LOTIN-КИРИЛЛ

КОНСТИТУЦИЯНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

 

   Учқудуқда Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш тизими    жамоалари, шунингдек, қатор корхона-ташкилотлар,     муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

   Тантанада Учқудуқ туман ҳокими Соли Хамроев, Учқудуқ туман прокурори Рашид Рахматовлар сўзга чиқди. Йиғилганларни, улар тимсолида мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашда ўз ҳиссасини қўшаётган Учқудуқ халқини қутлуғ сана, давлатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этди.  

    Таъкидланганидек, бундан 30 йил муқаддам мустақил Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилиниши, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиз тарихида янги даврни бошлаб берди.  

    Ўтган даврда Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилди.  

    Бош Қомусимиз халқаро ҳужжатлар талабларига тўла мос ҳолда, инсон ва фуқароларнинг шахсий эркинликлари, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини кафолатлаб берди. Инсоннинг маънавий камол топиши ва ҳар томонлама ривожланиши учун зарур шарт-шароит яратди.  

   Конституциямизда инсон қадри, унинг манфаатлари устуворлиги алоҳида кафолатланган.  

   Инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгиланган.  

Бу сиёсат Асосий Қонунимиздаги “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади.  

   Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар” деб белгиланган қоида талабларига тўла мос келади.  

   Айниқса, Янги Ўзбекистоннинг бугунги тараққиёт даврида барча соҳаларда олиб борилаётган ўзгаришлар жараёнида ҳам бу қоида устувор эканлигини ҳаммамиз билиб, сезиб турибмиз.  

Буни мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида Тараққиёт стратегияси доирасида халқимизни рози қилиш, шаҳар ва қишлоқларимизни янада обод этиш, одамлар турмуш даражасини яхшилаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларда ҳам кўришимиз мумкин.  

   Хусусан, якунланиб бораётган 2022 йилда ижтимоий ҳимоянинг муҳим кафолати бўлган янги иш жойлари яратиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” дан чиқариш, одамларни муқим даромад манбаига эга қилиш борасида олиб борилган ишларга тўхталадиган бўлсак, 6 та йўналишда 286 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган. 543,6 млн. сўм маблағ сарфланиб, 100 нафарининг бандлиги таъминланди. 20 нафарига 85,0 млн. сўмлик тиббий ёрдам кўрсатилди ҳамда 7 нафар хотин-қизларнинг 61,0 млн. сўм маблағ эвазига уй-жойлари таъмирлаб берилди.

   Шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган 242 нафар ёшларнинг 221 нафарига ёшлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1,3 млрд. сўм маблағ сарфланиб, 11 та йўналишда ёшлар томонидан қўйилган муаммолари ижобий ҳал этилди.

 2022 йилда “Обод маҳалла” дастури доирасида 10 дан ортиқ ижтимоий соҳа объектларида қурилиш-таъмирлаш ва реконструкция ишлари якунига етказилди.  

    Маълумки, Конституция ҳар қандай демократик давлатнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади. Унда муайян мамлакат суверенитети, давлат ва жамият бошқаруви тизими, бу ерда истиқомат қилаётган аҳолининг устувор ҳуқуқлари белгилаб берилади. Жаҳондаги турли давлатлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, миллий Конституцияларнинг бир неча бор ўзгаришига гувоҳ бўлганмиз.  

   Бу табиий жараён. Негаки йиллар ўтиши билан жамият, ижтимоий қарашлар ўзгариши билан қонунчиликда янги ўзгартиришлар киритилишини муҳит ва замоннинг ўзи тақозо қилаверади. Шу мақсадда, Олий Мажлис ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия ўз ишини бошлади. Мазкур комиссияга вилоятдан ҳам бир неча фаолларимиз ўз таклифларини билдирди.Зеро, Ўзбекистон Республикасида яшаётган, унинг фуқароси бўлган ҳар бир шахс шу жамиятнинг онгли ва дахлдор аъзоси сифатида Конституцияни шакллантиришга бевосита ҳақлидир.  

   “Учқудуқ” ва “Қизилқум” маданият уйи бадиий жамоалари ҳамда Учқудуқ туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактаби томонидан тайёрланган концерт дастури, миллий куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият бағишлади.  

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

 

O'qilgan: 490 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: