Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида “Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади” - деб белгиланган.
Мулк ҳуқуқи ўз қандай ҳуқуқ ва уни бошқа ҳуқуқлардан фарқи нимада?
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекиснинг 164-моддада Мулк ҳуқуқи тушунчаси келтирилиб ўтилган бўлиб, унда, [СПиТ:
1.Мулк ҳуқуқи. Ашёвий ҳуқуқлар / Мулк ҳуқуқи]
Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиз эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекиснинг
187-моддасида, Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат кўрсатиб ўтилган бўлиб, у [СПиТ:
1.Мулк ҳуқуқи. Ашёвий ҳуқуқлар / Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат]
Мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).
Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини олгунига қадар мол-мулкка ўзиники каби эгалик қилиб турган шахс ўз эгалигини мол-мулкнинг эгалари бўлмаган, шунингдек қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа асосларга кўра эгалик қилиш ҳуқуқи бўлмаган учинчи шахслардан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтирадиган шахс ўзи ҳуқуқий вориси бўлган шахснинг бу мол-мулкка эгалик қилиб келган барча вақтини ўзининг эгалик қилиш вақтига қўшиши мумкин.
Шахс ихтиёрида бўлиб, ушбу Кодекснинг 228, 229, 230 ва 232-моддаларига мувофиқ унинг эгалигидан талаб қилиб олиниши мумкин бўлган ашёларга доир эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат тегишли талаблар бўйича даъво муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди.
Демак, бу борада амалётда ўчрайдиган мисолларга ўтсак ҳам бўлади,
Даъвогар Л.Н судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда у Учқудуқ тумани, Навоий МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонга нисбатан мулк ҳуқуқини қонуний асосда белгилаб беришни сўраган.
Судда аниқланишича, Навоий вилоят давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш боқармасининг 1994 йилдаги уй-жойга эгалик қилиш ҳақидаги давлат ордерига асосан Учқудуқ тумани, Навоий МФЙ ҳудудида хонадон даъвогарнинг ўғли У.Ага тегишли эканлиги аниқланган.
Ушбу низоли хонадонни хусусийлаштириш вақтида даъвогарнинг ўғли ва унинг тўрмуш ўртоғи А.Л ва набираси М.Илар иштирок этганлиги маълум бўлган.
2001 йилда даъвогарнинг ўғли оилавий Россия Федерациясига доимий яшаш учун кўчиб кетган ва 2002 йилда оилавий келишмовчиликлар сабабли Россия давлат судининг қарорига асосан ўғли тўрмуш ўртоғи билан қонуний ажрашган.
2015 йилда даъвогарнинг ўғли У.А вафот этган.
Суд томонидан жавобгарлар даъвогарнинг собиқ келини А.Л ва набираси М.И.лар Россия Федерацияси, Тамбовский области, Мучкапский районида яшаётганлиги аниқланиб, суднинг 2019 йил 14 август кунидаги ажрими билан халқаро Минск Конвенцияси асосида Россия Федерацияси ҳудудига бу борада жавобгарларнинг фикрларини билиш учун суд топшириғи юборилган.
Суднинг мазкур ажрими бўйича суд топшириғи жавоби 2020 йил
14 февраль кунига қадар келиши белгиланган бўлиб, бироқ бутун дунёда COVID-19 касаллиги тарқалганлиги боис, халқаро муносабатлар вақтинча тўхтатилган эди.
2020 йил сентябрь ойининг охирларида Ўзбекистон ҳудудида карантин қоидалари бироз юмшатилганлиги сабабли халқаро муносабатлар қайта тиклана бошлади.
Россия Федерацияси Октябрьский район судининг 2020 йил 06 март ва 17 март кунидаги суд мажлиси баённомаларида жавобгарлар А.Л ва набираси М.И,лар суд мажлисига келмаганлиги сабабли фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят Учқудуқ туман судининг суд топшириғи ижросиз қолдирилганлиги маълум бўлди.
Суд, мазкур суд топшириғи жавобини олгандан сўнг фуқаролик ишини мазмунан кўришга ўтган.
Иш ҳужжатлари ва гувоҳларнинг судда берган кўрсатмасига кўра жавобгарлар А.Л ва набираси М.И.лар 20 йилдан ортиқ низоли квартирада яшамасдан келган ва турар жойга нисбатан ўз ҳуқуқлари бўйича шу кунга қадар даъвогарга нисбатан ҳеч қандай талаб қўймаган.
Суд томонидан йиғилган маълумотномалардан аниқланишича, Учқудуқ тумани, Навоий МФЙ ҳудудида жойлашган низоли хонадоннинг барча турдаги солиқ ва коммунал тўловлари даъвогар томонидан тўлаб келиниши маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги “Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 20-сонли қарорининг
11-бандига кўра, ФКнинг 187-моддасига кўра эгалик ҳуқуқини олиш ҳақидаги низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат ўзганинг мулкига амалда асоссиз эгалик қилиб келиш ҳолларига ҳам татбиқ этилади. Мулкдорда бирон-бир эгалик қилиш ҳуқуқий асоси мавжудлиги, масалан, узоқ муддатли ижара шартномаси борлиги эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатларни ҳисоблашни инкор қилади.
Судда аниқланишича, Учқудуқ тумани, Навоий МФЙ ҳудудида жойлашган низоли хонадондан фойдаланишда даъвогар ва жавобгарлар билан ўрталарида эгалик қилишни ҳуқуқий асоси, яъни бирор бир шартнома ва бошқа ҳужжатлар мавжуд эмас.
Юқоридаги Пленум қарорининг 12-бандида, амалда эгалик қилиш муддати асосида ашёга эгалик ҳуқуқини олиш учун у ҳалол йўл билан эгалланган бўлиши лозимлиги (яъни амалда эгалик қилувчи ўзганинг мулкини мулкдорнинг эрк-хоҳишига зид равишда қасддан эгаллаб олган ўғри ва шу каби шахс бўлмаслиги керак) судларга тушунтирилган. Бундай эгалик қилиш бошқа шахслар учун ошкора ва аниқ кўринадиган бўлиши, шунингдек эгалик қилувчи тегишли мулкка ўзиники каби муносабатда бўлиши (фақатгина ундан фойдаланибгина қолмай, балки уни лозим даражада сақлаш чораларини кўрганини ҳам назарда тутиш) зарур. Эгалик қилиш қонунда белгиланган муддатларда узлуксиз давом этган бўлиши ҳам зарур (ФКнинг 187-моддаси 4-қисми талабларига асосан мулкка амалда эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтираётган шахснинг ўзи ҳуқуқий вориси бўлган шахс томонидан бу мулкка амалда эгалик қилиб келган барча вақтини қўшиши мумкин, масалан, мерос қолдирувчи ёки юридик шахс таркибидан кейинчалик алоҳида ажралиб чиққан юридик шахс-мулкдор). Фақатгина кўрсатилган уччала шартларга риоя қилинган тақдирда, эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат амалда эгалик қилувчининг мулк ҳуқуқига асос бўлиши мумкин. (ФКнинг 187-моддаси 1-қисми).
Суд томонидан ўрганилган ва ҳуқуқий баҳоланган далиллар йиғиндиси, даъвогарни низоли хонадонга нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини юзага келишида юқоридаги барча асослар мавжудлигини тўлиқ тасдиқлайди.
Суд юқоридаги қонун ҳужжатлари талабидан келиб чиқиб, жавобгарлар шу вақтга қадар турар жойга нисбатан ўз ҳуқуқлари бўйича ҳеч қандай талаб қўймаганлигини, хонадонни марҳум мулкдор У.А томонидан даъвогарга қолдирилганлигини, низоли хонадонда даъвогар 2000 йилдан буён ҳалол, ошкора ва узлуксиз яшаб келаётганлигини, эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатдан сўнг уч йиллик даъво муддати ҳам ўтганлигини инобатга олиб, даъвогарга эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли марҳум У.Ага тегишли бўлган Учқудуқ тумани, Навоий МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонга уни мулк ҳуқуқини эътироф этишни белгиланган.
Бундан кўриниб турибдики 20 йилдан бери эгалиги белгиланмаган мулк суднинг қарорига асосан даъвогарнинг мулки эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида мулкдор деб эътироф этилган.
Бу билан фуқаронинг мулкга бўлган ҳуқуқи тикланди десак ҳам муболаға бўлмайди.
Фуқаролик ишлари бўйича
Учқудуқ туман суди девонхона мудири
Бердибеков Мейрбек Хатайбекович