LOTIN-КИРИЛЛ

Суд қарорлари устидан шикоят қилишнинг янги тартиби белгиланди

     Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишборасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 2023 йил 25декабрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-888-сонлиҚонуни қабул қилиниши бу борада яна бир муҳим қадам бўлди.
      Мазкур Қонун билан суд қарорлари устидан шикоят қилишнинг янги тартиби жорий қилинди. Яъни 2024 йил 1 январдан бошлаб:
-Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанция судида кўрилган ишлар вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида,
- вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар мазкур судларда тафтиш тартибда,
- вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўрилиши,
- алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида қайта кўрилиши,
- шунингдек, апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судларига юбориш тартиби бекор қилинди ҳамда уларнинг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш масъулияти юклатилди.
      Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ушбу қабул қилинган Қонун судьяларнинг масъулиятини оширишга, ишларнинг сифатли ва ўз вақтида кўришга, фуқаролар ва тадбиркорларнинг суд қарорлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиришга ҳамдахалқимиз манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Учқудуқ туман иқтисодий
суди раиси Д.Турдиев

O'qilgan: 351 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 03 Jan 2024

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: