LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

03 Feb 2022

    ЖОРИЙ ЙИЛ БОШИДАН “ИФТИХОР” МАҲАЛЛАСИ ЯНГИДАН ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарлар, пасёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бириктириш, бўлиш ва тугатиш шунингдек, уларнинг чегарларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 48-сонли қарорига асосан Учқудуқ туманидаги "Йўлчилар" овул фуқаролар йиғини ҳамда "Дўстлик", Мустақиллик" ва "Абай" маҳалла фуқаролар йиғинларининг айрим аҳоли пунктларини ўз қамровига олган 116,1 га тенг ер майдонига янги "Ифтихор" маҳалла фуқаролар йиғини ташкил қилинди ва Халқ депутатлари ҳудудий Кенгашининг 2021 йил 2 июлдаги №o VI-31-13-5-76-к/21-сонли қарори билан тасдиқланган.

    Янги ташкил этилган "Ифтихор" МФЙ га, "Йўлчилар" ОФИ ҳудудидан “Истиқлол” кўчаси (бунда 317 хонадон, 348 та оила ва 1187 та ахоли), "Мустақиллик" МФИ ҳудудидан “Кончилар” кўчаси (Бохантау аҳоли пунктидаги 105 та хонадон, 112 та оила ва 610 та аҳоли). "Абай" МФЙ ҳудудидан (“Қурувчилар” 4 кўчасидаги 98 та хонадон, 132 та оила в 420 та аҳоли) ҳамда "Дўстлик" МФЙга қарашли А.Темур кўчасидаги 2 та хонадон 5 та оила, 17 та аҳоли қамраб олинди ва "Ифтихор" МФЙнинг бугунги кундаги аҳолиси сони 2234 тани, хонадонлар сони 522 тани ҳамда оилалар сони 597 тани ташкил қилади.

    “Ифтихор” маҳалласига раисликка Анвар Махмудов, ҳоким ёрдамчилиги вазифасига Акмал Каримов, хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис вазифасига Лариса Бозорова ҳамда маҳалла ёшлар етакчиси вазифасига Марҳабо Нурманова тайинланди.

    МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: «Маҳалла» атамаси арабча бўлиб, «ўрин-жой» деган маънони англатган. У турли минтақаларда маҳаллот (жой), гузар, жамоа, элат, элод номларда аталиб келинган. Адабиётларда маҳаллаларнинг кўп минг йиллик тарихга эга эканлиги ҳақида маълумотлар учрайди.  

   Наршахий ўзининг «Бухоро тарихи» асарида Бухорода бундан 1100 йил илгари бир қанча маҳаллалар бўлганини қайд этиб ўтган. Алишер Навоий ўзининг «Ҳайрат ул аброр» асарида маҳаллани «маҳалла шаҳар ичидаги шаҳарча» дир дея таърифлайди. Ҳирот шаҳри юз шаҳарча аҳамиятига эга бўлган маҳаллалардан ташкил топганлигини айтиб ўтади. 

    Маҳаллалар, айниқса, Амир Темур даврида равнақ топган. Маҳаллалар фуқароларнинг касб кори асосида шаклланган ва шунга қараб номланган. Мис, заргарлик, мисгарлик, пичоқчилик, қошиқчилик, темирчи, эгарчи, тақачи ва ҳ. к. 

    Маҳалла қадимда маҳаллий ҳокимиятнинг ўзига хос бир шакли, кўриниши тарзида фаолият кўрсатган. Маҳаллани бошқариш жамоатчилик асосида олиб борилиб, ўзининг ёзилмаган ички тартиб қоидаларига эга бўлиб, у ҳамма учун бирдек қонуний ҳисобланган.

01 Feb 2022

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи Даврон Позилов иштирокида брифинг ташкил этилди.

    Қайд этилишича, бугунги кунда уй-жой-коммунал хизматлари харажатларини қисман қоплаш учун 5 турдаги имтиёзли тоифадаги шахсларга, яъни салкам 70 минг кишига пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорини табақалаштирган ҳолда 72 минг сўмдан 144 минг сўмгача бўлган миқдорларда компенсация пуллари тўланиб келинмоқда. 

   Белгиланган тартибга мувофиқ, компенсация пул тўлови 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уруш ногирони ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар (жумладан, байналмилалчи, тинчлик ўрнатувчи харбий хизматчилар), ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар, концлагер маҳбуслари, Чернобиль атом электро станцияси ҳалокатини бартараф этишда қатнашиб жабрланганлар, ядро ва радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаганлар ва 1941-1945 йиллардаги урушнинг меҳнат фронти қатнашчилари учун тўлаб берилади. 

    Ушбу компенсация пул тўлови фақат меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ёки пенсия ва нафақа олувчи фуқароларга тўланиши белгиланиб, компенсация пул тўловлари бериладиган шахсларнинг имтиёзли тоифага кирувчи меҳнат фаолияти билан шуғулланмайдиган ҳамда пенсия ва нафақа олмайдиган шахсларга компенсация пули тўланмас эди. Яъни, Чернорбиль атом электро станцияси ҳалокатини бартараф этишда қатнашган, Афғонистон Республикасида байналмилал бурчини бажариб ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган, меҳнат фаолияти билан шуғулланмаётган ҳамда пенсия ва нафақа олмаётган шахсларга, шунингдек ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз нафақа олувчи шахсларга жами бўлиб 30 мингга яқин шахсларга компенсация пули тўланмаган.  

    Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 28 январдаги фармонига асосан жорий йил 1 мартдан бошлаб, барча имтиёзли тоифага кирувчи (қўшимча равишда 30 минг нафар) шахсларга, уларнинг пенсия (нафақа) олиши ёки меҳнат фаолиятини олиб боришидан қатъий назар пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида яъни 130 минг сўм миқдорда компенсация пулини олиш ҳуқуқи берилади. 

    Шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз нафақа олувчи шахсларга 130 минг сўм компенсация тўлови жорий этилади. Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган нафақа олувчи шахсларга ҳар ойда пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорида яъни 289 минг сўм миқдорда қўшимча тўлов тўлаб борилади. 

    Белгиланган тадбирларни амалга оширилиши натижасида барча имтиёзли тоифадаги шахслар қўшимча 30 мингдан зиёд киши компенсация ва қўшимча тўловлар билан қамраб олиниб уларнинг сони жами 100 мингдан ошади. Ушбу компенсация пул тўловларини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлган фуқаролар доимий ёки вақтинча турган жойи бўйича Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.  

    Шунингдек, ёши 100 га тўлган ва ундан ошган пенсия ёки нафақа олувчи шахсларга тўланадиган кўшимча тўлов Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 100 ёшга тўлган ва ундан катта ёшдаги фуқароларнинг ҳеч қандай мурожаатларисиз автоматик тарзда ахборот тизими орқали тайинланади. 

    Мазкур тўловларни молиялаштириш учун жорий йилда республика бюджетидан қўшимча 36,4 миллиард сўм миқдорда маблағ ажратилади

 

 

 

01 Feb 2022

    

 

Uchquduq tuman “Yo‘lchilar” ovuli hamda “Mustaqillik”, “Abay”, “Do‘stlik” mahalla fuqarolar yig‘inlari hududi tarkibidan yangi mahalla fuqarolar yig‘inini tuzish to‘g‘risida

 

 

IMG 20220201 112221 472

IMG 20220201 112223 467

IMG 20220201 112224 596

 

IMG 20220201 112226 038

IMG 20220201 112227 435

 

 

 

01 Feb 2022

      Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди томонидан 2021 йил давомида транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарган 131 та шахсга нисбатан 139 та маъмурий иш мазмунан кўриб чиқилди.  

    Шулардан 134 та шахсга нисбатан 126 иш бўйича ҳар бир ҳуқуқбузарга 1 йил 6 ойдан 2 йилгача муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, базавий хисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида, яъни 6 750 000сўм жарима тайинланган. 

   2021 йил давомида туманда транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарган шахсларга жами 904 500 000 сўм жарима жазоси тайинланган.

    Шундан маъмурий ҳуқуқбузарлар томонидан ихтиёрий тўланган жарима суммаси 850 000 000 сўмни ташкил этса 54 000 000 сўм жарималар мажбурий ижро бюроси бўлимлари томонидан ундирилган.   

    Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 131-моддасида, ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши—транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

    Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

    Транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш йўллардаги энг оғриқли нуқталардан бири бўлиб қолмоқда. Маст ҳолда бошқариш оқибатида нафақат ҳайдовчи, кўплаб бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳам ўлими келиб чиқмоқда. Шу боисдан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш ва маст ҳолатда автомобилни бошқарганлик учун жавобгарликни кучайтириш ҳар қачонгидан ҳам муҳим ҳисобланади.

Акмал Қурбонов,

жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси.

 

31 Jan 2022

 

    “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–107-сон, 29.01.2022 й.) қабул қилинди

      Қарорга мувофиқ, давлат органлари қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш мақсадида қуйидаги тартиблар жорий этилади:

    маъмурий судларга далилларни йиғиш мажбурияти юкланади, ҳуқуқи бузилганларга эса далилларни йиғишда фақат ўз имкониятидан фойдаланиш шароити яратилади;

     давлат органлари қарорлари натижасида етказилган зарарни ундириш талабини ҳам маъмурий судга билдириш ҳуқуқи берилади;

    маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари давлат органлари томонидан ижро қилинмаганда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималари қўлланади.

    Эндиликда аризаларни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли рад этиш ёки иш юритишни тугатишни тақиқланади.

     Аризалар судга тааллуқли бўлмаганда уларни кўриб чиқиш ваколатли судга ўтказилади

‼️ Бир суд иши доирасида баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса фуқаролик судга тааллуқли бўлганда уларни бирлаштириш тақиқланади. Учқудуқ туман адлия бўлими

 

31 Jan 2022

 

    Одам ўтирган жойини саранжом-саришта, тоза-озода сақлайди, бу бизга болаликдан сингдирилган қадрият. Эрта саҳардан эшик олдини супуриб, сув сепиб, ҳамма ёқни чиннидек қилиб қўйиш ҳам кўпроқ бизда учраса керак. Одатимиз шунақа, чунки тоза жойда инсон баҳри-дили очилади, покиза маконда барака бўлади. 

    Ҳар куни ҳар бир хонадон ҳудудида маълум миқдорда маиший чиқинди уюми ҳосил бўлади. Уларни вақтида тўплаш, шаҳар ва аҳоли яшаш масканларидан олиб чиқиб кетиш ҳам ўта муҳим вазифалардан бири.

    МУРОЖААТЛАР СОНИ НЕГА ОРТМОҚДА?!

    Сўнгги вақтларда Учқудуқ тумани марказидаги кўп қаватли уйлар ён-веридаги чиқиндихоналар ҳолатидан норози бўлган аҳолининг ижтимоий тармоқлар орқали бот-бот чиқишлари кузатилмоқда. Фуқароларимиз ахлатхоналардан чиқиндиларни ўз вақтида ташиб, олиб кетилмаслиги шу атрофда яшовчи аҳолига ноқулайликлар туғдираётгани қолаверса, ушбу хунук манзара шаҳримиз ҳуснига доғ бўлиб тушаётганини таъкидлашган.

    Туманда маиший чиқиндиларни ташиш, олиб кетиш ва утилизация қилишга “Бережливостъ” ХИЧ корхонаси масъул ҳисобланади. Корхона билан тузилган давлат хусусий шерикчилик битимининг 4.6 бандига кўра, 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, “Бережливостъ” ХИЧ корхонасига бириктирилган ҳудудда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиши белгиланган.

    Афсуски, ушбу корхона ўз мажбуриятларини тўлиқ ва ўз вақтида бажармаётганлиги сабабли туман аҳолисининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Мазкур масала бўйича Учқудуқ туман ҳокимлиги томонидан вилоят ва Республика табиатни муҳофаза қилиш бошқарма ва қўмитасига ҳамда вилоят ҳокимлигига бир неча бор ёзма ҳамда оғзаки мурожаат қилинди. 

    Масала яқин кунларда ўз ижобий ечини топар, унгача:

Ҳурматли Учқудуқликлар!

   Тозаликни, саранжомликни таъминлаш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз эканлигини унутмайлик!!

   Ахлатни чиқиндихона ташқарисига эмас, балки тартиб билан ичкарисига ташлашни ўрганайлик! Шундагина Учқудуқда тозалик, озодалик, покизалик ҳукм суради.

    Сизу, биз яшаётган Учқудуқ - бизники, унинг тозалигига барчамиз бирдек масъулмиз!!

  БИР КУНДА УЧҚУДУҚДА 32 880 КГ. ЧИҚИНДИ 

   Энди статистик маълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, эколог олимлар томонидан бир кунда бир киши 0,822 кг. чиқинди ташлаши аниқланган. Ушбу рақамни Учқудуқ аҳолиси сонига кўпайтирсангиз, бир кунда чиқариб ташланадиган чиқинди миқдори аниқ бўлади. Дейлик, бугунги кунда Учқудуқ аҳолиси қарийб 40 минг кишини ташкил этади. 40 000 х 0,822 кг. кўпайтирсак, бир кунда Учқудуқ тумани аҳолиси 32 880 кг. чиқиндини чиқариб ташлашади.

   Афсуски бугунги кунда чиқинди муаммоси нафақат Учқудуқни, нафақат Ўзбекистонни балки бутун дунё аҳлини ташвишга солмоқда. Урбанизация жараёни жадаллашиб, шаҳарлар кенгаяётган, аҳоли сони ўсаётган ва унинг эҳтиёжини қондириш учун миллионлаб турдаги товарлар ишлаб чиқарилаётган бир пайтда чиқиндиларни қайта ишлаш ва уларнинг утилизацияси энг катта экологик муаммолардан биридир. 

   ОНА САЙЁРАМИЗ – ИФЛОСЛАНМОҚДА!

   Дунё бўйича чиқиндининг 30 фоизигина қайта ишланади, қолгани эса аста-секинлик билан Она сайёрамизни қопламоқда.  Чиқиндилар турли хил қимматбаҳо металлар, шиша идишлар, макулатура, пластик, ерга ўғит бўла оладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг қолдиқларидан иборат.

    Чиқиндиларни қайта ишлаш  бир неча баробарга электр энергияси ва сувдан фойдаланишни камайтиради. Масалан, макулатурадан қоғоз олиш эса нафақат дарахтлари кесилишидан асрайди, балки электр қувватининг сарфини тўртдан уч қисмга камайтиради. Яъни 1 тонна қоғозни қайта ишлаб чиқаришга уни ёғочдан тайёрлаш учун кетадиган сувнинг ярми сарф бўларкан.

   ЧИҚИНДИ ТУРИ ВА ПАРЧАЛАНИШ МУДДАТИ

   Озиқ-овқат қолдиқлари 10 кундан 1 ойгача, газета қоғози 1 ойдан 1 йилгача, картон қутилар 1 йилгача, қоғоз 2 йил, ёғоч 10 йилгача, темир арматура 10 йилгача, темир банкалар 10 йилгача, оёқ кийим 10 йилгача, бетон, ғишт 100 йилгача, авто аккумуляторлар 100 йилгача, фольга 100  йилгача, консерва қутилари 90 йилгача, батарейкалар 100 йилгача, резина автобалонлар 100 йилгача, пластик 100 йилдан ортиқ, полиэтилен пакетлар 200 йил, алюмин идишлар 500 йил, шиша 1000 йил.

   МУАММО ЕЧИМИ НИМАДА?

   Мазкур саволни тумандошларимизга берганимизда қуйидагича жавоблар олдик.

   Шоҳруҳ Салимов, Учқудуқда чиқинди муаммосини ечиш айнан тадбиркорларимиз эътиборини мазкур муаммога қаратишда деб ўйлайман. Чиқиндини қайта ишлайдиган корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш билан биргаликда чиқиндини саралашни аҳолига ўргатиш ва юртдошларимизни бу борадаги маданиятини ошириш зарур. 

   Гуллола Асқарова, муаммо тобора юртимизда долзарблашиб бормоқда. Уни бартараф этишнинг бир қанча йўллари мавжуд. Шулардан бири чиқиндини қайта ишловчи корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш муҳим саналади. Чунки уларни саралагани билан яна битта ахлатхонага олиб бориб ташлаш бирор бир самара бермайди. Бундан ташқари,  айнан кўчага ахлат ташлаганлик учун катта миқдордаги жарималарни жорий этиш ва уларни амалга оширилишини назорат этиб бориш ҳам фойдадан ҳоли эмас.

    ХОРИЖДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЖАРИМАЛАР МИҚДОРИ!

   Хориж тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак Испанияда машина деразасидан ахлат улоқтирганлик учун 200 евро, сигарет қолдиғини  йўлакка ташлаш 90 евро миқдорда жаримага асос бўлади. Германияда  ахлоқсиз фуқароларни “чиқинди изқуварлари” ушлашади. Кўчаларда ўрнатилган видеокамераларда қайд этилган хатти-ҳаракат  махсус қутига ташланмаган ахлат учун  100 еврогача жарима тўлашга асос бўлади. Сигарет қолдиғи, музқаймоқ ёки конфет қоғози, салқин ичимлик шишасини ерга ташлаш 20 евро, сақични, қолдиқ овқатларни улоқтириш 35 еврони ташкил этса,  эски мебель, электрон техникани ташлаганлик учун 150 дан 600 еврогача жарима тўлашга тўғри келади. Швецияда ерга ташланган қоғоз унинг эгасига 90 евро, Сингапурда эса 300 дан 1000 долларга тушади.

   БИЗДА-ЧИ, ЖАРИМАЛАР МИҚДОРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!!

    Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача (810 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 20 бараваригача (2 млн 700 минг сўмдан 5 млн 400 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

   Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 20 бараваридан 30 бараваригача (5 млн 400 минг сўмдан 8 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

   Поездларнинг вагонлари, автотранспортлар ва шаҳар йўловчилар транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш – БҲМнинг иккидан бир қисми (135 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

   ХУЛОСА ЎРНИДА: Чиқиндилар билан курашиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Фарзандларимиз учун  ифлос дунёни эмас, балки тоза, ям - яшил келажакни барпо этиш ўз қўлимизда.

(Мақолада манбалардан фойдаланилди)

Райҳон ҚОДИРОВА, 

махсус мухбиримиз.

 

31 Jan 2022

 

     Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон манфаатлари учун хизмат қилаётганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Бу ислоҳотлар паспорт тизимини ҳам четлаб ўтгани йўқ. Натижада паспорт ва пропискани расмийлаштиришнинг осонлаштирилган тизими йўлга қўйилди. Фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш юзасидан бир қатор янги ҳужжатлар қабул қилинди.

     Биргина, Учқудуқ туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан 2021 йилда 24 нафар шахс фуқароликка қабул қилинган. 1196 нафар киши ички паспорти ўрнини эгаллайдиган идентификацион карта (ID-карта) олишга улгурди. 

     Шунингдек, 2891 нафар учқудуқлик фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилиб берилди.

    Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида myGov.uz интернет тармоғи орқали фуқароларимиз ҳудудий миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига бормасдан туриб, доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтиш, хорижга чиқиш биометрик паспортларини олиш, ID-карталарни расмийлаштириш имкониятларидан фойдаланса булади.

     Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 январдан бошлаб барча янги туғилган чақалоқларга, Ўзбекистон фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқароларига биометрик паспорт ўрнига 10 йил муддатга ҳужжат эгасининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида идентификация ID-картаси берилмоқда.

     ID-карталар фақат Ўзбекистон ҳудудида амал қилади. ID-карталарни бериш тизимли равишда 2021 йил 1 январдан 2030 йил 1 январгача мамлакат аҳолиси учун қўшимча юкламасиз амалга оширилади.

Вохиджон РАСУЛОВ,

Учқудуқ тумани ИИБ М ва ФРГ 

катта инспектори, катта лейтенант.

 

28 Jan 2022

 

    Учқудуқ туман ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг олтинчи чақириқ қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, масалага тегишли корхона-ташклотлар раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Сессия ишини туман ҳокими, кенгаш раиси С.Хамроев бошқариб борди.

    Депутатлар мажлис кун тартибида ҳудудда қонунчиликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, айниқса ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида 2021 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2022 йилдаги устувор вазифалар тўғрисида туман прокурорининг ҳисоботини, тумандаги фуқаролик ишлари, иқтисодий ва жииноят ишлари бўйича судлар томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар хусусидаги ахбороти тингландилар.

    Шунингдек, секторлар раҳбарлари ва корхона-ташкилот раҳбарларининг аҳоли муаммолари ҳамда мурожаатлари билан ишлаш фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Учқудуқ туман халқ қабулхонасининг ҳисоботи, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги масалаларни ҳам кўриб муҳокама қилдилар. 

    Бундан ташқари, халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг 2022 йил биринчи ярим йилликка мўлжалланган иш режалари тасдиқланди.

    Мажлис кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

28 Jan 2022

 

    “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–102-сон, 26.01.2022 й.) қабул қилинди.

     Қарор билан аҳолига кўрсатилаётган эндокринология хизматини ташкил этишнинг энг муҳим йўналишлари белгиланди.

    2022 йил 1 апрелдан эндокрин касалликларни эрта аниқлаш ва мақсадли кузатишни таъминлаш учун тиббий кузатув ва патронажнинг янги модели жорий этилади. Унга кўра, жумладан:

    Оилавий шифокорлар эндокрин касалликларни ташхислаш ҳамда даволаш бўйича қайта тайёрланади;

      Эндокрин касалликлар мавжуд оилаларга махсус тайёргарликдан ўтган патронаж ҳамшираси бириктирилади.

      Қарор билан 2022–2024 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни ривожлантириш дастури тасдиқланди.

     Қарорга кўра, ҳар йили камида бир марта 40 ёшдан ошган аҳоли қандли диабет ва диабет олди ҳолатлари учун мақсадли скринингдан ўтказилади ҳамда эндокрин касалликлар аниқланган беморлар билан мунтазам алоқа ўрнатилади.

    2022 йил 1 февралдан анъанавий ва масофавий (аралаш) усулда тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириштизими йўлга қўйилади.

    2022 йил 1 апрелгача бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида шифокор олди кўриги хоналари ташкил этилади.

    Қарорга кўра, беморлар қуйидагилар билан бепул таъминланади:

     25 ёшгача бўлган қандли диабетнинг биринчи тури билан касалланган беморлар аналогли инсулин ҳамда ўзини ўзи назорат қилиш воситалари (глюкометр ва махсус тест япроқчалари) билан;

      Қандсиз диабет билан касалланган беморлар, соматотроп етишмовчилик билан касалланган болалар ҳаётий зарур махсус дори воситалари (десмопрессин ва ўсиш гормони) билан;

     25 ёшдан ошган қандли диабетнинг биринчи тури билан касалланган инсулинга муҳтож, шунингдек, қандли диабетнинг иккинчи тури билан касалланган беморлар одам инсулини билан;

     қандли диабетнинг иккинчи тури билан касалланган ҳамда эҳтиёжманд сифатида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган беморлар метформин дори воситаси билан.  

     Қарорга кўра шунингдек, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда ҳудудий тиббиёт муассасаларидан шаффоф танлов асосида танлаб олинган 50 нафаргача эндокринолог мутахассислар ҳар йили нуфузли хорижий эндокринология марказларида малака оширишга юборилади.

Учқудуқ туман адлия бўлими

 

 

28 Jan 2022

 

    Шимолий кон бошқармаси тизимида янги технологияларни ишга тушириш, мавжудларини модернизация қилиш ва кенгайтириш асосида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш борасида тизимли ишлар жадал суръатларда олиб борилди. Бунинг натижаси ўлароқ, 2021 йилда НКМК Шимолий кон бошқармаси 3- сонли гидрометаллургия заводининг куйдириш цехида чиққиндидан олтинни ажратиб олиш 3,5% га ошган.

    Завод мутахассислари томонидан сорбция чиқиндиси таркибидаги олтинни тўлиқ ва сифатли олиш мақсадида куйдирилган маҳсулот билан лаборатория шароитида тадқиқот ишлари олиб борилди. Лаборатория таҳлил натижалари таркибидаги оксидлар ва темир гидрооксидлар билан боғланган олтинни кислота билан ишлов бериш ёрдамида ажратиб олиш имконини берди. Куйдирилган маҳсулотни кислота билан қайта ишлашнинг янги технологик схемаси ишлаб чиқилди. 

   Ишлаб чиқаришга тадбиқ этилган янги технология олтинни ажратиб олишни 3,5 фоизга оширди.

    Маълумот учун айтиш керакки, З - сонли гидрометаллургия заводида “Кокпатас” ва “Дауғизтау” конларининг сульфидли маъданлардан олтинни ажратиб олиш технологиясини такомиллаштириш инвестицион лойиҳаси асосида сорбциялаш жараёни чиқиндиларини қайта ишлаш юқори самарали ноёб инновацион технологияси 2019 йилда ишга туширилган эди. 

    Бу завод фаолиятининг тўртинчи босқичи бошланишига асос бўлди. Янги мажмуанинг ишга туширилиши билан чиқиндига чиқиб кетадиган олтин миқдорини икки баравар камайтиришга эришилди.

          ШКБ ахборот хизмати.

 

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: