LOTIN-КИРИЛЛ

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗИШ- ТАЙЁРГАРЛИККА БОҒЛИҚ!    

Учқудуқ тумани ҳокими Хамроев Соли Фармонович билан туманда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга доир амалга оширилаётган ишлар хусусида ўтказилган брифинг

 Ассалому алайкум ҳурматли брифинг қатнашчилари!

Ҳурматли ижтимоий-тармоқ кузатувчилари!

Маълумки, куз — қиш мавсумида аҳолининг табиий ва суюлтирилган газга бўлган талаби ҳам кескин ошади.  Бу эса соҳанинг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган ишларимизни танқидий кўриб чиқишни тақозо этади.

Бугунги кунда  Учқудуқ туманида  жами 10163 та табиий ва суюлтирилган газ истеъмолчилари бор. Уларнинг  458 таси табиий газ истеъмолчилари,  9705 таси суюлтирилган газ истеъмолчилари ҳисобланади.

Туман марказидаги кўп қаватли уйларга суюлтирилган газ газголдер қурилмаси қувурлари орқали етказилади.  Истеъмолчилар  сони 6 763 тани ташкил қилади.

Шунингдек, “Дўстлик” маҳалласи ҳудудидаги суюлтирилган газ баллонлардан фойдаланувчи истеъмолчилар сони 1163 нафарни,  овул фуқаролар йиғинлари ҳудудларида суюлтирилган газ баллонлардан фойдаланувчи истеъмолчилар сони 1779 нафардан иборат.

Суюлтирилган углеводород гази аҳоли хонадонларига туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан, етказиб берилади.

Йил бошидан буён  газголдер қурилмаси орқали  1 190 тонна 250 кг, газ баллонлар орқали 301 тонна 140 кг сюлтирилган газ истеъмолчиларга етказиб берилди. Овул ва маҳаллалар аҳолисига ижара шартнома асосида 52 дона суюлтирилган углеводород газ баллонлари етказиб берилди.

Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида автоматлаштирилган “E-Gaz” дастурига ўтказилган. Хонадонларга етказиб берилаётган газ баллонлар учун махсус ID карта жорий қилинган. 

Бунинг натижасида газ баллондан фойдаланувчи истеъмолчилар нақд пулда тўловни амалга оширмасдан ўзлари учун ажратилган ID карталарга пайнет, пайме, миллий, ҳамда click програмалари орқали тўловларни амалга ошириш имконияти яратилди.

Аҳолига етказиб берилаётган газ баллонларнинг умумий вазни 43 кг. бўлиб, шундан 23 кг. газ балоннинг оғирлиги, 20 кг. суюлтирилган газнинг оғирлиги ҳисобланади. Шу билан бир қаторда суюлтирилган газ балонларни етказиб берувчи транспорт воситаларида газ баллонларни ўлчаш учун тарозилар қўйилган. Газбалон нархи 22 минг 400 сўмни ташкил этади.

Ҳавонинг кескин совиши натижасида суюлтирилган газнинг конденсат ҳолатига келиб қолишини олдини олиш мақсадида “Иссиқлик манбаи” ДУК Учқудуқ филиали билан шартнома имзоланиб, газголдерларга иссиқлик тизими ўрнатилди. Бу эса суюлтирилган газ парланиб, истеъмолчиларга  бир маромда етиб боришини таъминлайди.

Куз-қиш мавсуми олдидан туман марказидаги 23 та газголдер ускуналари уларга  ўрнатилган иситиш тизимлари қувурлари техник кўрикдан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентинг 2020 йил 24 сентябрдаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4840-қарорига асосан, Учқудуқ туманида табиий газдан фойдаланадиган 458 та истеъмолчига ақлли газ ҳисоблагичлар ўрнатилган.

Туманда  15 дона газ тарқатиш пунктлари мавжуд бўлиб, шундан 3 таси юқори босимли, 12 таси ўрта босимлидир. Мазкур газ тарқатиш пунктлари аҳолини узлуксиз газ билан таъминлашга хизмат қилади.

Шунингдек,  3,2 км юқори босимли, 3,4 км ўрта босимли ва 7,2 км паст босимли газ қувурлари мавжуд. Мавсумга тайёргарлик даврида 4,5 км паст босимли газ қувурида босим остида синаш ва тозалаш ишлари олиб борилди. Емирилиш ва эскиришни олдини олиш мақсадида 7 км газ қувури, 25 дона газ ёпгичлар бўёқланди ҳамда 40 дона газ тиркамалари янгисига алмаштирилди. Таъмирталаблари эса  соз ҳолатга келтирилди.

Юқорида қайд этиб ўтилган амалий ишлардан кўриниб турибдики, Учқудуқ аҳолисини куз-қиш мавсумида табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш бўйича барча чоралар кўрилган.

Эътиборингиз учун рахмат!!

O'qilgan: 812 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 02 Feb 2023

Leave a comment

Make sure you enter all the required information, indicated by an asterisk (*). HTML code is not allowed.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: