LOTIN-КИРИЛЛ

​Ўзбек шифокорлари Туркияда малакасини оширмоқда, улар орасида учқудуқлик шифокор ҳам бор

   Ўзбекистон ва Туркия Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандумга кўра, бир гуруҳ тиббиёт ходимлари Анқара шаҳрига малака ошириш учун юборилмоқда. Бу галги гуруҳда Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи Хуршид Шукуров ҳам бор. 

Улар хизмат сафари давомида: 

? Туркия соғлиқни сақлаш тизими, вилоят ва туман даражасида бошқарувнинг тузилиши; 

? шаҳар шифохоналари бошқаруви ва у ерда ишни ташкил этиш; 

?соҳадаги ташхислаш ва даволаш стандартларига риоя этилиши ҳамда унинг назорати;  

??‍⚕️бирламчи тизимнинг тузилиши ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳажми;  

? тез ва шошилинч тиббий ёрдамни ташкил этиш;  

?соҳадаги молиялаштириш тизимининг ўзига хослиги;  

? тиббий туризмни ташкиллаштириш механизмлари;  

?тиббиёт ходимлари малака оширишининг ўзига хос хусусиятлари; 

?‍?‍?оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари;   

??‍♂️соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш йўллари; 

    ? тиббий аутсорсингнинг Туркия амалиётидаги шакллари билан яқиндан танишади.

       Мутахассислар малака ошириш курслари давомида ўзлаштирган билим ва кўникмаларини миллий тиббиётимизга татбиқ қилиши кўзда тутилган.

 

O'qilgan: 542 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: