Учқудуқ туман фавқулодда вазиятлар бўлими туманимиз аҳолисини июль ойининг иккинчи ўн кунлигида кутилаётган қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво ҳақида огоҳлантиради.
Албатта жазирама иссиқда эҳтиёт чораларни кўриш шарт. Ҳозир офтобда кўп вақт туриш жуда хавфли, кўп суюқлик ичиш керак. Шунга қарамасдан, айрим нохуш воқеаларга ҳам гувоҳ бўляпмиз.
Бундай вазиятларда биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?
Жазирамада одамнинг саломатлигига ё офтоб нурларининг тўғридан-тўғри тушиши ёки иссиқ уриши ёмон таъсир қилади. Бу икки ҳодисанинг аломатлари қуйидаги инфографикада акс эттирилган.
Иккинчи инфографикада эса жазирамада оғир аҳволга тушган инсонларга биринчи ёрдам кўрсатиш қоидалари кўрсатилган.
Ғайрат Уралов,
Учқудуқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи.