Йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини болаларга ҳали ёшлигиданоқ, ўргатиш айниқса муҳим. Туманимиздаги 15-сонли ДМТТ да “Хавфсиз ва равон йўл” умуммилиий дастури доирасида тарбияланувчилар иштирокида “Йўл қоидаси – умр фойдаси” мавзусида машғулотлар ўтказилмоқда.
“Қувноқ дўмбоқчалар” мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари иштирок этган машғулотларда йўлларда пиёдаларнинг ҳаракатланиш қоидалари ўргатилмоқда. Кўргазмали қуроллар асосида ўтказилаётган машғулотларда болажонлар билим ва кўникмаларга эга бўлмоқда.
Мазкур намунали мактабгача таълим ташкилотида болаларга йўл қоидалари юзасидан билим бериш ишлари бардавом бўлади. Мақсадимиз - келгусида йўлларда уларнинг саломатлигини асрашдан иборат!
Гулсина ДАУЛЕТОВА,
15-сонли ДМТТ тарбиячиси.