Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган, муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси президентлигига сайловлардаўн саккиз ёшни қаршилаб, овоз беришда биринчи бор қатнашдим.
Ушбу муҳим сиёсий жараёнда иштирок этишимни нафақат ўз тақдиримга балки юртим тақдирига дахлдорлик, деб биламан. Менинг овозим муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳис қилишнинг ўзи катта бахт. Касб-ҳунар мактабини тамомладим, қўлимга мутахассислик дипломини олдим. Билимларимни олий таълим даргоҳида янада мустаҳкамлаб, жонажон юртим, янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб улуш қўшадиган етук ва билимли кадр бўлиб етишиш ва шу она Ватанга хизмат қилишни ўзимнинг муқаддас бурчим деб биламан. Илк сайловчи сифатида менинг овозим, менинг танловим янгиланаётган Ўзбекистонимиз истиқболига хизмат қилади, дея ишонаман!
Нафиса НАРЗУЛЛАЕВА,
Учқудуқ кабс-ҳунар мактаби битирувчиси.