LOTIN-КИРИЛЛ

Дунёнинг 38 давлатидан туриб Ўзбекистон Президентини сайлаш мумкин бўлади

    Кеча Ташқи ишлар вазирлигида Вазирлик ходимлари ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари иштирокида «Хориждаги Ўзбекистон фуқароларнинг сайловдаги иштирокини кенг таъминлаш: меъёрий ҳуқуқий асослар, имкониятлар ва механизмлар» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда асосий маърузачи сифатида Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаев ва МСК аъзолари иштирок этди.

    Мазкур сиёсий жараённи юксак савияда ташкил этиш, хусусан, хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг сайловдаги иштирокини кенг таъминлаш бўйича Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ҳам изчил ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш доирасида юртимизнинг дипломатик ваколатхоналари мавжуд бўлган 38 та давлатда 54 (55 та дипваколатхона, Нью-Йоркдаги Бош консулхона ва БМТдаги ваколатхона бирга) стационар сайлов участкалари ҳамда ушбу давлатларнинг 128 шаҳарларида ва дипломатик ваколатхоналар мавжуд бўлмаган 11 давлатда қўшимча равишда жами 316 та кўчма сайлов участкалари ташкил қилиниши режалаштирилмоқда.

    Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхона ва консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини хорижда юқори савияда ўтказиш мақсадида, маҳаллий ҳокимият, диаспорал ташкилотлар ва ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари кўп жойлашган корхона раҳбарлари билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

    Дипломатик ваколатхоналардан тўпланган маълумотларга кўра, чет элдаги сайловчиларнинг бирламчи рўйхати шакллантирилган.

    Дипломатик ваколатхоналари томонидан чет элдаги 151 та ўзбек диаспорал ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Бундан ташқари, Ташқи ишлар вазирлиги таклифи асосида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 34 та хориждаги ўзбек диаспоралари билан чет давлатларда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг бандлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик келишувлари имзоланди.

O'qilgan: 655 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: