Хизматлар соҳасининг ЯИМдаги улуши ошди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хизматлар соҳасининг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)даги улуши 40,3 % ни ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 39 % ни ташкил этган эди.
Таққослаш учун, жорий йилда хизматлар соҳасининг ЯИМдаги улуши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 % га ошган.