LOTIN-КИРИЛЛ

Учқудуқ туман СЭО ва жамоат саломатлиги бўлими Дезинфекция тадбирлари бўлими томонидан юқумли касалликларни олдини олиш мақсадида ахоли яшаш хонадонларида ва ташкилотларда зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда

   ДЕЗИНСЕКЦИЯ (дез… ва лот. insectum — ҳашарот) — юқумли касаллик қўзғатувчиларни тарқатадиган зараркунанда бўғимоёқлиларнн йўқотиш учун қўлланиладиган чора-тадбирлар мажмуи. Дезинсекция одам ва ҳайвонларда турли инфекцион касалликларни ташиб юрадиган бўғимоёклилар (кана, пашша, бит, чивин, искабтопар), шунингдек, турар жойлардаги суварак, қандала, бургаларни қириш учун ўтказилади. Дезинсекция терминини биринчи бўлиб рус микробиологи Н. Ф. Гамалея киритган (1910).

          Дезинсекция 2 га турга - Профилактик ва қирувчи турларга бўлинади. Профилактик дезинсекцияга шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, чиқиндиларни вақтида чиқариб ташлаш, тураржой ва хўжалик биноларини озода саклаш, ҳовуз ва арикларни тозалаш, ҳашаротлар пайдо бўлиши ва кўпайишининг олдини олиш киради.

   Қирувчи дезинсекция физик, кимёвий ва биологик усуллар билан амалга оширилади. Кўпроқ кимёвий воситалар (жумладан инсектицидлар) қўлланилади. Улар таъсир этиш механизмига кўра тери орқали таъсир этадиган (хлорофос, трихлофос ва б.), ичак орқали таъсир этадиган (бор кислота, бура, бутадион ва б.) ва фумигант — ҳашарот организмига нафас йўллари орқали таъсир этадиган воситаларга бўлинади. Биологик Дезинсекция усули заракунандаларни «бир-бирига едириш»га (мас, патоген микроорганизмлар, гельминтлар, вируслар ва ҳ. к.), физик дезинсекция эса юқори ёки паст босим билан таъсир этишга асосланади. Бу усуллар ёрдамида ҳашаротларнинг кўпайишига анча чек қўйилади. Ветеринария да Дезинсекция чорва моллари соғлиғига зарар етказадиган ва улар маҳсулдорлигининг пасайишига олиб келадиган ҳашаротлар ва каналарни йўқотишга қаратилган тадбирлардир. Ҳайвонлар, чорвачилик ва паррандачилик бинолари, фермалар ҳудудлари, омборхоналар, ҳайвонот хом ашёсини қайта ишлаш корхоналари, кушхоналар, гўшт комбинатлари, ветеринариясанитария назорати ўрнатиладиган бошқа объектларда ўтказилади.

   Деҳқончиликда Дезинсекция уруғлик ва кучатлар, захира озиқ-овқат ва ем учун мулжалланган маҳсулотлар захирасидаги ва ўсимликлардан олинган техникавий хом ашёлардаги, омборлар, ун ва ёрма ишлаб чиқарадиган корхоналардаги зараркунанда қашаротларни йўқ қилишда қўлланилади. Одатда, кимёвий Дезинсекцияда бромметил, дихлорэтан, хлорпикрин, металлихлорид ва б. билан фумигациялаш, бино ичини таркибида гексахлоран ёки унинг гамма-изомерлари бўлган аэрозоллар билан ишлаш, сиртдан таъсир қилувчи инсектицидлар пуркаш, уруғлик захирасини инсектицид ва акарицид дустлари билан чанглаш; новда, каламчаларни инсектицид ва акарицидлардан тайёрланган суюкликка ботириб олиш ва б. қўлланилади. Айрим ҳолларда дон ва озиқ-овқат маҳсулотларининг идиш ва қоплари инсектицидлар билан ишланади, паст ҳароратда совитилади ёки юқори қароратда қиздирилади. Дезинсекциянинг оддий усули — зараркунанда тушган уруғлик бошқа жойга кўчирилади ёки махсус машиналарда тозаланади.

 

Учқудуқ туман СЭО ва ЖС бўлим

Дезифекция тадбирлари бўлими дезинструктори С.М.Ҳамроқулова

Мурожаат учун тел: +99855-351-04-13

 

 

 

 

O'qilgan: 488 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: