LOTIN-КИРИЛЛ

УЧҚУДУҚЛИКЛАРГА ГАЗГОЛДЕР ҚУРИЛМАСИ ВА ГАЗ БАЛЛОНЛАР ОРҚАЛИ СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ЕТКАЗИЛМОҚДА

photo 2023 02 24 11 20 46
Вилоятнинг энг олис ҳудудларидан бўлган Учқудуқ туманида бугунги кунда 9710 та суюлтирилган газ истеъмолчилари мавжуд. Тумандаги суюлтирилган газ билан таъминланган истеъмолчилардан газголдер қурилмасидан қувурлар орқали оқма газ сифатида етказиб бериладиган истеъмолчилар сони 6763 тани, маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги суюлтирилган газ баллонлардан фойдаланувчи истеъмолчилар сони эса 2947 тани ташкил этади.
Аҳоли хонадонларига ҳар ойда туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган режа-график асосида суюлтирилган углеводород гази ўз вақтида етказиб берилиб сифатли хизмат кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, 2022 йил давомида газголдер қурулмаси орқали 1 492 тонна 370 килограмм, газ баллонлар орқали 375 тонна 100 килограмм сюлтирилган газ истеъмолчиларга етказиб берилди.

photo 2023 02 24 11 22 09
2022 йил давомида тумандаги ОФЙ ва МФЙ аҳолисига 20 дона суюлтирилган углеводород газ баллонлари ижара шартнома асосида етказилди.
Ҳозирги кунда суюлтирилган газ баллонлардан фойдаланувчи истеъмолчиларга қулайлик яратилди, яъни автоматлаштирилган “E-Gaz” дастурига тўлиқ ўтказилди, хонадонларга етказиб берилган газ баллонлар учун махсус ID карталар орқали тўловлар амалга оширилиб келинмоқда. Шунингдек туман марказидаги мавжуд 23 та газголдер ускуналари техник кўрикдан ўтказилиб, барча газголдер қурилмалари бўёқланди. Аҳолини узлуксиз суюлтирилган углеводород гази билан таъминлаш мақсадида газголдер ускуналарига ўрнатилган иситиш тизимлари қувурлари кўрикдан ўтказилди ва хавонинг кескин совуб кетиши натижасида суюлтирилган газни кондитцат ҳолатига келиб қолишини олдини олиш мақсадида “Иссиқлик Манбаи” ДУК Учқудуқ филиали билан шартнома тузилиб газголдерларга (ёмкост яьни идиш ичига)иссиқлик тизими ўрнатилди. Натижада суюқ газ парланиб аҳолига бир маромда етиб бориши таъминланмоқда.
2023 йил давомида ҳам туманда жойлашган 23 дона газголдер қурилмалари тўлиқ таъмирланиши кўзда тутилган.

photo 2023 02 24 11 20 45
- Жорий йилнинг февраль ойи шу кунига қадар туман истеъмолчиларига газголдер қурилмаси орқали 149 тонна 290 килограмм газ етказиб берилди,- дейди “Учқудуқтумангаз” газ таъминоти бўлими суюлтирилган газ хизмати бошлиғи Шаҳбоз Тошмуродов.- Газ баллонлар орқали эса етказиб берилган суюлтирилган газ 28 тонна 640 килограммни ташкил этади. Газ баллонларни аҳоли хонадонларига етказиш учун битта “ISIZU” махсус автомашина ажратилган. Туманнинг олис ҳудудларига ҳам кечиктирилмай суюлтирилган газ баллон етказиб берилиши таъминланиб келинмоқда.
“Кокаяз” ва “Узунқудуқ” овул фуқаролар йиғинлари туман марказидан 170-200 километр узоқликда жойлашган. “Кокаяз” ОФЙда 14 та аҳоли хонадони мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси суюлтирилган газдан фойдаланишади. “Узунқудуқ”да эса 128 та суюлтирилган газ истеъмолчиси бор.
- Овулимизда кам сонли аҳоли истиқомат қилади, - дейди “Кокаяз” ОФЙ да яшовчи истеъмолчилардан бири Гулмира Искандерова.- Шунга қарамай, суюлтирилган газ етказиб беришда бирор муаммо бўлгани йўқ. Туман марказидан анча ичкарида жойлашган овулимиз, лекин ҳар 30-35 кунда тумангаз бўлими ходимлари газ баллонларни етказиб беришяпти. Қишнинг совуқ кунларида ҳам газдан узилиш бўлмади.
Туманда айни кунларда ҳам режа-график асосида истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб бериш ишлари давом этмоқда.

“Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали
матбуот хизмати

O'qilgan: 395 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: