LOTIN-КИРИЛЛ

ПЕНСИЯ СОҲАСИДА ЭНГ КЎП УЧРАЙДИГАН САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР

 

   1-савол: Фуқаро томонидан узоқ муддат олинмай қолган пенсияларни тўлаб бериш муддатлари қандай?

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 59-моддасига асосан пенсионер томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсиянинг ҳисобланган суммаси ўтган вақт учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ пенсиялар миқдорлари оширилиши ҳисобга олинган ҳолда тўланади, бироқ пенсия олиш учун мурожаат қилишдан олдинги ўн икки ойдан ортиқ вақт учун эмас.

 Пенсия жамғармаси бўлимининг айби билан ўз вақтида олинмаган пенсия суммаси ўтган вақт учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ пенсиялар миқдорлари оширилиши ҳисобга олинган ҳолда, муддат чекланмасдан тўланади.

2-савол: Чет элга вақтинча сафарда бўлган пенсионерларнинг пенсияси қандай тартибда тўланиши мумкин? 

Бу ҳолатда пенсия тўлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома бўйича амалга оширилиши мумкин. Пенсионер хорижий давлатда бўлган ва соғлиги туфайли Ўзбекистон Республикасига келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда пенсионер Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат этиши мумкин ва хорижий давлат худудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқлаши лозим.

3-савол: Фарзандим учун боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган, ҳозирда 20 ёшга тўлди, касб-ҳунар коллежида ўқийди. Мазкур пенсия фарзандим учун неча ёшга қадар тўланади?

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига асосан вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлади.

 Таълим ташкилотларининг ўқувчилари ва талабалари ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига кадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга.

4-савол: Эркак киши 25 йил стажга эга бўла туриб, 58-59 ёшда пенсияга чиқса бўладими?

Амалдаги пенсия қонунчилигига асосан ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

 эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

 аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

 Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга:

 эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган такдирда;

 аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган такдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

5-савол: Бола пулини олиш учун қаерга мурожаат қилишим керак?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-октябрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими оркали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 14-бандига асосан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.

 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳар беш кунда камида бир маротаба, бироқ ариза берилган ойнинг 19-санасига қадар ушбу Низомнинг 14-бандидакўрсатилган ариза ва тақдим этилган зарур ҳужжатларни ҳамда оиланинг таркиби тўғрисидаги ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган маълумотларни Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади.

Саволларга бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Учқудуқ туман бўлими бошлиғи Отабек Холмурадов жавоб берди

O'qilgan: 569 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: