Hokimiyat matbuot xizmati
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга изчил татбиқ этилаётган “Обод қишлоқ” дастури бугун чекка-чекка ҳудудлардаги аҳоли пунктларида барпо этилаётган янгиланган уй-жойлар, таълим муассасалари, дам олиш масканларию қатор хизмат кўрсатиш шохобчаларининг янгича қиёфасида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.
Дастур доирасидаги ишларни Учқудуқ тумани мисолида айтадиган бўлсак, ободлик энг чекка овулларгача етиб бормоқда. Энг биринчи, Жузқудуқ овули, ундан кейин Қулқудуқ, Мингбулоқ, Узунқудуқ, Йўлчилар ва Шалхар овулларида “Обод қишлоқ” дастури амалга оширилди.
Жорий йилда туман марказидан 230 км олисда жойлашган Кокаяз ҳамда 140 км масофадаги Бузаубай овуллари дастурга киритилганлиги ҳақидаги хабарни мазкур овуллар аҳолиси хушнудлик билан қаршиладилар.
Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари О.Рамазановнинг билдиришича, Бузаубай овулида дастур асосида 15-умумий ўрта таълим мактаби, мактабгача таълим ташкилоти, ҳамда 1,2 км узунликдаги ички йўлларда капитал қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган. Қишлоқ врачлик пункти янгидан бунёд этилади.
Бугун туман ҳокими С.Хамроев, сектор раҳбарлари, 50 нафардан ортиқ корхона-ташкилот мутасаддилари ва вакилларидан иборат гуруҳ Бузаубай овулида бўлишди. Ташрифдан мақсад овул аҳолисини “Обод қишлоқ” давлат дастур доирасида амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар кўлами билан яқиндан таништириш ҳамда ободонлаштириш ишларига ҳисса қўшишдан иборат бўлди.
Икки кунга мўлжалланган ишлар яъни овул кўчалари, ижтимоий объектлар ва аҳоли хонадонларида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, уйлар дарахтлар оқланади, краска қилинади. Кўчалар тартибга келтирилади.
Туман тиббиёт бирлашмаси врачлари томонидан овулда истиқомат қилувчи 38 та аҳолиси тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилади. Муҳтожларга дори-дармонлар берилади.
Мухтасар айтганда, “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасидаги амалий ишлар энг чекка ҳудуд Бузаубай овулида ҳам олиб борилади. Бу эса овулга кўркамлик ва ободлик, аҳоли яшаш тарзига бўлса қулайликни инъом этади.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Зулфияхоним–вафо ва садоқат тимсоли. Ўзбек халқи буюк сиймо ижодига ҳурмат ва эҳтиром билан қарайди. Биринчи март-Зулфияхоним таваллуди қалбларга баҳорий кайфият бахш этади. Биринчи Президентимиз И.А. Каримов томонидан шоира номи билан аталувчи Давлат мукофотининг таъсис этилиши ёш истеъдодларни кашф этишда жуда катта аҳамиятга эга бўлди. Анъанавий тарзда ҳар йили иқтидорли – истеъдодли, ижодкор қизларнинг бир гуруҳи Зулфияхоним руҳини шод этиб, кўксиларига фахр ва ифтихор нишонини тақиб халқимиз қаршисига чиққанида ўзбек қизи,ўзбек аёли эканлигимиздан ғурурланиб кетаман. Мана бу йил ҳам танловнинг туман ва вилоят босқичлари зўр қувонч ва ҳаяжонда ўтди. Фан, таълим,адабиёт, санъат,маданият ва спорт йўналишларида иштирок этган қизлар Учқудуқ заминининг энг чақноқ юлдузлари, республика ва халқаро танлов,турнирлар ғолибларидир.
Мактабимизда фаолият юритилаётган “Зулфияхоним издошлари” клубининг энг асосий вазифаси ҳар соҳада фидоий, иқтидорли-истеъдодли қизларимизнинг фаолиятини ёритиб бориш, уларни рағбатлантиришдан иборат. 2021йил совриндорларини саралаш учун ўтказилган танловда бизнинг 10-умумий ўрта таълим мактабимиздан 9-“Д” синф ўқувчиси Жўрабоева Дилшода Шуҳрат қизи спорт йўналиши бўйича фаол иштирок этиб, вилоят босқичида қатнашиш бахтига муяссар бўлди.
Мана уйғониш, янгиланиш фасли баҳор ҳам яқинлашиб қолди. Бутун борлиқда ажиб гўзаллик, тароват. Баҳорнинг илк куниданоқ қалблар куйга, шеърга ошно бўлди. Зулфияхоним Исроилова таваллуди кўнгилларга баҳорий ифорни бахш этади. Бизнинг мактаб жамоаси бу кунни ўзгача кайфиятда қарши оладилар.
Шоира таваллудига бағишлаб, 16феврал куни туманимизда “Зулфияхоним қизлари ” тўгараги фаолиятини ривожлантириш мақсадида тўгарак аъзолари иштирокида кўрик-танлов ташкил этилди. “Зулфияхоним қизлари-обод юрт маликалари” деб номланган ушбу тадбирда 6 нафардан иштирокчилардан ташкил топган жамоалар 3 шарт асосида беллашдилар. Тадбирда 10-мактабнинг “Бинафша” гуруҳи фаол иштирок эти , 1-ўринни қўлга киритди.
Учқудуқ туман 10-мактаб
ММИБ директор ўринбосари
Г. Тўхтаева
UzAuto Motors компаниясида ишлаб чиқарилаётган барча автомобиллар нархини пасайтириш режалаштирилган. Бу ҳақда UzAuto Motors компанияси бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов маълум қилди.
«Барча ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг таннархини пасайтириш устида ишланмоқда», – деди Рустам Ражаб
Мухбирнинг айнан қайси турдаги машиналар ва неча фоизга нархлар пасайтирилиши ҳақидаги саволига UzAuto Motors компанияси бош директори «Ўтган 2020 йилда нархларни қанчага пайсайтирган бўлсак, бу йил ҳам ундан кам бўлмаган миқдорда нархлар пасайтирилади», — дея жавоб берди.
Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors 9 март куни ўзи ишлаб чиқараётган (йиғаётган) енгил автомобиллар нархини модель ва модификацияга қараб 3 фоиздан 21 фоизгача оширган эди. Ўшанда «Ўзавтосаноат» компанияси раиси Шавкат Умурзоқов «Қаерда эски нархларни сақлаб қолиш имкони бор бўлган бўлса биз уларни сақлаб қолдик. Компания шунчаки фойда кўришни истаганида нархлар 3—20 фоизга эмас, балки 40 ва ундан кўпроқ фоизга ошарди», дея енгил автомобилларнинг нархи ошганига муносабат билдирганди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан UzAutoMotors АЖда автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши борасида ўтказилган текширув натижасида қонун бузилиши аломатлари аниқланди. Лекин компания буни тан олмаган. Ҳолат юзасидан 2020 йилнинг июль ойида UzAuto Motors’га нисбатан иш қўзғатганди. Қўмитанинг 2020 йил 19 август куни ўтказилган йиғилишида махсус комиссия томонидан ўтказилган текширувлар компания автомобиль нархларини асоссиз оширганини тасдиқлаган. Унга кўра, автомобиллар нархи 3 миллион сўмдан 19 миллион сўмгача асоссиз оширилгани //daryo.uz/k/2020/08/19/ozbekistonda-avtomobillar-narxlari-3-mln-somdan-19-mln-somgacha-tushirilishi-mumkin/?utm_source=@daryo" style="outline: 0px; box-sizing: border-box; background-color: transparent; transition: all 0.2s ease 0s; color: rgb(0, 112, 224); text-decoration: none;">аниқланган. Қўмита нархларнинг асоссиз оширилган қисмларини бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берган. UzAuto Motors эса бунга «автомобиллар нархи асосли ва ҳозир нархни пасайтириш имконсиз» дея жавоб қайтарган эди.
Мазкур ўрганиш натижалари омма учун эълон қилингач, UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитаси қошидаги махсус комиссия қабул қилган қарор устидан судга шикоят қилишини билдирганди ва кейинроқ компания Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят қилгани маълум бўлганди.
UzAuto Motors ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўртасидаги суд жараёни 2 октябрь куни бошланган, 9 октябрда ўтказилган суд мажлисида UzAuto Motors товарлар нархини шакллантириш махфий ҳужжатларга асосланганини билдирган ва суд 16 октябрдаги мажлисда ишни ёпиқ тартибда кўришни бошлаганди.
23 октябрда бўлиб ўтган суд мажлисида UzAuto Motors четдан олиб келинган бутловчи эҳтиёт қисмларнинг нархи ошиши, хорижий валюта курси ошиши таннархларнинг шакллантиришида таъсир қилишини таъкидлаб, Монополияга қарши курашиш қўмитаси бу ҳолатни ҳисобга олмаганини билдирган. Бунга жавобан қўмита вакиллари текшириш давомида бир неча маротаба ҳужжатлар тақдим этиш сўралганида компания томонидан тегишли ҳужжатлар ўз вақтида тақдим этилмагани, текшириш муддати якунланишига кам вақт қолгани сабабли умумий ҳисоб-китоблар танлов асосида ўрганиб чиқилганини маълум қилган.
Тошкент шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан аризачи UzAuto Motors’нинг жавобгар Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантирилди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси 18 ноябрь куни UzAuto Motors иши бўйича Тошкент шаҳар маъмурий суди қарори устидан аппеляция шикоятини киритганди. Аммо шикоят қаноатлантирилмаган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси UzAutoMotors’нинг автомашиналар нархини оширганини кескин қоралаб чиққан. Шавкат Мирзиёев ҳам автомобиллар нархи оширилганини танқид қилиб, аввало халқнинг сотиб олувчанлик қобилиятини мустаҳкамлаш кераклигини таъкидлаганди.
Бундан аввал Ўзбекистонда Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti хариди учун шартнома бериш 3 мартдан қайта тикланиши, Ўзбекистонда Chevrolet Onix 9—12 минг доллар атрофида сотилиши кутилаётгани ҳамда UzAuto Motors Lacetti’нинг янги Redline моделини ишлаб чиқаришни бошлагани ҳақида хабар берилган эди.
“Учқудуқ” маданият саройида ШКБ директори Ярқин Исматов “Раҳбар ва ёшлар” лойиҳаси доирасида ШКБда фаолият юритаётган ёшлар билан учрашди. Келажагимиз эгалари бўлган ёшларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг орзу-интилишлари, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш бугун давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналишидир. Аммо ёшларга қўйилаётган талаблар ҳам бисёр. Тан олиб айтиш керакки бугун НКМК ШКБда ишлаш кўпчиликнинг орзуси. Бугунги кунда уч ярим мингдан ошиқ ёшлар ШКБнинг турли бўлинмаларида ишлашмоқда.
Мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад – ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун шароит ва имконият яратиш, уларни касбга йўналтириш, ташаббусларини рағбатлантириш, ёшларнинг бандлиги, уй-жой таъминоти, бўш вақтини мазмунли ўтказиш, таълим олишга ва касб ўрганишга бўлган талабини доим ўрганиб, ечим топиш, ёшларимизнинг хулқ-атвори, юриш-туриши, уларнинг тарбияси билан шуғулланиш, мурожаатларини қайд этиш ва таҳлилини юритиш каби вазифаларни амалга оширишдан иборат эди.
‼️ Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, бир неча йиллардан буён ташкиллаштирилиб келинаётган “Раҳбар ва ёшлар” учрашувида ШКБ директори илк марта шахсан ўзи иштирок этди ва ёшлар муаммоларини тинглади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида “Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади” - деб белгиланган.
Мулк ҳуқуқи ўз қандай ҳуқуқ ва уни бошқа ҳуқуқлардан фарқи нимада?
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекиснинг 164-моддада Мулк ҳуқуқи тушунчаси келтирилиб ўтилган бўлиб, унда, [СПиТ:
1.Мулк ҳуқуқи. Ашёвий ҳуқуқлар / Мулк ҳуқуқи]
Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиз эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекиснинг
187-моддасида, Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат кўрсатиб ўтилган бўлиб, у [СПиТ:
1.Мулк ҳуқуқи. Ашёвий ҳуқуқлар / Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат]
Мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).
Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини олгунига қадар мол-мулкка ўзиники каби эгалик қилиб турган шахс ўз эгалигини мол-мулкнинг эгалари бўлмаган, шунингдек қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа асосларга кўра эгалик қилиш ҳуқуқи бўлмаган учинчи шахслардан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтирадиган шахс ўзи ҳуқуқий вориси бўлган шахснинг бу мол-мулкка эгалик қилиб келган барча вақтини ўзининг эгалик қилиш вақтига қўшиши мумкин.
Шахс ихтиёрида бўлиб, ушбу Кодекснинг 228, 229, 230 ва 232-моддаларига мувофиқ унинг эгалигидан талаб қилиб олиниши мумкин бўлган ашёларга доир эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат тегишли талаблар бўйича даъво муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди.
Демак, бу борада амалётда ўчрайдиган мисолларга ўтсак ҳам бўлади,
Даъвогар Л.Н судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда у Учқудуқ тумани, Навоий МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонга нисбатан мулк ҳуқуқини қонуний асосда белгилаб беришни сўраган.
Судда аниқланишича, Навоий вилоят давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш боқармасининг 1994 йилдаги уй-жойга эгалик қилиш ҳақидаги давлат ордерига асосан Учқудуқ тумани, Навоий МФЙ ҳудудида хонадон даъвогарнинг ўғли У.Ага тегишли эканлиги аниқланган.
Ушбу низоли хонадонни хусусийлаштириш вақтида даъвогарнинг ўғли ва унинг тўрмуш ўртоғи А.Л ва набираси М.Илар иштирок этганлиги маълум бўлган.
2001 йилда даъвогарнинг ўғли оилавий Россия Федерациясига доимий яшаш учун кўчиб кетган ва 2002 йилда оилавий келишмовчиликлар сабабли Россия давлат судининг қарорига асосан ўғли тўрмуш ўртоғи билан қонуний ажрашган.
2015 йилда даъвогарнинг ўғли У.А вафот этган.
Суд томонидан жавобгарлар даъвогарнинг собиқ келини А.Л ва набираси М.И.лар Россия Федерацияси, Тамбовский области, Мучкапский районида яшаётганлиги аниқланиб, суднинг 2019 йил 14 август кунидаги ажрими билан халқаро Минск Конвенцияси асосида Россия Федерацияси ҳудудига бу борада жавобгарларнинг фикрларини билиш учун суд топшириғи юборилган.
Суднинг мазкур ажрими бўйича суд топшириғи жавоби 2020 йил
14 февраль кунига қадар келиши белгиланган бўлиб, бироқ бутун дунёда COVID-19 касаллиги тарқалганлиги боис, халқаро муносабатлар вақтинча тўхтатилган эди.
2020 йил сентябрь ойининг охирларида Ўзбекистон ҳудудида карантин қоидалари бироз юмшатилганлиги сабабли халқаро муносабатлар қайта тиклана бошлади.
Россия Федерацияси Октябрьский район судининг 2020 йил 06 март ва 17 март кунидаги суд мажлиси баённомаларида жавобгарлар А.Л ва набираси М.И,лар суд мажлисига келмаганлиги сабабли фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят Учқудуқ туман судининг суд топшириғи ижросиз қолдирилганлиги маълум бўлди.
Суд, мазкур суд топшириғи жавобини олгандан сўнг фуқаролик ишини мазмунан кўришга ўтган.
Иш ҳужжатлари ва гувоҳларнинг судда берган кўрсатмасига кўра жавобгарлар А.Л ва набираси М.И.лар 20 йилдан ортиқ низоли квартирада яшамасдан келган ва турар жойга нисбатан ўз ҳуқуқлари бўйича шу кунга қадар даъвогарга нисбатан ҳеч қандай талаб қўймаган.
Суд томонидан йиғилган маълумотномалардан аниқланишича, Учқудуқ тумани, Навоий МФЙ ҳудудида жойлашган низоли хонадоннинг барча турдаги солиқ ва коммунал тўловлари даъвогар томонидан тўлаб келиниши маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги “Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 20-сонли қарорининг
11-бандига кўра, ФКнинг 187-моддасига кўра эгалик ҳуқуқини олиш ҳақидаги низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат ўзганинг мулкига амалда асоссиз эгалик қилиб келиш ҳолларига ҳам татбиқ этилади. Мулкдорда бирон-бир эгалик қилиш ҳуқуқий асоси мавжудлиги, масалан, узоқ муддатли ижара шартномаси борлиги эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатларни ҳисоблашни инкор қилади.
Судда аниқланишича, Учқудуқ тумани, Навоий МФЙ ҳудудида жойлашган низоли хонадондан фойдаланишда даъвогар ва жавобгарлар билан ўрталарида эгалик қилишни ҳуқуқий асоси, яъни бирор бир шартнома ва бошқа ҳужжатлар мавжуд эмас.
Юқоридаги Пленум қарорининг 12-бандида, амалда эгалик қилиш муддати асосида ашёга эгалик ҳуқуқини олиш учун у ҳалол йўл билан эгалланган бўлиши лозимлиги (яъни амалда эгалик қилувчи ўзганинг мулкини мулкдорнинг эрк-хоҳишига зид равишда қасддан эгаллаб олган ўғри ва шу каби шахс бўлмаслиги керак) судларга тушунтирилган. Бундай эгалик қилиш бошқа шахслар учун ошкора ва аниқ кўринадиган бўлиши, шунингдек эгалик қилувчи тегишли мулкка ўзиники каби муносабатда бўлиши (фақатгина ундан фойдаланибгина қолмай, балки уни лозим даражада сақлаш чораларини кўрганини ҳам назарда тутиш) зарур. Эгалик қилиш қонунда белгиланган муддатларда узлуксиз давом этган бўлиши ҳам зарур (ФКнинг 187-моддаси 4-қисми талабларига асосан мулкка амалда эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтираётган шахснинг ўзи ҳуқуқий вориси бўлган шахс томонидан бу мулкка амалда эгалик қилиб келган барча вақтини қўшиши мумкин, масалан, мерос қолдирувчи ёки юридик шахс таркибидан кейинчалик алоҳида ажралиб чиққан юридик шахс-мулкдор). Фақатгина кўрсатилган уччала шартларга риоя қилинган тақдирда, эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат амалда эгалик қилувчининг мулк ҳуқуқига асос бўлиши мумкин. (ФКнинг 187-моддаси 1-қисми).
Суд томонидан ўрганилган ва ҳуқуқий баҳоланган далиллар йиғиндиси, даъвогарни низоли хонадонга нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини юзага келишида юқоридаги барча асослар мавжудлигини тўлиқ тасдиқлайди.
Суд юқоридаги қонун ҳужжатлари талабидан келиб чиқиб, жавобгарлар шу вақтга қадар турар жойга нисбатан ўз ҳуқуқлари бўйича ҳеч қандай талаб қўймаганлигини, хонадонни марҳум мулкдор У.А томонидан даъвогарга қолдирилганлигини, низоли хонадонда даъвогар 2000 йилдан буён ҳалол, ошкора ва узлуксиз яшаб келаётганлигини, эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатдан сўнг уч йиллик даъво муддати ҳам ўтганлигини инобатга олиб, даъвогарга эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли марҳум У.Ага тегишли бўлган Учқудуқ тумани, Навоий МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонга уни мулк ҳуқуқини эътироф этишни белгиланган.
Бундан кўриниб турибдики 20 йилдан бери эгалиги белгиланмаган мулк суднинг қарорига асосан даъвогарнинг мулки эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида мулкдор деб эътироф этилган.
Бу билан фуқаронинг мулкга бўлган ҳуқуқи тикланди десак ҳам муболаға бўлмайди.
Фуқаролик ишлари бўйича
Учқудуқ туман суди девонхона мудири
Бердибеков Мейрбек Хатайбекович
Учқудуқ туман суд раислари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, одам савдоси ҳамда жиноятчиликка қарши кeрашиш юзасидан тузилган “Медиа режа” ижросини таъминлаш ҳамда “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси асосида фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси Б.Қ.Шерматов, жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Қурбонов, Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Х.Турсунов, туман адлия бўлими бошлиғи Й.Эрмаматов, Учқудуқ туман “Йўлчилар” ОФЙ раиси Р.И.Рахимов ва овул фаоллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги Қонунлари ҳамда 2021 йил 8 февралдаги Қонунларининг мазмун-моҳиятини фуқароларга тушунтирилди.
Учрашув давомида “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларнинг муаммолари эшитилди ва уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Фуқаролик ишлари бўйича
Учқудуқ туман суди девонхона мудири М.Х.Бердибеков
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига 27 февраль куни Вазирлар Маҳкамасининг «Cолиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш ҳамда бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори жойланди.
Қарорга мувофиқ, юридик шахсларнинг бажарилмаган солиқ мажбуриятлари бўйича уларнинг мол-мулкини хатлаш ва тақиқ қўйиш тартиби ишлаб чиқилади ва 2021 йил 1 майдан бошлаб солиқдан қарздор юридик шахсларнинг мол-мулклари, активлари ва даромадларига тақиқ қўйилиши мумкин.
Шунингдек, солиқ органининг сўрови ёки қарорига асосан ички ишлар органлари қарздорнинг автомототранспорт воситаларини қидириш, тўхтатиш ва белгиланган жойларга вақтинча сақлаш учун олиб борилишини таъминлайди ҳамда қарздорнинг автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўяди.
2021 йил 1 майдан бошлаб қуйидаги тартиб ўрнатилади:
- идора ва ташкилотлар юридик шахсларнинг бажарилмаган мажбуриятлари бўйича уларнинг мол-мулклари, активлари ва даромадларига тақиқ қўйиш тўғрисида солиқ органи қарорини ижро этади;
- давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахсларга давлат бюджети ва жамғармалар маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш товарларни етказиб берувчи (хизматлар кўрсатувчи) субъектларнинг қўшилган қиймат солиғидан жорий қарзи мавжуд бўлмаган тақдирдагина амалга оширилади;
- субсидияларни бошқариш ваколатига эга бўлган давлат органлари ва ташкилотлари субсидияни ажратишда товарларни етказиб берувчи (хизматлар кўрсатувчи) субъектларнинг қўшилган қиймат солиғидан жорий қарзи мавжуд эмаслигини текширади.
Бундан ташқари, Кадастр агентлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари қарздорнинг кўчмас мулки ва (ёки) ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўяди. Бунда суд, қарор қабул қилган солиқ органи ёки юқори турувчи солиқ органи мол-мулкни хатлаш ёки тақиқ қўйиш тўғрисида солиқ органи қарорини бекор қилиш ваколатига эга.
Бу норма қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
- солиқ қарзи тўлиқ ҳажмда бюджетга тўланганда (қопланганда);
- Солиқ кодексининг 107-моддасига мувофиқ, мол-мулк гаровига алмаштирилганда;
- солиқ органи қарори асосида хатланган мол-мулк бўйича солиқ қарзини мажбурий ундирувга қаратиш юзасидан суд ҳужжати ёки солиқ органи қарори асосида МИБ томонидан хатланганда;
- Солиқ кодексининг 11-бобида назарда тутилган тартибда солиқ қарзини тўлаш муддати кечиктирилган ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилганда;
- солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилганда;
- қарздор банкрот деб эътироф этилганда.
Эслатиб ўтамиз, лойиҳа муҳокамаси 14 мартга қадар давом этади.
Саудия Арабистони Ҳаж зиёратига рухсат берди. Фақат бир шарти бор: бу йил Ҳаж зиёратига борувчилар COVID-19 га қарши албатта вакцина қабул қилган бўлишлари шарт. Бу ҳақда Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазири Тауфиқ ар-Рабиа маълум қилди.
Ҳаж сафари июль ойининг иккинчи ярмига тўғри келади.
Шунингдек, 2020 йили коронавирус пандемияси сабабли атиги 10 минг киши Ҳаж амалларини бажарган. Уларнинг 30 фоизини саудияликлар, 70 фоизини хорижликлар ташкил этади. Ўшанда 20-50 ёшлар оралиғидаги, сурункали хасталиклари бўлмаганлар, илгари зиёратга келмаганлар ва карантин даври талабларига кўнганларга чекланган тартибда махсус рухсатномалар берилганди.
Саудия Арабистони ўтган йилнинг ноябрь ойидан 50 ёшгача бўлган, ПЗР-тести манфий чиққанларга Умра зиёратига киришга аста-секин рухсат беришни бошлаганди.
1 мартдан эътиборан, таълим даражаси паст мактабда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчиларга махсус устамалар ҳисоблаш бошланди.
Халқ таълими вазирлиги ва Таълим инспекцияси республикадаги таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини тасдиқлади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
«Вазирлик томонидан таълим даражаси юқори бўлмаган умумтаълим мактаблари бўш иш ўринларига (вакант дарс соатлари бўйича) бошқа ҳудудлардан ўқитувчиларни ишга қабул қилиш схемаси ишлаб чиқилди. Бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар билан ish.uzedu.uz cайти орқали танишиш мумкин», – дейилади хабарда.
Қайд этилишича, умумтаълим мактабларда ўқитувчиларни ишга олиш тартиби соддалаштирилган: ўқитувчиларни ишга қабул қилиш бўйича ХТБлардаги айрим бюрократик тартиблар бекор қилинган ва ишга қабул қилиш мактаб раҳбарининг ваколатига ўтказилган.
Таълим даражаси юқори бўлмаган умумтаълим мактабларига бошқа ҳудудлардан ишга қабул қилиш учун бўш иш ўринларига икки ва ундан ортиқ номзодлар талабгор сифатида ҳужжат топширган ҳолларда номзодларни мактаблардаги танлов комиссияси саралаб олади.
Ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчиларга махсус устамалар тўлаш тартиби жорий ўқув йилида амал қилади. Жойларда ўқитувчи-педагоглар ва жамоатчиликнинг таклифларини инобатга олган ҳолда янги ўқув йилидан жараён такомиллаштириб борилади.
Эслатиб ўтамиз, президент қарорига асосан, 2021 йил 1 мартдан бошлаб:
- бир маъмурий бирлик (вилоят) доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;
- бошқа маъмурий бирлик (вилоят)дан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилиши «айниқса ташвишга соладиган» ва фуқаролар норозилигига сабаб бўлиши мумкин бўлган глобал «қайноқ нуқталар» рўйхати тузилди. Рўйхатга Россия, Ҳиндистон, Бразилия, Туркия ва Нигерия каби йирик давлатлар киритилган.
Хитой бозорларида озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ортиши ва об-ҳаво ноқулай келиши натижасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи сўнгги олти йилликда энг юқори кўрсаткичга етган.
Bloomberg агентлиги маълум қилишича, дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотларининг инфляция даражаси ошишда давом этмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотларининг танқислиги сабаб йил бошидан бери Суданда норозилик намойишлари авж олди, озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ хавотирлар Ливан ва Тунисда низоларни келтириб чиқарди, шунингдек, Ҳиндистонда деҳқонлар нархларни пасайтиришга қарши исён кўтаришди. Ҳозирда Бирлашган Араб Амирликлари сингари бой давлатлар ҳам баъзи озиқ-овқат маҳсулотларига нархлар чегараларини белгилаш имкониятини кўриб чиқмоқда.
«Ҳар доимгидек, бу ҳолатнинг таъсири номутаносиб. Бой ғарб мамлакатларида, бу шунчаки маҳсулот харид қилишда унинг брендини алмаштириш билан боғлиқ бўлиши мумкин, аммо камбағал мамлакатларда бу ҳолат болани мактабга ёки пул ишлаш учун ишлашга юбориш ўртасидаги фарқни белгилаб беради», деб таъкидлади Вашингтонда жойлашган Петерсон халқаро иқтисодиёт институти ходими Куллен Ҳендрикс.
Bloomberg таҳлилчиларининг фикрига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилиши ўрта даромадли энг йирик мамлакатларга жиддий таъсир кўрсатади.
Лотин Америкаси мамлакатлари ичида бу ҳолат Бразилияда жиддий сезилмоқда. Бу ерда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиши ва миллий валютанинг қадри пасайиши биргаликда кечмоқда. Натижада мамлакатда гуруч нархлари 76 фоизга, гўшт ва сут маҳсулотлари 20 фоизга қимматлашган.
Россияда умумий инфляция ва озиқ-овқат нархлари ошишига мамлакатдаги сиёсий беқарорлик ҳам таъсир кўрсатмоқда. Сўнгги ҳафталарда дунёдаги биринчи рақамли буғдой экспорт қилувчи мамлакат маҳсулотни экспорт қилишни чеклаш ва ички нархлар пасайишига олиб келадиган тарифлар ва квоталарни жорий қилиш бўйича чораларни амалга оширди. Россиянинг энг йирик чакана савдо корхоналарида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (хусусан, сабзи ва картошка) нархларини музлатиш бўйича низом тасдиқланган. Экспертлар март ойида тугаши кутилаётган чекловлар мамлакатда озиқ-овқат нархлари ошишига жиддий таъсир кўрсатишини таъкидлашмоқда.
Шунингдек, катта озиқ-овқат истеъмолчисига эга бўлган Туркияда январ ойида озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи 18 фоизга қимматлашган. Туркияда бир неча йилдан бери озиқ-овқат секторида инфляцияда икки хонали рақамларнинг қайд этилаётгани миллий валюта қадрсизланишига ва Туркия президентига нисбатан норозилик кайфиятини кучайтирмоқда.
АҚШдан кейин энг кўп ҳайдалган ерларга эгалик қилувчи, дунёдаги энг йирик гуруч экспортчиси ва буғдой етиштириш бўйича иккинчи ўринда турадиган Ҳиндистонда ҳукумат томонидан озиқ-овқат маҳсулотларига субсидия жорий қилиниши фермерлар томонидан исён кўтарилишига сабаб бўлмоқда.
- Маълумот учун, 2020 йилда Ўзбекистон озиқ-овқат секторида инфляция 15,3 фоизни ташкил этган. Шунингдек жорий йилнинг илк ойлари давомида озиқ-овқат нархларининг ошиши январ ойида 1,2 фоизни, февралда эса 0,6 фоизни ташкил этган. Глобал миқёсида озиқ-овқат нархлари қимматлашиши Ўзбекистонда ҳам импорт қилинадиган маҳсулотлар нархи сезиларли равишда ошишига сабаб бўлиши мумкин.