LOTIN-КИРИЛЛ

Ўзбекистонда «Бола ҳимояси» мониторинг тизими жорий этилади Featured

Вазирлар Маҳкамасининг “Бола ҳимояси” ягона электрон дастурий мониторинг тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, лойиҳа Бош прокуратура томонидан  ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда болаларга ғамхўрлик қилишга мутасадди бўлган тузилмаларнинг масъулиятини янада ошириш, ушбу йўналишда идоралараро тезкор ахборот алмашинувини йўлга қўйиш, васийлик ва ҳомийлик органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилди.

Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан 2020 йилда республика бўйича 11 764 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар аниқланган ҳамда 9 731 нафар вояга етмаганларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судларда ёки низоли жараёнларда иштирок этилган. Бугунги кунда васийлик ва ҳомийлик органлари назоратида 71 628 нафар вояга етмаган болалар мавжуд.

“Айни пайтда назоратсиз ва қаровсиз қолган болалар ҳисобини юритиш ягона базасининг мавжуд эмаслиги бу соҳада тизимли таҳлил қилиш имконини бермайди.

Таҳлиллар ижтимоий ҳимояга муҳтож чин етимлар, ота-онаси чет элга кетган, ажрашган ҳамда нотинч оилалар фарзандлари баъзан назоратсиз ва қаровсиз қолаётганлигини кўрсатмоқда. Оқибатда бундай болалар жиноят кўчасига кириб қолиши, айрим ҳолларда эса балоғатга етмаган ёшлар ўртасида эрта туғуруқ, ўз жонига суиқасд қилиш каби салбий ҳолатларнинг пайдо бўлишига олиб келмоқда”, - дейилади ҳужжатда.

Қайд этилишича, биргина Бухоро вилоятида чет элга чиқиб кетган, ажрашган ва бошқа муаммолари бўлган 17 330 нафар фуқароларнинг назоратсиз ёки қаровсиз қолган 4 073 нафардан ортиқ болаларини тўла-тўкис ижтимоий муҳофаза қилишда узилиш ва айрим камчиликлар юзага келган.

Хусусан, 4 073 нафар болаларнинг атиги 995 нафарига (24 фоиз) васий ёки ҳомий тайинлангани, 1 086 нафарида ўқув қуроллари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларига муҳтожлик мавжудлиги, 43 нафари таълимга жалб қилинмагани аниқланди.

“Бош прокуратура ташаббуси билан шу каби яна кўплаб муаммоларни бартараф этишга қаратилган “Бола ҳимояси” электрон дастурий таъминот тизими ишлаб чиқилиб, тажриба тариқасида Бухоро вилоятида муваффақиятли ишга туширилди. 

Бу тизим ота-она қарамоғисиз қолган ҳар бир бола тўғрисидаги барча зарур маълумотларни ўз ичига олади. У орқали ҳар бир боланинг аҳволи, нима билан машғуллиги, унинг ҳуқуқи, эркинлиги ва манфаатини ким қай тарзда таъминлаётганини бевосита кузатиш мумкин.

Мазкур тизим синов тариқасида ишлаган икки ой мобайнида вилоятдан чет элга чиқиб кетган ота-оналарнинг 493 нафар болалари тизимга киритилиб, уларнинг 386 нафарига васий, 107 нафарига ҳомий тайинланган.

Тизимда назоратсиз ва қаровсиз қолган болаларга доир маълумотларнинг секторлар кесимида таҳлил қилиниши имконияти яратилганлиги сабабли 1 086 нафар болаларга ўқув қуроллари, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар берилиши ҳамда 536 нафари тиббий кўрикдан ўтказилиши таъминланди, 43 нафари таълимга жалб қилиниб, ҳуқуқлари тикланди”, - дейилади лойиҳада.

Қайд этилишича, мазкур қарорнинг қабул қилиниши ва электрон дастурий тизим тўлақонли ишга туширилиши натижасида:

  • ҳужжатлар айланишининг қоғоз шаклидан воз кечилиб, уларни электрон тайёрлаш, юклаш ва тезкор айланиш (онлайн) имконияти пайдо бўлади, яъни васий ва ҳомий тайинлаш жараёни автоматлаштирилади;
  • ортиқча сансалорлик ҳамда суиистеъмолчиликлар олди олинади;
  • ягона маълумотлар базаси шаклланиб, статистик кўрсаткичлар ҳаққонийлиги таъминланади;
  • боланинг таълим-тарбияси ва соғлиғи, тўгаракка жалб қилинганлиги ҳамда ота-онасининг бандлиги ҳақидаги маълумотлар реал вақт режимида кузатиб борилади;
  • болалар қаровсизлигини секторлар кесимида таҳлил ва назорат қилиш имконияти яратилади.
O'qilgan: 628 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: