамраб, бугун ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатиб келаётган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ жараёнлар инсоният олдида чинакамига яшаш учун кураш - ўта оғир синовли дамларни келтирди.
Пандемия келтирган офатдан халқимизни асраш, мамлакат иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаёт барқарорлигини таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари бошчилигида ўз вақтида таъсирчан чоралар кўрилгани, айниқса, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш ва эҳтиёжманд оилаларни аниқлаб, уларга манзилли ёрдам кўламини янада кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар натижасида барқарор ривожланиш йўлида дадил одимламоқдамиз.
Халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятлари, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати йўлга қўйилди.
Ушбу ташаббуснинг ҳуқуқий асоси сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги фармойиши билан Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг вилоятлардаги бўлимлари, туман ва шаҳар бўлинмалари ҳузурида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ташкил қилиниб, Низоми тасдиқланди. Даставвал, унинг маблағлари шаклланиши хайрия ва бюджет маблағлари ажратмалари бўлган бўлса, ҳозирги вақтга келиб, ҳудудларда ундирилаётган жарима тўловларининг бир қисми ҳам Жамғармага келиб тушмоқда.
“Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини коллегиаллик, очиқлик, қонунийлик ва ижтимоий адолат принципларига таянган ҳолда тасарруф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жамғарма Низомига асосан туман ва шаҳарларда ҳар бир сектор раҳбари тегишли маҳалла фаоллари билан биргаликда маҳаллалардаги ҳар бир оила, фуқаронинг моддий аҳволини ўрганган ҳолда ҳафталик ёрдам кўрсатиладиган эҳтиёжманд оилалар рўйхати ва уларга берилиши керак бўладиган маблағлар, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ҳажмини шакллантирди. Секторлар томонидан йиғилган маълумотлар Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига киритилиб, депутатлар муҳокамасига қўйилади. Кенгаш сессияси қарорига асосан “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағлар аниқ кўрсатилган мақсадларга йўналтирилади.
2020 йилда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига жисмоний ва юридик шахслар, маҳаллий бюджетдан келиб тушган маблағлардан 11,2 миллиард сўм маблағ харажат қилинди. Шундан 5,8 миллиард сўм маблағ Сирдарё вилояти “Сардоба” сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ва сув тошқинидан аъзият чеккан кишиларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилди.
Жорий йилда эса “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 19,7 миллиард сўм маблағ сарфланди. Жумладан, эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам (пул шаклида), озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари етказиб бериш билан бир қаторда касал бўлган эҳтиёжманд фуқароларда жарроҳлик амалиёти ўтказиш ва соғлигини тиклаш, ишсиз фуқаролар бадлигини таъминлаш, ногирон аёлларнинг уй-жойларини таъмирлаш, “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларни мамлакатимиз бўйлаб тарихий жойларга саёҳатини ташкил қилиш каби мақсадларга йўналтирилди.
Ижтимоий дафтарларга киритилган эҳтиёжманд оилалар ва ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида халқ депутатлари Навоий вилоят кенгашининг қарорига асосан, Хатирчи туманидаги “Асалари кластер” МЧЖ ва Қизилтепа туманидаги “Акмал шифо асали” фермер хўжалигидан жами 1500 та асалари оиласи харид қилиниб, Кармана, Хатирчи, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота ва Конимех туманларида истиқомат қилувчи 431 нафар эҳтиёжманд оилага беғараз тарқатилди.
Шунингдек, Кенгаш қарорига асосан, вилоятимизда уйда ўтирган, ишсиз, эҳтиёжманд ва ногиронлиги бўлган 2494 нафар хотин-қизнинг ҳар бирига 20 бош парранда бир ойлик еми билан етказиб берилди.
Туман ва шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари буюртмачи сифатида “KARMANA GOLDEN EGGS” МЧЖ билан 46860 бош парранда хариди учун шартномалар тузди. Ҳозирда 25 минг бош парранда эҳтиёжманд аёлларга тарқатилди, парранда етказиш ишлари давом этмоқда.
Сир эмас, кўплаб эҳтиёжманд фуқаролар, айниқса аёллар, оиласида маблағ тақчиллиги сабаб даволаниши ёки жарроҳлик амалиётига имкон топмай келади. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва тегишли масъул ташкилотлар билан биргаликда пандемия даврида ҳар бир маҳалла кесимида ўрганилиб, “Темир дафтар”га киритилган тиббий-ижтимоий хизматга муҳтож фуқаролар (хотин-қизлар)нинг 117 нафар рўйхати шакллантирилди. Халқ депутатлари Навоий вилоят кенгашининг 2021 йил 23 мартдаги қарорига асосан ушбу фуқароларни даволаш ва жарроҳлик амалиёти учун жами 1 миллиард 727 миллион сўм маблағни ажратиш кўзда тутилди. Ҳозиргача 34 нафар хотин-қизга қарийб 840 миллион сўм маблағ кўчириб берилди.
Ўтган давр мобайнида “Касаба сайр” шўъба корхонаси ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси билан биргаликда “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи 600 нафар хотин-қизнинг Самарқанд вилоятига, 950 нафарининг Бухоро вилоятига ва 600 нафарининг Тошкент шаҳрига саёҳати ташкил этилди.
Шунингдек, биринчи гуруҳ ногиронлиги бор, шароити оғир бўлган 65 нафар аёлнинг уй-жойлари таъмирлаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармасидан вилоят ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” ИКга 1 миллиард 550 миллион сўм маблағ ажратилди.
Айни пайтда ҳам “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан эҳтиёжманд, ногиронлиги бор оилаларга, ижтимоий дафтарлар рўйхатига киритилган фуқароларга ҳар томонлама ёрдам бериш ишлари давом этмоқда.
Фахриддин Солиев,
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими б
Ҳар куни шаҳару қишлоқлар кўчаларига, мамлакатларни мамлакатларга, қитъаларни қитъаларга боғловчи олис йўлларга, дунё андозаларига мос автотрассаларга неча миллионлаб транспорт воситалари ва темир йўл транспорти чиқади.
Неча юз минг юк машиналарнинг ҳайдовчилари инсон ҳаёти учун зарур озиқ-овқат, кийим-кечак, саноат ва қурилиш материаллари, дори-дармон қўйингки, барча-барча юкларни манзилга кечиктирмай, талофатсиз етказиб берадилар. Хизмат сафарига ва бошқа юмуш билан ошиқаётган йўловчиларнинг тақдири турли русумдаги автоуловларни бошқариб бораётган ҳайдовчининг касб маҳорати, иш тажрибаси ва масъулиятига кўп жиҳатдан боғлиқ.
Ҳар бир касбнинг ўзига яраша машаққату масъулияти бор. Улар орасида транспорт воситалари билан иш олиб борувчи Шимолий кон бошқармаси ишчи-ходимлар касбини энг масъулиятлиси ва шарафлиси десак, муболаға бўлмайди.
-Бу борада Шимолий кон бошқармаси транспорт бўлимининг асосий вазифалар қуйидагича: Функционал фаолияти соҳасида транспорт воситалари билан Шимолий кон бошқармаси корхона бўлинмаларига марказлаштирилган ташишни, ўз вақтида ва узлуксиз хизмат кўрсатишнинг ривожланишини, улардан самарали фойдаланишни, бажарилган ишларни ва ташишнинг таннархини пасайтиришни таъминлаш, бундан ташқари кон бошқармаси транспорт бўлинмаларидаги барча турдаги автотранспорт ва юк тушириш-ортиш воситаларининг техник ҳолатини назорат қилиш. Транспортнинг аварияларсиз ишлашни таъминловчи чора-тадбирларини бажаришни назорат қилиш, транспорт воситаларидан оқилона фойдаланиш ва такомиллаштириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, кон бошқармасининг транспорт сарфини камайтиришнинг ташкилий-техник чора-тадбирларини, юксиз қатновлар, рўпарадан келаётган ташишларни камайтириш, йўловчиларни ташишнинг энг қўлай йўналишларини ишлаб чиқишни амалга оширишдан иборат, - дейди Шимолий кон бошқармаси директорининг транспорт бўйича ўринбосари Рустам Махмудович Эргашев.
Ҳозирда Шимолий кон бошқармасида турли русумдаги 560 дан ортиқ транспорт воситалари ва 80 та дан ортиқ йўл-қурилиши машиналари ва ёрдамчи теникалар мавжуд бўлиб, уларнинг бир маромда хавфсиз ишлашида транспорт бўлими бошлиғи С. Куванов, транспорт бўлими бошлиғи ўринбосари С. Рахимов, транспорт бўлими етакчи муҳандиси Ж. Рўзиқулов, транспорт бўлими ҳаракат хавфсизлиги муҳандиси О. Аслонов, транспорт бўлими транспорт бўйича муҳандис Ш. Гафуров ва транспорт бўлими ёнилғи - мойлаш маҳсулотлари муҳандиси Ш. Ризакуловлар муносиб улуш қўшмоқдалар.
Навоий кон металлургия комбинати Шимолий кон бошқармаси олдига қўйилган давлат режаларини ўз вақтида бажарилишида улар елкама-елка туриб самарали меҳнат қилмоқдалар.
Лайло КАРИМОВА.
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6324-сон, 18.10.2021 й.) қабул қилинди
? Фармонга кўра, 2021 йил 1 ноябрдан:
➖ ҳудудида хонадонлар сони мингта ва ундан ортиқ бўлган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг ойлик лавозим маошлари 35 фоизга оширилади;
➖ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш, уларга бухгалтерия хизматини кўрсатиш вазифаси туман (шаҳар) ҳокимликларидан туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига ўтказилади;
➖ туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.
Учқудуқ туман адлия бўлими