Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш - одамийликнинг энг олий мезонидир”, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган сўзлари халқимиз қалби ва онгидан чуқур жой олиб, бугун мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган туб ўзгариш ва ислоҳотларни ҳаракатлантирувчи қудратли кучга ҳамда уларнинг ғоявий ўзагига айланди. Бу борада юртбошимиз ташаббуслари билан ташкиллаштирилган секторлар фаолияти ўз самарасини бермоқда.
Учқудуқ тумани 1-сектор раҳбари С.Хамроевнинг навбатдаги аҳоли билан сайёр қабули “Дўстлик” МФЙ да бўлиб ўтди. Таъкидлаш лозимки, 1-сектор масъуллари томонидан сайёр учрашувларда фуқароларнинг ҳар бир мурожаатига индивидуал ёндашув йўлга қўйилган бўлиб, уларни тезкорлик билан сифатли ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Куни кеча ташкил қилинган мазкур сайёр қабул давомида 14 нафар фуқаронинг 17 та бандлик, банк кредити, таълим, коммунал соҳалар каби масалалар юзасидан мурожаатлари қабул қилинди. Жумладан, “Йўлчилар” ОФЙ “Гулшан” кўчаси 116-уйда истиқомат қилувчи Дилоров Рахимова қизи Заринигор Ғиёсовани шартнома тўловларини тўлашда амалий кўмак сўраб мурожаат қилди. Тошкент давлат кимё технологиялари институтида тўлов контракт асосида таҳсил олаётган Зарнигор “Ёшлар дафтари”га киритилиб, васийлик кенгаши қарори билан тўлов-контрактни маълум бир қисмини тўлаб бериш белгиланди.
“Мустақиллик” МФЙ “Мустақиллик” кўчасида яшовчи Муҳайё Намозова, аввалги қабулда қилган мурожаати ижобий ҳал этилгани учун миннатдорчилик билдирди ҳамда иш сўраб мурожаат қилди.
Ушбу рақамлардан кўриниб турибдики,
мурожаатларга муносабат тубдан ўзгаргани сабаб, халқимиз давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқаролар ва жамият олдида масъул эканлигини, халқ манфаати устуворлигини ўз ҳаётларида яққол ҳис қила бошлади.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ