LOTIN-КИРИЛЛ

САЛОМАТЛИГИНГИЗ  ЎЗИНГИЗНИ ҚЎЛИНГИЗДА

    Саломатлик бу инсоннинг турмуш тарзи,  ҳаёт даражаси сифатининг кўрсаткичидир.  

   Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига  кўра  инсон саломатлигининг 50-55% яшаш тарзи ва хулқ атворига,  20-25% ташқи муҳитга, 15-20% ирсий омилларга,  10-15% тиббий ёрдамга боғлиқ.

   Нотўғри яшаш тарзи, кам жисмоний фаоллик,  носоғлом  овқатланиш, баъзи урф-одатлар ва оилавий анъаналар, зарарли одатлар, атроф муҳит омиллари ва экология таъсири натижасида аҳоли орасида семизлик,  қандли диабет, гипертония, инфаркт, инсульт, сурункали нафас йўллари касалликлари каби  юқумли бўлмаган касалликлар аҳоли орасида йилдан-йилга кўпайиб ва ёшариб бормоқда.

    Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда республиканинг 18 — 64 ёшдаги аҳолиси орасида ўтказган тадқиқот натижаларига кўра:

- ҳар куни аҳолининг учдан икки қисми (67 фоиз) сабзавот ва меваларни етарли миқдорда истеъмол қилмайди (400 граммдан кам);  

- аҳолининг ярми ортиқча вазнга эга (тана вазни индекси ≥ 25 kg/m2);

-катта ёшдаги аҳолининг ҳар бешинчисида семизлик аниқланган (тана вазни индекси ≥ 30 kg/m2),

- аҳолининг 46 фоизида қондаги холестерин даражаси ортганлиги қайд қилинган;

- эркакларнинг 42 фоизи ва аёлларнинг 1,5 фоизи тамаки чекади;

-аҳолининг деярли учдан бир қисмида юқори артериал босим (≥ 140/90 mm Hg) қайд қилинган;

- аҳолининг 9 фоизи оч қоринга қондаги глюкозанинг ортган даражасига эга (≥6,1 mol/1),

- 40 - 64 ёшдаги аҳолининг бешдан бир қисми ўн йил ичида юрак қон-томир касалликлари ривожланиши хавфига эга;

- аҳоли орасида бир кунда истеъмол қилинаётган туз миқдори ўртача 14,9 граммни ташкил қилади, бу эса ЖССТ тавсия этган кўрсаткичдан (кунига кўпи билан 5 грамм) 3 баравар ортиқ.

     Касалланиш даражасини камайтириш  ва умр давомийлигини кўпайтиришда соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаол ҳаёт тарзи, соғлом овқатланиш  муҳим ўрин тутади.  Соғлом турмуш тарзига қатъий риоя қилиш орқали  барвақт ўлим топиш ҳолатлари 31 фоизининг олдини олиш  мумкин.

Ўз саломатлигига нисбатан яхшироқ муносабатда бўлган инсон соғлом турмуш тарзига риоя қилади,  профилактика чораларини вақтида қўллайди, вақтида касалликни аниқлашга ва сифатли тиббий ёрдам олишга интилади.

             Саломатликни сақлаш, юқумли бўлмаган сурункали касалликлар ва  ногиронликни  олдини олиш, оила бюджетига зиён қилмай узоқ йил  фаол ҳаёт кечириш учун соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, жисмоний тарбия билан фаол шуғулланиш муҳим аҳамиятга эга. Соғлом овқатланиш яъни холестеринга бой ҳайвон ёғларини, шакар ва ширинликларни чеклаш, мева ва сабзавотлар ҳамда кўкатларни етарли даражада истеъмол қилиш, тамаки ва алкоголь маҳсулотларидан воз кечиш соғлом ва узоқ яшашга хизмат қилади.

Унутманг атроф-муҳит тозалиги ва экологияни сақлашда фаол иштирок этиш лозим.  Бу билан нафақат ўз саломатлигингизни сақлайсиз,   балки  наслларда ирсий нуқсонларни юзага келишининг  олдини оласиз.

 

Жамшид  ЖУМАЕВ,

“НКМК жамғармаси” ДМ “Учқудуқ” ҲБ 2-ТСҚ даволаш ишлари бўйича бош врач ўринбосари.

O'qilgan: 378 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: