Учқудуқ тумани “Йўлчилар” ОФЙ, Истиқлол массивидан Сирожов Бобир Собировичга “Савдо дўкони” биносини қуриш учун жами 60.0 кв.м ер майдони ажратиш тўғрисида |
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига конпенсация бериш тартиби тўғрисида”ги 911-сонли қарорига асосан Х.Дўстлиги 78-уй 23-хонадонда яшовчи фуқаро Сирожов Бобир Собировичнинг 2020 йил 18 майдаги 217/049-39-сон билан рўйхатга олинган мурожаатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1.Учқудуқ тумани “Йўлчилар” ОФЙ, Истиқлол массивидан Сирожов Бобир Собировичга “Савдо дўкони” биносини қуриш учун жами60.0 кв.м ер майдониажратилсин. (Ер майдонларининг чегаралари режаси илова қилинади).
- Сирожов Бобир Собировичгақуйидагилар тавсия этилсин:
топотасвир ишларини бажариш учун “ЎзГАШКЛИТИ” Навоий вилоят филиалига буюртма бериш (1:500 миқёсда);
тегишли муҳандислик коммуникация тармоқлари корхоналари томонидан техник шартлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1, АРТ-2)ни ишлаб чиқилишини таъминлашини сўраш;
лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лицензияга эга лойиҳалаш ташкилоти томонидан лойиҳа ишлаб чиқиш;
“Савдо дўкони” биноси тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилсин.
- Туман Қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу “Савдо дўкони” биноситасдиқланган лойиҳа асосида қурилишини назорат қилиб бориш вазифаси топширилсин.
- Туман Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га уч кун муддатда белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда ушбу ер майдонини давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси топширилсин.
- Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси 10-бандига асосан ажратилган ер майдони икки йил давомида белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда ер участкаси ўрнатилган тартибда туман ҳокимлиги захира ерлар фондига қайтариб олинсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими С.Хамроев
2020 йил 26 май № Қ-179
Учқудуқ шаҳри