LOTIN-КИРИЛЛ

Амалий ишлар аҳоли фаровонлиги, турмуш даражасини юксалтиришга хизмат қилади

Амалий ишлар аҳоли фаровонлиги, турмуш даражасини юксалтиришга хизмат қилади

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган мурожаатидан сўнг, берилган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, 2021 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир режалар белгилаб олинган.
     Хўш, ушбу белгиланган вазифа ва режалар қай тарзда амалга оширилмоқда. Мақоламиз шу ҳақда.  Аввало, иккинчи чорак якунлари бўйича ўтган йилнинг мос даврига нисбатан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларига эътибор қаратадиган бўлсак, чорак якунида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 115,0 фоизга, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 103,5 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 103,6 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари 101,6 фоизга, чакана савдо айланмаси 104,7 фоизга, хизматлар ҳажми 110,0 фоизга ўсишга эришилди.
   Энг асосийси аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2,1 млн. сўм, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 4,7 млн. сўм, чакана савдо айланмаси 4,9 млн. сўм, хизматлар ҳажми аҳоли жон бошига 2,9 млн. сўмдан тўғри келмоқда.
     Охирги тўрт йилда кичик бизнесга бўлган эътибор, айниқса олис чўл ҳудудларида тадбиркорликни кенг ривожлантириш мақсадида қабул қилинган ПҚ-3301 сонли қарор ижроси юзасидан ҳамда юртимизда табдиркорлик соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида туманда табиркорлик субъектларининг сони 2017 йилга нисбатан беш баробарга ошиб, бугунги кунда давлат рўйхатидан ўтган кичик бизнес субъектлари сони 1265 тани ташкил этмоқда.
    Улар ҳисобидан 2657 та янги иш ўринлари ташкил этилиши, туман маҳаллий бюджетига қарийиб 16,7 млрд сўмга яқин қўшимча тушумлар тушишига сабаб бўлди.
Иқтисодиётнинг қон томирига айланган кредитларни ўзлаштириш борасида ҳам туманда қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Ҳисобот даврида тумандаги 2 та тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун 17,9 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан икки баробарга кўп демакдир. “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури доирасида 157 нафар ёш тадбиркорга 4,9 млрд. сўм кредит маблағи ажратилиши ҳудудда янги тадбиркорлик субъектлари сонининг ошишига олиб келди. Туман марказидаги А.Темур кўчасида аҳолига туну-кун хизмат кўрсатадиган, барча хизмат турларини ўзида мужассам этган “Хизматлар кўчаси” ташкил этилмоқда. Мазкур лойиҳа қиймати 40,0 млрд. сўм бўлиб, бу ерда 14 та янги хизмат тури ташкил этилади.
     Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурлари белгилаб олинган. Умумий қиймати 393,1 млрд. сўмлик, шундан ўз маблағи 319,8 млрд. сўм бўлган 142 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида 1 219 та янги иш ўрни яратилади. Ушбу мақсадли дастур ижроси юзасидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида саноат, хизмат кўрсатиш ва сервис ҳамда қишлоқ хўжалиги, йўналишларида 45,7 млрд. сўмлик 45 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилди, бунинг натижасида 419 та янги иш ўринлари яратилди.
     Жумладан, саноат йўналишида 227 та, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида 132 та, қишлоқ хўжалиги йўналишида 60 та янги иш ўрни яратилди.
Саноат йўналишида “Жума бобо 2020” МЧЖ томонидан ўз маблағи ҳисобидан 4 500,0 млн. сўмлик маблағ сарфланиб, “Дўстлик” МФЙ ҳудудида ғишт ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди. 20 та янги иш ўрни яратилди.  Хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида “Учқудуқ Қимиз” МЧЖ томонидан жами 2 870,0 млн. сўм, шу жумладан, “Микрокредитбанк” АТБ Навоий минтақавий филиалининг   157,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги хорижий кредити ҳамда ўзининг 500,0 млн. сўм маблағи сарф қилиниб, аҳолига сифатли транспорт ва юк ташиш хизматлари ташкил этилди.        Қишлоқ хўжалиги йўналишида “Гарант Учқудуқ” МЧЖ томонидан гидропоника усулида замонавий иссиқхона ташкил этиш лойиҳаси учун жами 6 442,0 млн. сўм маблағ шу жумладан, ТИФ Миллий банк Учқудуқ филиали томонидан ажратилган 400,0 минг АҚШ доллар миқдоридаги хорижий кредит ҳамда ўз маблағи ҳисобидан 2 642,0 млн. сўм маблағ сарф қилиниб, лойиҳа ишга туширилганлиги натижасида 18 та янги иш ўрни яратилди.
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли қарорига асосан, тумандаги “Боздун” ОФЙ да саноат зонаси ҳудудидан 10,0 гектар ер майдонда “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси” ташкил этиш белгиланган.  “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”ни ташкил этиш мақсадида, умумий қиймати 33 600,0 млн. сўмлик 28 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилган бўлиб, ушбу инвестиция лойиҳаларига ер майдонлари ажратиб берилди. Қурилиш ишлари олиб борилаётир.
Туманда локализация дастури амалга оширилиши ҳамда иқтисодиётдаги туб ўзгаришлар натижасида, ўтган 2020 йилда 3,6 млн. долларлик маҳсулот импорти амалга оширилган бўлса, жорий йилда 1,4 млн. долларлик импорт амалга оширилди.
      Мазкур дастур доирасида “Учқудуқ промзона” МЧЖ томонидан тоғ-кон саноатида ишлатиладиган махсус юк техникалари учун оғир юк кўтариш автомашиналарининг радиаторларини йиғиш, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган якка тадбиркор Рима Абдикаримова томонидан туя жунидан кигиз ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Шунингдек, жорий йилда тадбиркорлик субъектлари томонидан 4,4 млн. доллар миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилинган. Бу борада ишларни давом эттириб, йил якунига қадар “Навоий қуарт” МЧЖ негизида қўшимча 5,0 млн. доллар қийматига эга кварц қумини кайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.
Туманимиз асосан чорвачилик ва тоғ-кон саноатига ихтисослашган бўлиб, шу йўналишда янги лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.
Мисол учун “Темурбек Файз” МЧЖ томонидан 100,0 минг. доллар эвазига Россия Федератив Республикасидан 120 бош наслли моллар келтириб парваришланмоқда. Худди шунингдек, “Барака Сервис Учқудуқ” ф/х томонидан умумий қиймати 1,5 млрд. сўм эвазига бўрдоқчилик комплекси ташкил этилиб, бугунги кунда 40 дан ортиқ йирик шохли мол ва йилқилар бўрдоқига боқилмоқда.
      Бугунги кунда туманда 1608 нафар ишсиз фуқаролар мавжуд бўлиб, шундан 442 га яқин хотин-қизларни ташкил этади. Ишсизлик даражасини камайтириш мақсадида бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.  Жумладан, ишсиз аёлларни иш билан таъминлаш мақсадида жорий йил охиригача “Жума Бобо 2020” МЧЖ томонидан 1,7 млрд. сўм эвазига трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган 250 ўринли тикувчилик комплексини фойдаланишга топширш юзасидан ишлар олиб борилаётир.
       Ташкил этилган “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” тизимида ҳам талайгина ишлар амалга оширилмоқда.
Даставвал 1105 нафар оила “Темир дафтар”га, 612 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари” га, 188 нафар аёл “Аёллар дафтари” га киритилиб, улар билан ишлаш тизими йўлга қўйилди.
1105 та эҳтиёжманд оилалардан 1171 нафар меҳнатга лаёқатли оила аъзосини бандлигини таъминлаш бўйича “Темир дафтар”га киритилиб, 2020 йил якуни билан 1 097 та оилалар “Темир дафтар”дан чиқарилди.
       Бугунги кунда “Темир дафтар”да 8 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оила мавжуд. Улар билан ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.
   Туманда 5 минг 911 нафар 18-30 ёшдаги ёшлар мавжуд бўлиб, уларнинг 612 нафари ёшлар дафтарига киритилган. Хатлов натижасида уларнинг 514 нафари ишсиз эканлиги аниқланди. Ушбу ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, тадбиркорлик қилиш истагидаги ёшларнинг 81 нафарига 1917 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди, Бир ёшга бир тадбиркор “1+1” лойиҳаси доирасида 86 нафар ёшларни бандлиги таъминланди. Касб-ҳунарга ўргатиш марказлари орқали 82 нафар ёшлар касбга йўналтирилди.

      Шунингдек, туманда мавжуд корхона ва ташкилотлардаги бўш вакант жойларига ишга жойлаштириш орқали 175 нафар ёшларнинг бандлиги, 76 нафар ёшларга “Ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғарма”си ҳисобидан асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун 118,6 млн. сўм миқдорида субсидия ажратилган.
Пировардида, 567 нафар 92,6 фоиз ёшлар Халқ депутатлари туман кенгашининг қарорларига асосан дафтардан чиқарилди.
Туманда “Аёллар дафтари” борасида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Ҳудудда истиқомат қилаётган 37 минг 689 нафар аҳолининг 53,8 фоизини, яъни 20 минг 278 нафарини аёллар ташкил килиб, 30 ёш ва ундан юқори бўлган аёллар 48,1 фоизни, яъни 9 минг 733 нафарни ташкил этади.
Хатлов якунига кўра 188 нафар аёллар “Аёллар дафтари”га киритилиб, уларнинг барчасига турли йўналишларда амалий ёрдамлар кўрсатилди. Уларнинг 138 нафарининг бандлиги таъминланди, 2 нафари қайта касбга ўқитилди, 35 нафарига 734,0 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилди ҳамда 59 нафарига эса турли йўналишларда амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Мактабгача таълим тизимини ислоҳ этишга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатлардан келиб чиқиб туманимизда қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
     Ўтган 2017 йилда жами 7 та давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, болаларни боғчага қамраб олиш кўрсаткичи 65,1 % ни ташкил этган. Бугунги кунда туманимизда 3-7 ёшли болалар 3721 нафарни ташкил қилади. Уларнинг 3669 нафари ёки бўлмаса 98,6 фоизи 32 та давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Жорий йил охиригача яна 4 та оилавий уй-боғчаларни фойдаланишга топшириш ҳисобидан қамров 100 фоизга етказилади.
    Бундан ташқари, ҳудудда 11 та соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш, овул ва маҳаллаларда тиббий хизматни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган тиббий кўриклар ташкил қилиниб, аҳолини вакциназация қилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Райҳон ҚОДИРОВА, махсус мухбиримиз.

O'qilgan: 646 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: