LOTIN-КИРИЛЛ

Глобал ҳаракатларга ёшларни жалб қилиш бўйича декларация қабул қилинади

      Пойтахтимизда "Глобал ҳаракатларга ёшларни жалб қилиш" мавзусидаги Ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференцияси бошланди.

      Ушбу халқаро анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясидаги нутқида илгари сурилган ва халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланган ташаббуси асосида ташкил этилмоқда. Ушбу ғоя Ўзбекистоннинг ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бўлган содиқлигини тасдиқлайди. Ўзбекистон томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қабул қилиш ҳақида илгари сурилган ташаббус нафақат мамлакатимиз фуқаролари, балки жаҳон ёшлари учун ҳам аҳамиятлидир.  

      Бутунжаҳон анжуман ишида  30 дан ортиқ мамлакат ва халқаро ташкилотлардан вакиллар, экспертлар, олимлар, ҳуқуқшунослар, ёшлар масалалари бўйича мутасаддилар иштирок этмоқда.  

      Мазкур конференция ҳам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан  эълон қилинган 12 август – Халқаро ёшлар кунида ўтказилаётгани эътиборга молик. Айни пайтда жорий йилги нуфузли анжуман   ўтган йили ўтказилган  "Ёшлар-2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” мавзусидаги инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форумининг ўзига хос мантиқий давомидир.

      Бугун мамлакатимизда шиддатли ислоҳотлар кечмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов  ва бошқалар Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан янгиланаётган Ўзбекистонни барпо этишда халқимиз, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, таълимга ёшларни қамраб олиш, меҳнат бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш масалаларига устувор аҳамият қаратилаётганини таъкидлади. Юртбошимиз томонидан ёшлар манфаатларини ҳимоялаш борасидаги эзгу ташаббуслар  БМТ томонидан эълон қилинган  ғоялар, қабул қилинаётган муҳим ҳужжатларга уйғунлиги билан аҳамиятлидир.  

       2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича

      Ҳаракатлар стратегияси, мамлакат ёшларига оид бешта муҳим ташаббусда улғайиб келаётган авлод манфаатлари тобора яққолроқ ўз ифодасини топган. Мамлакатимизда Ёшлар парламенти шакллантирилди. Жамият ҳаётида ёшларнинг иштирокини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

      Шу билан бирга  2021 йил мамлакатимизда Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди.

Жорий йил мамлакатимиз ёшлари, эҳтиёжманд оилалар манфаатларини ҳимоялаш, таълим имкониятларини янада кенгайтириш, қамровини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида кўплаб ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Уларнинг амалий ижросини таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.

      Анжуманда БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш  номидан мазкур ташкилотнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси вазифасини бажарувчи  Ю Ю, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет, БМТ Бош котибининг Ёшлар масалалари бўйича вакили Жаятма Викраманаяке, Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг, Европада хавфсизлик ва  ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хельга Мариа Шмид, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев ва бошқалар ўз видеомурожаатларида  Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар манфаатларини таъминлаш, уларни кучли ижтимоий ҳимоялаш, жамият ҳаётидаги иштирокини тобора кучайтириш борасидаги туб янгиланиш жараёнлари алоҳида эътирофга лойиқ эканини таъкидлади.

       Сир эмаски,дунёда ўтган йили бошланган коронавирус пандемияси наинки Ўзбекистон, балки бутун Ер курраси учун кутилмаган салбий оқибатларни келтириб чиқарди. Жаҳон миқёсида ёшларнинг таълим олиши, меҳнат бандлиги, саломатлиги, руҳий, маънавий, жисмоний саломатлигини муҳофазалаш билан боғлиқ кўплаб долзарб муаммолар юзага келди. Бу борадаги масалаларни ҳал этиш эса бир мамлакат чегараси билан чекланмай, глобал миқёсда пандемия офатлари оқибатларини, уларнинг одамлар, айниқса ёшларга бўлган салбий таъсирини камайтиришини талаб этади.

       Мамлакатимизда пандемиянинг оқибатларини юмшатиш, ёшлар ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида кўплаб эзгу ташаббуслар илгари сурилганини анжуман иштирокчилари юқори баҳолади. Шу билан бирга Ўзбекистоннинг бу борадаги амалий саъй-ҳаракатлари дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун намуна бўлгани қайд этилди.

       Анжуманнинг илк кунида "Сovid-19"ни ёшларнинг заиф қатламларига таъсири шароитида Барқарор ривожланиш ва Миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда ёшларнинг ролини кучайтириш, ёшлар ҳуқуқларини ҳимоялаш ва рағбатлантириш самарадорлигини оширишда, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаолиятидаги иштирокини қўллаб-қувватлаш масалалари миллий ва халқаро қатнашчилар томонидан батафсил муҳокама этилди.

       Оғир пандемия шароитида ёшлар манфаатларини таъминлашнинг Ўзбекистон ва хорижий тажрибаси хусусида батафсил сўз юритилди.

      Анжуманда ёшларга оид глобал масалаларни ҳал этишда БМТ мисолидаги нуфузли халқаро ташкилотларнинг ўрни ва аҳамияти, қўшаётган ҳиссаси, таълим имкониятларини янада кенгайтириш билан боғлиқ ижтимоий тармоқлар орқали йигит-қизлардан келиб тушган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.  Анжуман 13 август куни ўз ишини давом эттиради.

O'qilgan: 542 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: