Учқудуқ тумани “Айтим” МФЙ худудидан“NAVOIY SAVDO QURILISH” МЧЖга 1-қавати “Маҳалла” гузари бўлган турар-жой биносини қуриш учун жами 0.43 га ер майдони ажратиш тўғрисида |
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4602-сонли қарори, Навоий вилояти ҳокимининг 2020 йил 21 февралдаги Қ-35-сонли қарори ҳамда “NAVOIY SAVDO QURILISH” МЧЖнинг 2020 йил 19 мартдаги 146/049-39-Ю-сон билан рўйхатга олинган хатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг6-моддасига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Учқудуқ тумани “Айтим” МФЙ худудидан “NAVOIY SAVDO QURILISH” МЧЖга 1-қавати “Маҳалла” гузари бўлган турар-жой биносини қуриш учун жами 0.43 га ер майдони ажратилсин. (Ер майдонларининг чегаралари режаси илова қилинади).
- “NAVOIY SAVDO QURILISH” МЧЖга қуйидагилар тавсия этилсин:
топотасвир ишларини бажариш учун “ЎзГАШКЛИТИ” Навоий вилоят филиалига буюртма бериш (1:500 миқёсда);
тегишли муҳандислик коммуникация тармоқлари корхоналари томонидан техник шартлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1, АРТ-2)ни ишлаб чиқилишини таъминлашнии сўраш;
лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лицензияга эга лойиҳалаш ташкилоти томонидан лойиҳа ишлаб чиқиш;
1-қавати “Маҳалла” гузари бўлган турар-жой биноси тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилсин.
- Туман Қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу қурилаётган 1-қавати “Маҳалла” гузари бўлган турар-жой биноси тасдиқланган лойиҳа асосида қурилишини назорат қилиб бориш топширилсин.
- Туман Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.
2020у (г). 29 март № Қ-116
Учқудуқ шаҳри
Туман ҳокими С.Хамроев