Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, вилоят ҳокими Қобул Турсунов, туман ҳокими Соли Ҳамроев ва сектор раҳбарлари иштирокида туман аҳолиси билан учрашув ташкил этилди.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан истиқлол йилларида амалга оширилган ва оширилаётган ислоҳотлардан халқни хабардор этиш уларнинг инсонлар ҳаётидаги аҳамиятини кузатиш қолаверса энг улуғ ва энг азиз байрамимизнинг 30 йиллиги билан аҳолини табриклаш мақсадида ташкил этилган учрашувда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар инсонлар манфаати учун хизмат қилиши эътироф этилди. Учрашув давомида аҳолини қизиқтирган саволлар ва қийнаб келаётган муаммолар мавжуд бўлса уларга албатта ечим топилиши таъкидлаб ўтилди. Суҳбат давомида нуронийлардан Хожабек ота Сейтназаров сўзга чиқиб юртбошимиз ва вилоят ҳокимининг инсон манфаатлари учун олиб борётган сиёсатларидан мамнун эканлигини, қабул қилинаётган ҳар қандай қонун ва фармонлар негизида инсонийлик омили муҳим аҳамият касб этишини айтиб ўтган бўлса, Абдулла ота Кереунбаев эса аҳолини 30 йиллик шодиёна билан муборакбот этиб юртимиз тинчлигига яна бир бор шукрона келтириб ўтди. Мингбулоқ овулида истиқомат қилиб келаётган Сегидулла ота Қолдасбаев эса вилоят ҳокимига сунъий қопламали болалар спорт майдончаси қуриб беришини сўраб овул номидан мурожаат қилди. Тадбир сўнгида вилоят ҳокими томонидан “Аёллар дафтари” га рўйхатга олинган 2 нафар аёлга тикув машинаси ва 2 нафарига мини печлар топширилди.
Шу куннинг ўзида меҳмонлар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларнинг ҳолидан хабар олиб уларга озиқ овқат тўпламларини тақдим этдилар.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати