Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бошланди.
Учрашувда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, тадбиркорларнинг таклифлари эшитилади.
Мулоқотда “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 600 га яқин тадбиркор, вилоят ва туманлардаги студияларда эса жами 10000 га яқин ишбилармонлар иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони ижроси юзасидан Учқудуқ туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан2021 йил 7 ой давомида бир қанча ишлар амалга оширилди. Учқудуқ туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг 2021 йил II-ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Мазкур иш режасига мувофиқ ишлар ташкил этилди.
Сайёр қабуллар тасдиқланган график жадвалга асосан тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси билан ҳамкорликда 4-сектор раҳбарлари ва бошқа алоқадор идоралар билан биргаликда жорий йилнинг 1 август ҳолатига 41 маротаба сайёр қабул ўтказилиб, ўтказилган сайёр қабулда жами 450 та тадбиркор ва тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқаролар иштирок этиб, 143 та мурожаат қабул қилиниб “business.gov.uz” порталига киритилиб, тегишлилиги бўйича масъул корхона ва ташкилотларга юборилди.
Жорий йилнинг ўтган даврида қабулхонага 245 та мурожаатлар (шундан 255та масалалар) келиб тушган ва ижрога олинган. Мурожаатларнинг 217 таси (85%) ижобий ҳал қилинди, 38 тасига (15%) тушунтириш берилган, 100% барча мурожаатлар кўриб чиқилган бўлиб Тадбиркорлар мурожаатлари Бош вазир қабулхонасининг “business.gov.uz” порталига киритилиб, тегишлилиги бўйича масъул корхона ва ташкилотларга юборилиб, қаноатлантириш чоралари кўрилди.
Тумандаги Бош вазир қабулхонаси томонидан 2021 йил утган даврида "SAXOVAT OSHYONI"МЧЖраҳбари Қўлдашев Илҳом Манзуровичнинг мурожаатидан сўнг, тадбиркор савдо фаолиятини кенгайтириш мақсадида 100,0 млн сўм миқдорида бир йил муддатга кредит маблағлари ажратишда амалий ёрдам берилди.
Ҳозирда мурожаатларнинг аксаряти “Ҳар бир оила - тадбиркор” давлат дастури дирасидаги имтиёзли кредитлар, ер, кадастр, архитектура ва қурилиш, инфратузулма масалалари, солиқ масалалари бўлиб, тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан кўриб чиқилган мурожаатларни даражаси бўйича туман, вилоят ва респулика даражасидаги масалалар ижобий хал қилинишида амалий ёрдамлар бериб келмоқда, Ҳурматли, тадбиркорлар, тадбиркорлик қилиш истаги бор фуқаролар ва чет эл инвесторлар туман Бош вазир қабулхонаси тадбиркорлик фаолиятини бошлашингизда тўсиқ ва муоммоларингизни ечишда ва ўз бизнесингизни бошлаш учун тавсия ва масалаларга ечимлар топиш учун мурожаат қилишингиз мумкин.
Мурожаатлар учун Манзилимиз: Давлат хизматлари маркази биносида жойлашган. Тел: 79 593-51-39
Қабулхона мудири: Ҳайдаров Иномжон Нўмонқулович
Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг неча фоизи қизлар экани маълум қилинди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2020/2021 ўқув йили бошида жами олий таълим ташкилотлари сони 127тани ташкил этиб, улардан 571,5 минг нафар талаба таҳсил олмоқда.
Қайд этилишича, таҳсил олаётган жами талабалардан 260,0 минг нафари (45 фоиз) қизларни ташкил этади.
Маълумот учун, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриат кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган грант асосидаги қабулга нисбатан қўшимча 4 фоизли грант ажратилди.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Учқудуқ туман бўлинмаси ҳузуридаги “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича ШТАБИ МУРОЖААТИ
Маҳалла Ватан ичра кичик ватандир. Зеро, яшаб келаётган уйимиз, ҳар куни юрадиган кўчамиз маҳалланинг бир қисми экан, Ватан остонаси маҳалладан бошланади, десак муболаға бўлмаса керак. Шу боис ҳам маҳаллаларда осойишталик, тозалик ва ободончилик ишларига давлат даражасида алоҳида эътибор қаратилиб келинади.
Хонадонимиз ва унинг атрофини, кўчамиз, жамоат жойлари ободонлиги, тозалиги ва кўркамлигини сақлаш, шу эзгу мақсад йўлида яқинларимизга ёрдам бериш ва жамоавий ҳашарлар ўтказиш бу бизнинг азалий қадриятларимиздан биридир.
Жамоат ва давлат ташкилотлари таклифи ҳамда ташаббуслари инобатга олиниб, 2021 йил 12 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 455Ф-сонли Фармойиши қабул қилинди. Фармойишга асосан давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамини нишонлашга муносиб тайёргарлик кўриш муносабати билан август ойини “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги ҳамда 21 август куни “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланди.
Фармойишга биноан, ободонлаштириш ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашари доирасида:
- маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар, бинолар ҳамда ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш, дарахтларни оқлаш ва уларга шакл бериш, ҳудудларда санитария-гигиеник дезинфекция ишларини амалга ошириш, шу билан бирга, ойлик даврида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар, пенсионер ва ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган шахсларнинг уй-жойларини яхшилашга кўмаклашиш борасида чоралар кўрилиши лозим бўлади;
- Умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ихтиёрий маблағлари “Маҳалла” хайрия жамоат фондига ўтказилиб, умумхалқ хайрия ҳашаридан тушган маблағларни кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар, пенсионер ва ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, “Нуроний” жамғармаси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тегишли йўналишлар бўйича харажатларини қоплаш ва ходимларини бир марталик рағбатлантириш, ички туризм ҳамда аҳолига қўшимча иш ўринлари яратиш бўйича тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш каби тадбирларга сарфлаш кўзда тутилган.
Азиз УЧҚУДУҚЛИКЛАР, азиз юртдошлар! Сизларни, мамлакатимизда (туманимизнинг барча маҳаллаларида ва меҳнат жамоаларида) 2021 йил 21 август куни “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ўтказиладиган умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашарида ва “Маҳаллаларни ободонлаштирайлик” ойигида фаол иштирок этишга даъват қиламиз!
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Учқудуқ туман бўлинмаси ҳузуридаги “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича ШТАБИ
Joriy yilning 13 avgust kuni Uchquduq tumani "Yoʼlchilar" ovul fuqarolar yigʼini hududidagi 11-sonli davlat maktabgacha taʼlim tashkilotining hovlisida viloyat maktabgacha taʼlim boshqarmasi boshligʼi v.v.b Oʼ.Tillaev tomonidan tumandagi MTB, MTTlarning rahbar va masʼullari hamda tizimdagi faol pedagoglar va yoshlar ishtirokida yigʼilish oʼtkazildi. Bundan tashqari, fuqarolar va tadbirkorlar bilan ommaviy sayyor qabul tashkil etilib, mavjud muammolar oʼrganildi, taklif va tavsiyalar eshitildi.
Xususan, fuqaro Gulizebo Yusupova oilaviy MTTni tashkil etishga amaliy yordam soʼradi.
-"Yoʼlchilar" OFY hududida yuz nafarga yaqin bog‘chaga qamrab olinmagan 3-7 yoshli bolalar boʼlib, MTTga ehtiyoj bor. Аgar tashkiliy va huquqiy tomondan koʼmak koʼrsatilsa, 20-25 nafar bolajonga taʼlim-tarbiya berishga imkon yaratiladi,-deydi G.Yusupova.
Shuningdek, Uchquduq shahri, Shon-sharaf koʼchasida yashovchi fuqaro Dilnavoz Xudoynazarova oʼz mutaxassisligi boʼyicha ish soʼrab murojaat qildi. U maktabgacha taʼlim yoʼnalishi boʼyicha oliy maʼlumotga ega boʼlib, vaqtincha ishsiz. Fuqaroning murojaati joyida oʼrganib chiqilib, qisqa muddatda ijobiy hal etiladigan boʼldi.
Shuningdek, yigʼilishda 2021 yilning oʼtgan yetti oyi davomida qilingan ishlar tahlil qilinib, 2021 yilning ikkinchi yarim yilligi boʼyicha maktabgacha taʼlim sohasida amalga oshirilishi lozim boʼlgan ustuvor vazifalar belgilab berildi. Yigʼilish yakuni boʼyicha masʼullarga tegishli topshiriq va koʼrsatmalar berilib, ijrosi nazoratga olindi.
Shuningdek, mazkur yigʼilishdan soʼng, Uchquduq tumanida maktabgacha taʼlim tizimida samarali mehnat qilib kelayotgan bir guruh faol pedagoglar va yoshlarga boshqarmaning tashakkurnomalari va esdalik sovgʼalari topshirildi.
Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида темир қувурларни ўмармоқчи бўлган шахслар қўлга олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Маълум қилинишича, Департаментнинг Учқудуқ туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро О.нинг бошқарувидаги MAN русумли юк машинасида «У.Д.» МЧЖ раҳбари М.А. ва бошқалар туман Ободонлаштириш бошқармаси балансида бўлган «Шалхар» ОФЙ ҳудудидаги ичимлик суви тармоғидан кесиб олинган умумий қиймати 87,3 миллион сўмлик темир қувурларни ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб кетаётгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 28, 25, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, вилоят ҳокими Қобул Турсунов, туман ҳокими Соли Ҳамроев ва сектор раҳбарлари иштирокида туман аҳолиси билан учрашув ташкил этилди.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан истиқлол йилларида амалга оширилган ва оширилаётган ислоҳотлардан халқни хабардор этиш уларнинг инсонлар ҳаётидаги аҳамиятини кузатиш қолаверса энг улуғ ва энг азиз байрамимизнинг 30 йиллиги билан аҳолини табриклаш мақсадида ташкил этилган учрашувда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар инсонлар манфаати учун хизмат қилиши эътироф этилди. Учрашув давомида аҳолини қизиқтирган саволлар ва қийнаб келаётган муаммолар мавжуд бўлса уларга албатта ечим топилиши таъкидлаб ўтилди. Суҳбат давомида нуронийлардан Хожабек ота Сейтназаров сўзга чиқиб юртбошимиз ва вилоят ҳокимининг инсон манфаатлари учун олиб борётган сиёсатларидан мамнун эканлигини, қабул қилинаётган ҳар қандай қонун ва фармонлар негизида инсонийлик омили муҳим аҳамият касб этишини айтиб ўтган бўлса, Абдулла ота Кереунбаев эса аҳолини 30 йиллик шодиёна билан муборакбот этиб юртимиз тинчлигига яна бир бор шукрона келтириб ўтди. Мингбулоқ овулида истиқомат қилиб келаётган Сегидулла ота Қолдасбаев эса вилоят ҳокимига сунъий қопламали болалар спорт майдончаси қуриб беришини сўраб овул номидан мурожаат қилди. Тадбир сўнгида вилоят ҳокими томонидан “Аёллар дафтари” га рўйхатга олинган 2 нафар аёлга тикув машинаси ва 2 нафарига мини печлар топширилди.
Шу куннинг ўзида меҳмонлар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларнинг ҳолидан хабар олиб уларга озиқ овқат тўпламларини тақдим этдилар.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги ПҚ-5213-сонли “Сурхондарё вилоятида қорабайир зотли отларни етиштириш ва оммалаштириш ҳамда от спорти турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан миллий меросимизнинг ажралмас қисми бўлган Қорабайир зотли отларни кўпайтириш ҳамда уларни от спортига кенг жалб этиш, мамлакатимизда от спорти турларини янада ривожлантириш мақсадида 2021-йилнинг 13-августь куни Миллий гвардиянинг Учқудуқ тумани Қўриқлаш бўлими томонидан “Йўлчилар” қўрғонида от спорти тадбири ўтказилди. Тадбирда қатнашганларга Қўриқлаш бўлими ходимлари ҳамда чавандозлик от спорти бўйича тажрибага эга, мутахассис Бексоатов Шукурбек томонидан тушунчалар бериб ўтилди.
Учқудуқ туманидан “Аёллар дафтари”га киритилган 47 нафар аёллар икки кун мобайнида Самарқарқанд ва Қарши шаҳарларида саёҳатда бўлиб қайтишди. Самарқанд шаҳри қадимдан ер юзининг сайқали дея эътироф этиб келинган. Бу қадимий шаҳар ҳақида жуда кўп тарихий манбаларда маълумотлар келтирилган. Самарқанд қадимдан ўзининг бетакрор гўзаллиги, ажойиб об-ҳавоси, ширин суви ва мазали нонлари билан дунёга машҳур шаҳар бўлган.
Айниқса, соҳибқирон Амир Темур даврида Самарқанд гуллаб яшнаган, савдо-сотиқ марказига айланган ва энг юксак камолотга етган. Дунёнинг кўплаб мамлакатларидан савдогарлар ва сайёҳлар бу шаҳарни бир маротаба кўришни орзу қилишган. Ҳазрат Навоий ҳам бу шаҳарда бўлиб, унинг бетакрор гўзаллиги ҳақида асарларида ёзган. Ажойиб шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам Самарқанд шаҳрини беқиёс қадрлаган. Европа давлатларининг ҳукмдорлари бу шаҳарни зиёрат қилишни ўзлари учун шараф деб билганлар.
Орадан қанча асрлар ўтса ҳамки Самарқанд ҳали ҳануз одамларни ўзига оҳанграбодек жалб қилиб келмоқда.
Мустақиллик шарофати билан ўзбек халқининг миллий қадриятлари, урф-одатлари ва анъаналари тикланди. ЮНЕСКОнинг қарорига асосан Самарқанд музей шаҳар деб эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг саъй-ҳаракатлари билан Самарқанд шаҳри ўзгача чирой очди. Имом Исмоил ал-Бухорий номидаги мажмуанинг қайтадан обод қилиниши, тарихий ёдгорликларимизни асраб-авайлаш бўйича қатор чора-тадбирларнинг қабул қилиниши Самарқандни чинакам тарихий музей шаҳарга айлантирди.
Афсонавий Шаҳрисабз нафақат гўзал ва сўлим табиати, балки тарихий обидалари билан ҳам маълум ва машҳурдир. Саёҳат давомида саёҳатчилар навқирон ва қадимий Самарқанд ва Шаҳрисабзнинг қадимий тарихи ва мустақиллик йилларида барпо этилган бунёдкорлик мажмуалари тўғрисида катта таассуротларга эга бўлдилар.
- Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари саёҳатидан чексиз таассуротлар билан қайтдик, дейди, - Оринша опа Сидиқова. - Неча йиллардан бери Самарқандга боришни қалбимга ният қилиб олгандим. Орзуларим байрам арафасида амалга ошаётгани эса қувончимга қувонч қўшди. Бизга қаратилган эътибордан эса жуда ҳам мамнун бўлдим.
-Асосийси, тарихи бой, келажаги буюк Ўзбекистонимизнинг фарзанди, юксак ақл-заковати ва бунёдкорлик салоҳияти билан дунёга машҳур аждодларнинг вориси эканимиздан фахрландик,- дейди саёҳатчи аёлларга ҳамроҳлик қилган “Учқудуқ” газетаси фотомухбири Б.Кусикбаева.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Tadbirkorlik subyektlarining takliflariga muvofiq yillar davomida (3 yildan ortiq) faoliyatini amalga oshirmayotgan xo‘jalik subyektlarini soddalashtirilgan tartibda davlat reyestridan chiqarish tadbirlari ko‘rilmoqda.
Davlat reyestridan chiqariladigan tadbirkorlik subyektlari ro‘yxati bilan Davlat xizmatlari agentligining rasmiy veb-saytiga joylashtirilgan havola orqali tanishishingiz mumkin. https://fo.birdarcha.uz/notification/simple_liquidation
Faoliyatini qayta tiklash istagida bo‘lgan xo‘jalik subyektlari taʼsischi va rahbarlari 2021-yil 20-avgustga qadar ro‘yxatdan o‘tgan hududidagi davlat xizmatlari markaziga murojaat qilishlari lozim.
Qo‘shimcha savollar bo‘yicha soliq to‘lovchining shaxsiy kabineti, Davlat soliq qo‘mitasining Call-markazi - 1198 hamda 71-202-32-82 telefon raqamlari orqali murojaat qilishingiz mumkin.
More...
Пойтахтимизда "Глобал ҳаракатларга ёшларни жалб қилиш" мавзусидаги Ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференцияси бошланди.
Ушбу халқаро анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясидаги нутқида илгари сурилган ва халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланган ташаббуси асосида ташкил этилмоқда. Ушбу ғоя Ўзбекистоннинг ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бўлган содиқлигини тасдиқлайди. Ўзбекистон томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қабул қилиш ҳақида илгари сурилган ташаббус нафақат мамлакатимиз фуқаролари, балки жаҳон ёшлари учун ҳам аҳамиятлидир.
Бутунжаҳон анжуман ишида 30 дан ортиқ мамлакат ва халқаро ташкилотлардан вакиллар, экспертлар, олимлар, ҳуқуқшунослар, ёшлар масалалари бўйича мутасаддилар иштирок этмоқда.
Мазкур конференция ҳам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган 12 август – Халқаро ёшлар кунида ўтказилаётгани эътиборга молик. Айни пайтда жорий йилги нуфузли анжуман ўтган йили ўтказилган "Ёшлар-2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” мавзусидаги инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форумининг ўзига хос мантиқий давомидир.
Бугун мамлакатимизда шиддатли ислоҳотлар кечмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов ва бошқалар Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан янгиланаётган Ўзбекистонни барпо этишда халқимиз, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, таълимга ёшларни қамраб олиш, меҳнат бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш масалаларига устувор аҳамият қаратилаётганини таъкидлади. Юртбошимиз томонидан ёшлар манфаатларини ҳимоялаш борасидаги эзгу ташаббуслар БМТ томонидан эълон қилинган ғоялар, қабул қилинаётган муҳим ҳужжатларга уйғунлиги билан аҳамиятлидир.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегияси, мамлакат ёшларига оид бешта муҳим ташаббусда улғайиб келаётган авлод манфаатлари тобора яққолроқ ўз ифодасини топган. Мамлакатимизда Ёшлар парламенти шакллантирилди. Жамият ҳаётида ёшларнинг иштирокини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу билан бирга 2021 йил мамлакатимизда Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди.
Жорий йил мамлакатимиз ёшлари, эҳтиёжманд оилалар манфаатларини ҳимоялаш, таълим имкониятларини янада кенгайтириш, қамровини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида кўплаб ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Уларнинг амалий ижросини таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Анжуманда БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш номидан мазкур ташкилотнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси вазифасини бажарувчи Ю Ю, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет, БМТ Бош котибининг Ёшлар масалалари бўйича вакили Жаятма Викраманаяке, Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хельга Мариа Шмид, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев ва бошқалар ўз видеомурожаатларида Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар манфаатларини таъминлаш, уларни кучли ижтимоий ҳимоялаш, жамият ҳаётидаги иштирокини тобора кучайтириш борасидаги туб янгиланиш жараёнлари алоҳида эътирофга лойиқ эканини таъкидлади.
Сир эмаски,дунёда ўтган йили бошланган коронавирус пандемияси наинки Ўзбекистон, балки бутун Ер курраси учун кутилмаган салбий оқибатларни келтириб чиқарди. Жаҳон миқёсида ёшларнинг таълим олиши, меҳнат бандлиги, саломатлиги, руҳий, маънавий, жисмоний саломатлигини муҳофазалаш билан боғлиқ кўплаб долзарб муаммолар юзага келди. Бу борадаги масалаларни ҳал этиш эса бир мамлакат чегараси билан чекланмай, глобал миқёсда пандемия офатлари оқибатларини, уларнинг одамлар, айниқса ёшларга бўлган салбий таъсирини камайтиришини талаб этади.
Мамлакатимизда пандемиянинг оқибатларини юмшатиш, ёшлар ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида кўплаб эзгу ташаббуслар илгари сурилганини анжуман иштирокчилари юқори баҳолади. Шу билан бирга Ўзбекистоннинг бу борадаги амалий саъй-ҳаракатлари дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун намуна бўлгани қайд этилди.
Анжуманнинг илк кунида "Сovid-19"ни ёшларнинг заиф қатламларига таъсири шароитида Барқарор ривожланиш ва Миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда ёшларнинг ролини кучайтириш, ёшлар ҳуқуқларини ҳимоялаш ва рағбатлантириш самарадорлигини оширишда, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаолиятидаги иштирокини қўллаб-қувватлаш масалалари миллий ва халқаро қатнашчилар томонидан батафсил муҳокама этилди.
Оғир пандемия шароитида ёшлар манфаатларини таъминлашнинг Ўзбекистон ва хорижий тажрибаси хусусида батафсил сўз юритилди.
Анжуманда ёшларга оид глобал масалаларни ҳал этишда БМТ мисолидаги нуфузли халқаро ташкилотларнинг ўрни ва аҳамияти, қўшаётган ҳиссаси, таълим имкониятларини янада кенгайтириш билан боғлиқ ижтимоий тармоқлар орқали йигит-қизлардан келиб тушган саволларга батафсил жавоб қайтарилди. Анжуман 13 август куни ўз ишини давом эттиради.
Тошкент вилоятидаги Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатида 11 август куни бўлиб ўтган пресс-тур мобайнида «Қалмоқир» тоғ-кон ишлаб чиқариш техника бўлим бошлиғи Аъзам Асқаров 2028 йилга бориб ҳудудда дунёдаги энг катта очиқ конлардан бири яратилиши ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2021 йилда Омалиқдаги «Қалмоқир» конидан 33 ярим миллион тонна руда олиниши режалаштирилган бўлиб, бу рақамлар 2028 йилга бориб 45 миллион тоннагача чиқарилади. Шу билан бирга, 2028 йилгача «Қалмоқир» кони ва унинг яқинида жойлашган 2017 йилда очилган «Ёшлик-1» кони бирлаштирилиб, йилига 150 миллион тонна рудани қайта ишлайдиган дунёдаги энг катта очиқ конлардан бири яратилиши айтиб ўтилди.
«Қалмоқир кони 2017 йилда очилган 'Ёшлик I' кони билан бирлашиб, ягона «Олий Зиё» номли дунёдаги энг катта конлардан бирига айланади. Қазиб олинадиган руда ҳажми 150 миллион тоннага етади. Бу ҳажмнинг беш баробарга ошиши дегани. Бу 400 минг тонна мисни англатади», — деди Аъзам Асқаров.
Шунингдек, кондаги фойдали қазилмаларнинг (олтин, мис, молибден ва бошқа) захираси 70 йилга етиши ҳисоблаб чиқилгани маълум қилинди.
Кеча Ташқи ишлар вазирлигида Вазирлик ходимлари ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари иштирокида «Хориждаги Ўзбекистон фуқароларнинг сайловдаги иштирокини кенг таъминлаш: меъёрий ҳуқуқий асослар, имкониятлар ва механизмлар» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда асосий маърузачи сифатида Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаев ва МСК аъзолари иштирок этди.
Мазкур сиёсий жараённи юксак савияда ташкил этиш, хусусан, хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг сайловдаги иштирокини кенг таъминлаш бўйича Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ҳам изчил ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш доирасида юртимизнинг дипломатик ваколатхоналари мавжуд бўлган 38 та давлатда 54 (55 та дипваколатхона, Нью-Йоркдаги Бош консулхона ва БМТдаги ваколатхона бирга) стационар сайлов участкалари ҳамда ушбу давлатларнинг 128 шаҳарларида ва дипломатик ваколатхоналар мавжуд бўлмаган 11 давлатда қўшимча равишда жами 316 та кўчма сайлов участкалари ташкил қилиниши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхона ва консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини хорижда юқори савияда ўтказиш мақсадида, маҳаллий ҳокимият, диаспорал ташкилотлар ва ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари кўп жойлашган корхона раҳбарлари билан учрашувлар ташкил этилмоқда.
Дипломатик ваколатхоналардан тўпланган маълумотларга кўра, чет элдаги сайловчиларнинг бирламчи рўйхати шакллантирилган.
Дипломатик ваколатхоналари томонидан чет элдаги 151 та ўзбек диаспорал ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Бундан ташқари, Ташқи ишлар вазирлиги таклифи асосида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 34 та хориждаги ўзбек диаспоралари билан чет давлатларда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг бандлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик келишувлари имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган мурожаатидан сўнг, берилган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, 2021 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир режалар белгилаб олинган.
Хўш, ушбу белгиланган вазифа ва режалар қай тарзда амалга оширилмоқда. Мақоламиз шу ҳақда. Аввало, иккинчи чорак якунлари бўйича ўтган йилнинг мос даврига нисбатан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларига эътибор қаратадиган бўлсак, чорак якунида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 115,0 фоизга, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 103,5 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 103,6 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари 101,6 фоизга, чакана савдо айланмаси 104,7 фоизга, хизматлар ҳажми 110,0 фоизга ўсишга эришилди.
Энг асосийси аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2,1 млн. сўм, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 4,7 млн. сўм, чакана савдо айланмаси 4,9 млн. сўм, хизматлар ҳажми аҳоли жон бошига 2,9 млн. сўмдан тўғри келмоқда.
Охирги тўрт йилда кичик бизнесга бўлган эътибор, айниқса олис чўл ҳудудларида тадбиркорликни кенг ривожлантириш мақсадида қабул қилинган ПҚ-3301 сонли қарор ижроси юзасидан ҳамда юртимизда табдиркорлик соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида туманда табиркорлик субъектларининг сони 2017 йилга нисбатан беш баробарга ошиб, бугунги кунда давлат рўйхатидан ўтган кичик бизнес субъектлари сони 1265 тани ташкил этмоқда.
Улар ҳисобидан 2657 та янги иш ўринлари ташкил этилиши, туман маҳаллий бюджетига қарийиб 16,7 млрд сўмга яқин қўшимча тушумлар тушишига сабаб бўлди.
Иқтисодиётнинг қон томирига айланган кредитларни ўзлаштириш борасида ҳам туманда қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Ҳисобот даврида тумандаги 2 та тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун 17,9 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан икки баробарга кўп демакдир. “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури доирасида 157 нафар ёш тадбиркорга 4,9 млрд. сўм кредит маблағи ажратилиши ҳудудда янги тадбиркорлик субъектлари сонининг ошишига олиб келди. Туман марказидаги А.Темур кўчасида аҳолига туну-кун хизмат кўрсатадиган, барча хизмат турларини ўзида мужассам этган “Хизматлар кўчаси” ташкил этилмоқда. Мазкур лойиҳа қиймати 40,0 млрд. сўм бўлиб, бу ерда 14 та янги хизмат тури ташкил этилади.
Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурлари белгилаб олинган. Умумий қиймати 393,1 млрд. сўмлик, шундан ўз маблағи 319,8 млрд. сўм бўлган 142 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида 1 219 та янги иш ўрни яратилади. Ушбу мақсадли дастур ижроси юзасидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида саноат, хизмат кўрсатиш ва сервис ҳамда қишлоқ хўжалиги, йўналишларида 45,7 млрд. сўмлик 45 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилди, бунинг натижасида 419 та янги иш ўринлари яратилди.
Жумладан, саноат йўналишида 227 та, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида 132 та, қишлоқ хўжалиги йўналишида 60 та янги иш ўрни яратилди.
Саноат йўналишида “Жума бобо 2020” МЧЖ томонидан ўз маблағи ҳисобидан 4 500,0 млн. сўмлик маблағ сарфланиб, “Дўстлик” МФЙ ҳудудида ғишт ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди. 20 та янги иш ўрни яратилди. Хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида “Учқудуқ Қимиз” МЧЖ томонидан жами 2 870,0 млн. сўм, шу жумладан, “Микрокредитбанк” АТБ Навоий минтақавий филиалининг 157,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги хорижий кредити ҳамда ўзининг 500,0 млн. сўм маблағи сарф қилиниб, аҳолига сифатли транспорт ва юк ташиш хизматлари ташкил этилди. Қишлоқ хўжалиги йўналишида “Гарант Учқудуқ” МЧЖ томонидан гидропоника усулида замонавий иссиқхона ташкил этиш лойиҳаси учун жами 6 442,0 млн. сўм маблағ шу жумладан, ТИФ Миллий банк Учқудуқ филиали томонидан ажратилган 400,0 минг АҚШ доллар миқдоридаги хорижий кредит ҳамда ўз маблағи ҳисобидан 2 642,0 млн. сўм маблағ сарф қилиниб, лойиҳа ишга туширилганлиги натижасида 18 та янги иш ўрни яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли қарорига асосан, тумандаги “Боздун” ОФЙ да саноат зонаси ҳудудидан 10,0 гектар ер майдонда “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси” ташкил этиш белгиланган. “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”ни ташкил этиш мақсадида, умумий қиймати 33 600,0 млн. сўмлик 28 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилган бўлиб, ушбу инвестиция лойиҳаларига ер майдонлари ажратиб берилди. Қурилиш ишлари олиб борилаётир.
Туманда локализация дастури амалга оширилиши ҳамда иқтисодиётдаги туб ўзгаришлар натижасида, ўтган 2020 йилда 3,6 млн. долларлик маҳсулот импорти амалга оширилган бўлса, жорий йилда 1,4 млн. долларлик импорт амалга оширилди.
Мазкур дастур доирасида “Учқудуқ промзона” МЧЖ томонидан тоғ-кон саноатида ишлатиладиган махсус юк техникалари учун оғир юк кўтариш автомашиналарининг радиаторларини йиғиш, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган якка тадбиркор Рима Абдикаримова томонидан туя жунидан кигиз ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Шунингдек, жорий йилда тадбиркорлик субъектлари томонидан 4,4 млн. доллар миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилинган. Бу борада ишларни давом эттириб, йил якунига қадар “Навоий қуарт” МЧЖ негизида қўшимча 5,0 млн. доллар қийматига эга кварц қумини кайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.
Туманимиз асосан чорвачилик ва тоғ-кон саноатига ихтисослашган бўлиб, шу йўналишда янги лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.
Мисол учун “Темурбек Файз” МЧЖ томонидан 100,0 минг. доллар эвазига Россия Федератив Республикасидан 120 бош наслли моллар келтириб парваришланмоқда. Худди шунингдек, “Барака Сервис Учқудуқ” ф/х томонидан умумий қиймати 1,5 млрд. сўм эвазига бўрдоқчилик комплекси ташкил этилиб, бугунги кунда 40 дан ортиқ йирик шохли мол ва йилқилар бўрдоқига боқилмоқда.
Бугунги кунда туманда 1608 нафар ишсиз фуқаролар мавжуд бўлиб, шундан 442 га яқин хотин-қизларни ташкил этади. Ишсизлик даражасини камайтириш мақсадида бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, ишсиз аёлларни иш билан таъминлаш мақсадида жорий йил охиригача “Жума Бобо 2020” МЧЖ томонидан 1,7 млрд. сўм эвазига трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган 250 ўринли тикувчилик комплексини фойдаланишга топширш юзасидан ишлар олиб борилаётир.
Ташкил этилган “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” тизимида ҳам талайгина ишлар амалга оширилмоқда.
Даставвал 1105 нафар оила “Темир дафтар”га, 612 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари” га, 188 нафар аёл “Аёллар дафтари” га киритилиб, улар билан ишлаш тизими йўлга қўйилди.
1105 та эҳтиёжманд оилалардан 1171 нафар меҳнатга лаёқатли оила аъзосини бандлигини таъминлаш бўйича “Темир дафтар”га киритилиб, 2020 йил якуни билан 1 097 та оилалар “Темир дафтар”дан чиқарилди.
Бугунги кунда “Темир дафтар”да 8 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оила мавжуд. Улар билан ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Туманда 5 минг 911 нафар 18-30 ёшдаги ёшлар мавжуд бўлиб, уларнинг 612 нафари ёшлар дафтарига киритилган. Хатлов натижасида уларнинг 514 нафари ишсиз эканлиги аниқланди. Ушбу ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, тадбиркорлик қилиш истагидаги ёшларнинг 81 нафарига 1917 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди, Бир ёшга бир тадбиркор “1+1” лойиҳаси доирасида 86 нафар ёшларни бандлиги таъминланди. Касб-ҳунарга ўргатиш марказлари орқали 82 нафар ёшлар касбга йўналтирилди.
Шунингдек, туманда мавжуд корхона ва ташкилотлардаги бўш вакант жойларига ишга жойлаштириш орқали 175 нафар ёшларнинг бандлиги, 76 нафар ёшларга “Ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғарма”си ҳисобидан асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун 118,6 млн. сўм миқдорида субсидия ажратилган.
Пировардида, 567 нафар 92,6 фоиз ёшлар Халқ депутатлари туман кенгашининг қарорларига асосан дафтардан чиқарилди.
Туманда “Аёллар дафтари” борасида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Ҳудудда истиқомат қилаётган 37 минг 689 нафар аҳолининг 53,8 фоизини, яъни 20 минг 278 нафарини аёллар ташкил килиб, 30 ёш ва ундан юқори бўлган аёллар 48,1 фоизни, яъни 9 минг 733 нафарни ташкил этади.
Хатлов якунига кўра 188 нафар аёллар “Аёллар дафтари”га киритилиб, уларнинг барчасига турли йўналишларда амалий ёрдамлар кўрсатилди. Уларнинг 138 нафарининг бандлиги таъминланди, 2 нафари қайта касбга ўқитилди, 35 нафарига 734,0 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилди ҳамда 59 нафарига эса турли йўналишларда амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Мактабгача таълим тизимини ислоҳ этишга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатлардан келиб чиқиб туманимизда қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўтган 2017 йилда жами 7 та давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, болаларни боғчага қамраб олиш кўрсаткичи 65,1 % ни ташкил этган. Бугунги кунда туманимизда 3-7 ёшли болалар 3721 нафарни ташкил қилади. Уларнинг 3669 нафари ёки бўлмаса 98,6 фоизи 32 та давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Жорий йил охиригача яна 4 та оилавий уй-боғчаларни фойдаланишга топшириш ҳисобидан қамров 100 фоизга етказилади.
Бундан ташқари, ҳудудда 11 та соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш, овул ва маҳаллаларда тиббий хизматни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган тиббий кўриклар ташкил қилиниб, аҳолини вакциназация қилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Райҳон ҚОДИРОВА, махсус мухбиримиз.