Куни-кеча “Дўстлик” МФЙ даги 18-умумий ўрта таълим мактабининг битирувчи синф ўқувчиларининг туман ҳокими, 1-сектор раҳбари С.Хамроев билан учрашуви ўтказилди.
Унда иштирок этган битирувчи-ёшларга мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш учун беқиёс имкониятлар яратилаётганлиги хусусан таълимга қаратилган кучли ёндашув келгусида Ватанимиз равнақи йўлида хизмат қиладиган этук кадрларни этишиб чиқишида муҳим аҳамият касб этади. Ёшларни фан, техника, спорт ва яна кўплаб соҳаларда ривожланиб боришида бўлган шарт-шароитлар бутун дунё мамлакатлари орасида қизиқиш уйғотмоқда.
-Ана шу ёшлар орасида кимдир таҳсилни олий ўқув юртида давом эттирса, яна кимдир ҳалол меҳнати билан оиласига қанот бўлади. Қаерда бўлманг, мактаб партасида олган билимларингиз сизга қўл келишига, келгусида уларни янада мустаҳкамлаб боришингизга умид қиламан. Ватанимиз ривожи учун ўз ҳиссангизни қўшишингизга аминман, - деди туман ҳокими С.Хамроев.
Ўз навбатида ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Жумладан, 11-синф ўқувчиси Сарвар Қўлдошев: “Қайси олийгоҳда ўқигансиз?!”, Ҳумоюн Элмуродов: “Ўн йилдан кейин Учқудуқни қандай тасаввур қиласиз?!” деган саволлар билан мурожаат қилди. Ва тегишли жавобларни олишиб, очиқ мулоқот қилишди.
Мулоқотлар давомида маърифатпарвар бобомиз Фитратнинг: “Бу дунё кураш майдонидир. Соғлом тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқ бу майдон қуролидир”, деган сўзларини ёдга олмоғингиз ва амал қилмоғингиз ҳеч бир фойдадан ҳоли бўлмайди. Зеро бесамар ўтган бир сония ҳам келажакда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин деган хулосалар ўртага ташланди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ