LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

26 Jan 2021

Марғилонлик 23 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган «Москвич» автомобили Катта Фарғона каналининг Қўштепа тумани ҳудудидан ўқиб ўтувчи қисмига тушиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалининг «Янги давр» информацион дастурида хабар берилган.

Маълум қилинишича, 1998 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги «Москвич-412» машинаси 18 январь куни соат 20:40 ларда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб қўйганлиги боис Қўштепа тумани «Шодлик» МФЙ ҳудудида Катта Фарғона каналига тушиб кетган. Ҳайдовчи машина салонидан чиқишга муваффақ бўлган, бироқ машинанинг олд ўриндиғида ўтирган 20 ёшли қизни қутқаришнинг имкони бўлмаган.

Мазкур кўнгилсиз ҳодисанинг эртаси куни ФВВ қутқарув хизмати ва махсус техникалар ёрдамида сувга тушиб кетган машина ҳамда унинг салонида қолиб кетган йўловчи жасади чиқариб олинган.

Айни пайтда ушбу авария юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган ҳамда дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

26 Jan 2021

Ўзбекистонда боғча болалари «Қизиқарли чиқинди» дидактик ўйини орқали чиқиндиларни саралашга ўргатилади. Экологик лойиҳа учун ЕХҲТ маблағ ажратди.

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига чиқиндиларни саралаш кўникмалари ўргатилади. Бу – «Қизиқарли чиқинди» дидактик ўйини орқали амалга оширилиши режалаштирилган.

Ҳозирда лойиҳа пилот босқичида амалга оширилмоқда, деб хабар беради Kun.uz мухбири.

Бу ҳақида Мактабгача таълим вазирлигининг тизимда экологик таълим ва экологик маданиятни ривожлантиришни жорий этиш бўйича пилот лойиҳа мавзусидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

Дастур Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Мактабгача таълим вазирлиги, SVB Advisory Британия – Ўзбекистон барқарор ривожланиш компанияси ва Hashar Week ижтимоий лойиҳаси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Мактабгача таълим вазири Агриппина Шинга кўра, лойиҳанинг пилот бочқичи Тошкент шаҳридаги 13та боғчада ўтказилмоқда.

«Ҳозирги кунда экологик муаммолар глобал масштабда аҳамият касб этмоқда. Шу нуқтайи назардан, экологик тарбияни мактабгача таълим ташкилотларида жорий қилиш ҳам муҳим.

Жон Макгрегор ва Агриппина Шин

Пилот босқичида лойиҳа билан 4069 нафар бола ва уларнинг ота-оналари қамраб олинган. Дастур 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Дастур самарадорлигини таъминлаш мақсадида пилот лойиҳада иштирок этаётган 13та МТТнинг 50 нафар тарбиячиси учун 2020 йилнинг декабр ойида ўқув семинарлари ўтказилди. Бунда тарбиячилар боғча ёшидаги болаларнинг экологик таълими доирасида хулқ-атвор психологияси техникаларини ўзлаштиришди.

Лойиҳа кейинчалик республиканинг барча ҳудудларидаги боғчаларда татбиқ этилиши режалаштирилган», – деди вазир.

Hashar Week ижтимоий лойиҳаси муаллифи ва раҳбари Суна Парк чиқиндиларни саралашни болаларга ўргатиш жараёни қандай кечиши ҳақида маълумот берди.

Суна Парк, Hashar Week ижтимоий лойиҳаси муаллифи

«Болаларга қайта ишланадиган ва қайта ишланмайдиган чиқиндилар ҳақида кичик маърузалар шаклида маълумот берилади. Болалар тоза экологик маҳсулот бўлган ўйинчоқ қутиларга Ўзбекистон шароитида энг кўп учрайдиган маиший чиқиндилар номи кўрсатилган карточкаларни қоғоз, пластик ва қайта ишланмайдиган чиқиндиларга саралаб ташлашни машқ қилишади.

Кейинги босқичда эса катта қутиларга ҳақиқий чиқиндини саралаб ташлашни ўрганишади.

Ўйинчоқ чиқинди қутилари

Бола боғчада чиқиндини саралашни ўргангани билан уйда ва кўчада ҳам шунга амал қилиши учун уларнинг ота-оналарига тавсиялар бериб борилади. Шунингдек, шаҳар инфратузилмасини ҳам чиқиндини саралаб ташлашга асосланган ҳолда чиқинди қутилари билан таъминлаш масаласи ҳам кўриб чиқилиши лозим», – деди Суна Парк.

Лойиҳа билан боғлиқ барча харажатларни ЕХҲТ молиялаштирмоқда.

Жон Макгрегор, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори

«Болага бирон кўникмани ўргатиш қанчалик эрта ёшда бошланса, бунинг самараси шунчалик яхши бўлади. У боғчада ўрганган нарсасини уйда, яқинлари даврасида ҳам қўллай бошлайди ва шу орқали катталарни ҳам шу янги кўникмадан хабардор қилади.

Шу нуқтайи назардан, чиқиндиларни саралашни мактабгача таълим ташкилотларидан бошлаб ўргатиш жуда ўринли қарордир», – деди ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Жон Макгрегор.

26 Jan 2021

Ўзбекистонда таксичиликни лицензия талаб қилинувчи фаолият турлари рўйхатидан чиқариш масаласи 2021 йилда ҳал этилиши мумкин.

Бу ҳақда меҳнат вазири Нозим Ҳусанов матбуот анжуманида журналист саволига жавобан шундай деб маълум қилди.

Вазирнинг айтишича, бу фаолият инсон ҳаёти ва саломатлиги билан боғлиқ ва дунёнинг аксар давлатларида лицензияланади.

«2020 йил август ойидан ўзини-ўзи банд қилиш тизими такомиллаштирилди. Бугунги кунга келиб, 67 турдаги фаолият билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаролар онлайн тартибда Давлат солиқ қўмитаси сайтида рўйхатдан ўтиб, фаолият юритишлари мумкин.

Бунинг афзал томони шундаки, фуқаро белгиланган йиллик тўловини тўласа, унга йиллик пенсия стажи қўшилиб боради. Ўтган йили бу БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори)нинг 50 фоиз (223 000 сўмнинг ярми, яъни 111 минг 500 сўм) миқдорида эди, бу йил бу рақам 1 баравари миқдорида белгиланди (1 февралдан 245 минг сўм).

Яъни, фуқаро бир йилга 245 минг сўм тўласа, келгусида унга пенсия ҳисоблашда стажини инобатга олишга асос бўлади.

Ўзимга ҳам, таксичилардан, таксичиликни лицензия талаб қилинмайдиган фаолият турига киритайлик, деган таклифлар келиб туради.

Лекин, бу борада хорижий давлатлар тажрибаси ўрганиб чиқилганида, уларнинг аксариятида бу фаолият лицензиялаштирилган. Таксичиларга қатор талаблар бор. Чунки, бу масалада энг асосий жиҳат инсон ҳаёти ва саломатлиги билан боғлиқдир. Биз шу томонини эътиборга олишимиз керак.

Бу масалада кўплаб муҳокама-музокаралар олиб бориляпти. Ўйлайманки, 2021 йилда бу мавзуга ҳам ҳуқуқий ечим топилса керак», - деди Нозим Ҳусанов.

26 Jan 2021

Каттақўрғон шаҳрида 16 ёшли мактаб ўқувчиси П.Э.га нисбатан жинсий тажовуз қилингани ҳақида таҳририятга мурожаат келиб тушди. Олинган маълумотлар эса вояга етмаган қизга нисбатан ноинсоний тарзда тажовуз қилинганини кўрсатмоқда. Айни вақтдаги яна бир аянчли ҳақиқат шуки, қиз 10 январдан бери йўқ. Топилмаяпти...

Ўз бошига тушган бундай мудҳиш воқеалардан сўнг П.Э. сўнгги кунларда қаттиқ изтиробда бўлганини яқинлари таъкидлашмоқда. Бундай руҳий ҳолатда бўлган қизнинг йўқолиб қолгани яна ҳам хавотирга сабаб бўлмоқда. У ҳеч кимга айтмасдан қаергадир кетиб қолганми? Кимдир ўғирлаганми? Ўзи ёки кимлардир унинг жонига қасд қилганми? Ҳозирча на бизда, на ҳуқуқ-тартибот идораларида унинг айни тақдири ҳақида тайинли жавоб йўқ.

Экспертиза хулосалари 2020 йилнинг 28 декабрида қизнинг номуси топталганини кўрсатмоқда. Яқинларининг айтишича, шундоқ ҳам руҳий изтиробда бўлган ўсмир яна бир неча кун ўтиб иккинчи марта жинсий зўравонликка учраган.

Қиз шундан сўнг уйидагиларга, ички ишлар органлари вакилларига воқеани батафсил сўзлаб берган. Шулар асосида мазкур воқеага ойдинлик киритишга ҳаракат қилдик.

Айни вақтда Самарқанд вилоят ИИБ тергов бошқармаси вакиллари жиноятга қўл урганлар шубҳасиз қонун олдида жавоб беришини маълум қилмоқда. Қизнинг яқинлари эса орган ходимларига эътирози борлигини билдиряпти. Kun.uz ҳолат бўйича қизнинг яқинлари фикри, ИИБ ва прокуратура органларининг изоҳини олди.

Қизнинг онаси ҳамда бошқа қариндошларининг маълум қилишича, 2020 йил 28 декабр куни П. фан тўгарагидан қайтишда И.С. бошқарувидаги «Матиз» машинасига ўтирган. И.С. қизни Каттақўрғон шаҳар Чинобод маҳалласи ҳудудига олиб бориб, зўрлик ишлатиб номусига теккан.

П.Э. абгор, асабий ва тушкун ҳолатда уйга қайтган. Аммо уйдагилари томонидан қанча сўроқ қилинмасин, саволларга жавоб бермаган. Шу тарзда бир неча кун ўтиб, 2021 йил 1 январ куни у йўқолиб қолган. Оиланинг барча қариндошлари қидиришга тушган. Қизнинг қўл телефонидаги маълумотлар олиниб текширилганда, ўша куни у бир рақам эгаси билан тўрт марта гаплашгани маълум бўлган. Қариндошлар 2 январ куни ўша рақам эгаси И.С. исмли шахс эканини аниқлашган. Шундан сўнг И.С. билан учрашганда у қизни топиб беришга бир соат вақт сўраган. Бир соат ичида қиз унга қўнғироқ қилишини ишонч билан айтган. Ҳақиқатан ҳам бир соат ўтиб қиз топилган.

Шундан сўнг қиз бўлган воқеани қариндошларига сўзлаб берган...

Мудҳиш воқеа рўй берган кун

Маълум бўлишича, 28 декабр куни қиз мактабдан чиқиб, такси керак бўлгани учун айнан юқоридаги «Матиз» эгасига қўнғироқ қилган. У аввал ҳам шу такси хизматидан фойдаланган. Ўша куни эса машина ҳайдовчиси қизни айтилган жойга олиб бормасдан, бошқа йўналишга бурган. Қизга эса «заправка»га кириб ўтишини айтган. Ва ўша куни мактаб ўқувчисини Чинобод маҳалласига олиб бориб, зўрлик ишлатиб номусига теккан.

Бундан стрессга тушиб қолган қиз дастлаб воқеа ҳақида яқинларига айтмаган. 1 январ куни бироз ўзига келгач, такси ҳайдовчиси билан телефонда гаплашган. У ўзининг номуси бузилгани, ҳолатга аниқлик киритиш учун қўлида ўша кунги кийимлар борлигини айтган. Шундан сўнг И.С. қиз билан гаплашиб олишлари кераклиги, ҳозир машина юборишини билдирган.

Ҳақиқатан ҳам бироз вақт ўтиб, бошқа бир шахс — С.Р. ўзининг «ВАЗ 2406» машинасида қизни олиб кетишга келган. Аммо у қизни бутунлай бошқа жойга – Каттақўрғон тумани ҳудудидаги сув омборига олиб борган ва қизни ўлдириш билан таҳдид қилиб, номусига теккан. С.Р.нинг машинасига қизнинг ўтираётгани кўчадаги видеокамералардан бирига тушиб қолган.

Шу орада қизнинг уйга келмаётганидан хавотирланган яқинлари уни излай бошлашади. Қизни айнан 28 декабр куни унинг номусига теккани айтилаётган И.С. топиб беради.

Қизнинг яқинлари 2 январ куни ҳолатдан хабар топгач, зудлик билан ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилишади. Уларнинг айтиши бўйича дастлаб Каттақўрғон шаҳар ИИБ бўлимига боришади. Аммо охирги номусга тегиш ҳолати Каттақўрғон туманида содир бўлгани сабабли туманга мурожаат қилиши лозимлиги айтилади. Шундан сўнг Каттақўрғон туман ИИБга мурожаат қилинган. Бу қизнинг яқинлари таҳририятга маълум қилган ҳолат.

Вилоят прокуратурасида ҳолат юзасидан ЖКнинг 118-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда жиноят иши юзасидан ҳудудий тегишлилиги бўйича Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси Kun.uz’га тақдим этган маълумотга кўра, Каттақўрғон туман ИИБ ТБ терговга қадар текширув бошлаган, воқеа жойи кўздан кечирилган. Ишга алоқадор шахсларнинг кўрсатувлари олиниб, вояга етмаган П.Э.нинг танасида тан жароҳатларига аниқлик киритиш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Ҳолат бўйича жиноий иш 15 январда қўзғатилган. Вилоят ИИБ вакиллари бунга экспертиза хулосаси шу куни чиққани ва хулосага кўра номусга тегиш жиноятининг аломатлари аниқлангани учун ҳам шу санадан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди. Мазкур жиноят иши билан айни вақтда Каттақўрғон шаҳар ИИО ФМБ шуғулланмоқда.

Яна бир ҳолат шуки, иккинчи марта қизнинг номусига теккан шахс бу орада ўзини осиб ўлдиргани ҳақида гап тарқалди. Жумладан, қизнинг яқинлари ҳам С.Р.нинг ўз жонига қасд қилганини айтмоқда. Вилоят прокуратураси П.Э.нинг аризасида кўрсатилган фуқаро С.Р. 2021 йил 13 январ куни Каттақўрғон туман Саройқўрғон маҳалласида жойлашган ўз уйида вафот этганини, туман прокуратураси ўлим сабабларини аниқлаш юзасидан терговга қадар текширув ўтказаётганини маълум қилди.

Қизнинг қариндошлари «Матиз» машинаси эгаси И.С.нинг ҳамон озодликда экани, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланмаганидан норози.

Вилоят ИИБ эса аризада кўрсатилган шахснинг қамоққа олиниши учун ҳозирча асос йўқлигини билдирмоқда. Яъни, ИИБга кўра, ҳозирда жиноят иши бўйича судга оид одам ДНКси, биологик ва бошқа турдаги экспертизалар тайинланган. Жиноят иши бўйича тўпланган ашёвий далиллар, гувоҳ ва жабрланувчиларнинг кўрсатмалари, экспертиза хулосаларида келтирилган тўхтамлардан келиб чиқиб ҳамда жиноят-процессуал кодексида кўрсатилган бошқа асослар (яъни, гумон қилинувчининг тергов ёки суддан яшириниши, далилларни йўқ қилиши, гувоҳларни кўндириши ҳамда бошқа жиноятларига чек қўйиш ва ҳ.к. ҳолатлар)да фуқаро И.С.ни қамоққа олиш ёки олмаслик масаласига ҳуқуқий баҳо берилади, дейилади бошқарма изоҳида.

Қизнинг яқинлари норози бўлган яна бир ҳолат бор. Эҳтимол, бу жиноятни очишда жуда муҳим деталлардан бири бўлиши ҳам мумкин. 28 декабр — қизнинг номусига тажовуз қилинган кундаги барча кийимлар ювилмасдан сақлаб қолинган. Ундаги барча доғлар ҳам ўз ҳолича турибди. Агар экспертиза тайинланса, улар ёрдамида ўша жиноятчининг кимлигини ҳам аниқлаш мумкинлиги умид қилинмоқда.

Вилоят ИИБ бу ҳолатга ҳам изоҳ бериб, жабрланувчи Э.П.га тегишли бўлган кийимлар тергов органи томонидан тегишли тартибда кўздан кечирилиб, унда қонга ўхшаш доғларга аниқлик киритиш мақсадида судга оид биологик экспертиза тайинланган. Афсуски, изоҳда кийимлар экспертизага айнан қайси санада юборилгани очиқланмаган.

Вояга етмаган қизнинг бир эмас икки шахс томонидан номуси топталиши, терговга жалб қилинган гумондорнинг уйида вафот этгани ва айни вақтда жабрланувчининг дом-дараксиз йўқолиб қолиши масаланинг нақадар жиддий эканини кўрсатмоқда.

26 Jan 2021

Ўзбекистон Республикаси Президент Ш.Мирзиёев томонидан “Аёллар дафтари”ни шакллантириш, ишларни янада жадаллаштириш ва аёллар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш бўйича берган топшириқларига кўра, “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муоммоларни тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Вақтинчалик тартиб ишлаб чиқилган.
Учқудуқ туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, уларга ҳуқуқий жиҳатдан кўмак бериш мақсадида “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси асосида
фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси Б.Қ.Шерматов, жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди А.Қурбонов, Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Х.Турсунов ҳамда Учқудуқ туман ҳокимининг ўринбосари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи У.Тўраев, прокуратура 2-сектор вакили А.Ғаффоров, мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи Т.Сирожов, туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси М.Умирзаков, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бошлиғи Б.Абдухалимов ва тадбир меҳмони Ўзбекистон Республикаси Қаҳрамони А.Панинлар билан ҳамкорликда сайёр қабул ва давра суҳбати ўтказилди.

photo 2021 01 25 08 48 52 2
Ушбу давра суҳбатида 27 нафар фуқаролар иштирок этди. Шунингдек “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлардан сайёр қабулда 1 нафар иш ҳақи ундириш масаласида, 1 нафар фарзандининг ойлик иш ҳақисидан асоссиз ушлаб қолинаётганлиги масаласида, 1 нафар моддий ёрдам пули ажратиш масаласида, 1 нафар субсидия ажратиш масаласида, 1 нафар
2 ёшгача бола пулини узайтириш ҳамда ишсизлик нафақаси масаласида,
2 нафарининг иш билан таъминлаш масаласидаги мурожаатлари ўрганилди.
Мурожаатлар тааллуқлилиги бўйича мутасадди идора вакиллари томонидан ўрганилиб, мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, суд-ҳуқуқ масаласига алоқадор иккита мурожаатлар бўйича тегишли ҳужжатлар тўпланиб, фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман судига тақдим қилиниши лозимлиги тушунтирилди.

25 Jan 2021

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузурида Таълим соҳасини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича парламент комиссияси тузилиб, комиссия аъзолари республикамизнинг турли вилоятларида бўлиб, соҳадаги мавжуд муаммо ва таклифларни ўрганиб келди.
Мазкур парламент комиссияси аъзоларидан Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари
З.Худайбердиев ва А.Тулегеновалар Навоий вилоятида бўлиб, мактабгача ва мактаб таълими йўналишида ўрганишлар олиб борганлари ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар бериб борган эдик.
Урганиш жараёнида кўпчилик мактабларнинг ўқитувчилари мактабнинг Ёшлар етакчиси штат бирлигининг 0,25 ставкаси қисқаришига ўз эътирозларини билдирган эди.
Президентимиз томонидан маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан ўтган хафтада ўтказилган йиғилишда мактабларга янгидан киритилаётган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимларига Ёшлар етакчиларидан 0,25 ставка қисқартириш ҳисобига эмас, балки қушимча маблағ ажратиш бўйича аниқ топшириқ берилган.
Ушбу янгиликдан хабардор бўлмаган таьлим ходимларига янгиликни етказиш билан бирга, мактаблардаги Ёшлар етакчилари ҳар ҳил хавотирларга берилмасдан, ўзларига юклатилган вазифаларни юракдан бажарадилар деган ишонч ва умид билдириб қоламиз.

Тулегенова Акшагул Абуевна,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

25 Jan 2021

Ўзбекистон Республикасининг Бюджет Кодекси 27, 99-моддалари, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги 657-сонли Қонуни маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун деб аталади)га асосан 2021 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар туман бюджети ўртасида тақсимланади:

Қонунга мувофиқ туман маҳаллий бюджетига ажратма қилинган 10 фоиз миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тушумларнинг (жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғидан ташқари) ҳамда фойда солиғидан тушумларнинг (Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғидан ташқари) туман бюджет ташкилотлари ўртасида тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин.

б) Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно;

айланмадан солиқ.

  1. Учқудуқ тумакнининг 2021 йилги туманнинг асосий прогноз кўрсаткичлари 1-иловага, 2021 йил учун туман бюджети даромадлари прогнозлари 2-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари
    3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда, ажратма меъёрлари бўйича туман маҳаллий бюджетининг тақсимотини ўрнатилган тартибда туман Ғазначилик бўлинмаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
  3. 2021 йил учун туман бюджет даромадлари ва харажатлари прогнозлари
    4-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  4. Туман маҳаллий бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги Қонунда белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. 2021 йил учун туманнинг туман бюджети захира жамғармаси ҳажмлари
    627,4 млн. сўм миқдорида белгилансин.

Туман бюджетининг захира жамғармалари маблағларини бюджет тизими бюджетлари шакллантирилаётганда олдиндан назарда тутиб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

  1. 2021 йил учун туманнинг туман бюджети шахсий ғазна ҳисоб-варақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 532,1 млн. сўмни ҳамда туман бюджети шахсий ғазна ҳисоб-варақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 6-иловага мувофиқ белгилансин.
  2. Туманнинг туман бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлари тегишли равишда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан туман ҳокимлигининг таклифларига асосан биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтириш мақсадида қабул қилинади.

Туман ҳокимлиги туман бюджети қўшимча манбаларининг камида
10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиради.

Туман ҳокимлари фавқулодда вазиятларда ва шунга ўхшаш кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши талаб этиладиган ҳолларда ишлатилган маблағлар тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот бериш шарти билан қўшимча манбаларни йўналтириш бўйича қарорларни қабул қилади.

  1. Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ:

туман ҳокимлиги чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари туман ҳокимлигининг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 3 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса
ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоят ҳокимлигига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан кўрилган чоралар билан биргаликда тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан мурожаат қилиши тўғрисидаги белгиланган тартибга амал қилсинлар.

  1. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича ушбу маҳаллий бюджетларнинг ижроси давомида шаклланган қўшимча манба ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.
  2. Туман ҳокимлиги:

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қуриш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотларни тегишли равишда мажбурий тартибда ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириб борсин;

туман маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни, веб-сайтларида уларнинг натижаларини жойлаштириб борилишини таъминласин.

  1. Туман ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини тегишлилилиги бўйича халқ депутатлари туман Кенгашига тақдим этиб борсинлар.
  2. Туман ҳокими бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатиш учун тегишлилиги бўйича халқ депутатлари туман Кенгашига маълумот киритиб борилсин.
  3. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
  4. Мазкур қарор “UCHQUDUQ” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
  6. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ф.Бафоев) ва халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (О.Хикматов) зиммасига юклатилсин.

Кенгаш раиси                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                     С.Хамроев

2020 йил «30» декабрь           № ХХI/117

Америкада 4 йиллик мураккаб давр якунланди. Трамп даврида мамлакат уруш ёқасига ҳам келиб қолганди (Эрон билан). Аввалига ноодатий чиқишлари билан сиёсатга «ёриб кирган» Трамп йиллар ўтган сайин гўёки қандайдир кучлар учун ғалати қарорлар чиқара бошлагандек таассурот уйғотди. У Россия ёрдамида ҳукумат тепасига келгани деярли ҳар куни эсланди, чиқараётган қарорлари «кутилмаганда» нуқул Исроил фойдасига ишлаётгани одамларни ажаблантирди (у кетишидан бир соат олдин «Исроил билан ярашиб олганининг» мукофоти сифатида БААга кўп миқдорда қирувчи самолёт сотиш бўйича қарорга имзо чеккани айтилганди).

Байден эса хотиржамлик рамзи ўлароқ президентликка келиб, кўплаб америкаликларни хотиржам қилди. Одатда сайлов кампаниясида президент бўлажак вице-президентни ҳам танлайди ва у ким бўлиши бевосита сайлов натижасига ҳам таъсир қилади. Байден кўпчилик учун кутилмаганда бу лавозимга муҳожирлар оиласида туғилган (!), қора танли (!) ва аёл кишини (!) – Камала Ҳаррисни танлади.

Танлов ўзини оқлади дейиш мумкин, чунки Ҳарриснинг тарафдорлари ҳам кўпчилик эди ва улар сайлов натижасига оз бўлса-да таъсир қилгани табиий. Ахир у 40 миллион одам яшайдиган Калифорниядан сайланган сенатор эди. Хўш, АҚШнинг расман иккинчи одами аёл ва афроамерикалик бўлишига қарамай қандай қилиб бу даражага эришди?

«Биз билан ўйнашмасди, чунки қора танли эдик»

Камала Ҳаррис синглиси Майя билан

«Қўшни болалар биз билан ўйнашмасди, чунки қора танли эдик. Жаноб Байденга мурожаат қилмоқчиман: сизни расист деб ўйламайман, лекин карьерасини одамларни ажратиш учун кураш устига қурган сенаторларга илиқ муносабатда бўлганингизни кўриб, дилим оғриди. Улар басингга (ирқчиликни бартараф этиш учун болаларни ирқидан қатъи назар бир автобусда мактабларга олиб бориш дастури) қарши курашаётганда, улар билан бирга ишлагансиз. Калифорнияда бир қизалоқ мактаблар интеграция қилингач, мана шундай автобусларда мактабга қатнаган. Ўша қиз менман», деганди Камала Ҳаррис 2019 йил. Ҳарриснинг бу гапи зални жунбишга келтириб, уни демократлар ўртасидаги праймериз етакчисига айлантирган бўлса, Байденнинг рейтинги тушиб кетганди.

Исёнкор ота-она фарзанди

Камала Ҳарриснинг характеридаги исёнкорлик унга ота-онасидан ўтган. Ўтган асрнинг 60-йилларида Калифорниядаги зиёлилар орасида афроамерикаликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида жонланиш кузатилади. АҚШнинг энг йирик штатида қора танлилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, Вьетнамдаги урушга қарши акциялар авж олади. Улар орасида айниқса талабалар фаол бўлади.

Фаоллар орасида Камала Ҳарриснинг ота-онаси ҳам бўлган. Улар Британия колонияларидаги мамлакатлардан келган муҳожирлар эди: ямайкалик отаси Дональд Ҳаррис ва ҳиндистонлик онаси Шамала Голапан. Ҳарриснинг отаси иқтисодиёт бўйича ўқиган, онаси эса эндокринология сирларини ўрганган.

Камала Ҳарриснинг ота-онаси

Камаланинг ота-онаси ана шундай намойишлар вақтида танишиб, турмуш қуришади. 1964 йил оиладаги катта фарзанд – Камала туғилади. Бўлажак вице-президентнинг ота-онаси аввал Иллинойс, кейинчалик Висконсинга бориб, яхшигина карьера қилишади. Ҳарриснинг отаси Стэнфорд университетидаги иқтисодиёт бўйича илк қора танли профессор бўлади. Бироқ оила ажрашиб кетади. Она Камала ҳамда Майяни олиб Канадага кетади ва кўкрак саратони касаллигини чуқур ўрганишга киришади.

Сўзида турадиган прокурор

1990 йил юридик йўналиш бўйича ўқишни тамомлагач, Камала Окленд прокурорининг ўринбосари бўлади. 14 йил ўтиб эса Сан-Франциско прокурорлигига сайланади (ҳа, АҚШда ҳатто прокурор ҳам сайланади). Ҳаррис сайланишидан аввал жиноятчилар учун ўлим жазоси сўрамасликка сўз беради. Камала ҳатто полициячини ўлдирган жиноятчига ҳам ўлим жазоси эмас, бир умрлик қамоқ жазоси сўрайди. Бу қарори учун уни сенаторлар ва мэр кескин танқид қилади, лекин Ҳаррис берган сўзида туриб, қарорини ўзгартирмайди.

Ҳаррис Сан-Францискода жиноят қилганлар бу ишга қайта қўл уришининг олдини олиш мақсадида махсус дастур ишлаб чиқади. Яъни қамоққа олинган ёшлар наркотикка тест топшириш, махсус курсларда ўқиш ва жамоат ишларига жалб этилиши эвазига муддатининг қисқартирилиши билан мукофотланган. Бу дастурда қатнашган 200 киши орасида рецидив жиноятлар одатдагидан 5 баравар камайган ва натижада дастур бутун Калифорния бўйлаб тарғиб қилинган. Кейинчалик бу дастур бутун Америка бўйлаб амалиётга киритилади.

Ҳаррис прокурорлик вақтида Сан-Францискода оғир жиноятларда айбланганларнинг жазо олиш фоизи ошади. У ҳудудида марихуана сақлаганлар учун қамоқ жазоси сўрашни тўхтатади. Бўлажак вице-президент Сан-Франциско прокуратурасида экологик жиноятларни аниқлаш бўйича махсус бўлинма тузади.

Камаланинг Калифорния сиёсатидаги ўрни шунчалик катта эдики, унинг фаоллиги кўплаб қатламларга фойда келтирган. Масалан, Ҳаррис Open Justice номли интернет платформа очилишига эришади ва унда полиция томонидан қўлга олиш давомида жароҳатланган ёки вафот этган одамларнинг рўйхати шакллантирилади. Шунингдек, Ҳаррис нохолис кредит тизими сабаб уй-жойидан айрилган одамларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун ажратиладиган субсидия миқдорини оширишни талаб қилади. Натижада, ҳукумат Калифорния учун ажратилган субсидия миқдорини 4 миллиард доллардан 20 миллиард долларгача оширади.

Камала Ҳаррис турмуш ўртоғи Даг Эмҳофф билан

Сан-Франциско прокурори лавозимида муваффақиятли иш олиб борган Камала Калифорния бош прокурорлигига биринчи марта 2010 йил, иккинчи марта 2014 йил муваффақиятли сайланади. Штат прокурори лавозимида ишлаётганда Камала ўзи каби юрист бўлган Даг Эмҳоффга турмушга чиқади. Уларнинг фарзанди йўқ, оила Эмҳоффнинг биринчи турмушидан туғилган икки фарзандни тарбия қилади. Камала Ҳаррис 2016 йил губернатор ва демократлар қўллаб-қувватлаши билан Конгрессга сайловларда қатнашади ва сенаторга айланади.

Либерал сенатор

Камала Ҳарриснинг ёшлиги ҳукуматдаги республикачилар гегемонлиги даврига тўғри келди. Билл Клинтон 1968 йилдан буён демократлардан сайланган иккинчи президент бўлгани бу фактни исботлайди. Консерватор республикачилар жиноятчиликка қарши кескин курашга киришганди. Клинтон даврида демократлар ҳам бу борадаги қатъиятини кўрсатиб, бутун бошли криминал жиноятчиликка қарши қонунлар тўпламини қабул қилади. Масалан, Клинтон даврида ўлим жазосига лойиқ кўриладиган жиноятлар тури кенгайтирилади. Ҳатто машина ўғирлаганлар ҳам ўлим билан жазоланиши белгиланади.

Ўша қонунларини ишлаб чиқишда ҳозирги президент Жо Байден фаол бўлган. Шу сабаб уни сайловолди кампанияси вақтида иккиюзламачиликда ҳам айблашди. Чунки Байден охирги йилларда либералча фикрларни айтмоқда.

Камала Ҳаррис сенаторлик фаолияти давомида АҚШ сиёсатида тобора катта фигурага айлана борди. У Трамп тарафдори бўлган республикачиларнинг таклифларини биринчи бўлиб рад этиши билан эсда қоларди. Уни машҳур қилган яна бир воқеа бевосита Дональд Трамп билан боғлиқ. Собиқ президент Бретт Каванонинг номзодини Олий суд кенгаши аъзолигига тавсия қилади. Ўз вақтида жинсий зўравонликда айбланган бу одам мамлакатнинг энг олий суд кенгашига аъзо бўлишини Камала Ҳаррис кескин қоралайди. Шунда Трамп уни «қўрқинчли аёл» деб атаганди.

Президентлик учун кураш ўхшамади

АҚШ президентлиги учун номзодлар шунчалик кўпки, ҳатто партиялар ичидаги асосий номзод бўлиш учун ҳам кураш жиддий кечади. Камала Ҳаррис ҳам ўтган йили бирламчи президентлик сайловларида қатнашганди.

Одатда президентлик сайловларида муваффақиятсизликка учраган номзодларда нимадир ўхшамайди: кимгадир пул етмай қолади, кимдир дебатларда «қовун туширади», кимдир рақибининг катта фарқ билан устунлигига бардош беролмайди. Ҳаррисда эса ҳаммаси яхши кетаётганди, Байденга «ташлангач», рейтингини яхшигина кўтариб ҳам олди. Бунинг ортидан Ҳарриснинг штаби кўп пул тўплашга муваффақ бўлди, бироқ кейинчалик у баъзи хатоларга йўл қўйиб, курашни эрта тарк этди.

Масалан, дастлаб ижтимоий ҳаётда катта ўзгариш қилиш шарт эмаслигини айтган Ҳаррис кейинроқ камбағаллар учун солиқларни камайтирмоқчи эканини гапириб, ўз фикрига қарши чиқди. Ёки кампания бошида Берни Сандерснинг давлат ўз тиббиёт тизимига эга бўлиши кераклиги ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлаб, кейинчалик бу таклифни танқид қилди-да, ўзининг тиббиёт борасидаги бошқа таклифини билдирди.

Ҳарриснинг штабига раҳбарлик қилган синглиси Майя унга кампания давомида прокурорлик фаолиятини пеш қилмаслигини маслаҳат берди, аммо опаси унга қулоқ солмади ва гўёки Трампни жавобгарликка тортишга асосланган кампания бошлади. Бу эса унга муваффақият келтирмади. Шунингдек, Ҳарриснинг иккита штаби унга турлича маслаҳатлар бериб, чалғитгани айтилади. Масалан, Ҳаррис қайси штатга урғу бериш кераклигини ҳам билмай қолганди. Бироқ Камаланинг сиёсатдаги обрўси бекор кетмади – Байден уни вице-президент сифатида танлади.

У қандай вице-президент бўлади?

АҚШда вице-президент жуда катта лавозим. Масалан, президент вафот этса ёки импичмент олса, вице-президент унинг ўрнини эгаллайди. Сенат раҳбари ҳисобланувчи вице-президент овоз бериш жараёнида кучлар тенг келса, ҳал қилувчи сўзни айтади. У мамлакатдаги ислоҳотлар лойиҳасига ҳам етакчилик қилиши мумкин, агар президент билан муносабатлари яхши бўлса. Вице-президент айнан президент билан муносабатга боғлиқ лавозим ҳисобланади.

АҚШ тарихида президент ва вице-президент доим ҳам бир хил фикрламаган. Улар орасида турли йўлдан борган, ҳатто рақобатлашганлар ҳам бор. Сўнгги йилларда эса қарама-қаршилик кўзга ташланмади. Пенс Трампнинг ғояларини қўллагиси келмаётгани сезилиб турса-да, унга садоқатни охирги дақиқаларгача сақлаб қолди. Обама ва Байден эса жуда яхши тандем сифатида ишлаганди. Обама ёш бўлгани учун кўп йиллик сиёсатчи Байденни вице-президент сифатида танлаганди.

Байден нега Ҳаррисни танлади?

Байденни демократлар асосий номзод сифатида танлагани бежиз эмас. Партия ичида кўпчилик айнан у Трампга қаршилик қилишга қодир деб ҳисобларди. Праймериз аввалида Берни Сандерс қисқа муддат давомида устунлик қилганида ҳам демократлар Байденни асосий номзод сифатида кўришда давом этишди. Байденнинг сайланишига вице-президент сифатида аёл киши ва қора танли номзодни танлагани ҳам таъсир қилмай қолмади. У биринчи праймериз вақтидаёқ вице-президент сифатида аёл кишини танлашини айтганди.

Бу борада Байденда вариантлар бошни айлантирадиган даражада кўп эмасди: Мичиган губернатори Гретчен Уитмер, АҚШнинг БМТдаги собиқ элчиси Сьюзан Райс ва сенатор Элизабет Уоррен. Райс сайловда фаол бўлмади, Уоррен ва Уитмер эса қарашларига кўра Байденга жуда ўхшаш эди. Асосийси эса улар қора танли эмасди. Шу сабаб Байден бошидан Ҳаррисни танлаши аниқ бўлган.

Ҳаррис вице-президент бўлган 2020 йилдан роппа-роса 100 йил аввал Америкада аёллар сайлов ҳуқуқига эга бўлганди, Ҳаррис мамлакатдаги жуда катта рутбага эришган қора танли аёл сифатида илк нутқини ҳам шунга боғлади: «Мен бу лавозимдаги илк аёлга айландим, лекин охиргиси эмас. Бугун бизга қараб турган ҳар бир қизалоқ бу имкониятлар мамлакати эканини ҳис қилиши керак».

Обама билан дўстлик ва можаро

Камала Ҳаррис АҚШ тарихидаги биринчи ва ҳозирча ягона қора танли президент Барака Обама билан яхши дўст экани маълум. Обама 2004 йил ўз номзодини сенаторликка кўрсатганда, Ҳаррис биринчилардан бўлиб уни қўллаб-қувватлаган. Кейинчалик Обама президентликка сайлангач, уларнинг ўзаро суҳбати аудиоси тарқалиб, кичик можаро келтириб чиқарди. Аудиода Обама Ҳаррисга «прокурорларнинг энг гўзали» деб хушомад қилади. Бу «шўхлик» Обаманинг манзилига ахлоққа зид ҳаракат қилгани борасидаги танқидлар ёғдирилишига сабаб бўлди.

Президент Ҳаррис билан дўстлигини эслатиб, бу гапи учун оммавий тарзда узр сўраганди. Кейинчалик Обама Ҳаррисни Олий суд кенгаши аъзолигига тавсия қилиши борасида миш-мишлар тарқалди, бироқ Ҳаррис бу лавозимга қизиқмаслигини айтади.

Камала Ҳаррис New York Times дам олиш кунлари эълон қиладиган рецептлар бўйича таом тайёрлашни хуш кўради. Айтишларича, унинг севимли таоми – печда димланган товуқ гўшти. Эрининг биринчи турмушидан бўлган икки фарзанди Ҳаррисни Момала деб чақиради. Википедияда Ҳаррис ҳақидаги саҳифа нақ 408 марта таҳрирланган. Аксар таҳрирлашни айнан бир киши амалга оширган. Бу фактни эътиборга олган Википедия яқинда Ҳаррис ҳақида пост эълон қилди. Унда айтилишича, Ҳаррис ҳақидаги саҳифа Википедияда охирги бир йил давомида энг кўп ўқилган 4та инглиз тилидаги мақолалардан бири бўлган.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: