Учқудуқ тумани чорвачиликка ихтисослашган туман бўлиб асосан чорвачиликнинг қўйчилик, қорамолчилик, йилқичилик, туячилик тармоқлари кенг ривожланган. Бугунги кунда 92 та чорвачилик фермер хўжаликлари ва 52 та чорвачилик масъулияти чекланган жамиятлари фаолият юритмоқда. Чўл шароитида ҳар зарраси олтинга тенг бўлган сувнинг қадри чорвада ҳам тобора аҳамият касб этмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда отарлар учун тик қудуқлар қазишга субсидия ажратилмоқда. Биргина жорий йилда 2 млрд сўм маблағ ҳисобидан 20 та тик қудуқ қазиш ишлари белгиланган бўлиб, 15 та тик қудуқ фойдаланишга топширилди.
Учқудуқ туманида 305 та кўп қаватли уйлар 7882 та хонадон бўлиб, 6 та бошқарув сервис компанияси томонидан аҳолига коммунал хизматлар кўрсатилади. Аҳолидан йиғиладиган мажбурий бадар миқдори 1м.кв.га 1080 сўмдан 1600 сўмгача белгиланган.
2023-2024 йилларда туманда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга оид дастур тасдиқланган бўлиб, бошқарув сервис компанияси маблағлари эвазиша қуйидаги ишлар амалга оширилган.
3 та кўп қаватли уйларни том қисми, 25 та кўп қаватли уйнинг кириш йўлаклари, 7 та уйнинг электр тақсимловчи шитлари, 11 та уйнинг ертўла қисмидаги коммункация тармоқлари, 7 та кўп қаватли уйларнинг фасад қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилди.
2022-2023 йилларда 5 та кўп қаватли турар жой биноларида 355 та хонадон ўз эгаларига топширилган. 2023-2024 йилнинг биринчи чорагида яна 350 хонадондан иборат 5 та кўп қаватли уйнинг қуриб битказилади. Туманда 11 та қурилишга ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари томонидан жами 53 та кўп вақтли уйларда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Натижада 3104 та оила ўз уйига эга бўлади, бу эса Учқудуқ аҳолисининг уй-жой билан таъминланганлик даражасини 30 фоизга оширади.
Бунинг учун сўнгги икки йилда тижорат банклари томонидан 26 та оилага 6,5 млрд. сўмдан ортиқ ипотека кредитлари ажратган. Эҳтиёжманд 26 та оилаларга бошланғич бадал ва фоиз тўловлари учун 1,1 млрд сўмлик субсидия тўлаб берилган.