Вирусли гепатит A касаллиги-кўпинча жигарни шикастловчи вирус орқали юзага келади. Касаллик 14 ёшгача бўлган болаларда енгил, 14 ёшдан катта болаларда ва ҳомиладор аёлларда оғир кечади. Болаларда вирусли гепатит A касаллиги асосан тоза эмас қўллардан, идиш-товоқлардан ва ўйинчоқлардан юқади. Ушбу касаллик болалар қўлини ювмасдан овқатланганида, қайнатилмаган сув ичишлари сабабли касалликка чалинишади. Шу билан биргаликда болалар мактабгача таълим муассасаларида мактабларда ўзаро мулоқот жараёнида ҳам гепатит A касаллигини юқтириб олишлари мумкин.
Вирусли гепатит A касаллигининг қандай белгилари бор?
Касалликнинг илк даврида беморда сариқлик аломатлари бўлмайди, лекин ундан олдинги белгилар бўлади. Бу нафас ёлларининг яллиғланиши, ич кетиш, грипп ва ЎРВИ (ўткир респератор вирусли инфексиялар) хасталикларинининг аломатларидир. Ҳолсизлик, тез чарчаш, иштахасизлик, кўнгил айниши, қаид қилиш, тана ҳарорати кўтарилиши, бўғимларда оғриқ, қорин ўнг қовурға ости сохасида оғирлик ва дискомфорт, сийдик ранги тўқлашиши, ахлат ранги оқариши.
Вирусли гепатит A касаллигидан қандай ҳимояланиш керак?
Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш. Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, овқат тайёрлашда овқатланишдан олдин, жамоат жойларга ва хожатхонага боргандан сўнг қўлни яхшилаб совунли сувда ювиш. Озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва сақлаш жараёнларида санитария-епидемиологик қоидаларга риоя қилиш. Мева ва сабзавотларни истеъмол қилишдан олдин оқар сувда яхшилаб ювиш ва сўнгра қайнаган сувда ювиш. Яшаш жой гигиенасига риоя қилиш, хоналарни шамоллатиш ва намли тозалов ишларини олиб бориш керак.
Учқудуқ туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими.