LOTIN-КИРИЛЛ

IMG 9915

 2022 йилда ёшлар жамғармасида 1,639 млрд сўм маблағ ишлатилган. 2022 йил йил давомида 342 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, 342 нафар ёшларга турли йўналишларда ёрдам кўрсатилган.
Жумладан, 2 нафар ёшларга кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилган. 37 нафар ёшларга бандлиги таъминланишида амалий ёрдам кўрсатилган. 58 нафар ёшларга ўзини-ўзи банд қилиши учун субсидия асосида асбоб-ускуналар олиб берилган, 121 нафар ёшларга олий ва профессионал таълим тўлов шартнома маблағлари тўлаб берилди, 52 нафар ёшлар сафарбарлик чақирув резерви ҳизмати харажатлари тўлиқ субсидия асосида тўлаб берилди, 26 нафар ёшларга “Келажак касблари” лойиҳаси доирасида замонавий касбларга ўқиш курслари ҳаражатлари тўлаб берилди, 4 нафар ёшга ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиш харажатларининг 75% қоплаб берилди. 7 нафар ёшларга бирмарталик моддий ёрдам маблағлари тўлаб берилган. Шунингдек 21 нафар ёшларга бошқа йўналишларда амалий ёрдамлар кўрсатилган.
Беш ташаббус олимпиадаси доирасида эришилган натижалар қуйидагича бўлди. “Беш ташаббус” олимпиадасининг 1- мавсумида 14 та йўналишда спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилган 7 мингдан ортиқ 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар қамраб олинган. Шундан ёшларимиз спортнинг шашка тури бўйича мусобақасида 16-22 ёш тоифаси (Бобоқандова Феруза) вилоят босқичида 1-ўрин Республика босқичида 2-ўринни қўлга киритди. Шахмат мусобақасида Бобоқандова Марғуба вилоят босқичида 1-ўринни қўлга киритди. Республика босқичида иштирок этиб 10 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди. Воркаут мусобақасида 27-30 ёш тоифасида Дўстлик МФЙдан вилоят босқичидан 1-ўринни қўлга киритди. Республика босқичида фаол иштирок этди.

IMG 9939
Беш ташаббус олимпиадасининг 2- мавсумида 14 та йўналишда спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилган 9 мингдан ортиқ 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар қамраб олинган. Шундан ёшларимиз спортнинг стол тенниси мусобақасида 22-26 ёш тоифада Навоий МФЙдан (Амиров Мансур) вилоят босқичида 1-ўринни қўлга киритди. Республика босқичида фаол иштирок этган. Айтим МФЙдан 16-21 ёш тоифада (Турсунова Барчиной) шашка мусобақасида вилоят босқичида 1-ўринни қўлга киритиб, Республика босқичида фаол иштирок этган. Худди шундай шашка мусобақасида 27-30 ёш тоифада Абай МФЙдан (Аминова Вазира) вилоят босқичида 3-ўринни эгаллаб, Республика босқичида 1-ўринни эгаллади. Стритбол мусобақасида 16-21 ёш тоифасида Айтим МФЙдан Республика босқичида 2-ўринни эгаллади. 27-30 ёш тоифада Абай МФЙдан вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаб Республика босқичида фаол иштирок этди.
Хабарингиз бор, 2022 йилнинг 15-26 декабрь кунлари Учқудуқ туман ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшлар тўлиқ хатловдан ўтказилди.
Шундан, хатлов натижасига кўра 14-30 ёшлар 8737 нафар, 4204 нафари хотин қизлар), 18-30 ёшлар 6744 нафар (3272 нафари хотин-қизлар) уйма-уй юрган ҳолда сўровнома-анкета тўлдирилиб, чиқилди.
Шунингдек, хатлов натижасига кўра 278 нафар вақтинча ишсиз, 91 нафар ёшлар чет давлатларга (ишлаш, ўқиш, яшаш) кетганлиги аниқланди.

Хатлов натижаларига кўра маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан “Ёшлар дафтари”га тавсия этилган ёшлар 142 нафарни ташкил қилмоқда. Уларнинг 49 нафари хотин-қизлар.
Йўналишлар кесимида 11 нафарига бир марталик моддий ёрдам, 2 нафарига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш харажатларини қоплаш, 13 нафарига асбоб-ускуна ёки меҳнат қуроллари олиб бериш, 35 нафарига тўлов контрактини тўлаш, 6 нафарини замонавий касбларга ўқитиш, 9 нафар бемор ёшларга даволаниш харажатлари учун субсидия ажратиш, 8 нафарига сафарбарлик чақирув резерви бадалини қоплаб бериш, 4 нафар ёшларга тадбиркорлик учун имтиёзли кредит ажратиш режалаштирилган.
Шунингдек, 50 нафар ёшларнинг доимий бандлигини таъминлаш бўйича ёрдам кўрсатиш белгилаб олинган.

Нурилло ХАРИПОВ,
Ёшлар ишлар агентлиги Учқудуқ туман бўлими раҳбари.

IMG 6163
Олис овуллар ёшлари билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Учқудуқ марказидан 65 км. масофада жойлашган Мингбулоқ овулида ёшлар билан сайёр қабул ўтказилди.
Овул фуқаролар йиғинида ўтказилган қабулда овул ёшлари иштирок этиб, ўз режалари, олдига қўйган мақсад ва вазифалари ҳақида фикрлашдилар.

IMG 6113
Бугун овулда 14-30 ёшгача бўлган 86 нафар ёш истиқомат қилади. Уларнинг аксарияти Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги корхона-ташкилотларда, ижтимоий соҳа муассасаларида ишлайди. Яна шундай ёшлар борки, улар ўз чорвачилигини йўлга қўйишган.
Овулдаги 5 нафар ишсиз ёшлар ўз масала ва муаммолари билан сайёр қабулда иштирок этиб, уларнинг 3 нафарига субсидия асосида жиҳозлар олиб бериладиган бўлди. 1 нафари имтиёзли кредит асосида ўз чорвачилигини йўлга қўяди, 1 нафари эса “Иссиқлик манбаи” ДУК га ишга қабул қилинадиган бўлди.
Учқудуқ туманидаги маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида ўтказилаётган сайёр қабулларда ёшлар томонидан билдирилаётган кўплаб мурожаатлар тегишли муддатга ижрога йўналтирилмоқда.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

9

Аёллар дафтарини 2023 йил учун 4- боскичини шакллантириш аёлларни рўйхатга олиш мақсадида тумандаги Абай МФЙ фуқарлари иштирокида сайер кабул ўтказилди. Қабул давомида  ҳудуддан  туман кенгашига сайланган депутатлар М.Камолова ва Р.Қодирова иштирок этиб, фуқароларнинг муаммолари эшитилди.

Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда фуқаролар муаммоларини бартараф этиш бўйича тавиялар берилди. "Аёллар дафтари" да 6 йўналиш бўйича 58 аёллар рўйхати шакллантирилди.

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши котибияти.

8

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурига асосан ҳамда “Аёллар дафтари”ни 2023-йил учун 4-босқичини шакллантириш, рўйхатга олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар холатини ўрганиш мақсадида  Йулчилар ОФЙ да Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашига ЎзЛиДеПдан сайланган туман Кенгаши депутати Г.Алланова иштирокида аҳоли билан сайёр учрашув ўтказилди.  “Аёллар дафтари”га 6 та йўналиш бўйича киритилаётган 45 нафар хотин-қизларнинг турмуш шароити, ҳаққоний ўрганилган ҳолда киритилаётганлиги, дастурнинг шаффофлиги таъминланиши назоратга олинди.

8 1

Шунингдек учрашув давомида фуқаролардан тушган таклиф ва муаммолар тегишли тартибда кўриб чиқилди.

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши котибияти.

7

Xalq  deputatlari  Uchquduq   tuman Kengashiga  O‘zbekiston   Ekologik partiyasidan  saylangan  deputat P. Amonov, Sh. Sattorov va  N. Ergashev Uchquduq tuman 4 sektorda mahallalardagi  "Ayollar daftari" va "Temir daftar" ga kiritilgan fuqarolar bilan suhbat tashkil etildi. Yig‘ilish davomida aholini qiziqtirib kelgan  barcha  savollarga deputat tomonidan kerakli tavsiya va maslahatlar berildi.

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши котибияти.

6

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашига ЎзХДПдан сайланган туман Кенгаши депутати Ш.Сатторов, Ўзбекистон Экологик партиясидан туман Кенгаши депутати П.Амоновлар томонидан ўзи сайланган Айтим маҳалла фуқаролар йиғинининг аҳолиси билан сайёр учрашувлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга ошириш Давлат дастурига асосан ҳамда “Аёллар дафтари”ни 2023-йил учун 4-босқичини шакллантириш, рўйхатга олиш юзасидан хонадонма-хонадон ўрганилиши жараёнида иштирок этиб, дафтарга киритилаётган ҳар бир хотин-қизларнинг турмуш шароити ҳаққоний ўрганилган ҳолда дастурнинг шаффаофлиги таъминланишида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Учрашув давомида фуқаролардан тушган таклиф ва муаммолар юзасидан депутат томонидан тегишлига жавоблар бериб ўтилди.

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши котибияти.

5

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган туман Кенгаши депутати Ҳикматов Олим Акмалович томонидан ўзи сайланган “Кокпатас” МФЙ ҳудудларнинг аҳолиси билан сайёр учрашувлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга ошириш Давлат дастурига асосан ҳамда “Аёллар дафтари”ни 2023-йил учун 4-босқичини шакллантириш, рўйхатга олиш юзасидан хонадонма-хонадон ўрганилиши жараёнида иштирок этиб, дафтарга киритилаётган ҳар бир хотин-қизларнинг турмуш шароити ҳаққоний ўрганилган ҳолда дастурнинг шаффаофлиги ўрганилди.

5 1

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши котибияти.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: