Бу йил 86 ёшни қаршиладим. Яқинда уйимизга сайлов комиссияси вакиллари келиб: “Отахон сизни овозингиз мамлакат тараққиётида муҳим аҳамиятга эга”, деганича қўлимга таклифнома тутқазишганида бу каби йирик сиёсий жараёнда мени ҳам инобатга олишганидан бошим кўкка етди, десам баландпарвоз гапга йўйманг.
Албатта бунинг ўзига хос сабаби бор. Бир неча йил тўшакка михланиб, уйдан ҳовлига кириб-чиқишнинг ўзи қийинчилик туғдирганида, шифокоркорлар ҳолимдан хабар топиб, зарур муолажаларни уйимгача келиб қилиб кетишди. Ҳар неча вақтда хабар олиб, тиббий назоратга олишди, барака топишсин! Юртимизда биз сингари кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрлик ниҳоятда кучли. Овулда яшасак-да, барча ижтимоий соҳа объектлари замонавий русумда таъмирланган, сўнгги асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Фарзандларимиз, невараларимиз туман марказидан кам бўлмаган шарт-шароитларда таълим-тарбия олмоқда.
Ниҳоят кеча биринчилардан бўлиб, кампиримни, фарзандларимни, невараларимни эргаштириб, сайлов участкасига бордим. Мен танлаган номзоднинг халққа кўп нафи тегишига ишонаман. Кекса авлод вакили сифатида етти ўлчаб, энг муносиб номзодга овоз бердим.
Бўлиб ўтган сайловдаги халқ иродаси ва эркин танлови мамлакатимизни тараққиёт сари етаклайди, юртимиз иқтиқболи янада нурли бўлишига замин яратади.Зеро, халқ танлови бу одил танлов!
Мағрупа ҚИЛИЧЕВ,
“Шалхар” овули меҳнат фахрийси.