LOTIN-КИРИЛЛ

Сарҳисоб: Учқудуқ туманида ёшлар билан ишлаш ва муаммоларини бартараф этиш йўналишида амалга оширилган ишлар

    Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича:

   2023 йилда Навоий вилояти Учқудуқ туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган 736 нафар ёшлардан 720 нафарининг муаммолари ҳал этилди.

Хусусан, 10 нафари моддий ёрдам йўналишида, 3 нафари тадбиркорлик ва касб ҳунарга ўқитиш йўналишида, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш йўналишида 7 нафар, асбоб ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш йўналишида 37 нафар,  тўлов-контракт бўйича 79 нафар, замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларини ўрганиши ва уларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича 6 нафар, илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олти ойгача муддатли ўқув курслари бўйича 5 нафар, олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг маҳаллий босқичларида қатнашиш харажатлари учун 14 нафар, мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун
4 нафар, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадали
22 нафар, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш 8 нафар, Фуқоролик пасспорти олиш тўлови учун 1 нафар, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлаш йўналишида 539 нафар, 2 нафар ёш 10 йилга ижара асосида ер майдони ажратиш бўйича дафтардан чиқарилган.

    Жорий йил мобайнида “Ёшлар дафтари” жамғармаларига
1148.9 млн. сўм маблағ шакллантирилди ҳамда ушбу жамғармалар орқали тумандаги 407 нафар ёшларга амалий кўмак кўрсатиш мақсадида жами 1148.9 млн. сўм маблағ сарфланди.

    Жумладан, 7 нафар ёшларга ҳайдовчиликка ўқитиш харажатларини қоплаш учун 7.5 млн. сўм субсидия ажратилди, 22 нафар ёшларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари, уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун 202  млн. сўм субсидия ажратилди, олий таълим муассасаларида таълим олаётган 73 нафар эҳтиёжманд талабаларга 239 млн. сўм контракт пуллари тўлаб берилди, оғир касалликка чалинган 3 нафар ёшларга даволаниш билан боғлиқ харажатлари учун 4 млн. сўм миқдорда субсидия ажратилди, ижтимоий ҳимояга муҳтож 16 нафар ёшларнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташ бадали учун 304 млн. сўм субсидия ажратилди, шу жумладан, янги йўлга қўйилган ёрдам турлари бўйича, ижтимоий ҳимояга муҳтож 5 нафар ёшларни замонавий касб, IТ ва ҳорижий тил ўқув курси компенсацияси учун 5.7 млн. сўм миқдорда субсидия ажратилди.

     Шунингдек, тумандаги ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилда вилоят бўйича маҳаллабай асосида
“Ёшлар бандлиги дастури” ишлаб чиқилди.

Дастурига киритилган жами 238 нафар ишсиз ёшларнинг
225 нафари (94.5 фоиз)нинг бандлиги таъминланди.

Қолаверса, жорий йилда ёшларнинг 347 нафари умумтаълим мактабларини тамомлаб, уларнинг 265 нафари (76.3 %) олий таълим муассасаларига қабул қилинди.

Қолган 13 нафарни профессионал таълимга қамраб олиниши ҳамда 69 нафар битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш белгилаб берилган. Бугунги кунда, 69 нафарининг (100 %) бандлиги таъминланди.

      Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича:

“Ёшларнинг бўш вақти – етакчининг иш вақти” тамойили асосида 1226 та тадбир ўтказилиб, 11 785 нафар ёшлар қамраб олинди.

Хусусан, Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш, 5 босқичли “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг маҳалла босқичини ўтказиш юзасидан март ойида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиди. Ишлаб чиқилган чора-тадбирга асосан Учқудуқ туманди 2023 йил 4 апрелдан Беш ташаббус олимпиадаси 1-мавсумининг 1-босқичи (маҳалла босқичларига) старт берилди. 1-мавсумда 21 та йўналишда спорт ва маданий тадбирлар ҳамда касб танловларини ўтказиш белгалаб олинган. Жорий йилнинг
4-10 апрель кунлари барча маҳаллаларда 9 турдаги Қувноқ стартлар, Стол тенниси, Шашка, Воркаут, Енгил атлетика, Стритбол, Ёшлар рақс фестивали, Киберспорт, Футбол ДХХ кубоги мусобоқаларининг маҳалла босқичлари ўтказилди. 15 апрелдан 26 апрелга қадар олимпиаданинг
2-босқичи (сектор босқичи) ўтказилди. 28 апрелдан 6 майга қадар 5 та йўналиш бўйича касблар танловари. Бунда ёшлар ўртасида Тикувчилик, Сартарошлик, Ошпазлик, Қандолатчилик, Ҳунармандчилик танловларининг туман босқичлари ўтказилди. 1-мавсум натижаларига кўра Футбол ДХХ кубоги мусобақасида Абай МФЙ жамоаси, Мини футбол мусобақасида қизлар ҳамда ўғил болалар ўртасида Айтим МФЙ жамоалари, шахмат мусобақасида 1-ўринни Ифтихор МФЙ ёшлари, Гимнастрада мусобақасида Абай МФЙ жамоаси, Стол тенниси мусобақасида 16-21 ёш тоифасида Ифтихор МФЙдан Махрубаев Руслан , 22-26 ёш тоифасида Навоий МФЙдан Амиров Мансур,  27-30 ёш тоифасида Айтим МФЙ Расулов Ойбек, Воркаут мусобақасида Айтим МФЙ ёшлари, Стритбол спорт мусобақасида Навоий МФЙ ёшлари
1-ўринни қўлга киритган. Спорт мусобақалари билан бир қаторда касб танловлари ўтказилиб, танловлар натижасига кўра ошпазлик мусобақасида Дўстлик МФЙ, тикувчилик танловида Дўстлик МФЙ, Сартарошлик танловида Абай МФЙ, Қандолатчилик танловида Дўстлик МФЙ, Хунармандчилик танловида Абай МФЙ ёшлраи 1-ўринни қўлга киритишди. Танловларнинг маҳалла, сектор, туман босқиларида жами 6000га яқин ёшлар қамраб олинди. 2 сектор ёшлари Стол тенниси мусобақаларидан Навоий МФЙда яшовчи Амиров Мансур 22-26 ёш тоифадан, Яхшибоева Моҳина 16-21 ёш тоифадан, “Абай” МФЙда яшовчи Тоиров Абдуғаффор 16-21 ёш тоифасидан вилоят босқичида
1-ўринни, Касб танловлари доирасида Ошпазлик танлови бўйича “Дўстлик” МФЙда яшовчи Иброхимова Зилола вилоят босқичида биринчи ўринни, “Айтим” МФЙ ёшлари Стритбол спорт мусобақасининг вилоят босқичида биринчи ўринни қўлга киритишди ва Республика босқичида иштирок этишди.

Жорий йилнинг 23 июнь куни Ёшлар куни муносабати билан туманда Гало консерт ва ёшлар карвони ташкил этилди. Ёшлар карвонида тумандаги 1000 га яқин ёшни ўз ичига олди. Ташкил этилган консерт дастури учун эл ардоғидаги ҳонанда Жаноб Расул таклиф этилди. Тадбир сўнги мушакбозлик билан якунланди. Консерт дастури учун 79 100 000 (етмиш тўққиз миллион бир юз минг) сўм пул маблағи “Ёшлар жамғармаси”дан 12-июндаги 16 сонли Васийлик кенгашининг йиғилиш баёнига асосан молиялаштирилган.

    Жорий йилнинг июль ойида 5 ташаббус олимпиадасининг
2-мавсумига ёшларни иштирокини таъминлаш мақсадида барча маҳаллаларда тарғибот ишлари олиб борилди. Жорий йилнинг август ойида 5 ташаббус олимпиадасининг 2 мавсумига ёшларни иштирокини таъминлаш мақсадида барча маҳаллаларда тарғибот ишлари олиб борилди. Туманда 14-30 ёшгача жами 8739 та нафар ёшлар бўлиб,  
6515 нафар ёшлар мусобақаларда иширок этиш учун ботдан рўйхатдан ўтказилди.         Гимнастрада спорт мусобақасида Айтим МФЙ жамоаси туманда 1-ўринни, Волейбол спорт мусобақасида қизлар ўртасида Мустақиллик МФЙ, ўғил болалар ўртасида Шалхар ОФЙ жамоаси
1-ўринни, Ёш китобхон танлови 20-30 ёш тоифасида Айтим МФЙдан Пардаева Лайло, 10-14 ёш тоифасида Дўстлик МФЙдан Азимова Хумора, 15-19 ёш тоифасида Ифтихор МФЙдан Исмоилова Маъмура
1-ўринни, Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги мусобақасида Ифтихор МФЙдан Сафаров Даврон рубоб бўйича ҳамда Фортепиано бўйича Жўрахонова Нозима 1-ўринни қўлга киритишди. Кураш спорт туридан 81+ вазн тоифасида Дўстлик МФЙдан Жўраева Дилдора туманда ҳамда вилоят босқичида 1-ўринни қўлга киритишди. Мусобақаларнинг маҳалла, сектор, туман ва вилоят боқичлари кўтаринки руҳда ўтказилди ва Вилоят босқичида “Айтим” МФЙ ёшлари Заковат интеллектуалл ўйинидан 3-ўринни қўлга киритишди ҳамда Республика босқичида иштирок этишди.

Маҳаллаларда ёшлар етакчилари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича:

Учқудуқ туманида 14 та маҳалладаги ёшлар етакчиси лавозимига танланди.

Мазкур етакчиларнинг 3 нафари (21 фоиз) 26-30 ёшгача,
7 нафари (50 фоиз) 31-35 ёшгача бўлган мутахассисларни ташкил қилади.

Шунингдек, уларнинг 8 нафари эркаклардан иборат бўлиб, етакчиларнинг 5 нафари (35.7 фоиз) олий, 7 нафари (58.3 фоиз) ўрта махсус ва тугалланмаган олий маълумотга эга.

ПҚ-92-сонли қарорга асосан, ёшлар етакчиларига хизмат хоналари ажратилди. Уларнинг 8 таси учун алоҳида хона ажратилди. Мавжуд барча ёшлар етакчилари тўлиқ равишда мебель жиҳозлари, компьютер жамламалари билан таъминланди ҳамда улар тўлиқ Интернет тармоғига уланган ҳолда планшетлар билан таъминланди.

Жорий йил давомида ёшлар етакчилари учун 3 маротаба республика даражасида, 5 маротаба вилоят даражасида ёшлар етакчилари учун ўқув семинарлар ташкил этилиб, уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарорлари, қонун ва қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш, юклатилган функционал вазифалар ижросини таъминлашни сифатли йўлга қўйиш ҳамда маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш бўйича самарали бошқарув тизимини жорий этиш борасида тушунчалар берилди.

Янги тизим асосида Навоий вилояти Учқудуқ тумани Ёшлар ишлари бўлими томонидан 2023 йилнинг май ойида маҳаллалардаги
14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган 8 739 нафар ёшларнинг электрон базаси доимий янгиланиб, уларнинг 736 нафари “Ёшлар дафтари”га киритиш бўйича тавсия этилган.

Шунингдек, жорий йил давомида барча вилоятлар ва туман шахарларда бўлгани сингари Учқудуқ туманида ҳам 14-30 ёшдаги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни турли ёт ғоялардан сақлашга қаратилган индивидуал бириктириш жараёни амалга оширилди.

Олиб борилган ишлар натижасида 8739 нафар ёшларни 3 та тоифа (яшил, сариқ ва қизил) бўйича баланси шакллантирилиб, ушбу ёшлар билан ишлаш мақсадида йўл хариталари ишлаб чиқилди.

Ушбу тоифаланган ёшлар билан индивидуал ишлашда “Андижон тажрибаси” амалиётга тадбиқ этилиб, Тумандаги қизил тоифага мансуб
215 нафар ёшлар жами 15 та тегишли масъул раҳбарларига бириктирилди. Бугунги кун ҳолатида бириктирилган масъуллар томонидан жами 215 нафар ёшлар билан (100 %) учрашилиб, уларнинг 144 та муаммолари аниқланиб, олиб борилган амалий ишлар натижасида бугунги кунда аниқланган муаммоларнинг 144 таси (100 %) ҳал этилди.

Муаммоларни ҳал этилганлиги соҳалар кесимида:

– 9 та ишга жойлаштирилган;

– 3 та асбоб-ускуна олиб берилган;

– 31та даволаниш;

– 2 та моддий ёрдам маблағлари ажратилган;

– 3 та контракт тўлови;

1 та имтиёзли кредит;

– 2 та касб ҳунарга ўқитиш;

– 93 та бошқа масалаларда кўмак кўрсатилган.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича:

2023 йилнинг январь-октябрь ойлари давомида туман бўйича ёшлар томонидан 18 та жиноятлар содир этилган.

Ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш учун кўплаб тадбирлар ташкил қилинди. Ушбу тадбирлар тармоқлар кесимида қуйидагича тавсифланади:

  1. Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида “Армия-менинг фахрим”, “Жалолиддин издошлари”, “Ким ватанга содиқ бўлса мендирман ўша”, “Қалвоним ватан!”, “Ҳарбий қисмда бир куним”, “Очиқ эшиклар куни”, “Ёшлар ватанпарварлик карвони”, “Мард ўғлонлар”, “Жасорат” ҳарбий ватанпарварлик ўқув йиғини каби 19 та лойиҳа ва тадбирлар амалга оширилиб унда жами 880 нафар ёшлар қамраб олинди.
  2. Ёшларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш йўналишида
    “Раҳбар ва ёшлар”, “Ёшлар ва қонун” “Конституция-тараққиёт гарови”, “Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият”, “Инсон ҳуқуқлари – келажак авлодлар учун” “Ўзбекистон ёшлар мамлакати” шиори остида ёшлар сайллари каби 8 та лойиҳа ва тадбирлар амалга оширилган бўлиб унда 760 нафар ёшлар қамраб олинди.
  3. Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларни олдини олиш йўналишида “Давомат”, “Тиғ”, “Усмир”, “Тунги рейд”, “Кундузги рейд”, “Барчаси ўз қўлингда”, “Гиёҳвандлик умр заволи” каби 8 та лойиҳа ва тадбирлар амалга оширилган бўлиб, уларда
    540 нафар ёшлар қамраб олинди.

Қолаверса, бугунги кунда пробация ҳисобида турган 22 нафар, профилактик ҳисобда турган 78 нафар, миграциядан қайтиб келган
23 нафар ёшлар билан уйма-уй юрган ҳолда уларнинг муаммолари ўрганилиб жамиятга мослашишлари учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шинингдек, жорий йил давомида Туман ИИБ, Ёшлар ишлари бўлими билан ҳамкорликда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш борасида ёшлар етакчилари томонидан 262 нафар муаммоли ёшларга ижтимоий кўмак бериш бўйича хулосалар берилган.

O'qilgan: 306 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: