Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг неча фоизи қизлар экани маълум қилинди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2020/2021 ўқув йили бошида жами олий таълим ташкилотлари сони 127тани ташкил этиб, улардан 571,5 минг нафар талаба таҳсил олмоқда.
Қайд этилишича, таҳсил олаётган жами талабалардан 260,0 минг нафари (45 фоиз) қизларни ташкил этади.
Маълумот учун, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриат кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган грант асосидаги қабулга нисбатан қўшимча 4 фоизли грант ажратилди.