LOTIN-КИРИЛЛ

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

 

 

Туман захираерларидан Навоий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан “Маҳалла мажмуаси” биносини қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан 0.05 га ер майдони ажратиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4602-сонли қарорининг
9-бандида инновацион технологияларга асосланган, арзон энергия тежамкор материаллардан фойдаланишни назарда тутувчи давлат-хусусий шериклик  шартлари асосидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришоргани комплекслари ва “Маҳалла маркази” мажмуаларининг маъқулланган намунавий лойиҳалариасосида пухта,  сифатли ўз вақтида қуриш ишларини бажариш мақсадида, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг 2020 йил03 апрелдаги 352/049-31-сонли  аризасини ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг6-моддасига асосан,

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

  1. Навоий вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг 2020 йил 7 мартдаги 01/53-сонли розилик хати
    ва туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг 2020 йил
    3 апрелдаги 352/049-31-сонли хатлари инобатга олинсин.
  2. Туман ҳокимлиги ер танлаш ва ажратиш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг 2020 йил 3 апрелдаги хулосаси инобатга олинсин.
  3. Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига Навоий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан “Маҳалла мажмуаси” биносини қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан 0.05 га ер майдони ажратилсин.
  4. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (У.Тўраев, А.Негматов, А.Базаров)ларга алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда:

бир ой муддатдапотенциал инвесторларни танлаб олишни ҳамда улар билан комплексни намунавий келишувда белгиланган давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш тўғрисидаги келишувлар тузилишини таъминласин.

  1. Туман Қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу “Маҳалла мажмуаси” биноси тасдиқланган лойиҳа асосида қурилишини назорат қилиб бориш вазифаси топширилсин.
  2. Туман Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га уч кун муддатда белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда ушбу ер майдонини давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси топширилсин.
  3. Ўзбекистон Республикаси ер кодексининг 36 моддаси 10-бандига асосан ажратилган ер майдони икки йил давомида белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда ер участкаси ўрнатилган тартибда туман ҳокимлиги захира ерлар фондига қайтариб олинсин.
  4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.

 2020у (г).   03  апрел                     № Қ-125

Учқудуқ шаҳри

 

Туман ҳокими                                                  С.Хамроев

 

O'qilgan: 2516 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: