Hokimiyat matbuot xizmati
Ўзбекистонда магистрал газ қувурларида барқарор газ босимини таъминлаш мақсадида мамлакатдаги барча газ-заправкаларнинг иш вақти тонг соат 05:00 дан туш соат 15:00 гача қилиб белгиланган эди. Сўнгги бир ҳафта давомида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши муносабати билан автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари аста-секин чекловсиз ишлай бошлаган.
Вилоятлардаги аҳвол
«Дарё» мухбирининг хабар беришича, Андижон вилоятдаги газ тўлдириш шохобчалари 24 соат давомида ишлаш тартибига ўтган, шу боис навбатлар ҳам камайган. Шохобчаларда ишлаётган ходимларнинг сўзларига кўра, «газ босими ҳам аввалги кунларга нисбатан яхши».
«Ҳудудгаз Андижон» компаниясидан маълум қилишларича, об-ҳавонинг илиқлашиши муносабати билан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига етарли миқдорда газ етказиб берилмоқда, таъминотда қийинчиликлар кузатилмаяпти. Шу боис газ-заправкаларга ҳам етарлича газ бериш имконияти пайдо бўлган.
«Бироқ 24 соатли иш тартибига ўтиш бўйича ҳеч қандай гап йўқ. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Қишнинг ўртасидамиз. Бирдан кунлар совиб кетса, газ биринчи навбатда аҳолига ва ижтимоий соҳа объектларига берилади, ундан кейин газ қуйиш шохобчаларига чекловлар асосида тақсимланади», — деди «Ҳудудгаз Андижон» матбуот хизмати вакили Акмалжон Холиқов.
Қаҳратон айни авжига чиқиб, газ таъминотида жиддий қийинчликлар юзага келган вақтда газ-заправкалар билан боғлиқ аксарият нохуш хабарлар айнан Наманган вилоятидан келган эди. Хусусан, газ учун навбатда турган кекса ҳайдовчи вафот этгани, навбатда турган Damas ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг «Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали директори биринчи ўринбосари Ўткирбек Мамадалиевга асосланиб хабар беришича, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ва магистрал газ тармоқларида табиий газ босими меъёрга келтирилгани боис вилоят газ-заправкаларининг иш вақтига нисбатан чекловлар бекор қилинган.
Қайд этиш жоиз, Наманган вилоятидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари ҳаво ҳароратининг кескин совиши сабабли 2020 йил ноябридан бери вақтинчалик чекловлар билан ишлаётган эди.
Фарғона вилоятидаги газ-заправкаларда ҳам «навбатлар умуман йўқ», ҳайдовчилар автомобилларига ортиқча қийинчиликсиз, «ўн дақиқага қолмай» газ тўлдириб чиқмоқда, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
«Ҳудудгаз Бухоро» компанияси раҳбари Ўктам Абдиевнинг «Дарё»га маълум қилишича, вилоятдаги газ тўлдириш шохобчалари 14 январдан бошлаб 24 соат узлуксиз ишлаш тартибига қайтган.
Қашқадарёдаги «заправкаларда ҳам бемалолчилик», чекловларсиз ишламоқда, дея маълум қилди «Дарё» мухбири.
Энергетика вазирлиги баёноти
Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Элмира Бекмуродованинг «Дарё»га маълум қилишича, об-ҳавонинг мў’тадиллашгани сабабли 18 январдан бошлаб, ҳудудлардаги газ-заправкаларнинг ишлаш муддати маҳаллий ҳокимликлар билан келишган ҳолда босқичма-босқич узайтирила бошланди.
«Агар кунлар совиб, аҳоли газ таъминотида босим камайиши кузатилса, яна чеклов жорий қилиниши мумкин. Яъни, бу чора тўлиқ бекор қилинмаган. Фақат вилоят ва туманлардаги газ таъминотига оид вазиятга кўра, айни бир ҳудудга хос тарзда ҳокимликлар билан келишган ҳолда қарор қабул қилинмоқда. Республика миқёсида якуний қарор ҳали чиқарилмаган», — деди у.
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 22 январдан Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин ўзгариб, мамлакат ҳудудларига қор ва манфий қийматли ҳароратлар кириб келиши кутилмоқда. Хусусан, 23 январга ўтар кечаси ҳаво ҳарорати -10 даражагача совуқ бўлиши мумкин.
Халқимизга хос хислатлар ҳақида сўз кетганда, меҳр-оқибат, саховатпешалик алоҳида тилга олинади. Чиндан ҳам, бу каби инсоний фазилатлар юртдошларимизнинг кундалик ишлари, ниятлари, саъй-ҳаракатлари билан уйғунлашиб кетган.
Шу маънода, вилоят ҳокими К.Турсунов Мингбулоққа ташрифи доирасида Ширинкул аже Смайлова хонадонида бўлди. Дарвоқе, қозоқ халқида ёши улуғ онахонларни аже, дейишади улуғлаб.
Ҳа, Ширинкул аже Смайлова ўн фарзанднинг онаси, юзга яқин невара-чеварларнинг севимли ажеси бугун. Онахон турмуш ўртоғи А.Турдимуратов билан елкама-елка туриб, 40 йил чўпонлик қилган.
Чорванинг хадисини олган бу онахон ўғли Сайдмамут Турдимуратовга ҳам яқин маслаҳатчи ва кўмакдош бўла олди. Ҳалол меҳнати орқасида эъзоз топган С.Турдимуратов “Шуҳрат” медали, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор” сингари бир неча давлат мукофотлари билан тақдирланган. Афсуски, бевақт касаллик ана шундай ажойиб фарзанд, жонкуяр чорвадор Сайдмамут Турдимуратовни орамиздан барвақт олиб кетди.
Вилоят ҳокими К.Турсунов Ширинкул аже Смайлова билан суҳбатлашар экан, ана шундай меҳнаткаш, юртга фидойи фарзанд тарбиялаб вояга етказгани учун миннатдорчилик билдириб, онахонга совға тақдим этди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор Сайдмамут Турдимуратов ҳақига қуръон тиловат қилди.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Бу ҳақда бугун Навоий вилояти ҳокими Кобил Турсунов вилоятнинг чекка ҳудудларида яшовчи аҳолининг ҳолидан хабар олиш, уларнинг ташвиш ва муаммоларини ўрганиш мақсадида Учқудуқ туманидаги “Мингбулоқ” овулига ташрифи давомида маълум қилди.
Бу ерда овул ёшлари, нуроний отахон ва онахонлари билан суҳбат чоғида овулдаги мавжуд муаммоларни сўради. Овул вакилларидан Кунсулу Утебаева ёлғиз ногирон қизи билан таъмирталаб уйда яшаётганлиги боис, қурилиш-таъмирлаш ишларида кўмак сўради. Тинимкул Нуртаева онаси биринчи гуруҳ ногирони Турсинкул Нуртаевага ёлғиз ўзи қаровчи бўлиб, уйида сув иситиш учун шароит йўқлигини айтиб, “Ariston” сув иситиш мосламасини ўрнатишда амалий ёрдам сўради. Бибижамал Ермаханова эса овулнинг ёш болалари учун замонавий ўйин майдончаси, спортсевар ёшларни спорт билан шуғулланишлари учун сунъий қопламали спорт майдони қуриб бериш таклифини илгари сурди.
Мулоқотлар чоғида айтилган таклифларнинг ечими хусусида вилоят раҳбари мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди. Жорий йил якунига қадар Мингбулоқ овулида замонавий ўйин майдончаси ва сунъий қопламали спорт майдони қуриладиган бўлди.
-Бундан уч йил олдин Навоий давлат педагогика институтининг тўртинчи босқичида ўқирдим. Оиламиз катта бўлиб, отам-онам контракт пулини тўлашда анча қийналиб қолишганди, - деди Ерлан Қонарбаев. - Вилоят ҳокими К.Турсунов овул аҳолиси билан учрашув чоғида, отам тўлов масаласида кўмак сўраган. Ўшанда қийналиб қолган талабани моддий қўллаб-қувватлаган вилоят ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мана икки йилдирки, олийгоҳни тамомлаб, овулдаги 11-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларга қозоқ тили ва адабиёти фанидан дарс бермоқдаман. Шу билан бирга мактаб ёшларига етакчиман.
Шунингдек, учрашувда ҳудуддаги кам таъминланган ижтимоий-тиббий ҳимояга муҳтож оилаларга ногиронлик аравачаси, электр печка ва кийим-кечаклар берилди.
Бир сўз билан айтганда тадбир байрамга айланиб кетди. Унда миллий урф-одат ва анъаналар намойиш қилиниб, дўмбира жўрлигида куй-қўшиқлар ижро этилди.
Айниқса, эл суйган хонанда Қодир Жўрақуловнинг чиқишлари овулдошларга бирдек манзур бўлди. Қозоқ халқининг суюкли композитори Шамши Қалдаяқовнинг қўшиқларига барча жўр бўлди.
Навоий вилояти ҳокими К.Турсуновнинг Мингбулоққа ташрифи давом этмоқда.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Мингбулоқ овул фуқаролар йиғини қошида ташкил этилган “Қыз жасау” номли тикув цехига вилоят ҳокими К.Турсунов ташриф буюриб, тикувчи қизлар билан суҳбатлашди.
Ушбу цехда ҳозирда ўнга яқин овул аёллари миллий кийимлар, кўрпа-тўшаклар, буюртмага асосан туя жунидан тикилган ва тўқилган маҳсулотларни ишлаб чиқармоқдалар.
Айтиш жоизки, ташкил қилинган тикувхона овул аёларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш, бандлигини таъминлаш, даромад топишларига кўмаклашишга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятли.
-Биз ишлаб чиқараётган маҳсулотлар қадриятларимизнинг узвий давоми бўлиб, бой маданий меросимизни ёшларга ўргатиш, улар ўртасида кенг тарғиб қилишга ҳам катта аҳамият берамиз, - деди “Қыз жасау” тикув цехи раҳбари Рима Абдикаримова. – Шунинг баробарида тикувчи қизларим маҳсулотларимизни замонавий безаклар билан бойитишга ҳам интилмоқда.
Шу куни вилоят ҳокими К.Турсунов цех тикувчиси Зуҳра Жумамуратовага тикув машинасини совғага берди.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Аҳолини рўйхатга олиш тарихига назар соладиган бўлса, ушбу жараён илк бор милоддан аввалги III минг йилликдан бошланган. Рўйхатга олиш дастлаб Осиё ва Африка давлатлари, Миср, Месопотамия, Ҳиндистон, Хитой ва Японияда ўтказилган. Ушбу жараён давлатларнинг солиқ ва ҳарбий фаолияти ва уларнинг маъмурий тузилмаси вазифалари билан боғлиқ равишда вужудга келган.
Ўзбекистон ҳудудида илк бор аҳолини рўйхатга олиш тадбири 1897 йилда амалга оширилган. Шундан сўнг 1926, 1939, 1959, 1970, 1980 йилларда аҳоли рўйхатга олинган. Ушбу тадбир сўнгги бор 1989 йилда ўтказилиб, ўша пайтда республикамиз аҳолиси 19,7 миллион кишини ташкил этган эди.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилмаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни Ўтказиш контсептсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилнинг 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сонли қарорига мувофиқ Республикамизда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш белгиланган.
Аҳолини рўйхатга олиш - белгиланган санада аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий тавсифларини белгиловчи шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳамда уларга ишлов бериш даврий жараёни. Бу жараён республика бўйлаб ёки унинг муайян ҳудудларида 10 йилда 1 марта ўтказилади. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги таклиф Ҳукумат томонидан Президентга, қоидага кўра, режалаштирилаётган санадан 3 йил олдин киритилади.
Аҳолини ҳисобга олиш даври нима?
Аҳолини рўйхатга олишни аниқ бир муддатда ўтказилади. Бу тадбир одатда 10 кундан - 12 кун талаб этилади. Аҳолини ҳисобга олиш даври айрим ҳолатларда аҳолини рўйхатга олишнинг нозик вақти деб ҳам юритилади. Аҳолини рўйхатга олиш давридан қатъий назар аҳолини рўйхатга олиш биринчи куни соат 00-00 дақиқа ҳолати бўйича қайд этилади.
Мисол учун чақалоқ аҳолини рўйхатга олиш даврида, аммо ана шу аниқ муддатдан кейин дунёга келса, у аҳоли рўйхат олиш тадбирида рўйхатга олинмайди. Аммо кимдир бу нозик вақтда ҳаёт бўлиб, шундан кейин, яъни аҳолини рўйхатга олиш даврида вафот этса, у аҳоли сифатида рўйхатга олинади.
Аҳолини рўйхатга олиш тадбирида неча ёшдан бошлаб иштирок этиш мумкин?
Аҳолини рўйхатга олишга ёшдан қатъий назар, мамлакатнинг барча аҳолиси иштирок этади.
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш вақтида яшаш жойи (турар жойи) бўйича ўзи бўлмаган фуқаролар ёки вояга этмаганларнинг маълумотлари уй хўжалигининг вояга этган аъзоси томонидан маълум қилинади. Васийлик ва ҳомийликка олинган шахслар бўйича маълумотлар уларнинг васийлари ёки ҳомийлари томонидан маълум қилинади. Ота-оналар ёш болалар ҳақида маълумот берадилар.
Аҳолини рўйхатга олиш бизга нима беради?
Аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари “ижтимоий ҳимоя”, “инвестиция”, “уй-жой”, “соғлиқни сақлаш”, “маданият”, “туризм”, “таълим”, “йўл қурилиши ва инфратузилма” каби манзилли дастурларнинг тайёрланиши ва амалга оширилишида хизмат қилади. Келгусида аҳолини рўйхатга олиш натижаларига асосланиб, ушбу дастурларни амалга ошириш натижаларини баҳолаш, иқтисодий прогнозлаш ва демографик сиёсатни шакллантириш мумкин.
Аҳолини рўйхатга олиш бу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тавсияси ҳисобланади. Ҳозирги кунгача дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўтказилди. Мазкур тадбир бутун дунё аҳолисининг умумий, кенг кўламли қиёфаси яратилишига хизмат қилади.
Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш истаги замонавий иқтисодиётнинг асосий манбаи – мамлакатнинг инсоний салоҳияти ҳақида билмасдан амалга оширилмайди албатта. Бизнинг вазифамиз мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш орқали кучлироқ бўлишдир. Бунинг учун аҳолининг таркиби, унинг иқтисодий фаоллиги, таълим даражаси ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишимиз керак. Мисол учун, мамлакатда қанча одам борлиги ҳақида эмас, балки мигрантлар қаердан ва қаерга кетаётганлигини, ёш ва жинс таркиби каби кўплаб маълумотларни билишимиз керак.
Учқудуқ туман статистика бўлими
Микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига таалуқли бўлган тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари 2020 йил якуни бўйича 1-kb (йиллик) “Микрофирма ва кичик корхонанинг фаолияти тўғрисида”ги ҳамда “Фермер хўжаликлари фаолияти тўғрисида” ги 1-fx (йиллик) давлат статистик ҳисоботлари ва 1-kb шаклига иловаларни белгиланган муддатларда тақдим этишингизни эслатиб ўтамиз.
Мазкур ҳисоботлар 2021 йилнинг 26 февралигача кечиктирмай тақдим этилиши лозим.
Ҳурматли тадбиркорлар, ўз вақтида ҳисобот тақдим этишни унутманг!
Сиз мазкур ҳисобот шаклларини Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz ҳамда (бошқарманинг www.navstat.uz расмий сайтларида) уни тўлдириш ва электрон шаклда жўнатиш юзасидан (79) 223-57-61, (79) 223-34-70, (79) 593-13-77 (79) 593-13-17 телефон рақамлари орқали тушунтиришлар олишингиз мумкин.
Учқудуқ туман Статистика бўлими
Ўзбекистон Президентининг янги йил арафасидаги ёшлар билан учрашуви мамлакатга янгича руҳ, кайфият олиб кирди. Навоий вилояти ҳокими Кобил Турсуновнинг бугун Учқудуқ тумани ёшлари билан учрашувлари ана шундай улкан режалар ва эзгу ниятларни ижобати дейиш мумкин.
Ташрифнинг биринчи манзили 20-умумий ўрта таълим мактаби бўлди. Бу ерда 11-синф ўқувчилари билан мулоқотлар давомида: “Илм эгалланг, ҳунар ўрганинг, ташаббускор бўлинг, мақсадларингизни дунёга баралла айтинг, ёшларнинг жамиятдаги ўрнини айнан сиз белгиланг. Биз эса ҳамиша қўллаб-қувватлашга тайёрмиз!” деди вилоят раҳбари.
“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида шу мактабнинг собиқ битирувчиси Нурбек Эргашов ҳам таклиф қилинган. У қай бир жиҳати билан вилоят ҳокими эътибори ва назарига тушди, деб ўйлайсиз? Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Нурбекнинг 20 дан ортиқ чет эл олийгоҳлари талабаси бўлганлиги ҳақида хабар бергандик.
Бугунги учрашувда Нурбек тенгдошларига қўлга киритган ютуқлари, мақсади йўлида қилган меҳнатлари ва ўқиш-изларишлари ҳақида гапириб берди. Илҳом Бўронов эса фарзандининг ютуқларидан ота кўнгли тоғдек юксалганини таъкидлади.
-Бугун пандемия шароити сабаб Америкадаги ўқишимни кейинги йил давом эттирмоқчиман. Ҳозир эса учқудуқлик ёшларга ўз билимим ва тажрибамни ўргатмоқчиман. Ўқув курси ташкил этиш орқали ўзим сингари ёшларни кўпайтирмоқчиман, - деди Нурбек Эргашов.
Вилоят ҳокими К.Турсунов томонидан ўқув курсини ташкил этиш учун Нурбек Эргашовга “КЕLАJАК” ёшлар марказидан компьютер хонаси ажратилди ҳамда планшет ва ноутбук совғага берилди.
Вилоят ҳокимининг яна бир совғаси сифатида Нурбек билим олган 20-умумий ўрта таълим мактаби жорий йилда қайта реконструкция қилинадиган бўлди.
“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтмоқда.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрининг Кимёгарлар қўрғонида жойлашган иккита объектда табиий газдан ноқонуний тарзда фойдаланиш ҳолати ҳақида хабар берилди. Мазкур хабарга вилоят прокуратураси расмий муносабат билдирди.
Таъкидланишича, Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан тегишли мутахассислар жалб қилинган ҳолда Кимёгарлар қўрғонида жойлашган 115-сонли мактабгача таълим ташкилоти ва шу ҳудудда жойлашган новвойхона ўрганилган.
Ўрганишда, табиий газ босими паст бўлганлиги сабабли босимни кўтариш ва бино хоналарини иситиш мақсадида 115-сонли МТТда ўзбошимчалик билан газ сўрғич (насос) ўрнатилиб, фойдаланилаётганлиги аниқланган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, газ сўрғич асбобининг тармоқдан узилиши таъминланган.
Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги «Шукрона» маҳалласида жойлашган О.Орзиевга тегишли новвойхона ўрганилганда табиий газ тармоғига қонуний уланганлиги ҳамда 2020 йилнинг 20 октябридан буён газ босими паст бўлганлиги сабабли фаолият кўрсатмаётгани аниқланган.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов республика бўйича педагогик ставка ва ҳақиқий ўқитувчилар фарқини таққослаганда 80 мингдан зиёд ортиқча ишлаб турган ўқитувчилар борлигини айтганди. Вазир ушбу маълумотга аниқлик киритди.
Унинг айтишича, мактабларда айнан малакали ўқитувчиларга талаб жуда юқори. Лекин атиги 3 фоиз ўқитувчи олий тоифага, 11 фоиз эса биринчи тоифага эга, яъни умумий 14 фоиз ўқитувчини яшил категорияга ажратса бўлади. Қизил категориядаги мактабларга борилса, аксариятида умуман олий тоифали ўқитувчи йўқ экани кўринади. Аксинча, яшил категориядаги мактабларда олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар ҳам нисбатан кўпроқ бўлиб чиқяпти.
«Энди, қуйироқдаги графикка эътибор берсангиз, яшил категорияли ўқитувчилар педставкага нисбатан кўп эмас, аксинча жойларда уларга талаб жуда юқори. Қизил категориядаги, яъни тоифасиз ўқитувчилар орасида ва умуман олий таълимда ўқимаган ўқитувчилар орасида айнан бир ўқитувчи ўрнида бир неча ўқитувчи ишлаётгани графикдан яққол кўринади. Бунинг натижасида уларнинг ҳақиқатда олаётган ойлиги ҳам анчагина камаяди. Ушбу қизил категориядаги ўқитувчилар умумий ўқитувчиларнинг ярмидан кўпини ташкил этади. 80 минг ўқитувчи кўпроқ дейилгани ҳам айнан ушбу қизил категориядаги ўқитувчилар орасидадир», — дейди Шерзод Шерматов.
Шу сабабли, ХТВ раҳбари қизил категориядаги ўқитувчилардан кўпроқ ўз устида ишлаб, ўз фанларини чуқурроқ ўрганиб, навбатдан ташқари малака тоифа имтиҳонларидан ўтиб, ўз тоифаларини оширишларини сўраган.
«Шу орқали уларнинг ойлик маошлари ҳам ошади. Тоифасиз ўқитувчи ва олий тоифали ўқитувчи ойлиги орасидаги фарқ ҳам анчагина, шунингдек, хабарингиз бор юқори тоифали ўқитувчидан соат ортиб қолсагина пастроқ тоифа ўқитувчига бериладиган тартиб жорий этилмоқда. Бу эса малакали ўқитувчининг ойлиги яна ошишига ёрдам беради. Бундан буёғига ҳам ойлик ошириш бўйича сиёсат юқори малакали ўқитувчи билан тоифасиз ўқитувчи ойлиги орасидаги фарқни оширишга қаратилади.
Ўқитувчи бошқа туманга ишлаш учун борганига 50 фоиз, бошқа вилоятга борганига эса 100 фоиз қўшимча тўланиши ҳам фақат олий ва биринчи тоифали ўқитувчиларга тааллуқли бўлгани ҳам бундай ўқитувчиларимиз ўз устиларида ишлашлари учун қўшимча стимул бўлади деб умид қиламиз», — деб таъкидлаган вазир.
Шерзод Шерматов олий ва биринчи тоифани Халқ таълими вазирлиги бермаслигини, тоифа Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги алоҳида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси имтиҳонлари асосида берилишини эслатиб ўтган.