LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

17 Feb 2022

    Маълумки, юртимизда кейинги йилларда барча соҳаларда улкан ислоҳотлар, муҳим ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
    Хусусан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни халқимизга етказиш мақсадида, жорий йилнинг 17 февраль куни Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Х.Турсунов ва Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Қурбонов томонидан Учқудуқ туман “Айтим” маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, фуқаро ва тадбиркорлик субектлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонлиҚарорининг мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
    Давра суҳбатида, эндиликда ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида: «Ёшлар баланси»ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни «Ёшлар дафтари» ва «Ёшлар портали» электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш; маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш; ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш; ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш; ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашиш белгиланганлиги ҳақида тушунтиришлар берилди.
    Давра суҳбати якунидаиштирокчиларга амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар бир фуқаро учун муҳим эканлиги таъкидланиб, суд раислари томонидан судларга мурожаат қилиш тартиби ҳақида маълумотлар берилди.
    Шунингдек, 3 нафар фуқаронинг мол-мулкни бўлиш ва жарима миқдорини камайтириш бўйича қилган мурожаати юзасидан суд раислари томонидан батафсилтушунтиришлар берилди.

17 Feb 2022

Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Учқудуқ туман йиллик дастури
ЙЎЛ ХАРИТАСИ.

Т/Р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш

механизми

Ижро муддати

Талаб этиладиган маблағ (сўм)

Молиялашти-риш манбаси

Масъул

ижрочилар

I. Таълим сифатини ошириш йўналиши

1.       

Таълим муассасаларининг хорижий тил (инглиз, немис, француз) ўқитувчилари ўртасида “Энг маҳоратли хорижий тил ўқитувчиси” туман кўрик-танловини ўтказиш ва ғолиб ўқитувчиларни вилоят босқичида иштирок этиб ғолибликни қўлга киритгач, Англия, Германия, Франция давлатларига малака оширишга юбориш.

Хорижий тил (инглиз, немис, француз) ўқитувчилари учун кўрик-танлов ташкил этиш ва ғолиб бўлган ўқитувчиларни хорижий давлатга малака оширишга юбориш.

2022 йил

январь-май

Лойиҳа доирасида

Маҳаллий бюджет ҳисобидан

Учқудуқ тумани молия бўлими (Ж.Бобомуродов), халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

2.       

Умумтаълим мактабларида аниқ ва табиий фанлардан дарсларни самарали ташкил этиш учун кўргазмали макетлар билан таъминлаш.

1. Аниқ ва табиий фанлар бўйича умумтаълим мактабларига зарур бўлган кўргазмали макетлар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш;

2. Умумтаълим мактабларининг кўргазмали макетларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш;

3. Эҳтиёждан келиб чиқиб кўргазмали макетлар харид қилинишини амалга ошириш ва етказиб бериш.

2022 йил

март

2022 йил

апрель

2022 йил

май

Лойиҳа доирасида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

3.       

Тумандаги умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчиларини TIMSS (4- ва
8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўзлаштириш даражасини баҳолаш), PISA (15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий фанлардан саводхонлигини баҳолаш) халқаро баҳолаш дастурларида иштирок этишга тайёрлаш.

1. Ўқувчиларнинг олган билимларини амалиётда қўллаш қобилиятини ривожлантириш;

2. Таълим муассасаларида сифатли таълим бериш учун етарли шарт-шароитларни яратиш;

3. Халқаро тадқиқотлар доирасида таълим сифатини баҳолаш методикаси ва технологияларини самарали такомиллаштириб бориш.

4. А.Авлоний илмий-тадқиқот институтининг халқаро баҳолаш дастурларига тайёрловчи stesting.uz  платформаси орқали туман мактаблари ўқувчиларининг PISA, PIRLS, TIMSS онлайн тайёргарлик синовларида иштирок этишини таъминлаш.

2022 йил

март

2022 йил

май

2022 йил

февраль

доимий

2022 йил

февраль-март

100000

 Маҳаллий бюджет маблағлари

Учқудуқ туман халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),

таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Навоий  вилояти бўлими (Ж.Қаландаров)

4.       

Аниқ ва табиий фан ўқитувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал танлови, “Ёш ўқитувчилар” форуми, “Таълим тизимида муаммоли, масофавий  ва ҳамкорлик таълим технологиялари” мавзусида илмий конференция (рус ва хорижий тил ўқитувчилари ўртасида), умумтаълим муассасаларидаги информатика фанидан 5-6-синф ўқувчилари ўртасида “SCRATCH”да энг яхши лойиҳа танлови, Миллий ўқув дастури доирасида яратилган янги авлод дарсликларининг самарадорлиги ҳамда бошланғич синфларда ўқиш “EGRA”ва математик кўникмаларни баҳолаш “EGMA” бўйича мамлакат бўйлаб олиб борилган тадқиқотлар юзасидан илмий-амалий семинарлар, рус ва хорижий тилларни ўқитишдаги энг замонавий усуллар ҳамда билингвизм, полиглот ўқитувчилар ва ўқувчиларга бағишланган давра учрашувлари ва илмий-амалий семинар ўтказиш.

Тасдиқланган режа-график асосида кўрик-танловлар, форум, конференция, илмий-амалий семинар ва давра суҳбатларини ўтказиш.

2022 йил февраль -ноябарь

-

-

Учқудуқ туман халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

5.       

Учқудуқ туман халқ таълими бўлимининг “Медиа студияси”ни ташкил этиш.

1. Оммавий ахборот воситалари орқали туман халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг оммага доимий ёритиб бориш мақсадида бўлим биносида медиа-студиясини ташкил қилиш;

2. Медиа-студиясини ташкил қилиш юзасидан чора-тадбирлар ва харажатлар сметасини ишлаб чиқиш;

3. Моддий-техник воситаларини харид қилиш;

4. Туман халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни сифатли ёритиб бориш.

2022 йил

апрель

2022 йил

Май

2022 йил

доимий

10 млн.сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

Учқудуқ туман халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

6.       

Ўқувчиларда ёзма саводхонлик
ва мантиқий фикрлаш  кўникмаларни шакллантириш.

1.       Ўқувчиларда ёзма саводхонлик ва мантиқий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида фан (математика, она тили) тўгараклари самарадорлигини тизимини такомиллаштириш;

2.       5-11-синф ўқувчилар учун диктант матнлари ва математикадан ёзма иш материаллари тайёрлаш ҳамда синов ўтказиш;

3.       Олинган натижаларни таҳлил қилиш ва ўқувчилар билан бўшлиқлар устида ишлаш соатларини ташкил этиш.

2022 йил

март

2022 йил

апрель

2022 йил

май

-

-

Учқудуқ туман халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Навоий  вилояти бўлими (Ж.Қаландаров)

7.       

Педагогларни замонавий ўқитиш методикаси, жумладан, янги Миллий ўқув дастури асосида малакасини ошириш.

1. Миллий ўқув дастури асосида махсус видеокурслар ёрдамида педагоглар малакасини ошириш.

2. Платформа орқали босқичма-босқич ўқитувчилар малакасини ошириш.

3. Устоз-шогирд мактабини ташкил этган ҳолда амалиётда ёш мутахассисларга доир ўқувларни доимий ташкил этиб бориш.

режага асосан

доимий

-

-

Учқудуқ туман халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

8.       

Умумтаълим мактаблари қувватини мақбуллаштириш.

1. Барча умумтаълим мактабларини қувватидан фойдаланиш даражасини ўрганиш, қувватидан юқори бўлган умумтаълим мактабларини аниқлаш ва рўйхатини шакллантириш.

2.Тажриба синов тариқасида шаҳар мисолида, умумтаълим мактаблари қувватини биринчи босқичда мақбуллаштириш;

Бунда:

1-11-синфга қабул қилинадиган ўқувчилар юзасидан аниқ таклиф ишлаб чиқиш;

2022 йил

март

2022 йил

март

2022 йил

апрель

Ҳисоб- китобларга кўра

Маҳаллий бюджет маблағлари

Учқудуқ туман халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), тегишли мутасаддилар билан биргаликда

9.       

“Энг яхши видеодарс” танловини ташкил этиш ва ғолибларнинг ишини вилоят халқ таълими бошқармасига тақдим этиш.

1. Ғолиб ўқитувчиларнинг видеодарсларини фаолиятда фойдаланишлари учун таълим муассасаларига етказиш

2022 йил

февраль

Ҳисоб-китобларга асосан

Маҳаллий бюджет ҳисобидан

Учқудуқ туман халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), тегишли масъуллар билан биргаликда

10.   

Педагог кадрларнинг малака тоифаларини ошириш.

1. Аттестациянинг малака (тест) синови натижалари паст бўлган ўқитувчилар рўйхатини шакллантириш.

2. Илғор педагоглар тажрибасидан фойдаланиб таянч мактабларда қисқа муддатли курслар ташкил этиш.

2022 йил

март

2022 йил

апрель-июнь

-

Маҳаллий бюджет маблағлари

Учқудуқ туман халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

11.   

Халқ таълими тизими раҳбарлари, ўқувчи ва ўқитувчилар ўз-ўзини баҳолаб, мустақил билимини ошириб бориши бўйича яратилган электрон дастурлардан фойдаланишларини йўлга қўйиш

Онлайн ва офлайн режимда ишлаш имкониятига эга электрон дастур яратиш

Бунда:

ўқитувчилар ўз-ўзини баҳолаш тизими орқали билимидаги бўшлиқларни аниқлаб узлуксиз малакасини ошириб, педагог кадрлар аттестациясига тайёрлаш.

2022 йил

февраль

доимий

5 млн сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

Учқудуқ туман халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

II.  Кадрлар салоҳиятини ошириш йўналиши

12.   

Таълим сифатини ошириш учун хорижий мутахассисларни жалб қилиш.

1. Аниқ ва табиий фанлар ҳамда чет тиллар бўйича камида
2 тадан хорижий мутахассис (методист, ўқитувчи)ни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жалб қилиш ва уларга барча шарт-шароитларни таъминлаш.

2. Бунда, жалб қилинадиган мутахассисларнинг сифат даражасини таъминлаш мақсадида уларнинг рўйхати Халқ таълими вазирлиги билан келишиш.

2022/2023 ўқув йилига қадар

Ҳисоб-китобларга асосан

Маҳаллий бюджет ҳисобидан

Учқудуқ туман халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), тегишли масъуллар билан биргаликда

13.   

Фан ўқитувчиларини аттеста-ция жараёнига тайёрлаш, малака талаблари ва сифат таркибини кўтариш учун ўқитувчилар ўртасида navvxtb.uz платформаси орқали методик кунларда мантиқий саволлардан тузилган онлайн тест синовларини ўтказиш

Онлайн тест синовлари натижаларидан бўшлиқларни аниқлаб, аниқланган бўшлиқлар асосида таянч ўқувларга режа ишлаб чиқиш, шунингдек, илғор иш тажрибасига эга ўқитувчилар орқали методик тавсиялар ишлаб чиқиш

Доимий

Ҳисоб-китобларга асосан

Халқ таълими вазири жамғармаси

Учқудуқ туман халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), методика бўлими (Г.Соҳибназарова)

14.   

Ўқитувчиларни индивидуал дастурлар орқали малакасини ошириш.

1. Баҳолаш натижалари асосида ҳар бир ўқитувчини 7 та компетенция бўйича билим ва педагогик маҳоратини оширишга қаратилган индивидуал малака ошириш курсига жалб қилиш;

2. Малака ошириш курсларини “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформаси орқали амалга ошириш.

2022 йил
апрель-май

-

-

Учқудуқ туман халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),

вилоят худудий малака ошириш маркази

15.   

Тумандаги жами тоифасиз ўқитувчилар улушини 37.9 фоиздан 23,0 фоизга камайтириш.

1. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан ҳамкорликда ўқитувчиларнинг метод кунларидан самарали фойдаланиш бўйича алоҳида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

2. “Устоз-шогирд” анъанаси бўйича устозларга ҳар бир касб бўйича маълум муддатга мўлжалланган аниқ ишчи дастурлар ишлаб чиқиш;

3. С1 даражадаги миллий ва унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга хорижий тиллар педагог ходимларини малака тоифаларини бир поғонага ошириш амалиётини жорий этиш;

4. Ишга янгидан қабул қилинганидан сўнг жорий ўқув йилининг март-май ойларидаги педагог кадрлар аттестациясида навбатдан ташқари аттестацияда ўз хоҳишига кўра, иштирок этиш орқали ошириш имкониятини бериш;

5. Ўқитувчилардан ўзининг асосий фанидан онлайн тест синовларини ўтказиш бўйича электрон дастурдан самарали фойдаланишни ташкил этиш.

2022 йил

февраль

2022 йил

февраль

2022 йил

март-май

2022 йил

март-ноябрь

 

 

 

-

-

Учқудуқ туман халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

16.   

Ўрта махсус ўқитувчиларнинг салмоғини 4,0 фоиздан 1.5 фоизга камайтириш.

2022 йилда 33 нафар ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларнинг
21 (0,6 фоиз) нафарини педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларига ўқишга жалб этиш юзасидан тарғибот ишларини олиб бориш.

2022 йил

июнь-август

 

-

-

Учқудуқ туман халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

17.   

Умумтаълим мактаблари директорлари, уларнинг ЎИБДЎ,  учун мақсадли сайёр ўқув-семинарларини ташкил этиш.

Навоий тажрибаси сифатида “50 шогирдга 50 устоз” лойиҳасини татбиқ қилиб, мактаблардаги таълим сифатини яхшилаш.

Туман халқ таълими тизимидаги умумтаълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этилишида методик хизмат кўрсатишни янада такомиллаштиришнинг ўқув ишлари бўйича директорлар кенгашини ташкил этиш.

1. Ҳар ойнинг иккинчи ҳафтасида туман халқ таълими бўлимининг таклифи асосида ўқув семинар мавзулари ва ўтказиладиган таълим муассасалари рўйхатини тайёрлаш;

2. Халқ таълими бўлимининг  тегишли йўналишлари ва масъуллари билан ҳамкорликда ўқув семинар мавзулари юзасидан тақдимот-материаллари ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиб жойларга етказиш;

3. Ҳар ойнинг сўнгги шанбасида халқ таълими бўлими мудири раҳбарлигида умумтаълим мактаблари директорларининг мақсадли ўқув семинарларини ўтказиш.

Режа асосида

ҳар ой

-

-

Учқудуқ туман халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

18.   

Педагогик йўналишдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда мактаб таълимини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотларни ривожлантириш.

1.       Навоий давлат педагогика институти билан хамкорликда мактаб таълимини ривожлантириш бўйича вазифаларни амалга ошириш.

2.       Мактаблардаги юқори салоҳиятли педагог-ходимларни илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш, “Устоз-шогирд” тизимини амалга ошириш.  

2022 йил
март ва доимий равишда

Учқудуқ туман халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), Навоий давлат педагоги институти билан ҳамкорликда

19.   

Халқаро тажрибаларни инобатга олган ҳолда, олийгоҳларнинг 1-курсдан бошлаб педагогика йўналишидаги талабаларининг дарсларини 4 кунини олийгоҳда, 2 кунини мактабда бевосита амалиёт ўтишларини ҳисобга олган ҳолда келажакда туман мактабларида фаолият кўрсатишни режалаштираётган талабаларни аниқлаш, уларни мактабларда амалиёт ўташларини назорат қилиш.

1. Педагогика таълим йўналиш-ларининг ўқув режа ва амалиёт жадваллари ҳамда бошқа ўқув-норматив ҳужжатлари асосида вазифаларни ҳамкорликда амалга ошириш.

2. Навоий давлат педагогика институтининг факультетларини туман таянч мактабларига бириктириш чораларини кўриш.

2022 йил
апрель

Учқудуқ туман халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), Навоий давлат педагоги институти,

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг  ҳудудий бўлими (Ж.Қаландаров) билан ҳамкорликда

III.  Ёшлар маънавиятини юксалтириш йўналиши

20.   

Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш бўйича ота-оналар масъулиятини ошириш. 

1. Ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича ҳар бир ота-онани таништириш.

2. Мактабнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари низомини ўқувчилар орқали ота-оналарга етказиш.

3. Ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаган ходим ва ўқувчиларга нисбатан низомда белгиланган тартибда кескин чора кўриб боришни таъминлаш.

2022 йил

февраль

2022 йил

март-апрель

Доимий

-

-

Учқудуқ туман халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

21.   

Эстрада хонандалари билан концерт дастурлари ташкил этиш.

Туман ҳокимлиги томонидан ёшлар ва мактаб ўқувчилари учун Наврўз ва Мустақиллик байрамлари арафасида эстрада хонандалари билан учрашув ва концерт дастурларини ташкил этиш.

2022 йил

март-август

-

Маҳаллий бюджет маблағлари

Туман  ҳокимлиги, тегишли масъуллар билан ҳамкорликда

22.   

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлинмаси, туман ёзувчилар уюшмалари билан “Китобхонлик мушоираси” тадбирларини ташкил этиш.

1.Мактабларда “Китобхонлик мушоираси” тадбирларини ўтказиш графигини тасдиқлаш.

2. Таниқли адиблар, шоир ва ёзувчиларни график асосида мактабларга ташрифларини уюштириш.

3. Мушоираларда фаол иштирок этган ўқувчиларни рағбатлантириш.

График асосида

Хисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Учқудуқ туман халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), туман АРМ, туман маданият бўлими билан ҳамкорликда

23.   

Ўқувчи ёшлар ўртасида “Ҳоким кубоги” “Заковат” интеллектуал ўйинини ўтказиш.

1. “Ҳоким кубоги” “Заковат” интелектуал ўйинини ўтказиш юзасидан низомни тасдиқлаш

2. “Заковат” интелектуал ўйинини мактаб, туман босқичини ўтказиш.

3. “Заковат” интеллектуал ўйинида ғолиб бўлган ўқувчиларни муносиб рағбатлантириш.

2022 йил

март

2022 йил

апрель

2022 йил

май

12.0 млн.

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан

Учқудуқ тумани молия бўлими (Ж.Бобомуродов), халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), Ёшлар агентлиги туман бўлими (Н.Ҳарипов)

24.   

Ўқувчиларда Ватанга муҳаббат ҳиссини шакллантириш мақсадида “Ватанпарварлик” дарсларини ташкил этиш.

1.Ўқувчиларни полигонларда ҳарбий-дала машғулотлари ҳамда чавандозлар мактабига жалб қилиш чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2. Режа асосида белгиланган жойларда мактабнинг чақириққача ҳарбий тайёргарлик фани ўқитувчилари иштирокида, миллий гвардия, мудофаа, ички ишлар бўлимлари билан ҳамкорликда дарсларни ташкил этиш.

Режа асосида

-

-

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),

миллий гвардия, мудофаа, ички ишлар бўлимлари

25.   

Ўқувчилар ўртасида “Юртим тарихини ўрганаман” тадбирини ўтказиш.

1. Ўқувчилар ўртасида “Юртим тарихини ўрганаман” тадбирларини ўтказиш бўйича низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Умумтаълим мактабларининг
7-9-синф ўқувчилари ўртасида иншолар танловини ўтказиш.

3. Иншолар танловида ғолибларни ҳамда тадбирда фаол иштирок этганларни тақдирлаш.

2022 йил ноябрь

2022 йил декабрь

20 млн.

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),

миллий гвардия, мудофаа, ички ишлар бошқармалари

26.   

Таълим муассасаларида “Уч авлод” учрашувларини ташкил этиш.

1. Таълим муассасаларида “Уч авлод” учрашувлари графигини тасдиқлаш.

2. График асосида ҳар бир мактабда маҳаллаларда обрў-этиборга эга, ватан олдида шарафли меҳнат қилган нуронийлар билан учрашувларни ташкил этиш

2022 йил март

2022 йил йил давомида

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),

туман Маънавият ва маърифат бўлими, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими,“Нуроний” жамғармаси

27.   

Ўқувчи-ёшлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича ишларни манзилли ташкил этиш.

1. 2021 йилда ўқувчилар томонидан содир этилган жиноятчилик ва хуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилган ички ишлар, прокуратура ҳамда халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда “Йўл харита” ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. “Йўл харита” ижроси бўйича ҳар чоракда бир маротаба муҳокама ташкил этиш.

3. Ҳар бир мактабда ҳафтанинг пайшанба-профилактика кунида ИИБ ходимлари билан биргаликда “Давомат-тиғ” ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича турли тадбирларни ўтказиш.

2022 йил

февраль





2022 йил

ҳар чоракда

2022 йил

ҳар ойнинг охирги 10 кунлигида

-

-

Туман  ИИБ, халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

28.   

Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Жалолиддин Мангуберди, Амир.
Темур, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур издошлари”, “Мен ватан ҳимоячисиман” каби иншолар ва кўрик-танловларни ташкил этиш.

1. Кўрик-танловлар низомларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Танловларни 2 босқичда; мактаб, туман миқёсида ташкил этиш, вилоят босқичида муносиб иштирок этиш.

3. Ҳар бир босқич бўйича ғолиб деб топилган ёшларни рағбатлантириш чораларини кўриш.

2022 йил

февраль-

апрель

20 млн.

Маҳаллий бюджет маблағлари

Халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), молия бўлими (Ж.Бобомуродов)

29.   

Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчи-ёшлари билан таниқли спортчилар, ёзувчи ва шоирлар, маданият ходимлари иштирокидаги ижодий учрашувларни ташкил этиш.

1.Халқ таълими, маданият, туризм ва спорт бўлимлари ҳамда Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида учрашувлар графигини тасдиқлаш.

2. Ижодий учрашувларга ҳамкор ташкилотлар томонидан таниқли спортчи, шоир ва ёзувчилар иштирокини таъминлаш.

3. Мактаб ўқувчиларини ижодий учрашувларга жалб этиш ва учрашув ташкил этилиши учун шарт-шароит яратиш. 

2022 йил

февраль


режага асосан

режага асосан

-

-

Халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),

туризм ва спорт бўлими (А.Бўронов), маданият бўлими

30.   

“Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида туман прокуратураси, мудофаа, миллий гвардия бўлимлари билан ҳамкорликда тарбияси оғир ва ички назоратда турувчи ўқувчилар иштирокида ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тадбирларни ўтказиш.

1. Тадбирларни ўтказиш бўйича  дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида иншолар ва расмлар танловини ўтказиш.

3. Ўқувчилар ўртасида спорт ва ҳарбий мусобақаларни ташкил этиш.

4. Танлов ва мусобақа ғолибларни  рағбатлантириш.

5. Учқудуқ тумани марказида ҳарбий техникалар кўргазмасини ташкил этиш.

2022 йил

май

Ҳисоб-китобларга кўра

Ҳомийлар, бюджетдан ташқари маблағлар

Миллий гвардия туман бўлими, Маънавият ва маърифат бўлими (Ж.Булекбаева),  

халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

31.   

Ўқувчи-ёшларда телефондан хусусан интернетдан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш.

1. Синф раҳбарлари томонидан ота-оналарга мактаб ҳудудида телефондан қандай фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида маълумотлар бериш.

2. 1-4-синф ўқувчилари учун Интернет нима?”, 5-11-синф ўқувчилари учун “Интернет, ижтимоий тармоқлар ва уларнинг ёшларга салбий таъсири“ мавзуларида давра суҳбатлари, очиқ тарбиявий соатларни ташкил этиш.

3. Информатика дарсларида интернетдаги турли таҳдидлар, ижтимоий тармоқлардаги турли кўнгилочар сайтлар, шунингдек, интернетдан фойдаланиш маданияти ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш.

Йил давомида

-

-

Халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

32.   

“Қизларжон” ўқувчи-қизлар форумининг туман босқичини ўтказиш.

1. Туманда “Қизларжон” ўқувчи-қизлар форумини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Дастур асосида Форумни юқори савияда ташкил этиш.

2. Форум доирасидаги лойҳалар-нинг ғолиб ўқувчиларини туман, вилоят ва республика босқичида иштирокини таъминлаш.

3. Ғолиб ва фаол иштирокчиларни муносиб тақдирлаш.

2022 йил

сентябрь- октябрь

2.0 млн

Ҳомийлар, бюджетдан ташқари маблағлар

Халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими 

33.   

Умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари учун ватанпарварлик соатларини мунтазам ўтказилишини таъминлаш

1. Ватанпарварлик соатларини ўтказиш режа-жадвалини тасдиқлаш.

2. Ватанпарварлик соатларини ўтишнинг методик йўриқномасини ишлаб чиқиш.

3. ИИБ, прокуроатура, мудофаа ишлари бўлими, ҳарбийларни жалб қилган ҳолда умумтаълим мактабларида ватанпарварлик соатларини ўтишни жорий қилиш.

2022 йил март-декабрь

Туман ИИБ, прокуратура, мудофаа ишлари бўлими, халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), ёшлар ишлари  агентлиги (Н.Ҳарипов)

34.   

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ёш чегарачи” мусобақаларини ташкил этиш

1. Ҳамкор ташкилотлар билан қўшма буйруқ тайёрлаш.

2. Мусобақаларни ўтказиш бўйича амалий-услубий семинар ташкил қилиш.

3. Барча мактабларда тайёргарлик ишларини ташкил қилиш.

4. Туман босқичини ўтказиш.

5. Вилоят босқичида иштирок этиш

2022 йил

март

апрель

апрель

май

июнь

Халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), Ёшлар агентлиги (Н.Ҳарипов), туман ДХХ билан ҳамкорликда

35.   

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобақаларини ташкил этиб ўтказиш

1. Ҳамкор ташкилотлар билан қўшма буйруқ тайёрлаш.

2. Мусобақаларни ўтказиш бўйича амалий-услубий семинар ташкил қилиш.

3. Барча мактабларда тайёргарлик ишларини ташкил қилиш.

4. Туман босқичини ўтказиш.

5. Вилоят босқичида иштирок этиш

2022 йил

март

апрель

апрель

май

июнь

Халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), Ёшлар агентлиги (Н.Ҳарипов), туман ФВ бўлими билан ҳамкорликда

IV. “5 та муҳим ташаббус”ни жорий этиш йўналиши

36.   

Ўқувчиларни ватанпарварлик, ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ва ҳарбий соҳаларга қизиқтириш.

9-11-синф ўқувчиларини касбий мойиллигини аниқлаш ҳамда ҳарбий соҳаларга қизиқтириш мақсадида ҳарбий қисмларга танишув экскурсияларини ташкил этиш.           

Доимий

-

-

Халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),  
туман мудофаа ишлари бўлими

37.   

Таълим муассасаларида спорт тўгараклари фаолиятини янада такомиллаштириш

1. Мавжуд болалар ва ўсмирлар спорт мактабини улар жойлашган ҳудуддаги мактабларга бириктириш графигини ишлаб чиқиш.

2. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда бириктирилган мактаблар ўртасида ҳамкорлик юзасидан йўл харитасини ишлаб чиқиш.

3. Йўл харитаси асосида фаолиятни йўлга қўйиш, ёшларни кўпроқ спортга жалб қилиш чораларини кўриш.

Февраль

Март

доимий

-

-

Халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),

спорт ва туризмни ривожлантириш бўлими

38.   

Мактабларда рақс, театр, рассомчилик йўналишларида тўгараклар ва бадиий ҳаваскорлик жамоаларини ташкил этиш

1.Тегишли фан ўқитувчилари, маданият бўлими, туман маънавият ва маърифат маркази, ёзувчилар уюшмаси томонидан мактабларда ушбу йўналишдаги тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади.

2.Баркамол авлод болалар мактаби тўгарак раҳбарлари томонидан рақс, театр, рассомчилик йўналишларида тармоқ тўгараклари ташкил этилади

Февраль-март

-

-

Халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), Маънавият ва маърифат маркази  туман бўлими (Ж.Булекбаева)

39.   

Умумтаълим мактаблари кутубхоналарини рақамли технологиялари бўйича жиҳозлаш юзасидан 2022-2026 йилларга мўлжалланган дастур ишлаб чиқиш

“Болалар кутубхоналари”ни замонавий ва жаҳон стандартлари асосида янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича алоҳида лойиҳа асосида қурилишини амалга ошириш;

Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган рўйхатга мувофиқ умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналари учун қўшимча мутолаа залларини ташкил этиш;

барча умумий ўрта муассасалари кутубхоналарида Wi-Fi зоналари ташкил этиш;

қардош тилларда ўқитиладиган умумий ўрта таълим муассасалари кутубхона фонди учун ўзбек миллий адабиётларини қардош тилларда таржима қилинган адабиётлар билан тўлдириш.

2022-2026 йиллар

Лойиҳа доирасида

Халқ таълими вазирлиги ва маҳаллий бюджет маблағлари

Халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

40.   

Маҳаллаларда  маданий, спорт ва китобхонлик тадбирларини ташкил этиш

Маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан мактабларда дарсдан ташқари пайтда, мусобақа, концерт, китобхонлик, мушоираси, “Заковат” ва бошқа интеллектуал ўйинларни маҳалладаги ёшлар учун ташкил этиш.

Йил
давомида

10.0 млн

Маҳаллий бюджет маблағлари

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, маданият бўлими, маънавият ва маърифат маркази туман бўлими,Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими

41.   

Миллий кураш мусобақасини ташкил қилиш.

1. Миллий кураш йўналиши бўйича “Туман ҳокими кубоги” мусобақасини ўтказиш юзасидан низомни тасдиқлаш.

2. Мусобақанинг мактаблар кесимида саралаш босқичини ўтказиш.

3. Мусобақанинг туман босқичини ўтказиш.

4. Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимини ташкил этиш.

2022 йил

сентябрь-октябрь

Ҳисоб- китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Туман туризм ва спорт бўлими,
халқ таълими бўлими, туман молия бўлими,

туман  ҳокимлиги

42.   

Умумтаълим мактабларида оммавий спортни тарғиб қилиш ва спортга қизиққан ўқувчи-спортчиларни тайёрлаш  ва селекция ишларини олиб бориш.

1. Мактаблар ўртасида турли спорт мусобақалари ўтказиш орқали селекция ишларини амалга ошириш.

2. Мактабларда “Олимпия спорт синфлари”ни ташкил этиш, уларни малакали мутахассислар ва тренер-ўқитувчилар билан таъминлаш.

3. Туманда 5 нафар етук малакали жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини танлаб олиш ва селекционерлар тайёрлаш бўйича қисқа муддатли ўқув курслар ташкил этиш;

Йил
давомида

-

-

Туман халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),

спорт ва туризмни ривожлантириш бўлими

43.   

Халқ таълими тизимида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида “Мини-футбол” ва “Волейбол” бўйича “Туман ҳокими кубоги” мусобақасини ташкил этиш.

1. “Футбол” мусобақасини ўтказиш  юзасидан низомни тасдиқлаш.
2. Мусобақанинг туман саралаш  босқичини ўтказиш.

3. Мусобақанинг вилоят босқичида иштирок этиш.

4. Мусобақа ғолибларини тақдирлаш тадбирини ташкил этиш.

2022 йил

сентябрь

2022 йил

октябрь

2.5 млн

Маҳаллий бюджет маблағлари

Халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),

спорт ва туризмни ривожлантириш бўлими (А.Бўронов)

44.   

Ўқувчи - ёшлар ўртасида “Шахмат”, “Шашка”, “Стол тенниси” бўйича туман кубоги мусобақаларини ташкил этиш.

1. Мусобақани ўтказиш  юзасидан низомни тасдиқлаш.

2. “Шахмат” мусобақасини 3 босқичда: мактаб, туман, вилоят босқичларида иштирок этиш.
3. Мусобақа ғолибларини тақдирлаш тадбирини ташкил этиш.

2022 йил

ноябрь

2022 йил

декабрь

5.0 млн

Маҳаллий бюджет маблағлари

Халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),

спорт ва туризмни ривожлантириш бўлими

45.   

Соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида халқ таълими ходимлари ўртасида “5 000 қадам” шиори остида югуриш марафонини ташкил этиш.

1. Учқудуқ туманида югуриш марафонини ташкил этиш бўйича туман ҳокимлиги йиғилиш баёнини тасдиқлаш.

2. Марафонда иштирок этиш истагини билдирган ходимлар рўйхатини шакллантириш.

3. Марафонни белгиланган жойда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда юқори савияда ташкил этиш.

4. Мусобақа ғолибларини тақдирлаш тадбирини ташкил этиш.

2022 йил

давомида режа график асосида

-

-

Халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),

спорт ва туризмни ривожлантириш бўлими

V.  Битирувчиларни касбга йўналтириш йўналиши

46.   

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини қизиқишлари асосида касб-ҳунарга ўқитиш ишларини ташкил этиш.

1. Бошланғич синфдан бошлаб ўқувчиларга меҳнат бозорида мавжуд бўлган турли касблар тўғрисида тушунчалар бериш;

2. Психологик ташхислаш асосида умумтаълим мактабларининг 7-9-синф ўқувчиларини касбий мойиллигини аниқлаш ҳамда ишлаб чиқариш саноат корхоналарига танишув экскурсияларини ташкил этиш;

3. Ижтимоий-иқтисодий салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда 10-синф ўқувчиларини мактабда белгилаб берилган касбларга ўргатиш ҳамда “Устоз-шогирд” анъаналари асосида касбга йўналтириш;

4. Олис ва чекка ҳудудлардаги умумтаълим мактабларида контейнерлардан тайёрланган махсус жиҳозланган касб-ҳунар амалиёти хоналарини ташкил этиш;

5. Касб-ҳунар амалиёти хоналарини туризм, боғдорчилик, тадбиркорлик, миллий ҳунармандчилик соҳаларига оид керакли жиҳозлар билан жиҳозлаш;

6. Учқудуқ туман ривожланиш инфратузилмасидан келиб чиқиб ўқувчиларни ушбу йўналишларга қизиқтириш орқали мутахассисликларга йўналтириш ишларини ташкил этиш.

2022 йил

Март-апрель

-

-

Халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

47.   

9-синф битирувчиларини касб-ҳунар мактаблари ва академик лицейларга, касб-ҳунарга йўналтириш

1. Умумтаълим муассасаларидаги
9-синф битирувчиларининг қизиқишлари асосида тегишли касб-ҳунарга йўналтириш бўйича тавсиялар бериш.

2. Умумтаълим мактабларининг
9-синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарига касб-ҳунар мактабларида ўргатиладиган касблар ҳамда академик лицейлар йўналишлари тўғрисида маълумот бериш.

3. Умумтаълим мактабларининг
9-синф битирувчиларини қизиқиши ва қобилияти бўйича касб-ҳунар мактаблари ёки академик лицейларга йўналтириш ишларини ташкил этиш.

2022 йил

Март

2022 йил

апрель

2022 йил

май

-

-

Халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

48.   

Технология ва касбга ўргатиш хоналарини анъанавий ва замонавий касблар бўйича тегишли асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

1. Тумандаги умумтаълим мактабларининг “Технология ва касбга ўргатиш” хоналарини хатловдан ўтказиш.

2. Ривожланиш параметрларига қараб ва замонавий касбларни ўргатиш учун жиҳозлар рўйхатини шакллантириш.

3. Технология ва касбга ўргатиш хоналарини туманнинг ҳудудий эхтиёжи бор касблар бўйича босқичма-босқич  хоналарни жиҳозлашни ташкил этиш.

2022 йил

март-апрель

2022 йил

март

2022 йил

июнь-декабрь

Лойиҳа сметаси ҳужжатлари асосида

Маҳаллий бюджет ҳисобидан

Учқудуқ тумани молия бўлими (Ж.Бобомуродов), халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

VI.  Иқтидорли ўқувчилар ва малакали тренерларни қўллаб-қувватлаш

49.   

Иқтидорли ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган фан олимпиадасининг туман, вилоят, республика босқичида иштирок этадиган ўқувчиларга қулайликлар, етарлича шарт-шароитлар яратиш.

1. Иқтидорли ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган фан олимпиадаларининг туман, вилоят босқичида иштирок этадиган иқтидорли ўқувчиларни олиб келиш ва кетиш учун бепул автобуслар туман  ҳокимликлар томонидан ажратилиши-ни йўлга қўйиш.

2. Фан олимпиадасининг вилоят ҳамда республика босқичида ўқувчиларни иштирокини таъминлаш мақсадида бошқа ҳудудларга юбориш учун туман ҳокимлиги томонидан таранспорт билан таъминлаш.

3. Туман ҳокимлиги томонидан иқтидорли ўқувчиларни фан олимпиадаси жараёнларида овқатланишни ташкил этиш;

4. Ғолиб бўлган ўқувчиларни эсдалик совғалари билан тақдирлаш.

2022 йил

февраль- ноябрь

Лойиҳа доирасида

Маҳаллий бюджет ҳисобидан

Учқудуқ тумани молия бўлими (Ж.Бобомуродов), халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),

туман  ҳокимлиги

50.   

Фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида ғолиб бўлган иқтидорли ўқувчилар билан туман ҳокими учрашувларини ташкил этиш

1.Фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида совриндор бўлган иқтидорли ўқувчилар рўйхатини шакллантириш;

2. Иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантириш мақсадида туман ҳокими билан учрашув ташкил этиш;

3. Туман ҳокими томонидан иқтидорли ўқувчиларга эсдалик совғалари бериш.

2022 йил

март

2022 йил

апрель

2022 йил

май-июнь

Тегишли ҳисоб-китобларга кўра

Маҳаллий бюджет ҳисобидан

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

VII.  Олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик

51.   

Мактаблар учун ёрдам берувчи
“Мобиль методик гуруҳлар”ни ташкил этиш.

1. Туманда намунали битта таълим муассасасини белгилаш ва ОТМлар билан ҳамкорликда профессор-ўқитувчилар, академик лицей ҳамда умумтаълим мактаблари малакали ва тажрибали ўқитувчиларидан ташкил топган “Мобиль методик гуруҳлар”ни ташкил этиш.

2. Таълим сифати паст, муҳити оғир бўлган мактаблар рўйхатини шакллантириш.

3. Ҳар ойда “Мобиль методик гуруҳлар”ни камида иккитадан таълим сифати паст, муҳити оғир бўлган мактабларга бориб, педагогларни илғор методикалар ва инновацияларга ўргатиш тизимини йўлга қўйиш.

4. Ҳар бир мактаб кесимида “Мобиль методик гуруҳлар” фаолияти бўйича чора-тадбирлар режаларини  ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил
1 март

-

-

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

52.   

Мактаб ўқитувчиларининг касбий малакаси ва педагогик маҳоратини ошириш бўйича ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлаш ва нашр этиш.

1. Мактабда ўқитиладиган фанлар бўйича мактаб ўқитувчиларининг касбий малакаси ва педагогик маҳоратини оширишга қаратилган ўқув-услубий қўлланмаларга эҳтиёжни аниқлаш.

2. Ўқув-услубий қўлланмаларни тайёрлаш бўйича танловлар эълон қилиш.

3. Танлаб олинган ўқув-услубий қўлланмаларни Ўқув-услубий кенгаш ва бошқа кенгашларда муҳокамадан ўтказиш, чоп этишга тавсия этилган ишларни нашр этиш.

2022 йил
март

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), Навоий давлат педагогика институти,

халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда

53.   

Таълим сифати паст, муҳити оғир бўлган мактабларга намунали таълим муассасаларини ҳамда Навоий давлат педагогика институти кафедраларини бириктириш вазифаларини амалга ошириш. 

1.    Таълим сифати паст, муҳити оғир бўлган 5 та мактабларни танлаб олиш, уларга мос равишда тегишли  таълим муассасалари ҳамда ОТМ кафедраларни бириктириш.

2.    Ҳар бир мактаб кесимида мавжуд муаммолар таҳлилини амалга ошириш, таҳлил натижалари асосида ҳар бир мактаб кесимида кафедралар томонидан олиб бориладаган ишларни белгилаб олиш ва амалга ошириш.

3.    Ҳар ой якуни бўйича кафедралар томонидан амалга оширилган ишларни ОТМ Кенгашида муҳокама қилинганлиги бўйича кўрсатмаларини олиш орқали ишларни тизимли равишда йўлга қўйиш. 

2022 йил

февраль

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), Навоий давлат педагогика институти,

халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда

54.   

Туман халқ таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ўрта махсус маълумотли (33 нафар) педагог ходимларига таълимнинг сиртқи, махсус сиртқи, кечки ҳамда масофавий шакллари орқали олий маълумот олиш имкониятини яратиш.

1. Туман халқ таълим муассаларида фаолият кўрсатаётган тажрибали, педагогик маҳорати юқори бўлган ўрта махсус маълумотли педагог-ходимлар рўйхатларини шакллантириш;

2. Ўрта махсус маълумотли педагог-ходимларни олий маълумот олишга тавсия этиш бўйича аниқ мезонларни ишлаб чиқиш.

3. Олий таълим муассалаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссиясига аниқ таклифлар киритиш.

2022 йил

август

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), Навоий давлат педагогика институти,

халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда

55.   

Мактабларни юқори малакали педагог-ходимлар билан тўлдириш бўйича танлов асосидаги янги тизим яратиш.

1. Мактабларга педагог-ходимларни ишга қабул қилиш бўйича амалдаги тизимни танқидий таҳлил қилиш.

2. Халқаро ва миллий тажрибани инобатга олган ҳолда мактабларга педагог-ходимларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

3. Танлов комиссиялари таркибига ота-оналар, ОТМ вакиллари ва жамоатчилик вакилларини киритиш.

4. Мактабларга педагог-ходимларни ишга қабул қилиш билан боғлиқ барча жараёнларни рақамлаштириш, ишга қабул қилиш бўйича эълон ва танлов жараёнларини интернет ахборот тармоғи ва ОАВ орқали шаффоф тарзда ёритилиш ва транцляция қилинишини таъминлаш.

2022 йил

март

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), Навоий давлат педагогика институти,

халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда

56.   

Мактаб жамоаси, ўқитувчилар ва ўқувчилар, уларнинг ота-оналари билан таълим сифати ва маънавий муҳитни яхшилаш бўйича доимий учрашувлар ўтказиш амалиётини кучайтириш.

1. ОТМ профессор-ўқитувчилари, жамоатчилик вакиллари, мактаб жамоаси, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари билан таълим сифатини яхшилаш муаммолари бўйича даврий равишда учрашувлар ташкил қилиш.

 2. Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарининг таълимга нисбатан муносабатини тубдан ўзгартириш мақсадида аниқ режа ва дастурлар асосида учрашув ва суҳбатлар олиб бориш.

3. Таълим сифати паст ва муҳити оғир бўлган мактабларда Ота-оналар Кенгашлари фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан, улар фаолиятида ОТМ вакиллари иштирокини таъминлаш.

2022 йил

март

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), Навоий давлат педагогика институти

57.   

Педагогика йўналишидаги ОТМларга салоҳиятли ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш бўйича  тизимли ишларни амалга ошириш.

1.    Салоҳиятли ва иқтидорли ёшларни саралаб олишнинг самарли механизмларини ишлаб чиқиш.  

2.    “Ёш педагоглар Академияси”ни ташкил қилиш ва иқтидорли ёшларни қамраб олиш.    

3.    Фанлар кесимида ёш педагоглар олимпиадаси ва танловларини ташкил этиш.

4.    Саралаб олинган ёшларни Олий таълим муассалаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш.

2022 йил

март

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), Навоий давлат педагогика институти,

Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда

58.   

Мактабларда олимлар, зиёлилар, адабиёт ва санъат намояндалари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарининг етакчи мутахассислари билан учрашувлар, дебатлар, давра суҳбатлари ва вебинарлар ташкил қилиш

1. Мактабда “Ҳаёт сабоқлари”, “Олимлар куни” ва “Кафедралар соати” каби мавзуларда семинар ва очиқ мулоқотлар ўтказиш амалиётлари жорий қилиш.

2. Мактаб ҳаётида маънавий муҳитни соғломлаштириш,  билим олиш, ватанпарварлик ғояларини кенг тарғиб қилиш мақсадида олимлар, зиёлилар, адабиёт ва санъат намоёндалари, ишлаб чиқариш корхоналарининг етакчи мутахассислари билан учрашувлар ташкил қилиш.

3. Умумтаълим мактабларида “Тарбия” фанининг назарий асосларини ишлаб чиқишда маърифатпарвар аждодларимиз асарларидан фойдаланиш ҳамда мазкур фанни замонавий талаблар асосида ўқитишни йўлга қўйиш.

2022 йил

март

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), Навоий давлат педагогика институти,

халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда

59.   

“Энг ёш муаллим ” лабораторияларини жорий этиш

1. Навоий давлат педогогика институти билан ҳамкорликда мактаблар негизида ўқитувчиларни захирасини тайёрлаш мақсадида “Ёш педагог” лабораторияларини жорий этиш

2. Ўқитувчилар касбий маҳоратини ривожлантиришнинг узлуксизлигига эътиборни кучайтириш.

3. Қисқа муддатли курслар, семинар-тренинг ва маҳорат дарсларини тизимли ташкил қилишни йўлга қўйиш.

4. Ўқитувчиларни ижтимоий тармоқ орқали қўллаб-қувватлашни кучайтириш, бунда ҳудудий олий таълим муассасалари ва малака ошириш марказнинг веб-сайтлари, масофадан ўқитиш платформалари имкониятларини кенгайтиришга устуворликни қаратиш.

2022 йил

март

 

 

 

доимий

2022 йил

март-ноябрь

доимий

-

-

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), Навоий давлат педагогика институти,

халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда

60.   

Тумандаги таълим сифати паст деб эътироф этилган мактабларни қўллаб-қувватлаш бўйича  “Мактаб – ОТМ - ҳудудий малака ошириш маркази-метод хизмат” ҳамкорлик моделини самарали ташкил этиш.

1. ОТМ ва мактаб ҳамкорлиги доирасидаги чора-тадбирларни белгилаш ҳамда ҳар бир таълим муассасаси раҳбари 2022 йилга мулжалланган “Йўл ҳаритаси”ни тузиш ва ижрога йўналтириш.

2. Ҳудуддаги таълим сифати ва педагоглар салоҳияти паст, бўлган мактабларни ОТМ, ҳудудий малака ошириш маркази ва метод хизматларга бириктириш ҳамда тадбирлар ижросининг бажарилишини тўлиқ назоратга олиш.

3. Профессор-ўқитувчилар томони-дан мактабда фаолият юритаётган фан ўқитувчиларининг касбий малакасига ташхис қўйиш, ташхис натижалари асосида ҳар бир ўқитувчининг индивидуал касбий ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш ва инновацион шаклларда уларнинг малакасини ошириш ва сифат таркибини яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш.

2022 йил

март

2022 йил

апрель

2022 йил

апрель-май

-

-

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), Навоий давлат педагогика институти,

халқ таълими бошқармаси,

ҳудудий малака ошириш маркази билан ҳамкорликда

61.   

2022 йилда умумтаълим мактаблари битирувчиларининг олий таълим муассасасига кириш кўрсаткичини 80% га етказиш.

1. Вилоятдаги 2 та олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчила-рини туман халқ таълими бўлимига бириктириб ўқитувчиларга узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини олиб боришда ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2. Профессор ўқитувчилар иштирокида ўқув-семинарлари, учрашувлар ва тадбирларни мунтазам ташкил этган ҳолда ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2022 йил

март

доимий

-

-

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), Навоий давлат педагогика институти,

халқ таълими бошқармаси муассасалари

62.   

Мактаблардаги ёш педагоглар-ни “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали  нуфузли хорижий ОТМларга ўқишга юборишга кўмаклашиш.

1. Тумандаги мактаблардан хорижий тилларни пухта ўзлаштирган ёшларни саралаб олиш.

2. Саралаб олинган ёшлар учун хорижий ОТМларга ҳужжат топшириш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ва семинар-тренинглар ташкил этиш.

3. Ёшларни хорижий тил бўйича билимларини оширишга, хорижий сертификатларни олишга ўқув-методик кўмаклашиш.

2022 йил
март ва доимий равишда

Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги вилоят бўлими

вилоятдаги ОТМлар,

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), Навоий давлат педагогика институти,

халқ таълими бошқармаси

VIII.  Умумтаълим муассасаларининг моддий-техника базасини ва инфратузилмасини ривожлантириш

63.   

Умумтаълим мактаблари, уларнинг инфратузилмаси ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

1. Тумандаги мактабларни ривожлантириш бўйича амалга оширадиган ишлар тўғрисида “Виждон хати”ни халқ таълими бошқармасига киритиш;

2. Тумандаги мактабларнинг моддий-техник базаси, жиҳозланиши, инфратузилмасини таҳлил этиш;

3. Таъмирталаб, инфратузилмаси ночор бўлган мактабларни аниқлаш;

4. Маҳаллий бюджет маблағларини йўналтириш.

Бунда, давлат бюджетидан бериладиган пуллардан ташқари, маҳаллий бюджет маблағларининг камида 30 фоизини ажратишни кўзда тутиш.

2022 йил
15 февраль

Лойиҳа смета ҳужжатлари асосида

Учқудуқ туман ҳокимлиги, туман молия бўлими

64.   

Мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишларини самарали ташкил этиш.

1. Мактаб қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини талаб даражасида ташкил этиш.

Бунда, янги мактабларни барпо этиш, қуриш ва фойдаланишга топшириш борасидаги ишлар маҳалла фаоллари, ота-оналар ва жамоатчилик назорати остида қабул қилиш механизмини жорий этиш.

2022-2026 йиллар давомида

Лойиҳа смета ҳужжатлар асосида

Республика бюджети

     

Учқудуқ тумани ҳокимининг ўринбосари (О.Рамазонов), Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

65.   

“Баркамол авлод” болалар мактаби моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

1. “Баркамол авлод” болалар мактаби ҳамда АРМнинг моддий-техника базаси ҳолатини таҳлил қилиш;

Таҳлил асосида ушбу муассасаларни таъмирлаш, реконс-трукция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш бўйича маҳаллий бюджет маблағларини ажратилишини таъминлаш.

2022 йил
март-апрель

2022 йил давомида

Лойиҳа смета ҳужжатлар асосида 

Маҳаллий бюджет

Республика бюджети

     

Учқудуқ тумани ҳокимининг ўринбосари (О.Рамазонов), Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

66.   

2022 йилда Инвестиция дастури доирасида халқ таълими муассасасида қурилиш-таъмир-лаш ҳамда тўлиқ жиҳозлаш ишларини амалга ошириш

1. 1 та янги бино, 1 та қўшимча блок қурилиши, 1 та реконструкция қилиниши ва 2 та мукаммал таъмирлаш ишлари амалга ошириладиган муассасаларни лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, пудрат ташкилотларни бириктириш ва ўз муддатида фойдаланишга топшириш;

қурилиш-таъмирлаш ишлари тугалланган муассасаларни мебель жиҳозларига бўлган эҳтиёжларини ўрганиб манзилли рўйхат шакллантириш ва жойларга тўлиқ етказилишини таъминлаш.

Августь –сентябрь

қурилиш ишлари якунлан-ганданг сўнг

54,4 млрд.

лойиҳа сметаси асосида

Республика бюджети

республика бюджети

Учқудуқ тумани ҳокимининг ўринбосари (О.Рамазонов), Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

67.   

2021 йилда ташкил этилган
1 та хорижий тилларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

Халқ таълими вазирлиги тавсиялари асосида хорижий тиллар синфини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш.

2022 йил июль

150 млн

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан

Учқудуқ тумани молия бўлими (Ж.Бобомуродов), халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),

туман  ҳокимлиги

IX.  Ижро интизомини мустаҳкамлаш

68.   

Ижро интизомини доимий равишда мустаҳкамлаб бориш
ва мазкур йўналишдаги масъул ходимларнинг малакасини ошириб бориш.

1. Халқ таълими вазирлиги ҳамда бошқа юқори турувчи ташкилотлар-нинг топшириқларини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. Тизимда ижро-интизомини тизимли йўлга қўйиш мақсадида умумтаълим мактабларидаги ижро интизомига масъул ходимларнинг халқ таълими бошқармаси ҳамда халқ таълими бўлимида амалиётдан  (стажировкадан) ўтишларини ташкил қилиш.

3. Ижро интизоми назорати бўйича тизимли тартиб ўрнатиш ҳамда ушбу йўналишдаги масъул ходимларга амалий ёрдам бериш.

2022 йил

январь-декабрь

-

-

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

69.   

Қонунчилик ҳужжатлари ижросини назорат қилишни “doc.ijro.uz”тизими орқали олиб борилишини таъминлаш.

1. Туман халқ таълим бўлимида ҳамда умумтаълим муассасаларида “doc.ijro.uz” тизимидан доимий равишда фойдаланилишини назорат қилиш.

2. Чиқиш ҳужжатларини “doc.ijro.uz” тизими орқали амалга ошириш.

2022 йил

январь-декабрь

-

-

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

70.   

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини туман миқёсида пухта ва сифатли кўриб чиқиш, фуқароларнинг ариза ва шикоятларини тезкор ва ижобий ҳал этиш механизмларини ишлаб чиқиш 

1.Фуқароларнинг оворагарчилиги олдини олиш ва реал вақт режимида мурожаатларни узлуксиз қабул қилиш учун туман халқ таълими бўлими ҳамда барча таълим муассасаларида махсус (ИШОНЧ) телефонларини жорий этиш.

2.Электрон мурожаатларни қабул қилиш учун телеграм ботлар ташкил этиш.

3.Мурожаатлар сони кўп бўлган ҳудудларда сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда “Сайёр қабул”лар ўтказиш.

2022 йил

март

2022 йил

февраль

Ҳар ой ва ҳар чоракда

-

Маҳаллий бюджет маблағлари

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),

туман  ҳокимлиги

71.   

ijro.gov.uz ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимидан фойдаланишни йўлга қўйиш.

1. Туман халқ таълим бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларида ijro.gov.uz тизимини ишга тушириш.

2.Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида ҳужжатлар назоратини йўлга қўйиш.

2022 йил

апрель

доимий

-

-

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),

X.  Халқ таълими тизим ташкилотлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари фаолиятини такомиллаштириш

72.   

Раҳбарларнинг мактаб таълимини ислоҳ қилишдаги масъулиятини ошириш.

1. Туман миқёсида халқ таълими масалаларини ривожлантиришга қаратилган мактаб таълимини ислоҳ қилиш туман кенгашларини ташкил этиш;

2. Кенгашларнинг биринчи йиғилишини ўтказиш ҳамда кенгаш вазифаларини белгилаш.

2022 йил
10 февраль

-

-

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

73.   

Тумандаги мактабларнинг инфратузилмасини яхшилаш, таълим сифатини оширишга қаратилган дастурини тасдиқлаш учун вилоят Кенгашига киритиш.

Тумандаги мактабларни моддий-техник базасини яхшилаш, таълим сифатини ошириш;

барча ташкилотларни мактабни ривожлантиришга жалб этиш.

2022 йил
5 март

-

-

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),

туман  ҳокимлиги

74.   

Ўз маъмурий биносига эга бўлмаган туман халқ таълими бўлимини маъмурий бино билан таъминлаш ва зарур шарт-шароитларни яратиш.

1. Учқудуқ туман халқ таълими бўлимига маъмурий бино қуриш.

2022 йил

июнь

Лойиҳа-смета ҳужжат-ларига кўра

Маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),

туман  ҳокимлиги

75.   

“Баркамол авлод” болалар мактабларида ўқувчилар қамровини икки бараварга ошириш.

1. Тумандаги барча умумий ўрта таълим муассасаларида “Баркамол авлод” болалар мактабларининг тармоқ тўгаракларини ташкил этиш учун штат бирликларини ажратиш.

2. Ўқувчиларнинг қайси тўгаракларга қизиқишлари бўйича сўровнома ўтказиш;

3. Умумий ўрта таълими муассасаларида “Баркамол авлод” болалар мактабининг тармоқ тўгаракларини очиш.

2022-2023 йиллар

Тасдиқлан-ган график асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан

Учқудуқ тумани молия бўлими (Ж.Бобомуродов), халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),

туман  ҳокимлиги

XI.  Ҳудудда халқ таълими тизими мулкидан самарали фойдаланиш ва давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш

76.   

Мактабнинг ошхоналаридан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш.

1. Тумандаги мактабларнинг ошхоналарини тўлиқ хатловдан ўтказиш.

2. Хатлов асосида эҳтиёжи мавжуд мактаб ошхоналарини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш учун тадбиркор билан шартномалар тузиш чораларини кўриш.

3. Мактаб ошхоналарининг санитария ҳолатини яхшилаш.

4. Туман санитария-эпидемиологик  осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими билан ҳамкорликда тажрибали ва ошхона фаолияти намунали йўлга қўйилган мактаблар ошпазлари тажрибасини оммалаштириш мақсадида ўқув семинарлари ташкил этиш.

Шартномада белгиланган муддатларда

Хатлов асосида аниқланган маблағлар

Ҳомийлик маблағлари

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), туман СЭОЖС бўлими,

туман  ҳокимлиги

77.   

Бўш турган ёки
0.7 коэффицентдан паст бўлган мактабларни аниқлаш ва бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш мақсадида хусусий секторларга давлат-хусусий шериклик асосида бериш.

1. Туман халқ таълими бўлими балансида бўлган бўш бино ва иншоотларни ижарага ёки хусусий секторларга давлат-хусусий шериклик асосида бериш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва эълонга бериш.

Доимий

-

-

Учқудуқ тумани, халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),

туман  ҳокимлиги, давлат активлари бошқармаси

XII.  Умумтаълим муассасаларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш

78.   

Умумтаълим мактабларининг бюджетдан ташқари маблағ тушумларини ошириш.

1.Мактабнинг бўш турган ҳудудига ёки амалдаги спорт майдонига тадбиркорларни жалб қилган ҳолда замонавий спорт майдони қуриш ва ижара шартнома орқали мактаб жамғармаси маблағларини ошириш;

2. Бўш турган ер ва бино-иншоатлардан самарали фойдаланиш мақсадида тадбиркорларга давлат-хусусий шерикчилик асосида бериш

3.Мактаб ўқувчилари ҳамда ота-оналари ўртасида қўшимча тўгараклар ташкил этиш бўйича сўровномалар ўтказиш ва шу асосида тўгаракларни ташкил этиш.

4.Бюджетдан ташқари топилган маблағлар ҳисобидан мактаб моддий-техника базаси ва ўқитувчи, ўқувчиларни рағбатлантириш.

2022 йил

март-май

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июндаги 454-сон қарорига асосан электрон савдодаги маблағ

Ижарачи маблағлари

Учқудуқ тумани молия бўлими (Ж.Бобомуродов), халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),

туман  ҳокимлиги

79.   

Бошланғич синфларда куни узайтирилган гуруҳларни ташкил этиш

1.Ота-оналар иштирокида сўровнома ўтказиш.

2.Сўровнома натижаларига кўра куни узайтирилган гуруҳларни ташкил этиш.

3.Бюджетдан ташқари топилган маблағлар ҳисобидан ўқитувчиларга қўшимча маблағ тўлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш.

2022 йил

август-сентябрь

Мабалағ талаб этилмайди

-

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),

XIII.  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий этиш

80.   

Компьютер синфлари мавжуд  бўлмаган умумтаълим мактаблари замонавий компьютер техникалари билан таъминлаш.

1. Минимал талаб асосида замонавий компьютерлар билан  жиҳозлаш бўйича дастлабки ҳисоб-китоб қилиш;

2. Тумандаги 3 та умумтаълим мактабларини компьютер синфлари билан таъминлаш.

2022 йил

февраль

март-апрель

450.0 млн

200.0 млн

Маҳаллий бюджет маблағлари

Учқудуқ тумани молия бўлими (Ж.Бобомуродов), халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),

туман  ҳокимлиги

81.   

Умумтаълим мактабларида  ўқитувчи ва ўқувчилари учун ахборот-коммуникация техноло-гиялари инфратузилмасини яратиш.

1. Барча умумтаълим мактабларида  “Электрон кундалик” ва “erp.maktab.uz” автоматлаштирилган ахборот тизимини тўлиқ ишга туширишда юзага келаётган  муаммоларни аниқлаш.

2. Муаммоларнинг ечими юзасидан манзилли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб тасдиқлаш.

4. Педагог кадрларга ва ўқувчиларнинг ота-оналарига “Электрон кундалик” дастурида ишлаш, маълумотлар киритиш ва бошқа масалалар бўйича методик хизмат кўрсатиб бориш.

5. Тумандаги барча умумтаълим мактабларида “Электрон кундалик” платформасидан фойдаланишларини йўлга қўйиш ва дастурини самарали ишлашини доимий назорат қилиш.

2022 йил сентябрь-декабрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

82.   

Тумандаги умумтаълим мактабларига уланган юқори тезликдаги интернет тармоғини мунтазам ишлашини таъминлаш.

1. Умумтаълим мактабларини интернет тармоғидан доимий фойдаланилишини таъминлаш мақсадида томонидан 2022 йил учун молиялаштириш.

2. Мактаблар учун белгиланган таърифлардан келиб чиқиб мактаб қувватига қараб белгилаш.

3. Мактабларда доимий интернет ишлашини назорат қилиб бориш.

2022 йил

январь- февраль

1.5 млрд.

Маҳаллий бюджет

Учқудуқ тумани молия бўлими (Ж.Бобомуродов), халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),

туман  ҳокимлиги

83.   

Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларини дастурлаш тиллари бўйича малакасини ошириш

Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларини дастурлаш тиллари бўйича ҳудудий малака ошириш институти, нодавлат ташкилотлар билан ҳамколрликда маълакасини ошириш ишларини ташкил этиш

2022 йил

март-май

-

-

84.   

Умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган раҳбар кадрларни ахборот технологиялари ва коммуникациялари бўйича саводхонлигини ошириш.

1. Умумтаълим мактаблари раҳбар кадрларини халқ таълими тизимида фойдаланиладиган ахборот тизимлари ва ресурсларидан (ERP, my.maktab.uz, kitob.uz ва бошқалар ) фойдаланиш бўйича ҳамда АКТ (Microsoft office, Id.gov.uz, SMM (facebook, Instagram, youtube), my.mehnat.uz, uzbekcoders.uz, Gmail почта, Google Docs, Google Drive, Google Form, google calendar) саводхонлигини оширишга қаратилган ўқув дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш;
2. Ўқув дастури лойиҳасини тасдиқ-лаш, молиялаштириш ва жорий этиш.

2022 йил декабрга қадар

Лойиҳа доирасида

Республика
бюджети
 маблағлари

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

85.   

Умумтаълим мактабларининг информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари ўртасида “Энг яхши IT лойиҳа” кўрик-танловини ўтказиш

1. Умумтаълим мактабларининг информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари ўртасида “Энг яхши IT лойиҳа” кўрик-танловини ўтказиш бўйича Низомни ишлаб чиқиш.

2. Умумтаълим мактабларининг информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари ўртасида “Энг яхши IT лойиҳа” кўрик-танловини ўтказиш.

3. Ғолибларни сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирлаш.

2022 йил февраль-март

-

-

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

XIV.  Халқ таълими тизими ходимларини рағбатлантириш

86.   

Яхши натижага эришган халқ таълими тизимидаги ходимларни тармоқ ва давлат мукофотларига тавсия этиш.

1. Учқудуқ тумани халқ таълими тасарруфидаги таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган мукофотларига лойиқ халқ таълими ходимлари рўйхатини шакллантириш.

2.Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигини топшириғига асосан мукофотларига лойиқ халқ таълими ходимлари рўйхатини тартиб асосида ҳужжатларини тақдим этиш.

2022 йил

апрель - июнь

-

-

Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),

туман  ҳокимлиги

87.   

Ҳар йили меҳнат таътилига чиққан ходимни сиҳатгоҳ (санатория) ва соғломлаштириш марказларига юборишни ташкил этиш.

1. Бир йил давомида таътилга чиқадиган ходимларнинг таътил даври кўрсатилган рўйхатини шакллантириш.

2. Касаба уюшмалари билан ҳамкорликда ходимни сиҳатгоҳ (санатория) ва соғломлаштириш марказларига юборишни ташкил қилиш.

3. Йил давомида вилоятдаги жами мактаб ўқитувчиларининг 10 фоизидан кам бўлмаган қисмини соғломлаштириш чораларини кўриш.

2022 йил

давомида

-

Касаба уюшмалари федерациясининг Навоий вилояти кенгаши маблағлари

Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари федерациясининг туман кенгаши, халқ таълими бўлими (Ж.Халилов)

88.   

Туманда “Ижодкор ўқитувчилар” кўрик танловини ташкил этиш

1.Кўрик танлов Низомини ва чора-тадбир режасини ишлаб чиқиш;

2. Ғолиб бўлган жамоани рағбатлантириш мақсадида маҳаллий бюджет ҳисобидан маблағ ажратиш; 3. Режа асосида кўрик-танловни ўтказиш;

4. Кўрик-танлов ғолибларига пул мукофотлари ва маиший техникалар бериш

5. Ғолиб бўлган ўқитувчиларни тармоқ мукофотларига тавсия этиш.

2022 йил

апрель

2022 йил

май

2022 йил

июль-август

100 млн.

Маҳаллий бюджет

Учқудуқ тумани молия бўлими (Ж.Бобомуродов), халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),

туман  ҳокимлиги

89.   

Туман халқ таълими тизими ходимлари ўртасида “Заковат” интелектуал ўйинини ташкил этиш.

1. Туман халқ таълими тизими ходимлари ўртасида “Заковат” интелектуал ўйинини ўтказиш тўғрисида низом ва чора-тадбир режасини ишлаб чиқиб тасдиқлаш.

2. Режа асосида “Заковат” интелектуал ўйинини ўтказиш.

4. “Заковат” интелектуал ўйинини ғолибларга пул мукофотлари ва маиший техникалар бериш.

5.Ғолиб бўлган ўқитувчиларни тармоқ мукофотларига тавсия этиш.

2022 йил

май

10 млн.

Маҳаллий бюджет

Учқудуқ тумани молия бўлими (Ж.Бобомуродов), халқ таълими бўлими (Ж.Халилов),

туман ҳокимлиги

 

17 Feb 2022

    СССР фуқаро авиацияси тарихида энг кўп одам ҳалок бўлган авиаҳалокатлар рўйхатининг энг тепасида 1985 йилда Қизилқум чўлларига қулаб тушган Ту-154Б-2 самолёти туради. Ўшанда 200 киши ҳалок бўлган бу ҳодисада учувчилар хатога йўл қўйган деб расмий хулоса берилади. Аслида эса узоқ муддатли парвозлардан кейин етарлича дам олмаган учувчилар ухлаб қолгани айтилади.

    1985 йил 10 июл куни Қаршидан Бошқирдистон пойтахти Уфа шаҳри орқали Ленинградга учаётган Ту-154Б-2 самолёти самога кўтарилганидан 46 минут ўтиб, Учқудуқ шаҳридан 68 километр узоқликда Қизилқум чўлидаги Кокпатас овули яқинига қулаб тушади. Оқибатда самолёт бортида бўлган 9 нафар экипаж аъзоси ва 191 нафар йўловчи ҳалок бўлади.

    Қарши аэропортидан Москва вақти билан соат 19:00 да учиши керак бўлган самолёт соат 23:00 да парвоз қилади. Ўша куни Ту-154Б-2 Тошкентдан белгиланган вақтдан кечикиб соат 18:45 да етиб келади. Учувчиларнинг дам олиши, самолётни парвозга тайёрлаш, унга ёнилғи қуйиш заруратлари туфайли Ту-154Б-2 тўрт соат кечикиб учади. Шунда ҳам учувчилар тузукроқ ҳордиқ чиқаришга улгурмайди.

    Йўналишга кўра самолёт аввал Уфага қўниб, сўнг Ленинградга учиши керак эди. Парвознинг 4 соатга кечиктирилиши, бунинг устига Қаршининг иссиқ об-ҳавоси барча йўловчиларни асабийлаштирган ва чарчатганди.

     Самолётни бошқарган учувчилар экипаж командири Олег Белисов ва иккинчи учувчи Анатолий Позюмский 12 минг соатдан ошиқроқ парвоз қилган тажрибали учувчилар эди.

      Самолёт ҳавога кўтарилгач орадан 40 минут ўтиб у соатига 400 километр тезликда белгиланган 11 600 метр баландликка чиқади. Шундан сўнг, учувчилар автоматик бошқарув тизимини ёқишади. Аммо кутилмаганда самолётнинг электр таъминотида носозлик юз беради ва автоматик бошқарув тизими ҳамда навигация ускуналари ишламай қолади.

    Шундан сўнг самолёт силкина бошлайди. Бортмуҳандис икки марта двигател ҳаракатини тезлаштириш ўрнига секинлаштиради. Аммо бунинг нафи бўлмайди. Самолёт қаттиқ силкиниш билан бирга тезлигини камайтира бошлайди. Учувчиларнинг вазиятни ўнглаш учун қилган барча хатти-ҳаракатлари натижасиз тугайди.

    Орадан бир неча сония ўтиб самолётнинг барча двигателлари ўз-ўзидан тўхтайди. Экипаж командири самолёт двигателлари ишламай қолгани ва улар қулашаётгани ҳақида диспетчерга хабар беради.

     Парвоздан 46 минут ўтиб самолёт Қизилқум чўлига, Учқудуқ шаҳридан 68 километр шимолий-шарққа, Кокпатас овули яқинига қулаб тушади. Самолёт қулаб тушгач портлайди ва ёниб кетади. Оқибатда унинг бортида бўлган 9 нафар экипаж аъзоси ва 191 нафар йўловчи ҳалок бўлади. Ҳалок бўлганларнинг 52 нафари болалар эди.

  Манбалар асосида Р.Қодирова тайёрлади.

 

17 Feb 2022

Учқудуқ тумани ҳокими Хамроев Соли Фармонович билан туманда “ЯШИЛ МАКОН” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларда фаол қатнашишга доир МУРОЖААТИ!!!!

Ассалому алайкум, ҳурматли учқудуқликлар!

           Бугун Сизга юртимизни, жонажон ватанимизни, яшаб турган масканимизни тоза, озода, кўркам ҳудудга айлантиришда ҳар биримиз масъул эканлигимизни англаган ҳолда Сиз ҳурматли Учқудуқ тумани аҳолисига мурожаат билан чиқмоқдаман.

          Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2 ноябрь куни ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли яшаш шароитларини яхшилаш, шунингдек, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва она табиатни асраш учун кўчат экиб, боғ яратиш, ҳавомиз мусаффолигини сақлаш борасида дарахт экиш умуммиллий акцияси эълон қилинди.

          Давлатимиз раҳбарининг қарорига кўра “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини татбиқ этиш ҳамда дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.

          Лойиҳа доирасида 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида «1 миллион дарахт» ташаббуси доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш бўйича бошқарма ва ташкилотлар кесимида дастур ишлаб чиқилди.

          Шу жумладан, Учқудуқ туманида ҳам 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида 1521 минг дона манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатлари ҳамда қаламчаларини экиш режалаштирилган шундан 2021 йил ноябрь декабрь ойларида туманимизда 570 минг дона, 2022 йил баҳор мавсумларида 951 минг дона манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатлари ҳамда қаламчаларини экиш режалаштирилган.

          Мазкур режани амалга ошириш бўйича ҳозирги кунда “Яшил майдон” умуммиллий лойиҳаси доирасида тумандаги барча корхона ва ташкилотлар томонидан жами 1 млн. 521 минг та манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатлари ҳамда қаламчаларни экиш ишлари амалга оширилмоқда.

          Шу билан бир қаторда тумандаги “Навоий” МФЙ ҳудудидан 1 гектар, “Айтим” МФЙ ҳудудидан 1 гектар бўш турган ер майдонларидан “Яшил майдон” ҳамда “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги “Ёшлар” истироҳат боғидан 3,8 гектар, ва “Хотира боғи” ҳудудидан 2,4 гектар жами 6,2 гектар ер майдонларидан “Жамоат парк”лари ташкил этилади.

          Дастурлар, чора-тадбирлар албатта қоғозда жуда ҳам чиройли, салмоқли. Лекин уни амалга оширишда масъуллар ва ҳар бир туманимиз фуқароси фидойилик, ватанпарварлик, шижоат, ўз туманига, яшаётган маҳалласига меҳр-муҳаббат туйғуси билан амалга ошириш даркор.

          Кўчаларда юрганимизда кўриб турибмизки, дарахт экиш, яшаб турган жойимизни ободонлаштиришимиз учун туман ташкилот раҳбарлари ва ходимлари жонбозлик ва шахсий намуна кўрсатиш учун аллақачон кўчат экиш ишларини бошлаб юборишди. Бу албатта мақтовга лойиқ. Ўз ўрнида бошқалар ҳам «яшил макон» уммумиллий лойиҳасида ўз ташаббусини кўрсатиши, яшаб ёки ишлаб турган жойини кўкаламзорлаштириб, обод қилиши лозим. 

          Азиз ва мўътабар оқсоқоллар!

Сиз ҳар бир ишда ёшлар учун ибрат намунаси бўлиб келгансизлар. Бугун ҳам мамлакат бўйлаб давом этаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида ўзингизнинг доно маслаҳатингиз билан аҳолини айниқса, ёшларни яратувчанлик ғояларига ундашда жонбозлик кўрсатасизлар, деб ишонаман!

          Албатта, бугун экилган бир дона ниҳол эрта катта дарахтга айлангач, унинг соясидан набираларингиз баҳраманд бўлади, уларнинг олаётган нафаси мусаффолиги таъминланади.

          Шу боис ҳам яхши ниятлар билан бошланган бу эзгу ишда Сиз азиз нуронийлар ҳам фаол иштирок этинг, чунки ободлик бор жойда қут-барака, доимий ривожланиш ва келажакка ишонч бўлади.

          Қадрли ёшлар!

          Бугун сизнинг замонавий билимларни эгаллаб, етук ва баркамол инсонлар бўлиб вояга етишингиз учун барча шарт-шароит ва имкониятлар яратиб берилган.

           Ўз навбатида Сиз ҳам ҳурматли Президентимиз томонидан илгари сурилган ташаббус “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган эзгу ишларда фаол иштирок этишга чақираман!

          Шуни унутмайликки, осуда ва фаровон турмуш тарзини четдан келиб бизга ҳеч ким яратиб бермайди. Уни ўзимиз, ўз меҳнатимиз натижасида бунёд этсак, унинг самараси янада тотли бўлади. 

          Тасаввур қилинг, ҳар бир учқудуқлик ёшлар камида 5 тадан кўчат экса, бу ташаббус 2–3 йилдан сўнг туманимиз яшиллигига, экологиясига қанчалик ижобий таъсир кўрсатади.

          Бугун Учқудуқдаги дарахтларнинг аксариятини Сизларнинг ота – боболарингиз парваришлаган. Сиз ҳам яшил челленжга қўшилинг ва хайрли ишга ўз ҳиссангизни қўшинг! “Ҳар бир ёшга – 5 дарахт!” акциясида фаол иштирок этинг.

          Ҳурматли уй бекалари, азиз опа-сингиллар!

          Мазкур акция ҳар биримиз учун алоҳида аҳамиятга эга. Чунки халқимизнинг яхши ниятлари билан бошлаган бу савобли ишлари эртанги куни ёш авлоднинг саломатлигини мустаҳкамлашда, табиатни асраш ва экологик ҳолатни яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.

          Афсуски, кўп қаватли уйларда яшовчи опа-сингилларимиз ободончиликка, тозаликка, кўкаламзорлаштириш ишларига эътиборсизлик билан қараб, “Ватан остонадан бошланади”, “Менинг маҳаллам – менинг уйим”, “Маҳалла – Ватаннинг бир бўлаги!” каби минг йиллик тушунчаларни унутиб қўймоқдалар. 

          Ҳафта ёки бир ойда бир маротаба бўлса ҳам – ота-боболаримиздан қолган удум, анъана – кўчат қадаш, ҳашарлар уюштириш каби эзгу ишлар бир оз оқсаётгандек.

          Ўз навбатида Сизни ҳам ҳурматли Президентимиз томонидан илгари сурилган ташаббус - “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларда фаол иштирок этишга чақираман!

          Сиз ҳам яшил челленжга қўшилинг ва хайрли ишга ўз ҳиссангизни қўшинг! “Ҳар бир ёшга – 5 дарахт!” акциясида фаол иштирок этинг.

          Бугунги ҳаракатимиз хайрли ва савобли ишларимизнинг бардавомлигига, ёшларимизнинг маънавияти ва тарбияси янада юксак бўлишига, миллий қадриятларимиз ривожига, халқимиз орасида ҳамжиҳатлик туйғулари мустаҳкамланишига пойдевор бўлиб хизмат қилсин!

          Азиз учқудуқликлар! 

          Сиз доим илғорлар қаторида бўлгансиз. Шунинг учун ҳам Сизларга ишончим катта!. 

          Ўйлайманки, Она табиатимизни асраш, авайлаш ва уни авлодларга соф ҳолда етказиш учун масъул эканлигимизни теран англаган ҳолда ҳар бирингиз кўчат экиш акциясида, «яшил макон» қуриш ҳамда «долзарб 40 кун» кўкаламзорлаштириш умуммиллий лойиҳасида ўз ниҳолингизни қадаб, фаол иштирок этасиз! 

          Шу билан бир қаторда экилган кўчат ва ниҳолларни униб ўсишида ўз ҳиссангизни қўшасиз!.

           Бунга ишонаман азиз учқудуқликлар!

 

17 Feb 2022

 

    Қизилқум кенгликлари асрлар давомида карвонлар йўлларини адаштирмаган, аммо одамзод юрагига ғулғула солган. Бироқ илм-фан ривожи унинг сирли бағрида Менделеев даврий системасида акс этган жамики металлар борлигини исботлади.

   – “Дауғизтау” олтин маъдан кони захираларини ўрганиш бўйича биринчи босқич ишлари ўтган асрнинг 76-йилларида бошланган бўлса, 1977-1982 йиллар давомида эса конни ўрганишнинг иккинчи босқичи натижаларига кўра унинг захиралари тўла тасдиқланган, – дейди Шимолий кон бошқармаси бош муҳандис ўринбосари Нуриддин Камолов. – Конда олтиннинг умумий ҳажми, имкониятлари ва келажакда излаб топилиши бўйича кенг кўламдаги ишлар амалга оширилиб, саноат ишлаб чиқарилишига тайёрланди ва оммавий портлатиш ишлари амалга оширилди. “Дауғистау” карьеридаги тоғ-кон ишлари 2001 йилнинг февралида бошланган эди. Дастлабки босқичда “Шарқий” очиқ усулда қазиб олиш конидан кон техникаларининг бир қисми “Дауғизтау” конига кон-эксплуатация участкасининг бир қисми сифатида ўтказилган. Кон ишлари ҳажмининг оширилиши муносабати билан 2002 йил 1 мартдан бошлаб “Дауғизтау” алоҳида очиқ усулда қазиб олиш кони Шимолий кон бошқармаси кон мажмуаси таркибига айлантирилди. Бу ерда йил охирига қадар 3,6 миллион метр куб ҳажмда кон ишлари бажарилган.

   “Дауғизтау” кони мустақил Ўзбекистон тарихида иш бошлаган дастлабки конлардан бири. Кон мустақилликнинг илк заводи 3- сонли гидрометаллургия заводининг хомашё базаси ҳисобланади. Дастлабки йиллар кондаги мавжуд “Дауғизтау”, “Ғарбий Дауғизтау”, “Аджибугут”, “Биринчи сентябрь” ва “Довон” карьерларида асосан оксидланган олтин маъдан қазиб олинган.

    Учқудуқ кон захираларининг 15-20 фоизи оксидли, 80-85 фоизи эса сульфидли маъданлардан ташкил топганлиги сабаб 2008 йилдан бошлаб 3 – сонли гидрометаллургия заводида оксидлаш технологияси жорий этилди. Заводнинг сульфидли олтин маъданни қайта ишлашга ўтиши муносабати билан “Дауғизтау” конларида сульфидли олтин маъдан қазиб олиш ишлари бошланди. Ҳозирги кунда “Дауғизтау” конида сульфидли олтин маъдан қазиб олиш карьерларининг 2-босқичи ишчи лойиҳаси доирасида иш олиб борилмоқда.

    – Жорий йилнинг 1 мартида “Дауғизтау” кони ташкил топганлигига 20 йил тўлади, – дейди кон бошлиғи Шерзод Ҳамроев. – Бугунги кунда 3- сонли гидрометаллургия заводига олтинга бой маъданларни етказиб бераётган конда 500 нафарга яқин ишчи-ходим фаолият юритаяпти. Айни вақтда “Дауғизтау” кони 270 метрдан зиёд чуқурликка эга бўлиб, ундан фойдаланиш вақтидан бошлаб 217 миллион куб метрга яқин тоғ жинслари 3- сонли гидрометаллургия заводига хомашё сифатида етказиб берилган. 2021 йилда эса кон ташкил топгандан буён қазиб чиқариш бўйича рекорд натижа қайд этилди. “Дауғизтау” ва “Мағрибкон” карьерларидан 33 миллион куб метрдан ортиқ кон массаси қазиб олинди.

    Кейинги йилларда конда инвестицион лойиҳалар доирасида замонавий кон техника ва технологиялари ўзлаштирилмоқда. 2021 йили “Дауғизтау” конига замонавий техника – ковшинининг ҳажми 6 куб метр бўлган “Hitachi EХ-1200” русумли экскватор келтирилди. Мазкур кон техникаси суткасига 8 минг куб метр кон массасини автоағдаргичларга юклаб бермоқда. Шу билан бирга, циклик оқим технологияси конвейери 200 метрга узайтирилиши эвазига ишлаб чиқариш ҳажми ортди. Бу билан конвейер умумий узунлиги 1650 метрга етказилиши натижасида автоағдаргичлар манзили қисқариб, ёқилғи тежаб қолинмоқда.

    Бугун 20 ёшли Дауғизтау конининг узунлиги қарийб 3 минг метрга етганини ҳисобга оладиган бўлсак, ҳали унинг ён бағирларида очилмаган мўъжизалар кўплигини англаш қийин эмас. Шу боис бу ерда кон умрини узайтириш мақсадида геологик қидирув ишлари олиб борилмоқда.

ШКБ ахборот хизмати.

 

17 Feb 2022

   Инсон аввало оилада шаклланади, тарбия топади ва ниҳоят жамиятда шу оилада олган тарбияси ва бошқа хислатлари билан ўз ўрни ва мавқега эга бўлади. Оилада фарзандни тарбиялаш, уни комил инсон бўлиб вояга етказиш ота-оналарнинг зиммасидадир.

    Бинобарин, Асосий Қонунимизнинг 64-моддасида белгиланганидек, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар ва бу бизнинг азалий қадриятларимиздандир.

   Ўрганишлар, жамиятимизда айрим оилаларнинг сабабсиз бузилиб кетиши оқибатида фарзандларнинг тарбияси ва таъминоти эътиборсиз қолиб кетиб, бу эса ўз навбатида жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбияланишига ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда.

   Шундай экан, бузилган оилаларни тиклаш ва унинг фаровон турмуш кечиришини таъминлаш ҳар бир инсон, давлат идоралари, ҳокимликлар ва маҳаллаларнинг мажбурияти ҳисобланади.

   Мазкур эзгу ишларга Учқудуқ туман 2-сектор мутасаддилари ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Сектор ҳудудида 3868 та хонадонда жами 14621 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 14 таси нотинч оилалар рўйхатида туради. Ушбу оилалар ўртасида оила энг муқаддас тушунча эканлиги ажрашиш эса ота-боболаримизга хос бўлмаган иллатлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 

   Навбатдаги тарғибот самара бериб, биргина январь ойида 3 та оилани яраштиришга эришилди. Ажрим ёқасига келиб қолган мазкур ота-оналар оила деган муқаддас даргоҳни сақлаш қолишлари, у ерда вояга етаётган 5 нафар фарзандларнинг чексиз қувончларига, қолаверса миллий анъаналаримизнинг ҳам бардавом бўлишига сабаб бўлаётганлиги эътиборга моликдир. 

   Сектор ҳудудида аҳолини ижтимоий-тиббий ҳимоя қилиш, муаммоларини бартараф этиш билан бирга оилалар мустаҳкамлигига ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Рашид РАХМАТОВ,

Учқудуқ туман прокурори, адлия катта маслаҳатчиси.

 

 

16 Feb 2022

    Юртимизда халқ таълими ривожини таъминлаш борасидаги вазифаларнинг тўлиқ ва сифатли ижросини таъминлаш жонажон Ватанимизнинг порлоқ истиқболини белгилайди. Шу ўринда, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши билан халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича миллий кенгашлар фаолиятининг ташкил этилиши ҳам умумтаълим мактабларида таълим сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

    Ушбу фармойиш ижросини таъминлашга қаратилган ўқув-амалий семинар 20 – умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилди. Семинарда таълим-тарбия сифат ва самарадорлигини оширишдаги долзарб вазифалар белгилаб олиниб, илғор тажрибалар, инновацион ишланмалар ва замонавий методлар асосида ўзаро фикр алмашилди.  

    Ўқув-амалий семинар доирасида мактабнинг математика фани ўқитувчилари Гавҳарой Музаева, Рустам Музаев, Гулҳаё Тўраева, информатика фани ўқитувчиси Феруза Усмонова, инглиз тили фани ўқитувчилари Мафтуна Мўминова, Барно Омонова, мусиқа фани ўқитувчиси Моҳинур Ҳамроева, биология фани ўқитувчиси Моҳигул Бобожонова, тарих фани ўқитувчиси Шаҳло Отаева сингари тажрибали фан ўқитувчилари томонидан маҳорат дарслари ўтилди. 

    Шунингдек, мактабнинг “Ёш театрчилар” тўгараги аъзолари томонидан “Ватанни Нажмиддин Кубродек севинг” мавзусида театрлаштирилган саҳна кўриниши, “Ёш китобхон” тўгараги аъзолари томонидан “Алишер Навоий ғазаллари шайдосиман” мавзусида ғазалхонлик кечаси, 5-9-синф ўқувчилари иштирокида “Буюк мутафаккир - Алишер Навоий” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. 

    Семинар ишида 20-мактаб директори Насиба Рўзиева томонидан “Ёш кадрларни ишга қабул қилиш ва уларни қўним топиб ишлашига кўмаклашиш сирлари” мавзусида тақдимот ўтказилиб, тегишли тавсиялар берилди. 

    Дарҳақиқат, “Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақшдир” дейишади. Аммо, бу нақшнинг шакли ва мукаммаллиги ўрта мактабда болаларга бериладиган билим сифати ва даражасига бевосита боғлиқ. Ўрта таълимнинг сифатини ошириш учун, авваламбор, бу соҳада фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг билим ва малакасини ошириш зарур. 

    Ўтказилган семинардан кўзланган мақсад ҳам аслида шу эди. Унда иштирок этган туманимиздаги 1, 2, 8, 14, 15-умумий ўрта таълим мактаби директорлари кўплаб илғор иш тажрибалари ва зарурий тавсиялар олганликларини қайд этишди. Демак, семинар иши ўз мақсадига эришди, дейиш мумкин.

Ихтиёр ҒАНИЕВ,

Учқудуқ туман ХТБ мониторинг гуруҳи раҳбари.

16 Feb 2022

    Илм-маърифат – инсонни камолотга етакловчи, унга нажот берувчи буюк неъмат. Имом Бухорийнинг ўн икки аср аввал  “Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” деган фикрлари бунинг ёрқин далили бўла олади. Шу боис аждодларимиз қадимдан илм-маърифат ва фарзанд таълим-тарбиясига устувор аҳамият қаратиб келади. Бугун бу анъана давом эттирилмоқда-ки, албатта таълим сифатига берилаётган эътибор яқин келажакда ўз самарасини бериши шубҳасиз.

   Куни-кеча давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам таълим бу ҳаёт-мамот масаласи экани таъкидланди. 

   “Бу соҳадаги ислоҳотларни кечиктиришга ҳаққимиз йўқ. Мактаб таълимида пойдеворни бугундан мустаҳкам қўйишимиз керак. Бунга барча эътиборимиз ва ресурсларимизни сафарбар қиламиз. Қийин йўлни танлаяпмиз, лекин шу йўл муаммоларни ечади”, деди Шавкат Мирзиёев.

    Мактабларни яхшилаш фақат Халқ таълими вазирлигининг эмас, балки барча вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар, илмий ташкилотлар, зиёлилар, кенг жамоатчиликнинг вазифаси бўлиши кераклиги таъкидланди.

    Ушбу йиғилишда белгилаб берилган устувор вазифаларни Учқудуқ туманидаги ижроси юзасидан йўл харита ишлаб чиқилган. Куни-кеча туман ҳокими С.Хамроев бошчилигида туман ҳокими ўринбосари Н.Муратов, ХТБ бошлиғи Ж.Халилов ҳамда туман МТБ мудири Н.Амоновалар Қулқудуқ овулидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида бўлишди. Педагогик жамоа билан бўлиб ўтган танқидий – таҳлилий йиғилишда ўқувчиларга фақат назарий билим берилаётгани, ёшларни мантиқий фикрлашга, амалиётга, касбга, мустақил ҳаётга ўргатилмаётгани хусусида сўз борди. 

    Шунингдек, таълим даргоҳидаги 22 нафар ўқитувчининг фақат 1 нафари 2 – тоифага эга бўлиб, қолган 21 нафари малака тоифасига эга эмаслиги танқид қилинди. 4 нафар ўқитувчи ўрта-махсус маълумотли бўлиб, уларнинг 2 нафари олий маълумотли бўлиш учун ўқишни давом эттириш истагини билдирган.

   Танқидий – таҳлилий руҳда ўтказилган йиғилишда ҳар бир педагог ўз устида ишлаб, билимини янада ошириб малака тоифа учун аттестациядан ўтиш кераклиги, ўқувчи-ёшларга бугунги кун талабига мос таълим ва тарбия бериш зарурлиги хусусида аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

   Туман раҳбари бошчилигида бу каби йиғилишлар барча мактабларда бўлиб ўтмоқда.

  Дарвоқе, Учқудуқ тумани марказидан 70 км олисда жойлашган мазкур 1-умумий ўрта таълим мактаби “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида қарийб 1 млрд. сўм маблағ эвазига капитал таъмирдан чиқарилган бўлиб, бу ерда ўқувчи ва ўқитувчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

 

16 Feb 2022

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги 

   “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони ҳамда Навоий вилояти ҳокимининг 2022 йил 10 февралдаги 30-5-0-Q/22-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида

   Кейинги йилларда “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини амалга ошириш мақсадида,

   ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли фармони ҳамда Навоий вилояти ҳокимининг 2022 йил 10 февралдаги 30-5-0-Q/22-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони билан “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойилига асосан қуйидаги еттита устувор йўналишдан иборат 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси (кейинги ўринларда - Тараққиёт стратегияси) ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” да амалга оширишга оид давлат дастури (кейинги ўринларда – давлат дастури) тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;

мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш;

миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш;

адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;

маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш;

миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш;

мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш. 

3. Қуйидагилар:

Учқудуқ туманида “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури” ижросини таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар Дастури (кейинги ўринларда - комплекс чора-тадбирлар дастури) 1-иловага;

Учқудуқ туманида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича туман ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда – ишчи гуруҳи) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Туман ишчи гуруҳига:

Тараққиёт стратегиясига киритилган тадбирлар тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш ва мониторинг қилиш, шунингдек, уни 2023-2026 йилларда амалга ошириш бўйича тегишли йиллик давлат дастурлари лойиҳаларининг тайёрланишини мувофиқлаштириш;

масъул корхона ва ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат дастури ҳамда комплекс чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, туманда ижро этилиши устидан тизимли назоратни таъминлаш топширилсин.

5. Туман ҳокими ўринбосарлари, масъул корхона ва ташкилотларга:

комплекс чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирлар, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини ошириш соҳасидаги тегишли тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш;

комплекс чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган устувор йўналишларнинг бажарилиши тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотларни ҳар ойнинг 25 санасига қадар ишчи гуруҳига тақдим этиш, давлат дастури ҳамда комплекс чора-тадбирлар дастури ижросини ҳар ойда халқ депутатлари туман Кенгаши йиғилишларида муҳокама қилиб борилишини ташкил этиш;

барча бўғиндаги давлат бошқаруви органларига келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиниши, ўзлари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг ижро этилиши, ижтимоий сўровлар ва жамоатчилик муҳокамаларини ўтказиш натижаларидан келиб чиқиб, ўз тузилмаларининг фаолияти бўйича дастурлар ишлаб чиқилиб, ижро ҳолати юзасидан оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда мунтазам эълон қилиб борилишини таъминлаш топширилсин.

6. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ф.Ғаффоров, Ф.Шокиров, Н.Муратов)ларга:

маҳаллаларда янги жорий қилинган тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокими ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари фаолияти самарали йўлга қўйилишини таъминлаш;

маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокими ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари томонидан доимий равишда маҳаллани ўрганиш ва таҳлил қилиш натижасига кўра уларни ривожлантириш бўйича “йўл хариталари” ни ишлаб чиқилишини таъминлаш топширилсин.

7. Туман ҳокимининг ўринбосари Н.Муратовга халқ таълими бўлими (Ж.Халилов), аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ҳ.Мирманов) билан биргаликда Тараққиёт стратегиясида таълим сифатини ошириш бўйича белгиланган вазифалар доирасида 2022 йилда янги ўқув ўринларини яратиш ва мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитиш бўйича тизимли чоралар кўриб бориш топширилсин.

8. Туман ҳокимининг барча ўринбосарларига:

2022-2026 йилларга мўлжалланган ҳудудларни комплекс ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурлар асосида ҳар йили туманнинг муаммо ва имкониятларини чуқур ўрганган ҳолда тараққиёт дастурларини ишлаб чиқиш;

ҳар чорак якуни бўйича ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларидаги вазифаларнинг бажарилиши юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот бериб бориш;

ижтимоий-иқтисодий соҳани ислоҳ қилиш ва устувор тармоқларни ривожлантиришга йўналтирилган муҳим лойиҳалар туманнинг талаблари ва маҳаллий ташаббускорларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда маҳаллий жамоатчилик иштирокида кенг муҳокама қилинганидан кейин қабул қилинишини таъминлаш;

ҳар бир тармоқ ва йўналиш бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси юзасидан масъулларнинг ҳисобот бериб боришини таъминлаш топширилсин.

9. Туман ҳокимининг ўринбосарлари давлат дастури ҳамда комплекс чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш борасида ўтказиладиган йиғилишларда бандма-банд таҳлил қилиб, амалга оширилаётган ишларни танқидий кўриб чиқсин.

10. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби (Р.Қодирова)га Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони мазмун-моҳиятини ҳамда давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

11. Мазкур қарор ижросининг назоратини ўз зиммамда қолдираман.

Туман ҳокими С.Хамроев.

14.02.2022 йил. 25-5-76-Q/22

 

16 Feb 2022

 

   “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–128-сон, 14.02.2022 й.) қабул қилинди

   Қарор билан Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси ташкил этилди.

     2023 йил 1 январгача “Электрон назоратчи-тафтишчи” дастурий мажмуаси тўлиқ ишга туширилади.

   Инспекцияда бюджет ҳисобидан амалга оширилган қурилишлар учун қилинган тўловлар ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмига мувофиқлиги устидан назорат ўрнатиш учун Қурилиш объектларида назорат ўлчовини амалга ошириш бошқармаси (40 та штат бирлигидан иборат) ташкил этилади.

  2022 йил 1 апрелдан молиявий назоратга оид қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахсларга мукофот тўланади.

    2022 йил 1 ноябргача Инспекция ходимлари молиявий назорат ва ички аудит соҳасидаги халқаро тажрибалар асосида махсус ўқув курсларида ўқитилади.

   2022 йил 1 ноябрдан Инспекция ва ички аудит хизматларининг ходимларига малака сертификати бериш тизими жорий этилади.

Учқудуқ туман адлия бўлими

 

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: