Ҳурматли Президентимизнинг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 1 июлдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратилади-ган туман-шаҳарлар бюджетлари қўшимча маблағларининг энг кам миқдорини 10 фоиздан 30 фоизга оширилди.
Бунинг натижасида туманда “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида 7 млрд. 90 млн. сўм миқдорида шу жумладан, маҳаллий бюджет параметрлари ҳисобидан 5 млрд. 849 млн сўм, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 1млрд. 241 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилган.
1-мавсумда “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига жами 4 млрд. 541млн.сўм маблағ шакллантирилди. Ушбу маблағларни ўзлаштириш учун 238 та таклиф келиб тушган бўлиб, овоз бериш жараёнларида 15 360 минг нафарфуқаро иштирок этди. Натижада 4 млрд. 470 млн. сўм маблағ сарфланадиган 17 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
Жумладан, 1 млрд. 230 млн. сўм миқдоридаги 7 та лойиҳада таълим муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлашга;
-1 млрд. 700 млн. сўм эвазига 3 та лойиҳадаички йўлларни таъмирлаш ва пиёдалар йўлаклар барпо этиш;
- 640 млн. сўм маблағ ҳисобидан 3 та лойиҳада мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш;
- 700 млн. сўм маблағга 2 та лойиҳада тиббиёт объектларини таъмирлаш ва жиҳозлаш;
- 200 млн. сўм пул ҳисобидан 2та лойиҳадааҳолини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган муаммоларини бартараф этишга йўналтирилди.
“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсумида “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига жами 3 млрд. 829 млн. сўм маблағ шакллантирилди. Бефарқ бўлмаган фуқаролардан 250 та таклифлар келиб тушди. Шундан овоз бериш жараёнларига 124 та асосли таклифлар қўйилиб, 19 минг 728 нафар фуқаро овоз бериш жараёнларида иштирок этди. 2 та лойиҳа ғолиб деб топилиб, 2 млрд. 620 млн. сўм малбағ йўналтирилди.
Жумладан, 1 млрд. 320 млн. сўм миқдоридаги 1 та лойиҳада таълим муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлашга;
-1 млрд. 300 млн. сўм эвазига туман ички ишлар биносига борадиган ички йўлларни асфальтлаштириш ва пиёдалар йўлагини қуриш ишлари олиб борилмоқда.