LOTIN-КИРИЛЛ

       Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг “8-Шахтиёр” сайлов округидан ўрни бўшаб қолган Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутатлигига 2021 йил 25 июл куни сайлов ўтказилади.   Ушбу сайлов ўтадиган 196-сайлов учусткаси 4-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган. 

       Сайловда “Дўстлик” МФЙ га қарашли Бўстон кўчаси 1-15 уйлар, Мустақиллик МФЙ, А.Темур кўчаси 6-10 уйларда истиқомат қиладиган фуқаролар иштирок этади.

      Болаларнинг юра бошлаш чегараси 8 ойликдан 1,5 ёшгача давом этади. Боланинг кеч юришига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
генетик, яъни ота-онаси ёки яқин қариндошлари кеч юрган бўлса, боланинг феъл-атвори оғир бўлса, вазни катта бўлса, вақтидан илгари туғилган бўлса.Агар ушбу ҳолатлардан бирортаси бўлмаса ва 20 ойгача бола мустақил юра олмаса, ортопед ҳамда невропатолог кўригига олиб бориш керак. Бола юришга кечикса, унга ёрдам бериш зарур, мажбурлаш керак эмас.

      Белидан ёки қўлтиқ ости соҳасидан ушлаб, болани юришига ёрдам бериш мумкин, пластик мослама (ходунок) ҳам яхши ёрдам беради.

      Ўзбекистон хорижий ОАВ ва ёзувчилар нигоҳида

   Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, янги ғоя ва марралар сари йўналтиришда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.  Хусусан, мамлакатимизда 30 июнь санасини Ёшлар куни сифатида кенг нишонланиши давлатимиз томонидан ёшларга берилаётган эътиборнинг бир ифодасидир. 

   Президент Шавкат Мирзиёевнинг  Ёшлар кунига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқи мамлакатимиз аҳолиси, хусусан ёшлар учун катта ифтихор бағишлади. Шунингдек, президентимизнинг ушбу тадбирдаги иштироки хорижий экспертлар томонидан эътироф этилмоқда.

   Хусусан, “Medium” халқаро интернет нашрида “Ўзбекистоннинг Учинчи Ренессанс пойдеворига инсонпарварлик ва илм-фан асос бўлади”  мавзусида берилган мақолада сўнгги йилларда президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида юртимизнинг илм-фан ва таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар эътироф этилган.

   Мақола аввалида давлат раҳбаримизнинг жорий йилда Ёшлар кунига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқларидан “Айни вақтда бизнинг кўп миллатли халқимиз ватанимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилиб, Ўзбекистоннинг янги уйғониш даври пойдеворини яратмоқдалар. Бу йўлда буюк ишонч ва режалар билан улғаяётган ёшларимиз бизнинг асосий кучларимиздир”  деган маънодаги сўзлари иқтибос қилиб келтирилган.  

   Мақолада мамлакатимизда ҳукуматимиз томонидан таълим, илм-фан соҳалари ривожига қаратилаётган эътибор, ёшлар сиёсатида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистоннинг жаҳон илм-фанига кириб боришдаги интилишлари эътироф этилган. 

   Хусусан, мақоладаги “Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатда нишонланган Ёшлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан тарихан ривожланиш жараёнида ҳар доим ғоялар асосий куч бўлишини англаш мумкин.  Инсоният илғор ғояларсиз ҳеч нима қила олмайди...”

   “...Янги Ўзбекистон тарихининг олтин саҳифаларига киритилган "Учинчи Ренессанс" иборасининг маъносига чуқур кириб борган ҳолда шу давр ғояларнинг  улкан қудратини ҳис қилиш мумкин. Уйғониш - бу қайта туғилиш. Илм-фандаги уйғониш, асрларга тенг йилларни ўз ичига олса-да, уни қисқа вақт ичида кесиб ўтиш мумкин. Aммо бундай сакрашни кўпчилик амалга ошира олмайди, фақат ўз тақдирини ҳис қилган халқгина буни уддалай олади” деган жумлаларда хорижий экспертларни давтаимиз сиёсатига берган юксак баҳоси ифодасини кўришимиз мумкин. 

   “Шавкат Мирзиёевнинг сиёсати халқ орзусини рўёбга чиқаришга имкон берди. Буни оддий бир мисол –  мамлакатда ёшларни олий маълумотлилик даража қамрови ошиб бораётганлигида ҳам кўришимиз мумкин. Сўнгги уч йилда мамлакатда таълим муассасалари сони 65 дан 117 га, қабул квоталари 66 мингдан 181 минггача кўпайган. Ҳар йили юз мингдан зиёд йигит-қиз олий ўқув юртларига кириш имкониятига эга бўлмоқда...”

    “...Шавкат Мирзиёев томонидан чет тилларини ўрганиш тўғрисидаги фармонни имзоланиши  мамлакатни жаҳон илм-фанига қўшилиш йўлидаги мустаҳкам пойдевори бўлди. Зеро, мамлактда ёшларини хорижий тилларни пухта билиши уларни жаҳон илм-фанига кириб боришида муҳим аҳамиятга эга...”

“...Жаҳон ҳамжамияти сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотларда дунё сиёсатидаги янги тўлқинни кўриши мумкин. Буни қатор  хорижий эспертлар алоҳида эътироф этмоқдалар. Ушбу тўлқинни ҳаракатга келтирувчи куч – бу Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб берилган янги ривожланиш йўлидир. Бу ёпиқ иқтисодиётдан шаффоф ва самарали иқтисодиётга ўтиш билан тавсифланадиган, халқ манфаатлари устувор бўлган ривожланишнинг ўзига хос йўлидир. Дарҳақиқат,  мамлакатда бешта устун - интеграция, инновация, инсон капитали, ишонч ва иқтисодий ўсишга асосланган янги ривожланиш формуласи ишлаб чиқилди. Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф қилинган ривожланиш формуласининг натижаси кластерлар фаолиятидир. Уларнинг ёрдами билан олимлар, талабалар ва мактаб ўқувчилари пахтадан ўз ишларига қайтарилди, улар бевосита касб-ҳунар ва тадқиқот билан шуғулланмоқда...”

    Муаллиф мақолада америкалик олим Эфорим Гурмфаннинг Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарлари орасида биринчилардан бўлиб, ўз сиёсатида халқини келажакда эмас бугундан бошлаб яхши яшаши керак деган ғояни илгари сурди, деган фикрларини келтириш билан Ўзбекистоннинг ҳозирги сиёсати бошқа кўплаб халқаро эксперт томонидан ҳам эътироф этилаётганлигини қайд этган. 

     Ҳайдовчи белгиланган тезликни ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометрлари кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами нуқсонлар жамланган ҳолда ҳисобга олиниши керак. Тезликни ўлчайдиган ускуна рухсат этилган тезликдан соатига 5 километрдан ошиқ бўлганини кўрсатган тақдирда маъмурий баённома тузилади.

      Мисол: максимал тезлик 70км/соат этиб белгиланганда 75км/соат тезликкача автотранспортни бошқарганлик учун жавобгарлик белгиланмайди.

     Ушбу талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган маъмурий баённома ДЙҲХХнинг маъмурий амалиёт инспектори томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

    Қоидаларни бузган ҳайдовчилардан жойида жарима олиш қатъиян ман этилади.

       Президент Шавкат Мирзиёев 13 июль куни рақамли технологияларни жорий этиш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.   

      Мамлакатимизда ахборот технологиялари изчил ривожлантирилиб, аҳолига қулайликлар кенгайтирилмоқда. Бугунги кунда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 253 хил хизматлар кўрсатилмоқда. Жорий йилда уларни яна 60 тага кўпайтириш, 50 дан ортиқ хизматларни соддалаштиришмўлжалланган.

       Энг муҳими, бу ишлар сансалорлик, бюрократия ва коррупцияни камайтириб, вақт ва маблағларни тежаш, унумдорликни оширишга хизмат қилмоқда.

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги фармони билан “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланган эди. Ушбу стратегияга мувофиқ, 2020-2022 йилларда ҳудудлар ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш дастурлари амалга оширилмоқда. Жумладан, тармоқлар бўйича 443 та лойиҳа ишлаб чиқилиб, бугунги кунгача 194 таси татбиқ этилди. Ҳудудларда дастурдаги 1 минг 643 та лойиҳадан 1 минг 172 таси жорий қилинди.

      Мисол учун, “Ўзтрансгаз”да шартномаларни бошқариш бўйича ахборот тизими жорий этилгани натижасида харажатлар 30 миллиард сўмга қисқарган. Шунингдек, 360 турдаги давлат божларини Ягона электрон биллинг тизими орқали тўлаш йўлга қўйилгани ҳисобига 24 миллиард сўм маблағлар тежалган.

      Умуман, жорий йилнинг биринчи ярмида рақамли иқтисодиёт соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 7 триллион 200 миллиард сўмни, компьютер дастурлаш хизматлари экспорти 17 миллион 500 минг долларни ташкил этган.

      Лекин, бу соҳада ривожланишдан ортда қолаётган тармоқ ва ҳудудлар ҳам бор. Рақамлаштириш рейтинги 65 та ташкилот, 116 та туман ва шаҳарда ишлар суст ташкил этилганини кўрсатмоқда.

      Тақдимотда давлатимиз раҳбари лойиҳаларни жадаллаштириш, ҳудудларда электрон хизматлар қамровини кенгайтириш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

      – Охирги йилларда қилинган ишлар, албатта, ўз натижасини берди, хизматлар қулай ва одамларга яқин бўлди. Лекин рақамли технологиялар кун сайин ўзгариб, янги-янги имкониятлар очилмоқда. Шунинг учун ҳар бир вазирлик, давлат органи ва ҳудудларда янги дастурларни жорий этиш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқиш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

      Рақамли иқтисодиёт хизматларини 16 триллион сўмга, компьютер дастурлари экспортини 40 миллион долларга етказиш мумкинлиги айтиб ўтилди.

      Мобил илова орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини 100 тага етказиш, хусусан, коммунал соҳа, кадастр, солиқ, божхона, пенсия ва меҳнатга оид маълумотларни олишда қулайликларни ошириш зарурлиги таъкидланди.

      Мутасаддиларга вазир портали, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари порталларини шакллантириш, улардаги маълумотларни мунтазм таҳлил қиладиган тизим яратиш бўйича топшириқ берилди.

      “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банкига мижозлар учун барча хизматларни мужассамлаштирган ягона платформа яратиш, ахборот технологиялари соҳасидаги стартап лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш вазифаси қўйилди.

      Давлат ва хўжалик органлари ходимларининг рақамли технологиялар бўйича саводхонлигини ошириш муҳимлиги қайд этилди.

        Туман худудида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 612 минг гектар яйлов ерлар мавжуд бўлиб, шундан 120 нафар хўжалик юритувчи шахсларга 138016 га ер ажратилган. 

        Учқудуқ туманида қорамолчилик йўналишида 5 та, йилқичилик йўналишида 6 та, туячилик сохасида 7 та, қўйчилик сохасида 98 та, балиқчилик йўналишида 2 та, паррандачилик йўналишида еса 2 та яни умумий хисобда 120 нафар  хўжалик юритувчи субект фаолият юритиб келмоқда.

        Шунингдек 120 нафар фермер хўжалик томонидан 1 минг 202 бош йирик шохли моллар, шундан 507 бош сигирлар, 68 минг 897 бош майда шохли моллар, 1 минг 382 бош отлар, 870 бош туялар ва 3 минг 390 бош паррандалар боқилмоқда.

        Бугунги кунда Учқудуқ туманида 3 та наслчилик хўжаликлари ташкил этилган бўлиб шундан 2 та қорамолчилик ва 1 та қўйчилик йўналишида фаолият кўрсатмоқда.

        Ушбу наслчилик хўжаликларига жами 188 бош йирик (голштен ва қизил чўл зотли ) шохли моллар ва 809 бош майда шохли (жайдари зотли) моллар боқилмоқда.     

        1) Инспекциянинг Учқудуқ туман бўлими томонидан туман худудида чорвачилик йўналишида 80 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, натижасига кўра 3 та тақдимнома, 1 та мамурий санксия (туман жиноий судига юборилган натижасига кўра 223минг сўм жарима қўлланилган), 8 та амалий кўрсатма ва 89 та  қонун бузилишига йўл қўймаслик учун ёзма огоҳномалар киритилган.

        Шунингдек, бўлим томонидан 2021 йил 1-ярим йиллик иш режага асосан туманда қорамолчилик йўналишида наслчилик фаолияти билан шуғулланиб келаётган “Исломиддин Махмуджон” фермер хўжалиги фаолияти ўрганилди.

        Ўрганиш  давомида ушбу фермер хўжаликларида мавжуд қорамолларни наслини тасдиқловчи ҳужжати йўқ бўлиб наслчилик ҳисоб китоби ҳам юритилмаганлиги, рода ҳаракати тўғри юритилмаганлиги, ҳар хил зотга мансуб моллар аралаш холда қўпайтириб келинаётганлиги аниқланиб,

        Ўзбекистон Республикасининг “Наслчилик тўғрисида”ги қонуннинг         1 моддасида талаблари бажарилмай келинаётганлиги,

“Наслчилик тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасида наслли махсулотнинг сифатини кафолатлашлари шартлиги, наслчилик субектларининг бурчи эканлиги кўрсатилган бўлиб, “Исломиддин Махмуджон”фермер зўжалиги рахбари томонидан бу таьлаблар бажарилмай келинган.

“Исломиддин Махмуджон”фермер зўжалиги рахбари томонидан йўл қўйган қонун бузилиши ҳолати юзасидан тўпланган материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун туман жиноий судига тақдим этилиб унга нисбатан туман жиноий суди томонидан 223 минг сўм жарима қўлланилган.

        Шунингдек хўжаликдаги молларни бахоланмаганлиги насилчилик талаблари ьажарилмаганлиги юзасидан вилоят чорва насл марказига тақдимнома киритилган.

        Туман худудидаги ветеринария участкалари томонидан сигирларни суний уруғлантириш ахволи ўрганилганда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига 1 та тақдимнома ва 3 та ёзма кўрсатма киритилган.

        Туманда фаолият кўрсатиб келаётган 89 нафар фермер хўжаликларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳайвонларни идентификатсия қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллиштириш тўғрисида”ги 2017 йил 22 сентабрдаги 748- сонли қарори ижросини бажарилиши юзасидан ёзма огоҳномалар берилган.

        Бўлим томонидан йил давомида 16 та тарғибот тадбирлари ўтказилган бўлиб шундан оммавий ахборот воситалари орқали 3 та, бошқа оммавий тадбирлар 13 тани ташкил этади.

          Учқудуқ туманида жами 33 нафар фуқаро ва юридик шахсларга жами 311 та қишлоқ хўжалиги техникаси мавжуд бўлиб, йил давомида   72 млн сўмлик хизмат кўрсатилган.

        Қишлоқ ҳўжалигига мелиорасия ва йўл қурилиши техникаси сохасида бўлим томонидан жорий йил давомида сохага оид 33 та назорат   (3 та текшириш, 30 та мониторинг) тадбирлари ўтказилиб 17 та қонун бузилиши ҳолати аниқланган бўлиб шундан 1 та ёзма кўрсатма, 1 та тақдимнома ва 15 та, 2 млн 129 минг сўмлик маъмурий жарималар ва       51 та  қонун бузилишига йўл қўймаслик учун ёзма огоҳномалар қўлланилган.

        Бўлим томонидан йил давомида 10 та тарғибот тадбирлари ўтказилган бўлиб шундан оммавий ахборот воситалари орқали 1 та, бошқа оммавий тадбирлар 9 тани ташкил этади.

Бойназаров Феруз Азаматович

Агрoинспекциянинг Учқудуқ туман бўлими катта инспектори

      “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (431-сон, 08.06.2021 й.) қабул қилинди.

     Қарор билан Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими (“E-ma’muriy ish” тизими) орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби бўйича низом тасдиқланди.

     Унга кўра, маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органлар томонидан текшириш, зарур маълумотларни олиш ҳамда улардан фойдаланиш “E-ma’muriy ish” тизими орқали амалга оширилади.

     Ички ишлар вазирлиги “E-ma’muriy ish” тизимини ташкил этиш, унинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича масъул орган этиб белгиланди.

     Қарорга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ҳамда процесснинг бошқа иштирокчиларига (жабрланувчи, гувоҳ, холислар ва бошқа иштирокчиларга) ишни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида электрон хабарнома юбориш механизми ишлаб чиқилади.

     2021 йил 1 сентябргача суд қарори билан ёки бошқа сабабларга кўра бекор қилинган маъмурий жарималарни ёки камайтирилган жариманинг фарқи суммасини автоматлаштирилган тарзда фуқароларга қайтариш механизми яратилади.

      Низомга кўра, қуйидагилар маъмурий ишларни юритишда ҳисобга олиш электрон ҳужжатлари ҳисобланади:

▪️ маъмурий баённома;
▪️ маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор.

  Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор “E-ma’muriy ish” тизими орқали электрон ҳужжат шаклида чиқарилади ҳамда ижро этиш учун ҳуқуқбузарга етказиб берилади.

   Ҳуқуқбузар унга маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилади.

   Шунингдек, автомототранспортларни жарима майдончаларига қўйиш ҳамда чиқариш суд ёки ваколатли органларнинг тегишли қарори асосида “E-ma’muriy ish” тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

   Агар маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб 3 ой давомида ижро этишга қаратилмаган бўлса, бундай қарор ижро этилмайди.

   Маъмурий ишларни юритишда қонунларнинг ижроси устидан прокурор назорати “E-ma’muriy ish” тизими орқали амалга оширилиши мумкин.

Учқудуқ туман адлия бўлими

       Мактабни битираётган иқтидорли ўқувчиларга олтин ва кумуш медалларнинг берилиши халқ таълими соҳасидаги муҳим ислоҳотлардан бири бўлди.Бунинг қанчалик саодат эканлигини олтин медал олган ўқувчидан ҳам кўра, шогирди ёки фарзанди олтин медални кўксига таққан ўқитувчи ва ота-она чуқурроқ англайди. Чунки бу ўтган 11 йил давомида қунт билан олинган билим, намунали хулқ-атвор тасдиғидир.
Якунланаётган ўқув йилида Учқудуқ туман мактабларини битираётган ёшларнинг 10 нафари олтин, 3 нафари кумуш медаль билан тақдирланмоқда. Шунингдек 27 нафар 9-синф битирувчиларига эса аъло даражали шаҳодатномалар берилмоқда.
        Учқудуқ тумани ҳокимлиги томонидан “КЕLАJAК” ёшлар марказида ташкил қилинган тадбирда олтин ва кумуш медаллар битирувчиларга тантанали равишда топширилди.
Туман ҳокими С.Хамроев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Қодиров ва туман сектор раҳбарлари иқтидорли ёшларни табриклаб, кейинги ютуқлар сари оқ йўл тилашди.


Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Ассалому алайкум азиз ёшлар!
Ҳурматли “Ёшлар фестивали” иштирокчилари!

       Янги Ўзбекистон янги ўн йилликка қадам қўйди. Мамлакатимиз Президенти раҳнамолигида янгиланишларнинг дастлабки қадамлари ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол қилиб тарбиялашга қаратилган эзгу ишлар билан бошланди.
       Давлатимиз раҳбари: “Эзгу oрзу-ниятларимизни амалга oшириш кўп жиҳатдан бугун униб-ўсиб кeлаётган, бизнинг давoмчимиз суянчимиз ва таянчимиз бўлган ёш авлoднинг зиммаси ва масъулиятига тушади. Шу бoис барчамиз ўзимизнинг муқаддас oта-oналик бурчимизни жoндан азиз фарзандларимизни нафақат ҳам жисмoнан, ҳам маънан сoғлoм қилиб ўстириш, шу билан бирга, уларнинг ҳар томoнлама баркамoл авлoд бўлиб, энг замoнавий биз яшаётган XXI аср талаб қилаётган интеллeктуал билим ва бoйликка эга бўлган инсoнлар бўлиб ҳаётга кириб бoришни таъминлашда кўришимиз ҳам қарз, ҳам фарз”, деган сўзлари ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганидан далолат беради.
        Ҳа, ҳар бир жамиятнинг, унда яшайдиган инсонларнинг тақдири ва келажаги албатта давлатларнинг етакчи кучлари ҳисобланмиш ёшлар тарбияси билан чамбарчас боғлиқдир.
Юртимизда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ошириш борасида улкан ишлар олиб борилмоқда.
Зеро, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш бугуннинг энг муҳим вазифаларидан биридир.
        Жумладан, Учқудуқ туманида ҳам яратилаётган шарт-шароитлардан оқилона фойдаланиб, юксак натижаларни қўлга киритаётган ёшлар талайгина. Уларни кашф этиш, иқтидор эгаларига мотивация бериш ва рағбатлантиришни мақсад қилган “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида бўлиб ўтаётган ёшлар фестивали бу йўлдаги эзгу ишларимизнинг узвий давоми бўлди.
“Ёшлар ойлиги” доирасида “Заковат” интеллектуал ўйини, “Ёш китобхон оила” танловининг саралаш босқичи, “Мунозара” турнири, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Ватан тақдири менинг тақдиримда” мавзусида семинар-тренингда Учқудуқ ёшлари фаол иштирок этиб, ўз билим ва маҳоратларини намоиш этишди.
Шунингдек, “Ёшлар веломарафони”, “Ёш шахматчи”, баскетбол, футбол мусобақалари, югуриш марафонида иштирок этган ёшлар ўз жисмоний тайёргарлигини намоён қилишди.
“Эътибордагилар” лойиҳасида эса ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган ёшлар ҳолидан хабар олиниб, улар маънавий ва моддий қўллаб-қувватланди.
Айтиш жоизки, ёшлар иштирокида ўтказилаётган бу каби фестивал ва танловлар ҳақиқий иқтидорли ёшлар етишиб чиқувчи, қайноқ муҳитни ташкил этади. Уларнинг иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш билан бирга ёш иқтидор эгаларини кашф этишга ёрдам берувчи янги майдон бўлиб хизмат қилади.
       Азиз ёшлар!
      Давлатимиз раҳбари ёшлар билан учрашув чоғида: “Ёшлар орасида “Мен Сизнинг ёнингизда туриб, камарбаста бўламан!” деб кўзи ёниб турган, билимли, жасоратли йигит - қизлар борлигига ишонаман!” дея Сиз ёшларга жуда катта ишонч билдирдилар.
       Дарҳақиқат, ёшлик бу – олтинга тенг, бебаҳо даврдир. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш ислоҳотларимизнинг бош шиори экан, уни ҳаётга жорий этишда, халқимизнинг олиб бораётган яратувчанлик ишларида, Сиз ёшлар замонавий билимларни эгаллаб, жавлон уриб, меҳнат қилишларингиз, керак бўлади.
Зеро, маърифатпарвар бобомиз Фитратнинг “Бу дунё кураш майдонидир. Соғлом тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқ бу майдон қуролидир”, деган сўзларини ёдга олмоғингиз ва амал қилмоғингиз ҳеч бир фойдадан ҳоли бўлмайди.
Бу йўлда барча – барчангизга мустаҳкам соғлик, улкан зафарлар тилайман!

Эътиборингиз учун рахмат!

        Маълумки кейинги пайтда аҳоли орасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш кўпайиб бормоқда. Ана шундай бир вазиятда Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий этилган тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди. Унга кўра, 28 июндан бошлаб республика бўйлаб кўнгилочар объектлар — ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари — кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади. Бу талаб бизнинг Учқудуқ туманида ҳам амал қилиши туман махсус комиссияси томонидан тасдиқланиб, ҳар бир тадбиркор огоҳлантирилди. Бундан кўзланган асосий мақсад аҳоли орасида вируснинг кенг тарқалишини олдини олиш.
Туман ҳудудида масъул ташкилотлар ҳамкорлигидан ташкил этилган рейд давомида ана шундай тартиб –қоидаларни писанд этмаган тадбиркорлар фаолиятига дуч келинди. Рейд давомида нафақат ўзи балки бошқаларнинг ҳам соғлигини хатарга қўяётган “Аббос” кафеси тунги соат 21.00ларда ҳам хўрандалар билан гавжум эканлиги аниқланди. Тадбиркор балки фойда олиш мақсадида, карантин қоидаларини бузиб фаолият юритгандир. Аммо бу гал кафенинг очиқлиги унинг зарарига ишлади. Карантин қоидаларини бузганлиги учун кафе раҳбари маъмурий жаримага тортилди.


Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: