Шунингдек, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компаниясининг лойиҳа-сметаси асосида янги қозонхона қуриш ишлари бошланган. “Янги замон” МЧЖ томонидан олиб борилаётган қозонхона қурилиши ишларига 65 млрд. 600 млн. сўм маблағ сарфланади.
Шаҳар аҳолисини куз-қиш мавсумида узлуксиз иссиқлик билан таъминлаш мақсадида иссиқлик тизимида умумий узунлиги 2,200 км. бўлган 8 та манзилда алмаштириш-янгилаш ишлар олиб борилмоқда. “Учқудуқ” меҳмонхонаси, “Геологлар”, “Халқлар Дўстлиги”, “М.Авезов” кўчалари ва бошқа магистрал иссиқлик тармоқлари тизимидир.
Шу ўринда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга доир ижобий ишлар амалга оширилганлигини таъкидлаш ўринли. Мингбулоқ овулидаги ер ости сув захирасидан шаҳарга тортилган «Иссиқлик манбаи» ДУК Учқудуқ туман филиали балансидаги 72 км узунликдаги сув қувури-нинг йиллар давомида эскиргани ва диаметрининг кичкиналиги боис, 19 млрд. 42 млн. сўм маблағ ҳисобидан 7,2 км қисми 530 мм.ли янги қувурга алмаштирилди.
Туман аҳолисини узлуксиз электр энергия билан таъминлаш мавжуд электр энергия тармоғини яхшилаш мақсадида, “Контай”, “Бузаубай” овулларига борадиган 11 км. узунликдаги ҳаво электр линияси ҳамда 209 та темир-бетон таянч устунлари алмаштирилди. 2 та трансформатор янгисига алмаштирилди. Жами 1 млрд. сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.
Абай маҳалласида 5 млрд. 700 млн. сўм маблағ эвазига электр энергия таъминоти тармоғини тортиш ва тарқатиш қурилмасини қуриш ва монтаж ишлари якунига етказилмоқда. Мустақиллик, Дўстлик маҳалларида 1 млрд. 245 млн. сўм маблағ эвазига трансформатор пункти янгисига алмаштирилди. Туман бўйича жами 25 та трансформатор пуктларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиб, бу мақсадларга 1 млрд. 60 млн. сўм сарфланди.
Тумандаги 24 км табиий газ қувуридан 5,5 км. қувурни бўёқлаш, 3,2 км.ни босим остида синаш ва тозалаш ишлари олиб борилди. 8 та газ ёпқичлар тафтишдан, 2 та манометр қиёслаш кўригидан ўтказилди. 14 та газ тақсимлаш қурилмалари ревизия қилинди.
Учқудуқ туман аҳолисининг 95 фоизи яъни 9701 та аҳоли хонадон-лари суюлтирилган газдан фойдаланади. 6754 нафар истеъмолчига газголдер қурилмалари, 2927 нафар истеъмолчига эса маиший баллонлар орқали йил бошидан буён 1 667 100 тонна суюлтирилган углеводород гази етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 7 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Жами 23 млрд 228 млн. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.
Абай маҳалласи “Чўл гули” кўчасининг 220 метрига қоплама қурилди, 9 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. 10 та светофор, 16 та йўл белгилари, 69 метр сув ўтказувчи қувурлар, 390 п.м. сув қочириш лотоклари ўрнатилди. Пиёдалар йўлаги, бордюрлар қурилди. Ушбу ишларни амалга оширишга жами 1 млрд. 396 млн. сўм пул йўналтирилди.
Навоий маҳалласи А.Темур марказий кўчасининг 0,3 км қисми юқори қатламида асфальтлаштириш ишлари олиб борилиб, 1 млрд 200 млн. сўм маблағ сарфланди.
Шунингдек, 3 млрд. 185 млн сўм эвазига “Кокпатас” маҳалласига борувчи қарийб 4 км йўл ҳамда йўл ўтказгич - кўприк жорий таъмирланди ва фойдаланишга топширилди.
Узунқудуқ овул фуқаролар йиғинидаги маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 5 км. асфальтлаштирилди. Мазкур йўл “Қанарбай ота” зиёратгоҳига олиб борувчи йўл бўлиб, 3 млрд.750 млн. сўм маблағ сарфланди.
Транспорт инфратузилмасини ва жамоат транспортини ривожлантириш йўналишларида ҳам ижобий ишлар кўзга ташланади. Туманда 4 та автотранспорт кохонаси бўлиб, улардаги транспортлар сони 245 тани ташкил этади. 17 та автобус, 12 та микроавтобус, 203 та енгил автотранспорт, 13 та юк машиналари аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Йўловчи ташиш йўналишлари 11 тани ташкил этади.