Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизми жорий этилгандан буён улар билан ишлашнинг вертикал тизими яратилди.
Давлатимиз раҳбарининг 25 ноябрдаги Навоий вилоятига ташрифи доирасида ёшлар билан ишлаш тизимида Хатирчи тажрибаси илгари сурилган эди. Ана шу муносабат билан Учқудуқ туманидаги 14 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 14-30 ёш орасидаги ёшлар қайта хатловдан ўтказилади.
Бугун Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев бошчилигида сектор раҳбарлари ҳамда масалага алоқадор корхона-ташкилот мутасаддилари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Мажлис кун тартибида ёшларни қайта хатловдан ўтказиш масаласи муҳокама қилиниб, ишчи гуруҳлари тузилди. 14 та маҳаллада хатлов жараёнлари тўғри ташкил этилиши ҳақида масъулларга топшириқлар берилди.
Хатлов давомида ёшларга 20 турдаги имтиёзлар ва 312-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарори хақида атрофлича тушунтириш ишлари амалга оширилади.
Ҳар бир маҳаллада ёшларни хатловдан ўтказиш шу орқали ёшларнинг муаммоларини ўрганиш улар билан самарали иш ташкил қилиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ишлар кўзда тутилмоқда.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ