LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

14 Jul 2023

“Аёллар дафтари”га киритилганларга қандай имтиёзлар берилган? Хотин-қизларнинг бандлигига қандай йўналишларда кўмаклашилади? Неча фоизлик ставкада кредитлар берилади? Қуйида аёлларга берилган 10 та имтиёз ҳақида маълумотлар жамланди.

  1. Бандлиги таъминланади

Хотин-қизларнинг бандлигига қуйидаги йўналишларда кўмаклашилади:

а) тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларда хотин-қизлар учун яратилаётган янги иш ўринларига ишга жойлаштириш;

б) мавжуд вакансия ва захира (квота) иш ўринларига ишга жойлаштириш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш;

в) кооперативларга жалб этиш;

г) касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш, тадбиркорликка жалб этиш, ўзини ўзи мустақил равишда банд қилишни ривожлантиришга доир фаолиятни ташкил этиш орқали бандликка кўмаклашиш.

  1. Тадбиркорликка жалб қилинади

Тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

а) ўқув курсларини ташкил этиш орқали тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ошириш ва бизнес лойиҳаларини тузишга кўмаклашади;

б) тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун кредит ажратилади.

Кредитлар 33 миллион сўмгача миқдорда ажратилади.

Кредитларни илгари олинган кредитлар ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтаришга, шахсий эҳтиёж учун автотранспорт воситаси сотиб олишга, маъмурий харажатларни тўлашга, жумладан, автотранспорт воситасининг таъминоти, мебель, алоқа хизматлари тўлови ва уяли телефон сотиб олишга ҳамда тақиқланган фаолиятларга ажратишга йўл қўйилмайди.

Кредитлар 14 фоизлик ставкада:

  • оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизларга — 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;
  • чорвачилик (четдан келтирилган наслли қўй ва эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун — 1 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;
  • боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун — 3 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ажратилади.

Ўзини ўзи банд қиладиган хотин-қизларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин.

Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаш шарти билан самарадорлиги юқори ва барқарор иш ўринлари яратишга қаратилган лойиҳаларига 225 миллион сўмдан ортиқ, бироқ 1 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдорда белгиланган тартиб асосида кредит ажратилиши мумкин.

Кредит суммасининг аниқ миқдори тадбиркор томонидан иш билан таъминланадиган ҳар бир хотин-қиз учун 33 миллион сўмгача миқдорга мутаносиб равишда белгиланади.

  1. 3. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилиш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари харид қилиш учун субсидия ажратилади

Хотин-қизларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари (тикувчилик, тўқимачилик, пазандачилик, соч турмаклаш, дурадгорлик, чилангарлик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги (мотокультиватор, ўт ўриш ўроқ машинаси, пайвандлаш аппарати, ўсимликларга ишлов бериш қурилмаси) ва бошқа соҳаларда ишлатиладиган меҳнат қуроллари ва аппаратларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача ёки 10 миллион сўмгача субсидия ажратилади.

  1. Томорқадан ва деҳқончиликдан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашилади

Хотин-қизларга томорқадан ва деҳқончиликдан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

  • енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш;
  • парранда, асалари, қуён, балиқ ва бедана боқишни йўлга қўйиш;
  • деҳқончилик билан шуғулланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш ишларида ҳар томонлама кўмаклашиш;
  • “Томорқа хизмати” ташкилотлари ва “Дала дўконлари”ни ташкил этиш.
  1. Хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатилади

Тасдиқланган рўйхатлар асосида бир марталик моддий ёрдам берилади.

Ушбу бир марталик моддий ёрдамни тўлаш учун бир марталик моддий ёрдам бериш миқдорлари (суммаси) кўрсатилган рўйхатни туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимига тақдим этади.

Бир марталик моддий ёрдам тўловлари ҳар ойнинг 5 — 27-саналарида амалга оширилади.

Бир марталик моддий ёрдам бир календарь йили давомида бир маротаба берилади.

“Аёллар дафтари”га киритилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, шунингдек, қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бор ёлғиз оналарга қўшимча моддий ёрдам бериш чоралари кўриб борилади.

  1. Хотин-қизларга турар жой ижара компенсациясини тўланади

Фуқаролар йиғинлари раислари ва хотин-қизлар фаоллари томонидан турар жой учун ижара компенсациясини тўлаб бериш бўйича талабномалар шакллантирилади.

Хотин-қизларга турар жой ижара компенсацияси мазкур талабномалар ҳамда секторлар раҳбарлари ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг хулосаси асосида белгиланган тартибда тўлаб берилади.

Бунда:

  • турар жой ижараси тўғрисидаги шартнома уч томонлама — ижарага берувчи, ижарага олувчи ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ўртасида тегишли йилнинг сўнгги кунигача бўлган муддатга тузилади;
  • турар жой ижараси учун тўловларнинг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача бўлган қисми қоплаб берилади.

Турар жой ижараси учун тўловлар ижарага берувчига тўғридан-тўғри тўланади.

Хотин-қизлар белгиланган тартибда ижтимоий уй-жойларга ижара ҳуқуқи асосида беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга кейинчалик узайтириш имконияти билан жойлаштирилиши ёки ҳомийлар томонидан мулк ҳуқуқи асосида уй-жой билан таъминланиши мумкин.

  1. Хотин-қизларнинг уй-жойи таъмирланади

Хотин-қизларнинг уй-жойи ҳолати ўрганилади ва нуқсон далолатномаси ҳамда таъмирлаш ёки қурилиш материалларини олиб бериш бўйича смета ишлаб чиқилиб, “Аёллар дафтари” жамғармаси Васийлик кенгашига киритилади.

Ҳар бир уй-жойни таъмирлаш ишларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорда маблағ ажратилади.

  1. Хотин-қизларга тиббий хизмат кўрсатилади

Хотин-қизлар, шунингдек, уларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъи назар) фарзандларига тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати аниқланганда, уларнинг саломатлиги ҳудудий бирламчи тиббий — санитария муассасасидан шифокор жалб қилинган ҳолда баҳоланади.

Ўрганиш натижасига кўра тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати аниқланганда, белгиланган тартибда тегишли бирламчи тиббий — санитария муассасасига йўналтирилади ва стационар ёки амбулатор даволаниш масаласи ҳал этилади.

Тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифага кирадиган вилоят ёки республика даражасида даволаниши лозим деб топилган хотин-қизлар, шунингдек, уларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъи назар) фарзандлари белгиланган тартибда электрон навбатга қўйилиши таъминланади.

Ногиронлик белгилари аниқ намоён бўлган беморлар белгиланган тартибда кўрикдан ўтиш учун Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларига юборилади.

Шунингдек, дори-дармон олиб бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача ҳамда мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдордаги харажатлар тўлаб берилади.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёки сурункали касалликларга чалинган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг ва (ёки) уларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъи назар) фарзандларининг, шунингдек, лозим бўлганда I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамроҳлик қилувчининг Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудида жойлашган тиббий муассасаларга даволаниш учун бориш-келиш йўл харажатлари тўлаб берилади.

Бунда хотин-қизлар йўл харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларни тегишли туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимига тақдим этади.

Йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда, йўлкирага ҳақ тўлаш ҳар бир километрга базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,08 фоизи миқдорида амалга оширилади.

Беморни махсус транспорт воситасида тиббий муассасага етказиш лозим бўлган тақдирда, йўл харажатларини тўлаб бериш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси хулосаси олинади.

  1. Хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади

Хотин-қизларга сайёр қабуллар орқали қуйидагилар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади:

  • прокуратура органлари — ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш, судга мурожаат қилиш тартибини тушунтириш, судга мурожаат қилиш учун керак бўладиган ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашиш;
  • ички ишлар органлари — тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ушбу таҳдидлардан ҳимоя қилиш, такрорий зўравонлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида профилактик суҳбатдан ўтказиш ва зўравонлик содир этган шахсни тузатиш дастуридан ўтиш бўйича ваколатли органга юбориш, ҳимоя ордери талабларининг ижросини назорат қилиш ҳамда унинг талабларини бузиб зўравонлик содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан ваколати доирасида чора кўриш;
  • адлия органлари — ҳуқуқий маслаҳатлар бериш.
  1. Хотин-қизларга психологик ёрдам кўрсатилади

Хотин-қизларга “Аёллар маслаҳат кенгаши”, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази, унинг ҳудудий ва туманлараро намунали марказлари, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳузуридаги “Хотин-қизлар ҳуқуқий, психологик маслаҳатхонаси”, таълим муассасаларининг, малакали психологлари томонидан психологик маслаҳатлар бериб борилади.

Юқорида кўрсатилган барча имтиёз ва ёрдамлар “Аёллар дафтарига киритилган хотин-қизларга тақдим этилади.

13 Jul 2023

 

    Дарҳақиқат, инсон учун унинг ҳаёти ва саломатлиги биринчи ўринда туради. Бу борада эса инсон саломатлигини муҳофаза қилувчи, унинг умрига умр, соғлигига соғлик қўшувчи оқ халатли шифокорларнинг беминнат хизмати таҳсинга сазовордир.

    Кўп йиллар ўзим ҳам шаҳримиздаги №2-сонли тиббий-санитария қисмида болалар ҳамшираси бўлиб ишлаганман. Ҳозиргипайтданафақаёшидабўлганлигимтуфайлисоғлигимнитиклашучункасалхонашифокорларигамурожаатқилибтураман.

    Яқинда ҳар иккала тиззамда пайдо бўлган шишлардан оёғимни босолмай қолдим. Турли текширувлар, ренгент натижаларидан сўнг, даволаниш учун Тошкентга боришимни  айтишди. Лекин таваккал қилиб, №2-сонли тиббий-санитария қисми терапия бўлимида ётиб даволанишга қарор қилдим.

     №2 – сонли тиббий-санитария қисми бош врачи Эркин Нормуродов, даволаш ишлари бўйича ўринбосари Жамшид Жумаев, бўлим шифокорлари Мунаввар Зарипова, Ҳаким Тошев, Асат Исмоилов ва терапия бўлими жамоасининг  менга кўрсатган беминнат хизматлари туфайли соғлигимни тез кунларда тиклашга муваффақ бўлдим.

    Эътиборлиси, барча муолажалар дори-дармонлар тиббиёт муассасаси томонидан берилгани мен сингари нафақадаги кекса авлод вакилларига бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг бир кўриниши десам тўғри бўлади.

     Ҳақиқатдан ҳам саломатлик – туман бойлик, деган ҳикмат замирида оламча маъно мужассам. Инсон соғлом бўлса ҳаёт татийди, бахт татийди. Замондошларига ана шундай бахт улашаётган саломатлик посбонларига ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни билдирар эканман, эзгу мақсад йўлидаги ишларига улкан зафарлар тилаб қоламан. 

 

Муҳаррам ЖИЯНОВА,

Навоий маҳалласи.

13 Jul 2023

    Саломатлик бу инсоннинг турмуш тарзи,  ҳаёт даражаси сифатининг кўрсаткичидир.  

   Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига  кўра  инсон саломатлигининг 50-55% яшаш тарзи ва хулқ атворига,  20-25% ташқи муҳитга, 15-20% ирсий омилларга,  10-15% тиббий ёрдамга боғлиқ.

   Нотўғри яшаш тарзи, кам жисмоний фаоллик,  носоғлом  овқатланиш, баъзи урф-одатлар ва оилавий анъаналар, зарарли одатлар, атроф муҳит омиллари ва экология таъсири натижасида аҳоли орасида семизлик,  қандли диабет, гипертония, инфаркт, инсульт, сурункали нафас йўллари касалликлари каби  юқумли бўлмаган касалликлар аҳоли орасида йилдан-йилга кўпайиб ва ёшариб бормоқда.

    Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда республиканинг 18 — 64 ёшдаги аҳолиси орасида ўтказган тадқиқот натижаларига кўра:

- ҳар куни аҳолининг учдан икки қисми (67 фоиз) сабзавот ва меваларни етарли миқдорда истеъмол қилмайди (400 граммдан кам);  

- аҳолининг ярми ортиқча вазнга эга (тана вазни индекси ≥ 25 kg/m2);

-катта ёшдаги аҳолининг ҳар бешинчисида семизлик аниқланган (тана вазни индекси ≥ 30 kg/m2),

- аҳолининг 46 фоизида қондаги холестерин даражаси ортганлиги қайд қилинган;

- эркакларнинг 42 фоизи ва аёлларнинг 1,5 фоизи тамаки чекади;

-аҳолининг деярли учдан бир қисмида юқори артериал босим (≥ 140/90 mm Hg) қайд қилинган;

- аҳолининг 9 фоизи оч қоринга қондаги глюкозанинг ортган даражасига эга (≥6,1 mol/1),

- 40 - 64 ёшдаги аҳолининг бешдан бир қисми ўн йил ичида юрак қон-томир касалликлари ривожланиши хавфига эга;

- аҳоли орасида бир кунда истеъмол қилинаётган туз миқдори ўртача 14,9 граммни ташкил қилади, бу эса ЖССТ тавсия этган кўрсаткичдан (кунига кўпи билан 5 грамм) 3 баравар ортиқ.

     Касалланиш даражасини камайтириш  ва умр давомийлигини кўпайтиришда соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаол ҳаёт тарзи, соғлом овқатланиш  муҳим ўрин тутади.  Соғлом турмуш тарзига қатъий риоя қилиш орқали  барвақт ўлим топиш ҳолатлари 31 фоизининг олдини олиш  мумкин.

Ўз саломатлигига нисбатан яхшироқ муносабатда бўлган инсон соғлом турмуш тарзига риоя қилади,  профилактика чораларини вақтида қўллайди, вақтида касалликни аниқлашга ва сифатли тиббий ёрдам олишга интилади.

             Саломатликни сақлаш, юқумли бўлмаган сурункали касалликлар ва  ногиронликни  олдини олиш, оила бюджетига зиён қилмай узоқ йил  фаол ҳаёт кечириш учун соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, жисмоний тарбия билан фаол шуғулланиш муҳим аҳамиятга эга. Соғлом овқатланиш яъни холестеринга бой ҳайвон ёғларини, шакар ва ширинликларни чеклаш, мева ва сабзавотлар ҳамда кўкатларни етарли даражада истеъмол қилиш, тамаки ва алкоголь маҳсулотларидан воз кечиш соғлом ва узоқ яшашга хизмат қилади.

Унутманг атроф-муҳит тозалиги ва экологияни сақлашда фаол иштирок этиш лозим.  Бу билан нафақат ўз саломатлигингизни сақлайсиз,   балки  наслларда ирсий нуқсонларни юзага келишининг  олдини оласиз.

 

Жамшид  ЖУМАЕВ,

“НКМК жамғармаси” ДМ “Учқудуқ” ҲБ 2-ТСҚ даволаш ишлари бўйича бош врач ўринбосари.

13 Jul 2023

   Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган, муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси президентлигига сайловлардаўн саккиз ёшни қаршилаб, овоз беришда биринчи бор қатнашдим.

    Ушбу муҳим сиёсий жараёнда иштирок этишимни нафақат ўз тақдиримга балки юртим тақдирига дахлдорлик, деб биламан. Менинг овозим муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳис қилишнинг ўзи катта бахт. Касб-ҳунар мактабини тамомладим, қўлимга  мутахассислик дипломини олдим. Билимларимни олий таълим даргоҳида янада мустаҳкамлаб, жонажон юртим, янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб улуш қўшадиган етук ва билимли кадр бўлиб етишиш ва шу она Ватанга хизмат қилишни ўзимнинг муқаддас бурчим деб биламан. Илк сайловчи сифатида менинг овозим, менинг танловим янгиланаётган  Ўзбекистонимиз истиқболига хизмат қилади, дея ишонаман!

Нафиса НАРЗУЛЛАЕВА,

Учқудуқ кабс-ҳунар мактаби битирувчиси.

13 Jul 2023

 

   Куни-кеча мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган муҳим сиёсий жараён муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фуқаролар ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда фаол қатнашиб, учқудуқлик сайловчиларнинг 80,1  фоизиовоз бериш жараёнларида иштирок этди.

   Учқудуқ туманида тузилган 23 сайлов участкасининг барчасида 9 июль куни эрталаб соат 8:00 да овоз бериш жараёнлари бошланди. Тумандаги 24 минг 652 нафар сайловчиларнинг 237 нафарини илк бор овоз бериш жараёнларида қатнашаётган ёшлар ташкил этади.  

   – Овоз бериш Сайлов кодексида белгиланган талаблар асосида амалга оширилмоқда, – дейди Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Умид Даведов. – Сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда катта аҳамият касб этади. Бу эса фуқаролик позициясини теран англаб етган фуқароларимизнинг эрта тонгдан овоз беришга шошаётганлиги, оилавий ташрифлар, ёшлар ва ёш оилаларнинг ҳам бирдек сайловларда иштирокида ўз аксини топди.  

 

МУХБИРИМИЗ.

13 Jul 2023

     Бу йил 86 ёшни қаршиладим. Яқинда уйимизга сайлов комиссияси вакиллари келиб:  “Отахон сизни овозингиз  мамлакат тараққиётида муҳим аҳамиятга эга”,  деганича  қўлимга таклифнома тутқазишганида бу каби йирик сиёсий жараёнда мени ҳам инобатга олишганидан бошим кўкка етди, десам баландпарвоз гапга йўйманг.

     Албатта бунинг ўзига хос сабаби  бор. Бир неча йил тўшакка михланиб, уйдан ҳовлига кириб-чиқишнинг ўзи қийинчилик туғдирганида, шифокоркорлар ҳолимдан хабар топиб, зарур муолажаларни уйимгача келиб қилиб кетишди. Ҳар неча вақтда хабар олиб, тиббий назоратга олишди, барака топишсин! Юртимизда биз сингари кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрлик ниҳоятда  кучли. Овулда яшасак-да,  барча ижтимоий соҳа объектлари замонавий русумда таъмирланган, сўнгги асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Фарзандларимиз, невараларимиз туман марказидан кам бўлмаган шарт-шароитларда таълим-тарбия олмоқда.

     Ниҳоят кеча биринчилардан бўлиб, кампиримни, фарзандларимни, невараларимни эргаштириб,  сайлов участкасига бордим.  Мен танлаган номзоднинг халққа кўп нафи тегишига ишонаман. Кекса авлод вакили сифатида етти ўлчаб, энг муносиб номзодга овоз бердим.

    Бўлиб ўтган сайловдаги халқ иродаси  ва эркин танлови мамлакатимизни тараққиёт сари етаклайди, юртимиз иқтиқболи янада нурли бўлишига замин яратади.Зеро, халқ танлови бу одил танлов!

 

Мағрупа ҚИЛИЧЕВ,

“Шалхар” овули меҳнат фахрийси.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: