LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

11 Jan 2021

Учқудуқ тумани  “Мустақиллик” МФЙ ҳудуди А.Темур кўчасидан Хамидов Орзиқул Сайидмуродовичга16,0 кв.м ер участкасига,10 (ўн) йил муддатга вақтинча фойдаланишга “савдо дўкони”  биносини қуришга рухсат бериш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 20–23-моддаларига асосан, Навоий вилояти Навбаҳор тумани  “Навкар” МФЙда яшовчи  фуқаро Хамидов Орзиқул Сайидмуродовичнинг  2020 йил  9ноябрдаги  527/049-39-сон билан рўйхатга олинган мурожаатини инобатга олиб, Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига асосан,

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

  1. Учқудуқ тумани “Мустақиллик” МФЙ ҳудуди А.Темур кўчасидан Хамидов Орзиқул Сайидмуродовичга 16,0 кв.м ер участкасига, 10 (ўн) йил муддатга вақтинча фойдаланишга “савдо дўкони” биносини қуришга рухсат  бериш тўғрисидаУчқудуқ туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг далолатномаси тасдиқлансин. (Далолатнома илова қилинади).
  2. Учқудуқ тумани “Мустақиллик” МФЙ ҳудуди А.Темур кўчасидан Хамидов Орзиқул Сайидмуродовичга 16,0 кв.м ер участкасига, 10 (ўн) йил муддатга вақтинча фойдаланишга “савдо дўкони” биносини қуришга рухсат берилси(Ер участкасининг чегаралари режаси илова қилинади).
  3. Туман қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу “савдо дўкони” биносиқурилиш ишларини тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида назорат қилиб бориш топширилсин.
  4. Туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилсин.
  5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О.Рамазонов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими    С.Хамроев

« 30 » декабр  2020 у (г).    №Қ-338

            Учқудуқ шаҳри

 

11 Jan 2021

    Учқудуқ  тумани Абай МФЙ ҳудудидан фуқаро Ҳамидов Фаслиддин Рашидовичга  “савдо дўкони” биносини қуриш учун доимий фойдаланишга  5600.0 кв.м ер майдони ажратиш тўғрисида

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил                         16 ноябрдаги “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги 911-сонли қарорига асосан, Геологлар кўчаси             9-уй 25-хонадонда яшовчи фуқаро Ҳамидов Фаслиддин Рашидовичнинг2020 йил 7 декабрдаги 551/049-39-сон билан рўйхатга олинган мурожаатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг6-моддасига асосан,

    Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

   1.Учқудуқ  тумани  Абай МФЙ ҳудудидан фуқаро Ҳамидов Фаслиддин Рашидовичга “савдо дўкони” биносини қуриш учун доимий фойдаланишга  5600.0 кв.мажратилсин. (Ер майдонларининг чегаралари режаси илова қилинади).

  1. Фуқаро Ҳамидов Фаслиддин Рашидовичгақуйидагилар тавсия этилсин

топотасвир ишларини бажариш учун “ЎзГАШКЛИТИ” Навоий вилоят филиалига буюртма бериш   (1:500 миқёсда);

    тегишли муҳандислик коммуникация тармоқлари корхоналари томонидан техник шартлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда                 архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1, АРТ-2)ни ишлаб чиқилишини таъминлашини сўраш;

 лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лицензияга эга лойиҳалаш ташкилоти томонидан лойиҳа ишлаб чиқиш;

   “савдо дўкони” биноси тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилсин.        

  1. Туман қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу“савдо дўкони” биноси тасдиқланган лойиҳа асосида қурилишини назорат қилиб бориш топширилсин.
  2. Туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
  3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О.Рамазонов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими  С.Хамроев

    2020 йил 22  декабр Қ-324                                   

    Учқудуқ шаҳри

 

11 Jan 2021

photo_2020-12-04_15-53-37.jpg

Ҳозирги пандемия пайтида бутун дунёда кузатилаётгани каби юртимизда ҳам ишсизлар, ёрдам ва кўмакка муҳтож аҳоли сони ортиши қайд этилган. Бироқ, халқимиз бундай синовли кунларда эзгу-амаллар ва ўзининг саховатпешалиги билан халқ дардига дармон бўлмоқда.
Маълумки, саховатли юртдошларимиз хайру эҳсонни фақат савоб учун яширин тарзда амалга оширишга ҳаракат қилиб келган. Аммо ҳозирги қийин кунларда одамларга далда бўлиш ёки ибрат кўрсатиш орқали бошқаларни ҳам шунга даъват қилиш маъносида бундай ишлар кўпроқ ошкора амалга оширилмоқда.
ШКБ Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ёшлари Учқудуқ туманида яшовчи ёлғиз қариялар ва болаликдан ногирон шахслар хонадонларида бўлишди. Улар билан дилдан суҳбатлашдилар.

photo_2021-01-11_16-25-09.jpg

11 Jan 2021

photo_2021-01-11_16-09-26.jpg

Жамиятнинг энг катта оғриқли нуқталаридан бири-коррупция иллатидир. Бугунги кунда давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавф – коррупция хавфининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги ишлар Республикамизда изчиллик билан амалга оширилмоқда.
- Президентимиз таъкидлаганидек, коррупцияга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қанчалик ҳаракат қилмасин, халқимиз бу жирканч иллатга муросасиз бўлмас экан, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатмас экан, бу балога қарши самарали курашни ташкил эта олмаймиз. –дейди Алоҳида ҳарбийлаштирилган қутқарув пункти ёшлари етакчиси Темур Саралтаев- Бу иллат билан нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, балки ҳар бир жамоа жиддий курашиши керак. Ана шу мақсадда доимий тарзда ёшлар ўртасида ана шундай давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.

photo_2021-01-11_16-09-21.jpg

11 Jan 2021

Кунлар совуши билан аҳоли томонидан турли хилдаги иситиш қурилмалари ва жиҳозларидан фойдаланишга эҳтиёж сезилади, иситиш печлари табиий газ, қаттиқ (кўмир, ёғоч бўлаклари ва ҳ/к), суюқ (печ ёқилғиси, керосин ва ҳ/к) ҳамда бошқа турдаги алтернатив ёқилғилар ишлатилади. шахсий уйларда қурилган иситиш печларини мавсум даврида назоратдан четда қолдириш ёки хавфсизлик чора-тадбирларини кўрилмаслиги фавқулодда ҳолат (ёнғин, ис газидан заҳарланиш, чақнаш ва ҳ/к)ларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ўрнатилган печ муриконларини тозалаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ва доимий назорат қилиш зарур.

photo 2021 01 11 06 25 08
Ғайрат Уралов,
Фавқулодда вазиятларУчқудуқ туман бўлими бошлиғи

08 Jan 2021

photo_2021-01-08_15-31-21.jpg
Бугунг пандемия шароити кўпчилигимизни меҳр-муҳаббатли бўлишга ундаётгани рост. Кўнгли кмтикларни фақат байрамларда эмас кундаликда ҳам йўқлаб, уларнинг ҳолидан хабар олиш энг савобли ишлардандир. “ШИМОЛ” овқатлантириш комбинати кўнгилли ёшлари . “Мехр улаш” акцияси ташкил этиб, Учқудуқ туманида яшовчи болаликдан ногирон бўлган болажонлар ҳолидан хабар олишди.

08 Jan 2021

photo_2021-01-08_15-25-55.jpg
ШКБга қарашли “ШИМОЛ” овқатлантириш комбинати ёшларини кўпчилик ошпаз, нонпаз пазандалари сифатида яхши танишади. Аммо улар китоб ўқиш ва билим олишда ҳам пешқадам эканларини комбинат ёшлари ўртасида бўлиб ўтган “Заковат” ўйинларида исбот этишди. Билимга чанқоқ ёшлар 6та гуруҳда куч синашишди ва улар орасидан ғолиб танланди. Бу жамоа икки тур ўйинлари ШКБ бўлинмалари ўртасида ўтказиладиган ўйинларда “ШИМОЛ” овқатлантириш комбинати номидан иштирок этишади

photo_2021-01-08_15-25-55.jpg

08 Jan 2021

Бугун мактаб ўқувчилари учун қишки таътил мавсуми. Ўқувчиларнинг бўш вақтлари ҳар доимгидан анчайин узун. Бу вақтни телевизор қаршисида ёки гаджетлар олдида ўтказиш ҳам бироз зерикарли. Шунинг учун Учқудуқ туманидаги 20-мактаб ўқитувчилари ўқувчиларнинг қишки таътил кунларини мазмунли ташкил этиш мақсадида , иқтидорли ўқитувчи ва ўқувчилари ижросида “Янги йил совғаси” қўғирчоқ театри саҳналаштирилди. Бундай томошаларга мактабнинг бошланғич синфларида таълим олаётган 300га яқин ўқувчилар томошабин сифатида навбат билан таклиф этилди. Бундай томошалар болалар қалбига яхшилик уруғларини сочиш билан бирга уларнинг эстетик руҳини тарбиялайди ва қатор иқтидорларини намойиш этишга туртки бўлади.
Энг асосийси театрчада ижро этилган кичкинагина рол болаликнинг энг ширин хотираси сифатида бутун умр ёдда қолади

photo_2021-01-08_15-20-42.jpg

08 Jan 2021

photo_2021-01-08_15-11-27.jpg

Ўтган 2020 йил ҳар биримизга соғлиқ энг катта бойлигимиз эканлигини яна бир бора исботлатди. Соғлом одамгина ҳар қандай касалликни оғир оқибатсиз енга олади. Бу учун эса доимий спорт билан шуғулланиш даркор. ШКБ ишчи-ходимларининг турли спорт машғулотлари билан шуғулланишлари учун барча шароитлар етарли. Яқинда эса “Кончи” сиҳатгоҳи ҳудудида янги сунъий қопламали стадион қурилди. Унинг қурилиш ишларида мутахассислар қатори Алоҳида ҳарбийлаштирилган қутқарув пункти кўнгилли ёшлар ҳам бўш вақтларида кўмаклашишди. Бугун бу ерда дам олувчилар учун яна бир қулайлик яратилди. Унда эса ёшларнинг ҳам ўз “имзо”си бор.

photo_2021-01-08_15-11-35.jpg

08 Jan 2021

Янги йилни ҳаммадан кўпроқ болалар интиқлик билан кутади, Қорбобо ва Қор¬қизни кўришни орзу қилади. Янги йил шукуҳи ана шуниси билан қизиқарли. ШКБ Ёшлар етакчилари “Қувонч улаш” доирасида Учқудуқ туманида яшовчи кам таъминланган, ногирон болажонлар хонадонида бўлишди. Тўсатдан Қорбобо ва Қорқизнинг “тириги”ни кўрган болажонлар шодлиги оламни тутди.
- “Қувонч улаш” акциясида Геотехнология кони ёшлари фаол иштирок этдилар.-дейди ёшлар етакчиси Алишер Ниязов.- Улар томонидан йиғилган маблағлар ҳисобига турли ширинликлар ва ўқув қуроллари сотиб олиниб, болажонларга улашилди.

photo_2021-01-08_14-36-29.jpg

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: