LOTIN-КИРИЛЛ

   Тили, дини бир, тарихи туташ, маданияти муштарак бўлган ўзбек ва қозоқ халқлари дўстлиги узоқ ўтмишга бориб тақалади. Ўзаро алоқалар, айниқса, кейинги йилларда янада мустаҳамланди. 2018 йилда Қозоғистонда Ўзбекистон йили, 2019 йилда Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг нишонлангани бунга ёрқин мисолдир.

   Яна бир муҳим воқеа  Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзоланганига 20 йил тўлди.

  Яна бир муҳим воқеа Ўзбекистон Республикаси президенти  Шавкат Мирзиёевнинг  “Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.  Мазкур қарор ўзбек халқининг қардош Қозоғистон халқига, унинг бетакрор адабиёти ва маданиятига,  ёруғ келажагига бўлган ҳурмати ва ишончининг ёрқин ифодаси сифатида қабул қилинган.

  Бир дарёдан сув ичган  ўзбек ва қозоқ халқлари ўртасидаги дўстлик ва қардошликни янада ривожлантиришга қаратилган бу каби эзгу ишларни яна узоқ давом эттириш мумкин.

  Бугун Учқудуқ тумани ёшлари учун яна бир хайрли тадбир амалга оширилди. Республика қозоқ миллий-маданий марказ томонидан таълим қозоқ тилида олиб борилаётган мактаблар учун  электрон бадиий адабиётлар  тақдим этилди. 11 та комплектда 13 та китоб жамланган мазкур электрон китоблар “Даналық әліппесі» туркумидаги бадиий адабиётлардан иборат.

 Шунингдек, А.Навоий, Э.Воҳидов, А.Орипов, Ў.Рахмат сингари ўзбек адибларининг асарлари қозоқ тилига  таржима  қилинган китоблар ҳамда қозоқ халқ мақолларининг ўзбек тили таржимаси ҳам мактаб кутубхоналарига  берилди.

  Китобларни туман ҳокими С.Хамроев мактаб кутубхонасига топширар экан, китобнинг инсон камолотида тутган ўрни, ҳозирда икки қардош халқлар ўртасидаги абадий дўстлик риштарилари янада  мустаҳкамланаётганлигини таъкидлаб ўтди.

  1-мактабнинг директор ўринбосари Ақил Омаров, 2-мактаб директори Мерген Турешовлар  Республика қозоқ миллий-маданий марказига ўз миннатдорчилигини билдиришди.

  Дарвоқе, олдинроқ Учқудуқ туманидан 9 нафар ўқувчи Қозоғистонда ўтказилган Халқаро олимпиадада совринли ўринларни қўлга киритиб,  ташкилотчиларнинг қимматбаҳо смартфон, ақилли қўлсоатлари билан тақдирлангани ҳақида хабар бергандик.

 

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Turkiyaning Istanbul shahrida 31 yoshli o‘zbekistonlik Burhonjon Ochilov tilanchilik bilan shug‘ullanuvchi turk fuqarosi tomonidan pichoqlab o‘ldirildi. Bu haqda “Effect.uz” sayti xabar berdi.

 

Ma’lum qilinishicha, hodisa 8-dekabr kuni soat 18:00 larda Maltepa tumanida sodir bo‘lgan. Bir necha bor sudlangan, qamoqdan garov evaziga ozodlikka chiqqan va tilanchilik bilan shug‘ullanib kelayotgan 27 yoshli Bedir G. ismli turk fuqarosi kechqurun do‘konga kelib, o‘zi uchun narsa sotib olmoqchi bo‘ladi.

Do‘konga kelgan Bedir G. bilan do‘kon dileriga kuryerlik qilgan Burhonjon Ochilov o‘rtasida nizo kelib chiqqan. Guvohlarning so‘zlariga ko‘ra, Ochilov Bedir G.ga “Nega ishlamayapsiz, men xatto boshqa bir joydan kelganman, ishlayapman”, deb tanbeh bergan. Mojaro avj olib, o‘zbekistonlikning pichoqlanishi bilan yakun topgan.

Hukumatning “Ixtisoslashgan bolalar ko‘ngilochar-ma’rifiy telekanalini tashkil etish to‘g‘risida”gi qarori qabul qilindi, deya xabar bermoqda Adliya vazirligi.

Qarorga ko‘ra, ixtisoslashgan bolalar ko‘ngilochar-ma’rifiy “Aqlvoy” telekanali (bolalar telekanali) tashkil etiladi.

Ma’lumotni qiziqarli va tushunarli shaklda taqdim etish orqali bolalarning bilim olish faolligini rag‘batlantirish, intellektual va ijodiy ko‘nikmalarini rivojlantirish (edutainment) telekanalning asosiy vazifa va faoliyat yo‘nalishlaridan biri hisoblanadi.

Mazkur telekanal:

  • Edumedia Corporation qoshida yuridik shaxs tashkil etmasdan ta’sis etiladi;
  • respublikaning barcha hududlarida yetkaziladigan umumfoydalanishdagi ijtimoiy raqamli teleeshittirishlar paketi tarkibiga kiritiladi;
  • o‘zini o‘zi moliyalashtirish asosida faoliyat yuritadi.

Avvalroq O‘zbekistonda o‘quvchi va talabalar ishtirokida Yangi yilga bag‘ishlangan bayram tadbirlarini o‘tkazish taqiqlangani, Samarqandda so‘nggi ikki yilda 700 nafar bola nogironlikdan xalos bo‘lgani hamda Tanzila Norboyeva bir yilda ota-ona qaramog‘idan mahrum bo‘lgan bolalarning qanchasi oilalarga farzandlikka berilayotganini ma’lum qilgani haqida xabar berilgandi.

 

Жорий йилнинг 10 декабр куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вакили Умид Ражабов «Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон ижроси ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг биринчи чорагидан бошлаб президент фармонига кўра яратилган махсус платформа орқали бир кунда 10 минг қадам юрган шахснинг электрон ҳамёнига 3 минг сўм тушади. Бу платформа Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялар  ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилмоқда.

«10 минг қадам ва ундан ортиқ юрган шахс қандай аниқланади?» деган савол туғилиши мумкин. Бу илова телефонда юкланади ва онлайн тизимда ишлайди. Мутахассислар томонидан бу платформа шундай яратиляптики, шахсга тегишли маълумотлар (исм-шарифи, бўйи, вазни, ёши) киритилган ҳолда рўйхатдан ўтилади. Рўйхатдан ўтилгач старт тугмаси босилади ва 10 минг қадам ва ундан ортиқ юрилса, маълумот яратилган махсус базада кўринади. Шу маълумот асосида фуқаронинг электрон ҳамёнига маблағ келиб тушади», — деди Умид Ражабов.

Биласиз, декабрь ойининг иккинчи якшанбасида мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланади.
Сана муносабати билан бугун туман ҳокимлиги биносида туман ҳокими
С.Ф.Хамроев қишлоқ хўжалигида улкан натижаларга эришаётган бир гуруҳ тумандошларимиз: фермер, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари, ўрмон хўжалиги бўлими ходимлари ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари билан учрашди.

04
Учрашув давомида туман ҳокими йиғилганларни касб байрами билан табриклаб, уларга машаққатли ишларида зафарлар тилади ва қимматбаҳо совғаларни топширди.

03

02

Маълумот учун: тумандабугунги кунда 121 та фермер хўжаликлари ҳамда аҳоли хонадонларида жами 120 минг бош майда шохли, 3687 бош йирик шохли моллар парвариш қилинмоқда. Туманда жорий йилда умумий қиймати 33.3 млрд.сўм бўлган 36 та қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш натижасида 117 та янги иш ўринлари яратилди.

Ўз навбатида туман ҳокимлиги ушбу соҳа ходимларини касб байрамлари билан чин дилдан табриклайди.

14 декабрда қуёшнинг тўлиқ тутилиши юз беради. Бунда Ер, Ой ва Қуёш бир чизиққа туради ва Ой Қуёшни тўлиқ тўсиб қўяди ҳамда унинг атрофида “қуёш тожи”ни кўриш мумкин бўлади.    

Ой Қуёшни Тошкент вақти билан 19:32дан бошлаб Тинч океанининг марказий қисми устида тўса бошлайди. Қуёш тутилишининг максимал фазасини соат 21:13да кузатиш мумкин бўлади ва у 2 дақиқадан кўпроқ давом этади.  

Тўлиқ тутилишда оловли ҳалқани эслатувчи “қуёш тожи”ни, Қуёш яқинида жойлашган юлдузлар ва сайёраларни кўриш мумкин бўлади. Астрономларнинг маълумотларига кўра, қуёшнинг тўлиқ тутилишини Чили ва Аргентина аҳолиси яққол кузатади, Жанубий Америка, Полинезия, Антарктида ва Африкада эса унинг қисман тутилишини кўриш мумкин.

Дунёнинг қолган аҳолиси эса ушбу астрономик ҳодисани интернет орқали онлайн тарзда кузатишлари мумкин бўлади. 

Кейинги қуёш тутилиши 2021 йилнинг 10 июнида юз беради ва у узуксимон кўринишда бўлади.

Ой ва қуёш тутилиши ҳар ярим йилда 2 ҳафталик фарқ билан кузатилади. Бунда Қуёш, Ой ва Ер осмонда бир чизиққа туради. Агар Қуёш ва Ер орасида Ой турса, қуёш тутилиши, Қуёш ва Ой орасида Ер турса, ой тутилиши кузатилади.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси баёноти эълон қилинди.

 

«Сўнгги вақтда жаҳонда, шу жумладан, қўшни давлатларда карантин чекловларининг амал қилиш муддати узайтириб борилаётгани, шунингдек янги 2021 йил кириб келаётганини инобатга олиб, эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди», – дейилади баёнотда.

Унга кўра:

  • вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди;
  • вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига корпоратив байрам тадбирларидан тежаб қолинган маблағларни таълим, соғлиқни сақлаш, меҳрибонлик уйлари ва бошқа ижтимоий соҳаларга йўналтириш тавсия этилди;
  • юқоридаги чеклов ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларида 30 кишидан ошмаган ҳамда санитария-гигиена ва карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда байрам тадбирларини ўтказишга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланди;
  • мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ҳамда олий таълим муассасаларида тарбияланувчилар, ўқувчилар ва талабалар иштирокида ёпиқ биноларда турли байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш тақиқланди;
  • фуқароларга янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш тавсия этилди;
  • янги йил байрами муносабати билан болажонлар учун мўлжалланган «Президент арчаси» байрам тадбирлари фақатгина меҳрибонлик уйлари ва болалар шаҳарчалари тарбияланувчилари учун ўтказилиши белгиланди, бунда тарбияланувчиларнинг биргаликда бир масканда истиқомат қилиши инобатга олинди;
  • вилоятлар, туманлар марказлари ва шаҳарларда очиқ осмон остида арчалар ўрнатиш тавсия этилди.

Таъкидланишича, вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмалари янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш учун ходимларга зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўради.

Ресторан, кафе, чойхона ва бошқа умумий овқатланиш шохобчаларида карантин чекловларига (мижозларни жойлаштиришда ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобдан фойдаланиш, 30 кишидан ошмаган ҳолда тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш, шунингдек, дезинфекция ишларини амалга ошириш) қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича масъул идораларга тегишли топшириқ берилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини ҳамда коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасидаги хорижий мамлакатлар ижобий тажрибасини инобатга олган ҳолда жамоат жойларида ниқобдан фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш назарда тутилди.

Ижтимоий тармоқларда республикадаги барча олий таълим муассасаларида 2021 йил 16 январдан дарс жараёнлари фақат анъанавий тарзда бошланиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. 

 

Kun.uz мухбири мазкур хабарларга ойдинлик киритиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан боғланди. Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, бу ёлғон маълумот. 

Қайд этилишича, республикадаги олий таълим муассасаларида дарсларнинг анъанавий тарзда ташкил қилиниши фақат вазирликка боғлиқ эмас. Бунинг учун Республика махсус комиссияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда иш олиб борилади. 

«Шуни расман маълум қиламизки, олий таълим муассасаларининг барча талабаларини тўлиқ анъанавий таълим шаклига ўтказиш режалаштирилмаган. Мазкур масалада янгилик бўлса, вазирлик расмий веб-сайти ва Telegram канали орқали маълум қилинади», дейилган вазирликнинг расмий муносабатида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда барча олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари 16 ноябрдан эътиборан анъанавий шаклда давом эттирилмоқда. Бунда талабаларнинг ўзи анъанавий ёки онлайн таълим шаклини танлаши мумкин.

Битта табуретка ясаш учун нечта маска керак? 1500та, деб жавоб беряпти кореялик Ким Ҳа Неул. Бу йигит ҳақида Reuters ҳикоя қилади. 

Асоси полипропилен бўлган бир марталик юз ниқобларининг чиқитларидан безор бўлган мебель дизайнери уларни эритиб табуреткалар ясаяпти. У табуреткаларга «Stack and Stack» деб ном берди.

«Платмасса қайта ишланса, нега пластмассадан қилинган ниқобларни қайта ишлаш мумкинмас экан?» – дейди 23 яшар дизайнер.

Июнь ойида Ким ўзи таҳсил оладиган Кайвон санъат ва дизайн университетида ниқоб тўплаш учун қути қўйди. Ўшандан бери у 10 мингта ниқоб тўплади, фабрикадан эса яна бир тоннадан ортиқ яроқсиз ниқобларни олди.

Коронавирус юқтириб олиш эҳтимолини камайтириш учун, Ким ниқобларни камида 4 кун омборда сақлайди. Кейин резина бандларни олиб ташлаб, ниқоблар матосини 300 даражада қиздириб эритади.

Пировардида Ким баландлиги 45 см бўлган оқ, пушти, ҳаворанг ва қора ниқоблардан тайёрланган уч оёқли табуреткаларни битирув кечасида намойиш қилди.

Фото: REUTERS

Энди Ким стул, стол каби бошқа мебель буюмлари ишлаб чиқаришни мўлжаллаб турибди. У, шунингдек, ҳукумат ва хусусий компанияларни алоҳида қутиларда йиғилган ниқобларни қайта ишлашга чақирмоқда.

Сентябрнинг ўзида, ҳукумат берган маълумотга кўра, Жанубий Кореяда бир миллиард ниқоб ишлаб чиқарилган.

Кимнинг табуреткалари ҳали савдога чиқарилмаган бўлса-да, курсдошлари унинг топқирлиги ва табуреткаларнинг ғаройиб дизайнига тан бериб бўлишди.

12 декабрда Россиянинг Волжский шаҳридан (Волгоград области) 700дан кўпроқ ўзбекистонлик қўшимча поезд билан ватанга жўнатилди. Бу ҳақда Россия томони маълум қилди.  

Таъкидланишича, поезд Волжскийдан маҳаллий вақт билан соат 21:57да (Тошкент вақти билан соат 22:57) Тошкентга йўл олган. Барча 722та чипта сотиб олинган. Ушбу рейсга талаб юқорилиги сабабли 19 ва 26 декабрга яна иккита қўшимча поезд белгиланган. 

Маълум қилинишича, поезд Россия ҳудудида тўхташларсиз ҳаракатланади. 

Ўзбекистон фуқароларининг Россиядан олиб чиқилиши икки давлат ўртасидаги халқаро келишувлар доирасида амалга оширилмоқда. Россия томонининг маълум қилишича, сентябр охиридан айни вақтгача Волжскийдан Ўзбекистонга 31 мингдан кўпроқ ўзбекистонлик олиб чиқилган. 

 

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: