LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

22 Jan 2021

Ўзбекистонда тан жароҳати билан боғлиқ бўлмаган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими иштирокисиз расмийлаштириш бўйича соддалаштирилган тартиб белгиланиши кутилмоқда.

 

Парламент матбуот хизмати хабар беришича, бу ҳақда 20 январь куни Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишга доир қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган тадбирда муҳокама қилинган.

Қайд этилишича, республика ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар таҳлилига кўра, 2018 йилда 13 701 та, 2019 йилда 24 005 та, 2020 йилда 16 023 та тан жароҳати билан боғлиқ бўлмаган йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Ушбу маъмурий ҳуқуқбузарликлар давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун суд идораларига юборилган. ЙТҲ иштирокчиларининг 40 фоизи эътирози йўқлиги ва мақсади суғурта товонини олиш эканлигини билдирган.

Амалдаги қонунчиликда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда ЙПХ инспектори чақирилиб, ҳужжатлар расмийлаштирилади, тиббий-наркологик текширувдан ўтказилади ва суғурталовчига хабар берилади. Терговга қадар текширув, турли экспертизалар, суд жараёни тамомланиб, иштирокчилар ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва транспорт воситалари ҳужжати, экспертиза хулосаси, терговга қадар текширув, суд қарорларини тўплаб суғурталовчига тақдим этади. Суғурталовчи ҳужжатларни ўрганиб чиқиб товон тўлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ушбу ҳаракатларни амалга ошириш учун ўртача 30-50 кун сарфланади ва фуқаронинг ортиқча сарсон бўлиши ва қўшимча харажатлар қилишига сабаб бўлади.

Қонунга киритилаётган янги нормалар билан йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги билдиришнома тузиш орқали тан жароҳати билан боғлиқ бўлмаган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими иштирокисиз расмийлаштириш бўйича соддалаштирилган тартибни белгилаш назарда тутилмоқда.

ЙТҲ содир бўлганда иштирокчилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимисиз билдиришнома тўлдириб, тиббий-наркологик текширувдан ўтади ва транспорт воситаларини техник шикастни баҳолаш экспертизасидан ўтказиб, 3 кун ичида суғурталовчига ариза тақдим этади. Суғурталовчи ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, 15 кун ичида товон тўлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Лойиҳа билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги — йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги билдиришнома расмийлаштириш муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод этиш нормаси ҳамда «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонунга йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги билдиришнома, деган тушунча киритилмоқда.

Шунингдек, тан жароҳати билан боғлиқ бўлмаган йўл-транспорт ҳодисасини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими иштирокисиз расмийлаштириш асослари, қоидалари ва тартиби аниқ белгиланмоқда.

Хабарда айтилишича, йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими иштирокисиз расмийлаштириш тартибини (европротокол) жорий этиш йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ва ҳайдовчилар ўртасидаги бевосита мулоқотни амалга оширишда «инсон омили»га ва ортиқча қоғозбозликка, фуқароларнинг ортиқча сарсон бўлишига чек қўйишга хизмат қилади. Шунингдек, ҳар бир содир этилган ЙТҲни расмийлаштириш учун ЙПХ инспекторларининг ўртача 2-3 соат вақти тежалади, тан жароҳати билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларини кўриб чиқишда сифат даражаси ошади ҳамда автомобиль йўлларида тирбандликларнинг олди олинади.

21 Jan 2021

ЛОЙИХА

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг  13-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳамасининг 2003 йил 31-январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил 1-2-сон, 17-модда)ҳамда2017 йил
22-декабрдаги 1010-сонли(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон; 16.02.2019 й., 09/19/136/2623-сон)қарорнинг тегишли бандларига мувофиқтранспорт воситаларини 2021 йилги мажбурий техник кўригини ташкил этиш мақсадида,Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”гиҚонуннинг 6-моддасига,(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1993 йил 9-сонли 320-моддага) асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

  1. Учқудуқ тумани ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари мажбурий мавсумий техник кўрикдан ўтказилсин.
  2. Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги (кейинги ўринларда матнда”техник кўрик” деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари (кейинги ўринларда матнда “ДЙҲХХ” деб юритилади) томонидан Низомга мувофиқ ўтказилади.

Транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналарининг мувофиқлигини баҳолаш учун ДЙҲХХ органлари томонидан
ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъий назар, вазирликлар
ва идораларнинг,бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, хусусий техник хизмат кўрсатиш станциялари (кейинги ўринда “ТХС” деб аталади) шартнома асосида жалб этилиши мумкин.

Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, нормаларига мувофиқлиги тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар (кейинги ўринларда Субъектлар деб аталади) томонидан ҳам баҳоланиши мумкин.

Бунда жисмоний шахслар-М1 тоифадаги транспорт воситалари эгалари ўз транспорт воситасининг техник ҳолати ва ускуналари мувофиқлигини баҳолаш учун ўз танловига кўра, ДЙҲХХ органлари, ТХС ёки Субъектларга мурожаат қилишлари мумкин.

  1. Техник кўрикдан ўтказиш бўйича, Учқудуқ туман комиссиясининг таркиби 1-иловага мувофиқ, Навоий вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 1-сонли туманлараро рўхатга олиш ва имтиҳон олиш бўлимида Учқудуқ тумани бўйича рўйхатда турган транспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларига эга автокорхона, ташкилот, хусусий корхоналар ҳамда муасасаларнинг 2021 йилдаги техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Тумандаги барча транспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда,ўз вақтида режали жадвал асосида техник кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.
  3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) Тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари) одамларни мунтазам ташиши учун жиҳозланган, юк автомобиллари йирик гобаритли ва оғир вазнли ҳамда хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар - бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг
“а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек, ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;

г) тиркамаларкўрикка транспорт воситаси-шатакчиучунбелгиланганмуддатлардатақдимэтилади.

д) навбатдаги техник кўрикданўтказишнингилгариўрнатилганмуддатлариданқатъийназар, уларни ДЙҲХХ органларидарўйхатданўтказиш (қайтарўйхатданўтказиш) вақтида;

е) улар ишлабчиқарилганйилданқатъийназар, ДЙҲХХ органларидарўйхатданўтказилган (қайтарўйхатданўтказилган) кунданбошлаббирйилўтгач (мазкурбанднинг“а”кичикбандидакўрсатилганҳолатларбунданмустасно).

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
    31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарорининг
    3-бандида, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг (Давлат хавфсизлик хизмати) ҳарбий бўлинмаларининг транспорт воситалари, кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.
  2. Мазкур қарорнинг 3-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи  марта жорий йилнинг 1 мартидан, 30 июнгача ўтказилади.

иккинчи  марта жорий йилнинг 1 сентябрдан, 30 октябргача ўтказилади.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан,  30 июнгача ўтказилади.

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларининг техник кўриги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомига мувофиқ1 январдан 31 авустга қадар ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

  1. Транспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларининг техник кўрикдан ўтказилганлиги учун жарималар ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган тартибларга қатъий риоя қилинсин.
  2. Транспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини техник кўрикдан ўтказиш, туман комиссияси раҳбарига:

транспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ҳамда қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш:

транспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларининг техник ҳолати
ва ускуналари, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари ҳамда нормаларига мувофиқлигини баҳолаш юклатилсин.

  1. Туман ҳудудидаги барча юридик шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мавсумий техник кўрикдан ўтиш ҳайдовчиларни малакасини оширганлиги тўғрисидаги сертификат ва транспорт воситаларини видеокузатув мосламалари (видеорегистратор) билан тўлиқ жиҳозланганидан сўнг амалга оширилсин.
  2. Учқудуқ тумани ИИБ ЙҲХГ ДЙҲХ ходимлари мазкур қарорнинг ижроси таъминланганлиги тўғрисида 2021 йилнинг 30 ноябрь кунига қадар Учқудуқ туман ҳокимлигига ёзма равишда ахборот тақдим этиш топширилсин.
  3. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмат раҳбари-матбуот котиби (Р.Қодирова) ушбу қарорни оммавий ахборот воситаларига кенг ёритилишини ҳамда Учқудуқ туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
  4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Учқудуқ туман хоқимининг ўринбосари О.Рамазонов, ижросини ташкил этиш Учқудуқ туман ИИБ бошлиғи А.Райхонов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                             С.Хамроев

Туман ҳокимининг

“_____”_________”

2021 йилдаги

_____сонли  карорига

                    1 - илова

 

Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг

Т А Р К И Б И

 

  1. А.Рахмонов туман ИИБ ЙҲХГ ДЙҲХ катта инспектори, ишчи гуруҳ  раҳбари
  1. Б.Бекназарова туман “Ўзагросуғурта” бўлими бош

                                             менеджери, ишчи гуруҳи аъзоси

  1. О.Рўзиев туман Мудофа ишлари бўлимида техника

        ҳисобини юритувчи ходим

  1. С.Қувонов НКМК Шимолий кон бошқармаси транспорт

бўлим  бошлиғи

 

 

Туман ҳокимининг

                                                                           2021 йил  “ ___” “_______”даги

                                                                                      _______сонли  қарорига

2-илова

 

Учқудуқ тумани ИИБ ЙҲХГда рўйхатда турган транспорт воситаларига эга

бўлган автокорхона ташкилот, хусусий корхоналарнинг  2021 йилги

мажбурий техник кўригини ўтказиш

Ж А Д В А Л И

14

 

 

 

 13

12

11

 

 

 

 

 

 

21 Jan 2021

2020 йил декабр ойи иккинчи ярми учун жами 2 триллион 256,7 миллиард сўмлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўлаб берилган. Энг кўп иш ҳақи тўловлари халқ таълими тизими ва соғлиқни сақлаш тизимида ишловчи ходимларга ажратилган.

 

Молия вазирлиги бюджет ташкилотларида ишловчи ходимларга иш ҳақи тўловлари ҳақида маълумот берди.

Вазирлик ахборотига кўра, 2020 йил декабр ойи иккинчи ярми учун энг кўп иш ҳақи тўловлари халқ таълими тизими ходимлари (869,1 миллиард сўм) ва соғлиқни сақлаш тизимида ишловчи ходимларга (668,1 миллиард сўм) тўланган. Кейинги ўринларда мактабгача таълим (166,7 миллиард сўм) ва маданият вазирлиги (53,5миллиард сўм) тизими ходимлари учун иш ҳақи ажратилган.

Ўз ўрнида берилган рўйхат бўйича нисбатан кам иш ҳақи Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси (21,5 миллион сўм ), Гидрометеорология  маркази (33,7 миллион сўм ), Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (121,3 миллион сўм ) ходимларига тўланган.

Вазирлик томонидан берилган рўйхатда кўрсатилмаган (нисбатан кам ҳақ тўланадиган ва кам штат бирлигига эга бошқалар) ташкилотлар ходимларига 226,4 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Рўйхатда мудофаа ва ички ишлар вазирликлари, давлат божхона қўмитаси, давлат хавфсизлик хизмати, суд тизими ва прокуратура ходимларига тўланадиган маблағлар ҳақида маълумот берилмаган.

Таъкидланишича, иш ҳақларини ўтказиш молия вазирлиги билан бюджет ташкилотлари ўртасида «онлайн» равишда маълумотлар алмашинуви натижасида амалга оширилган.

Аввалроқ, давлат бюджети маблағларининг сарфланиши юзасидан назоратни кучайтиришга оид маълумотларни давлат ташкилотлари ўз веб-сайтларида эълон қилиши таклиф этилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 февралдан бошлаб, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилиши маълум қилинганди.

21 Jan 2021

АҚШнинг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича вакили Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашганини билдирди. Айни пайтда мамлакат АҚШ давлат департаментининг халқаро диний эркинлик йиллик ҳисоботида «сариқ» рўйхатда турибди.

 

АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасида алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Самуэль Браунбэк ўзининг Твиттердаги аккаунтида жорий йил 20 январ куни қолдирган битигида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан «суҳбатлашиш шарафига муяссар бўлгани, унинг раҳбарлигидаги Ўзбекистонда диний эркинликнинг такомиллашаётганини юқори қадрлаши ҳамда унинг саъй-ҳаракатлари давом этишига умидвор» эканини изҳор этган.

АҚШ вакили ҳамда Ўзбекистон президенти суҳбати ҳақида расмий хабар тарқатилмаган. Шунингдек, суҳбат мазмуни ва унда муҳокама этилган масалалар ҳақида маълумот йўқ.

АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасида алоҳида топшириқлар бўйича элчиси //uscode.house.gov/view.xhtml?path=/prelim@title22/chapter73&edition=prelim" target="_blank" style="box-sizing: border-box; outline: none; background: 0px 0px; display: inline-block; cursor: pointer; text-decoration: none; transition: all 0.3s ease 0s; color: rgb(0, 123, 255);">1998 йилда Билл Клинтон маъмурияти даврида АҚШ ташқи сиёсатининг хорижий давлатларга таъсирчан воситаси сифатида жорий этилган. Вакил олдига қўйилган мақсад ва вазифалар қаторида халқаро миқёсда диний эркинликни тарғиб қилиш, унинг бузилиш ҳолатларига тоқат қилувчи мамлакатларга нисбатан дипломатик, сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий чекловлар жорий қилиш, диний эътиқод ва фаолияти боис таъқиб қилинган шахслар номидан адвокатлик қилиш ҳамда диний эркинликни бутун дунёда кенг ривожланишини таъминлаш масалалари мавжуд.

Аввалида Вьетнам, Куба, Лаос, Хитой, Шимолий Корея, аксарият аҳолиси мусулмон бўлган давлатлар, шу жумладан, Суданда насронийлик, баҳоий ва бошқа диний озчиликка нисбатан авж олаётган таъқибларга нисбатан қатъийроқ чоралар кўриш мақсади кўзланганди.

АҚШ Давлат департаменти қошида фоалият кўрсатувчи алоҳида топшириқлар эмиссаридан ташқари, Вашингтон нигоҳидаги ишкал мамлакатларни «қора рўйхат»га киритиш масаласига доир қарорлар АҚШ Конгресси ҳузуридаги Халқаро диний эркинлик комиссиясига келиб тушган шикоят ва ўрганишлар асосидаги тавсиялар пакети билан президент ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши махсус маслаҳатчиси воқиф қилиниб, ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда қабул қилинади.

Жаноб Сэм Браунбек Тошкентга 2018 йил сентябрда ташриф буюриб, Ўзбекистон президенти қабулида бўлган.

Президент веб-саҳифасида келтирилган маълумотга кўра, Самуэль Браунбэк «самимий қабул учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, АҚШ Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг миқёсли ўзгаришларни юқори баҳолаши ва қўллаб-қувватлашини таъкидлаган».

Биринчи президент Ислом Каримов ҳам 2002 йил март ойида АҚШга ташрифи чоғида Браунбек билан учрашган. У Америка сафари хотиралари ҳақида  журналистлар билан уюштирган суҳбатида америкалик сенатор «Ўзбекистонга том маънодаги хайрихоҳлиги, бу ажойиб инсон ўзбек делегациясини қабул қилиб, икки соат банд бўлгани, алоқани янада мустаҳкамлаш, зарурият туғилса, янада кўпроқ кўмак беришга бел боғлаганини қайта-қайта таъкидлагани, 60-70 арбоблардан иборат банкетнинг бош меҳмонини уларга таништирганини ҳаяжон билан» эслаган.

Аммо АҚШ Халқаро диний эркинлик комиссияси тавсиясига кўра, мавжуд самимий хайрихоҳликларга қарамасдан ҳозир ҳам мутасаддилар зикр этишга ботина олмайдиган Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистон Республикаси 2005 йилдан бошлаб то 2019 йилнинг апрелига қадар диний эркинлик борасида алоҳида хавотирга молик мамлакатлар рўйхати (Countries of Particular Concern)да, 2019 йил апрелдан бошлаб эса махсус назорат рўйхатида ушлаб турилган. 

Аслида «қора рўйхат» таҳлика даражаси бўйича «қизил» ва «сариқ» тоифаларига ажратилиб, алоҳида хавотирга молик мамлакатлар «қизил», махсус назорат остидаги мамлакатлар рўйхати (Special Watch List-SWL)даги давлатлар эса «сариқ» гуруҳлари бўйича табақалаштирилган.

АҚШ давлат департаменти котиби Майкл Помпео жаноблари 2020 йил февралда Тошкентга буюрган сафари натижалари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон томони «инсон ўлчови борасидаги ўзаро англашув даражаси ошгани ҳамда аввал мавжуд бўлган айрим асабга тегувчи онларни икки томонлама муносабатлар кун тартибидан буткул олиб ташлашга келишиб олишганини алоҳида қайд этган».

2020 йил 7 декабрда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео «сўнгги ўтган йилда ҳукуматлар эришган аҳамиятли, аниқ ривожланишга асосланиб, Судан ва Ўзбекистонни махсус кузатувдаги мамлакатлар рўйхатидан чиқарилганлигини эълон қилишдан мамнун экани, уларнинг қонун ва амалиётларидаги жасоратли ислоҳотлари бошқа халқлар учун модел сифатида хизмат қилиши» ҳақида чиқиш қилганди. Ушбу тезкор баёнот ўзбек делегациясининг АҚШга қилган шошилинч ташрифидан сўнг бир ой ўтмай жаранглаган.

Америка овозининг ўзбек хизмати мухбираси Навбаҳорхон С.Браунбек билан 2018 йил октябрда Вашингтонда бўлиб ўтган суҳбатида, ундан АҚШ энди Тошкентга нисбатан ёндашувларида «камроқ калтак, кўпроқ ширмой нон сиёсатини қўллайдими?», деган саволига, америкалик дипломат «Ўзбекистон катта салоҳиятга эга, агар мамлакат очилса, ўзгаришлар бўйича олдинги қаторлардан жой олса, ўшанда ҳақиқий ширмой нонларнинг келишини кўрасиз. Биз кўришни истаётган нарса – Ғарб сармоялари. Чунки Ғарб сармоялар билан Ғарб қадриятлари кириб келади. Бизнинг компаниялар, хитойликлардан фарқли ўлароқ муайян жиддий инсон ҳуқуқлари эътиқодидан келиб чиқиб, буни мезбон ҳукумат талаб қиладими-йўқми, ўз меҳнат одоби низоми асосида фаолият кўрсатади», деб айтган эди. 

Давлат департаментининг халқаро диний эркинлик йиллик ҳисоботи одатда ҳар йилнинг апрел ойида қабул қилинади. Бугунги кун ҳолатига кўра, АҚШ комиссиясининг Ўзбекистонга доир ҳисобот бўйича ҳали ҳам «сариқ» рўйхатда туриб, Помпео айтган ўзгаришлар ҳисоботда ўз аксини топмаган. Чунончи, унда ўтган йилларда республикада рўй берган ҳолатлар – бесўнақай ўстирилган 100дан ортиқ кишиларнинг соқолини мажбурий қирдириш ва ўқув юртларига ҳижоблиларнинг дағдаға билан қўймаслик ҳолатлари қайд этилган.

Умуман олганда, Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон ҳам махсус назорат рўйхатида, Тожикистон ва Туркманистон эса «қизил» рўйхатдан жой олган. Қирғизистон бу рўйхатларда йўқ. 

Муқаддам 2011-2018 йиллар мобайнида Канзас штатига ҳам губернаторлик қилган Сэм Браунбек партиявий мансублиги бўйича аслида республикачи ҳисобланади. Ҳокимият амалларидан бугунда ва яқин истиқболда ҳам бир амаллаб четлаштирилаётган Дональд Трампнинг ўрнига келаётган Жо Байден бошлиқ демократлар маъмурияти даврида ҳам «сеҳрли диёр»нинг расмий Тошкентга нисбатан хайрихоҳлиги сақланиб қоладими-йўқми, буни фақат вақт-фурсат кўрсатади. 

21 Jan 2021

Россиянинг Липецк вилоятида 19 январь куни янги қурилган уй канализацияси қудуғидан полиэтилен пакетга ўралган 33 ёшли ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди, дея хабар қилмоқда вилоят Тергов қўмитаси.

 

Маълум қилинишича, 19 январь куни Добринский тумани Студенка қишлоғида янги қурилган уй эгалари канализация қудуғидан полиэтилен пакетга ўралган 33 ёшли эркакнинг жасадини топиб, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига хабар берган.

Воқеа жойига тезкор тергов гуруҳи етиб келган. Жасад текширилганда бўйин ва бош қисмида жароҳатлар борлиги аниқланган.

Айни пайтда содир этилган жиноятнинг барча ҳолатлари ўрганилмоқда, шунингдек, қотилни аниқлаш мақсадида тергов ҳаракати ва суд экспертиза олиб борилмоқда. Маълум қилинишича, уй эгалари сўроқ қилинмоқда ва қурилиш ишларида қатнашган марҳумнинг танишлари суриштирилиб аниқланмоқда.

Аввалроқ Туркияда ўзбекистонлик аёлларни фоҳишалик қилишга мажбурлаган жиноий гуруҳ қўлга олингани, Россияда 36 ёшли ўзбекистонлик 2 ой ичида йўл ҳаракати қоидаларини 131 марта бузгани ҳамда Туркияда ҳибсга олинган Абдукарим Мирзаев озодликка чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.

21 Jan 2021

Сергелида 40 ёшли эркак ярим тунда калтаклангани ҳақида хабар берилганди. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси воқеа юзасидан маълумот берди.

Таъкидланишича, Сергели тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан 17 январдан 18 январга ўтар кечаси Сергели тумани 6-кварталда содир бўлган жанжал иштирокчиларининг барчасининг шахси аниқланди.

Қайд этилишича, 18 январь куни тахминан соат 23:50 ларда 26 ёшли Азимжон К. ўзининг бошқарувидаги Cobalt русумли автомобилида танишлари 32 ёшли Завқиддин Х. ва 40 ёшли Зулфиқор Х. билан Сергели тумани 6-кварталдаги автотураргоҳга келган.

Шу жараёнда икки нафар фуқаро – 30 ёшли, муқаддам судланган Азиз А. ва 30 ёшли Хуршид Х. маст ҳолатда бўла туриб, автомобилнинг йўлини тўсган. Бунинг натижасида фуқаролар ўртасида жанжал бошланган. Азиз ва Хуршид автомобилнинг ойналарини синдириб, автомобилга шикаст етказган. Шундан сўнг Азиз А. ва Хуршид Х. фуқаролар Зулфиқор Х. ва Завқиддин Х.ни уриб, уларга тан жароҳати етказган.

Зулфиқор Х.га тан жароҳати етказиш жараёни шу жойдаги кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи фуқаро томонидан видеога олинган ва интернет тармоғига жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчилар Азиз А. ва Хуршид Х. ушланган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

20 Jan 2021

Ҳар бир ўғил боланинг ёшликдаги энг катта орзуси ҳарбий бўлиш бўлса керак. Улғайгач эса ҳар бири ўз танлаган йўлидан кетади. Ўсмирлик даврида ҳар бир ўғил-қизнинг олдида келажакда ким бўлсам экан деган катта савол пайдо бўлади. Ҳозирги вақтда ёшларнинг билим олиши ёки бирор бир касбни эгаллаши учун барча шарт-шароитлар давлатимиз томонидан яратиб берилган.
Ёшларни ҳарбий соҳага бўлган қизиқишини инобатга олиб, келажакда ҳарбий билим юртларига ўқишга кириб юртимизнинг ҳарбий салоҳиятини янада юксалтириш мақсадида Ватанпарварлик ойлиги муносабати билан Шимолий кон бошқармаси объектларини ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими 7 ёнғин қутқарув қисмида умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчилари иштирокида “ЁНҒИН ҚУТҚАРУВ ҚИСМИДА БИР КУНИМ” номли тадбир ташкил этилди.
Тадбирга Учқудуқ тумани Шалхар овулида жойлашган 12- сонли умумий ўрта таълим мактабининг юқори синф ўқувчилари таклиф этилди. Тадбирда мактаб ўқувчиларига ёнғин хавфсизлиги хизмати ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Мактаб ўқувчилари Ёнғин – қутқарув қисмида қутқарувчиларнинг кун тартиби, иш фаолияти билан танишдилар. Қисмдаги офицерлар ва қутқарувчилар томонидан ёнғинларни ўчиришда ишлатиладиган ёнғин қутқарув-техникалари, асбоб-анжомларининг тактик-техник хусусиятлари улардан фойдаланиш ҳақида тушунчалар берилди.
Ёнғин қутқарув қисмида ўқувчилар қутқарувчиларнинг кундалик иш фаолияти билан танишиб амалда ўзлари ҳам бир қатор машқларни бажариб кўрдилар ва кўникма ҳосил қилдилар. Мактаб ўқувчиларини қизиқтирган барча саволларга қисмдаги офицерлар ва қутқарувчилар томонидан батафсил жавоб бериб ўтилди.

photo 2021 01 20 17 39 27

Сардор Камолов, Даврон Асадов,
ШКБ ОЁХТТЭБ П ва НБ инспекторлари

20 Jan 2021

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь, сешанба куни маънавият масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари мамлакат мафкурасининг асосий ғояси ҳақида сўз юритаркан, янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлишини қайд этди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов хабар бермоқда.

 

«Афсуски, ҳали орамизда миллий ғоянинг, маънавиятнинг моҳиятини тўлиқ англаб етмаганлар, маънавият керакми-йўқми деб юрганлар ҳам йўқ эмас. Миллий ғоя деганда эски совет мафкурасини тасаввур қилиб, лабига учуқ тошаётганлар ҳам йўқ эмас. Бу ҳам ҳақиқат. Лекин агар мафкура одамий бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини, унинг қадр-қимматини улуғлашга хизмат қилса, нима учун ундан қўрқишимиз керак?

Ҳамма ҳаракатларимизнинг асоси — халқимизни рози қилиш, одамийлик нуқтаи назаридан нимаки қилаётган бўлсак, ҳаммасининг асоси шу. Шу муносабат билан таъкидлаб айтмоқчиман, биз яратаётган Янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади.

Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Албатта, бу юксак ғоялар осмондан тушмаган. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган», — деди Президент.

 

20 Jan 2021

Президент раҳбарлигида маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини янада ошириш борасида йиғилиш ўтказилди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази барча ҳудудий кенгашларнинг, вазирлик, идора ва ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириб бориши белгиланди.

 

Президент мутасаддиларга бир ой муддатда «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш чораларини кўриш вазифасини юклаган.

«Ҳеч кимга сир эмас, маънавият тарғиботчиси бўлиш кишидан катта билим ва салоҳият, маҳорат ва тинимсиз ақлий меҳнатни талаб этади. Лекин биз кўп йиллар маънавият ва маърифат соҳаси ходимларининг меҳнатини муносиб рағбатлантиришга етарли эътибор қаратмадик. Энди ана шу муаммони ҳал этиш вақти келди.

Бунинг учун жорий йилдан Маънавият ва маърифат республика кенгашига қарашли даврий нашрлар ижодий ходимларининг ойлик маошларини ошириш керак. Молия вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази бир ой муддатда ушбу масала бўйича қарор лойиҳасини киритсин.

Шунингдек, хусусийлаштиришга қўйилган «Маънавият» нашриётини марказ тасарруфига ўтказиш ва унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш зарур. Марказ билан ҳамкорликда барча корхона ва ташкилотларда аниқ режа асосида «Маърифат соати»ни ўтказиш йўлга қўйилади.

«Маърифат соати»га кимлар жалб қилинади? Кимлар жойларга бориб маъруза қилади? Уларни ким кутиб олади, қаерда, қанча учрашув бўлади? Маърузачилар учун зарур тарқатма материаллар, буклет, аудио ва видео материалларни ким тайёрлайди? Вазирлар Маҳкамаси ва марказ маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ана шу масалалар ечими бўйича аниқ таклиф киритсин», деган давлат раҳбари.

Президент узлуксиз таълим тизимида маънавий тарбия асосларини кучайтириш лозимлигини таъкидлаган.

«Тарбияда танаффус бўлмайди, деймиз. Лекин, маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда бу қоидага амал қилинмаяпти. Бу борада боғча, мактаб, олий таълим, маҳалла – ҳар бири алоҳида иш олиб боряпти.  

Шунинг учун маънавий-маърифий ишларнинг ягона тизимини яратиш, унда ҳар бир масъул идоранинг вазифаси ва биргаликда амалга ошириладиган чора-тадбирларини аниқ белгилаб қўйиш зарур.

Хусусан, мактабгача таълим ташкилотларида жажжи фарзандларимизни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш мақсадида Марказ Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда маънавий-тарбиявий ишлар тизимини яратиши керак.

Бунда, айниқса, хусусий ва давлат-шериклик асосидаги боғчаларга маънавий ва методик ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Жойлардаги Маънавият ва маърифат кенгашлари бу масалага алоҳида эътибор қаратиши керак. Шу мақсадда, Кенгаш аъзоларини ҳар бир мактабгача таълим ташкилотига доимий бириктириб, масъулиятини белгилаб қўйиш зарур», деган президент.

Шавкат Мирзиёев ёшлар тарбиясига жиддий эътибор қаратиш зарурлигига яна бир бор тўхталган.

«Хабарингиз бор, биз мамлакатимиздаги 10 мингдан ортиқ мактабга таниқли адиб ва журналистларни, маънавиятчиларни ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи сифатида бириктирдик. Улар мактабда маънавий муҳитни яхшилаш, ўқувчиларнинг адабиёт, маданият ва санъатга қизиқишини ошириш ҳамда ижодий тафаккурини ривожлантириш орқали ватанпарварлик туйғуларини тарбиялаш учун масъул бўлади.

Яна бир масала. Мактабларда 5-синфдан бошлаб ягона синф раҳбарини тайинлаш амалиётини йўлга қўйишимиз керак.

Бу ўқитувчи 11-синфга қадар болаларнинг маънавий тарбиячисига, ота-онасидек қадрдонига айланиши зарур», дея давлат раҳбари сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Давлат раҳбари телефонлар ёшлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланганига эътибор қаратди.

Бугун болаларимизни мактаб, ота-она ёки институт эмас, аксарият ҳолда қўлидаги телефон тарбияламоқда. Мобил телефон энди оддий алоқа воситаси эмас, кўпинча ёт мафкурани тарқатадиган қуролга айланмоқда.

Маънавиятимизга мутлақо бегона бўлган зарарли ғоялар чегарани бузмасдан, билдирмасдан хонадонимизга, жамиятимизга кириб келяпти. Соат сари эмас, минут сари кириб боряпти.

Буларнинг барчаси биз учун огоҳлик қўнғироғи бўлиб янграши зарур», – таъкидлади Мирзиёев.

20 Jan 2021

Хитой Соғлиқни сақлаш қўмитаси шимоли-шарқий Цзилинь вилоятида коронавирус инфекциясининг янги эпицентри пайдо бўлгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

 

Хитойда бир кеча-кундузда COVID-19’га чалиниш бўйича 118 та янги ҳолат аниқланган, улардан 43 таси Цзилинда қайд этилган.

Пандемия бошланганидан буён Хитойда вирус юқтирганлар сони 88 мингдан ошган. Улардан 4,6 минг нафари вафот этган, 82,4 мингдан ортиғи соғайган.

Аввалроқ Хитойнинг Дуннин шаҳрида коронавируснинг янги ўчоғи пайдо бўлгани маълум қилинганди.

Маълумот учун, пандемияга қарамай Хитой ўтган йил сўнгида йирик давлатлар орасида иқтисодий жиҳатдан юқорилаган ягона давлат бўлди. Мамлакат ялпи ички маҳсулоти йиллик ҳисобда 2,3 фоизга ўсди. Мамлакатда иқтисодиётининг тикланиши 2020 йилнинг иккинчи чорагида бошланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда 8 ой ичида биринчи бор коронавирусга чалинган бемор вафот этгани, мамлакатдаги 5 млн аҳоли яшайдиган шаҳар бир кишида коронавирус аниқлангани сабаб изоляцияга олингани ҳамда Хитойнинг Наньгун шаҳрида беш кун ичида 1,5 минг хонали COVID касалхонасини қурилгани ҳақида хабар берилганди.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: